Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация



Download 6,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/31
Sana22.02.2022
Hajmi6,26 Mb.
#100326
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
36uz

(DATA 
MANIPULATION 
LANGUAGE
маълумотларни 
манипуляциялаш тили. Маълумотларни ажратиш ва тиклаш учун мўлжалланган.


163 
8.Сўровлар ёрдамида жадвал маълумотларини кўриш ва 
ўзгартириш(янгилаш). 
 
Жадвал маълумотларини кўриш (SELECT оператори) 
SELECT (танлаш) SQL тилининг энг мухим ва кўп ишлатиладиган оператори 
ҳисобланади. У маълумотлар базаси жадвалидан ахборотларни танлаб олиш учун 
мўлжалланган. 
SELECT оператори содда ҳолда қуйидаги кўринишда ёзилади. 
SELECT [DISTINCT] <атрибутлар рўйхати> 
FROM <жадваллар рўйхати> 
[WHERE <танлаш шарти>] 
[ORDER BY < атрибутлар рўйхати >] 
[GROUP BY < атрибутлар рўйхати >] 
[HAVING <шарт> ] 
[UNION <ОN SELECT операторли ифода> ] ; 
Бу ерда квадрат қавсларда ёзилган элементлар ҳар доим ҳам ёзилиши шарт эмас 
SELECT хизматчи сўзи маълумот базасидан ахборотни танлаб олиш оператори 
ёзилганини англатади. SELECT сўзидан кейин бир биридан вергул билан ажратилиб 
сўралаётган майдон номлари (атрибутлар рўйхати) ёзилади. SELECT сўров 
операторини зарур хизматчи узунлиги FROM ҳисобланади. FROM сўзидан кейин 
ахборот олинаётган жадвал номлари бир биридан вергул билан ажратилиб ёзилади. 
Масалан:
SELECT Name, Surname 
FROM STUDENT ; 
Ихтиёрий SQL сўров оператори нуқта вергул (;) символи билан тугайди. 
Келтирилган сўров STUDENT жадвалидан Name ва Surname майдонларни барча 
кийматларини ажратиб олишни амалга оширади. Натижада қуйидаги жадвал ҳосил 
бўлади. 
Ўқув мисоли: 
Name 
Surname 
И
ван 
Иванов
П
етр 
Петров 
В
адим 
Сидиров 
Б
орис 
Кузунликн
ецов
О
льга
Зайцева
А
ндрей
Павлов
П
авел
Котов
А
ртем 
Мухин
А
нтон 
Петров 
В
адим
Белкин 


164 
Жадвал маълумотларини ўзгартириш (SELECT оператори) 
UPDATE командаси жадвал сатрлари ёки мавжуд сатрни баъзи бир ёки барча 
майдонларини қийматини тиклаш, яъни ўзгартириш имконини беради. Масалан:
UNIVERSITET1 жадвалидаги, барча университетларини рейтингини 200 қийматга 
ўзгартириш учун қуйидаги конструкцияни ишлатиш мумкин:
UPDATE UNIVERSITY1 
SET RATING=200; 
Жадвалдаги майдон қийматларини ўзгартириш керак бўлган аниқ сатрларни 
кўрсатиш учун, UPDATE командаси WHERE параметрида предикат ишлатиш мумкин.
UPDATE UNIVERSITY1 
SET RATING=200 
WHERE CITY= ‘Москва’; 
Бу сўров бажарилганда, фақат Москвада жойлашган университетларнинг рейтинги 
ўзгартирилади. 
UPDATE командаси фақат 1та устун эмас балки устунлар тўпламини ўзгартириш 
имконини беради. Қийматлари, модификация (такомиллаштирилган) қилиниши зарур 
бўлган аниқ устунларни кўрсатиш учун, SET параметри ишлатиди. Масалан: ўқитилаётган 
фан номи “МАТЕМАТИКА” (унинг учун SUBJ_ID=43) “Олий математика” номига 
ўзгартириш талаб этилса ва бундай индетификацион номери сақлаб ўзгариш қолдириш 
керак бўлиб, лекин шу билан бирга жадвалдаги мос сатр майдонларига ўқитиладиган фан 
ҳақида янги маълумотлар киритиш учун сўров қуйидаги кўринишда бўлади.
UPDATE SUBJECT1 
SET SUBJ_NAME= ‘Высшая математика’, HOUR=36, SEMESTER=1 
WHERE SUBJ_ID=43; 
UPDATE командасини SET параметрида скаляр ифодаларни ишлатиш мумкин. 
Скаляр ифодада майдон сифатида ўзгартирилаётган ва бошқа майдонлар киритилиб, у 
майдон қийматини ўзгариш усулини кўрсатади 
UPDATE UNIVERSITY1 
SET RATING=RATING*2; 
Масалан: STUDENT1 жадвалдаги STIPEND майдон қийматини Москва шаҳри 
талаблари учун 2 марта ошириш учун қуйидаги сўров ишлатилади.
UPDATE STUDENT1 
SET STIPEND=STIPEND*2 
WHERE CITY= ‘Москва’; 
SET предикат ҳисобланмайди, шунинг учун унда NULL қийматни кўрсатