email, e-mail, electronic mail) — Интернет тармоғидаги
электрон хатларни жўнатиш ва қабул қилиш хизмати ва технологияси.
Электрон почта худди одатдаги почтадек бўлиб, фақат бунда хатни қоғозга эмас,
балки компьютер клавиатурасидан ҳарф ва сўзларни териб, электрон сигналларнинг
маълум тартибдаги кўринишига келтиради.
Электрон почта махсус дастур бўлиб, унинг ёрдамида дунёнинг ихтиёрий
жойидаги электрон манзилга хат, ҳужжат, яъни ихтиёрий файлни тезда (бир неча
сонияларда) жўнатиш ва қабул қилиб олиш мумкин.
Бундан ташқари маълум талаблар мавжуд, яъни бунда хат жўнатаётган
фойдаланувчи ва қабул қилаётган фойдаланувчи ҳам Интернет тармоғига уланган
компьютерга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлиши керак
Хабар, умуман олганда, фойдаланувчи почта орқали юбориши керак бўлган
маълумот ҳисобланиб ва олдиндан бошқа дастурда тайёрланади, кейин электрон почта
орқали жўнатилади
Почта қутиси – бу фойдаланувчи учун электрон почта хизматини тақдим этувчи
компьютерда қайд қилинган номдир
Ушбу ном компьютер хотирасида папка кўринишида шакллантирилади ва у ўзида
кирувчи ва чиқувчи хабарларни вақтинчалик сақлайди.
Электрон почта манзили(___ @ _______.__ )
Расм.12.2. Электрон почта.
Хозирги вақтда хар бир бошловчи фойдаланувчи ўзига бепул электрон почта
очиши ва ундан фойдаланиши мумкун. Бунинг учун у интернет порталларининг биридан
рўйхатдан ўтиши лозим. Бутун дунё бўйича электрон почтада маълумот алмашиниш
протаколи SMTP (
англ.
Simple mail transfer protocol — почтанинг оддий маълумот узатиш
протаколи) хисобланади. Почтада тўғри йўналтиришда
DNS асосий ўрин тутади.
184
Электрон почта сервери (SMTP, POP) - хабарларни жўнатиш ва қабул қилишни
таъминлайди.
Электрон почта клиенти - хабарларни яратади, ўқийди ва жавоб қайтаради.
Электрон почта хизмати қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
•
Хабарларни тезкор алмашиш (бир неча дақиқа)
•
Хабарларга қўшимча маълумотларни илова қилиш
Фильтрлар - асосан почта қутисига келаётган хатларнинг мавзуси, кимдан келган
манзили асосида саралаш ва тартиблаш функциясини бажаради.
Қора рўйхат - эса хат юборувчи манзилни махсус журналга киритиб бу манзилдан
бошқа хат олмаслик мақсадида ишлатилади.
2.5. «Грид» ва «Клоуд» технологияларининг хусусиятлари.
Грид - ҳисоблаш (
англ.
grid — панжара, тармоқ) — бу тақсимланган ҳисобларни
амалга оширувчи технология бўлиб, катта миқдордаги вазифаларни биргаликда
бажаришга мўлжалланган, тармоқ орқали боғланган кучсиз алоқали гетероген
компьютерлардан ташкил топган кластер шаклида тузилган “Вертуал суперкомпьютер”.
Бу технология катта хажмдаги хисоблаш ресурсларини талаб қилувчи илмий,
математик масалаларни ечишда қўлланилади.
Грид-хисоблаш бундан ташқари тижорат инфраструктурасида иқтисодий башорат,
сейсмо таҳлил, янги дори-дармон хусусиятларини ўрганиш ва ишлаб чиқишдек меҳнат
талаб (мураккаб) масалаларни ечиш учун ишлатилади.
Тармоқни ташкиллаштириш нуқтаи назаридан қараганда Грид ўзи билан
келишилган, очиқ ва стандартлашган муҳитни ифодалаб, бир виртуал ташкилот
чегараларида бу муҳит қисми ҳисобланувчи ахборотларни ҳавфсиз, мослашувчан, сақлаш
манбалари ва ҳисоблаш манбаларини координатланган ажратиш (бўлиниш) ларини
таъминлайди.
Grid-компьютинг ғояси кенг тарқалган локал тармоқ (Gigabit Ethernet) ва оптик
толали маълумот узатиш технологиялари (SONET, SDH и ATM) ҳамда интернетнинг
ривожланиши билан юзага келди.
Глобал тармоққа уланган фойдаланувчиларнинг мурожатлари сони ошганлиги ва
турли хил ресурсларга бўлган талаби туфайли умумий холатда ушбу масалани ечиш
мақсадида бир вақтнинг ўзида турли жойдаги ресрсларга мурожат қилиш имконини
яратди.
Ҳозирги вақтда грид тизимларнинг 3 асосий тури ажратилади:
1.
Кўнгилли гридлар – шахсий компьютерларнинг бўш манбаларини кўнгилли
тақдим этиш асосида ишлатилувчи гридлар.
2.
Илмий гридлар – яхши параллелашувчи илова махсус кўринишда
дастурланадиган (масалан, Globus Toolkit ишлатиш).
3.
Талаблар бўйича ҳисоблаш манбаларини белгилаш асосидаги гридлар
(тижорат гриди инглиз. enterprise grid) – оддий тижорат иловалари виртуал компьютерда
ишлаб, ўз навбатида улар грид технология ёрдамида бирлашган бир неча физик
компьютерлардан иборат.
Cloud –технологияси. "cloud" тушунчаси интернет билан анча олдин пайдо бўлган
тушунча хисобланади. Бу термин биринчи бўлиб телефонияга тегишли бўлган. Бунда
фойдаланувчи унга керак бўлган сервер ёки хизматлар қаерда жойлашганини хам кўп
холларда билмаган.
Cloud computing хисоблаш тизимлари ва АТ инфраструктураси оптималлашуви ва
стандартлашуви хамда динамик тақсимланган ресурсларга мос келади.
Аналог холатда cloud computing фойдаланувчи ўзи фойдаланаётган архитектура ва
хисоблаш воситаларининг асосий хусусиятларини билиши мумкинлигини тахмин
185
қилмайди. Cloud computing АТ сохасида индустриал жараёнларни ривожланиши
хисобланади.
Cloud
computing
–
Бу
кенгмаштабда
жойлашган
вертуал,
динамик
маштаблаштирилган,
марказлашган
холатда
бошқариладиган
компьютерларни,
серверларни, хотира қурилмаларини, хизматларни масофавий мурожат қилувчи
фойдаланувчига Интернет орқали тақдим этиш.
Cloud computingнинг асосий ғояси шундаки, мижоз ўзининг хисоблаш марказини
яратмаслиги ва дастурий таъминотни ўрнатмаслиги ҳамда тизимга хизмат кўрсатмаслиги
керак.
Бундан ташқари шуни айтиш жоизки, хисоблаш марказининг ресурслари етарли
ёки фойдасиз бўлиши мумкин. Бунда ташкилотлар ўз ишчиларини доимий равишда
администраторлик, маълумотлар баъзаси, хавфсизлик бўйича малакаларини ошириб
туриши лозим. Бундан ташқари АТ нинг ривожланиши билан иқтисоднинг динамикаси
АТ ресурсларини ошишига ёки камайишига олиб келиши мумкин. Бу эса ортиқча маблағ
талаб қилади. Айнан cloud computing ушбу муаммоларни динамик холатда еча олади.
Назорат саволлари
1. Интернет технологияларининг физик ва мантиқий компоненталари нималардан
иборат ?
2. Интернет хизматларини санаб беринг.
3. Интернетда манзиллаш қандай ташкил қилинган ?
4. Электрон почта нима ?
5. Грид хисоблашда қандай масалалар ечилади
6. Клоуд компютингнинг асосий ғояси нимадан иборат ?
Do'stlaringiz bilan baham: |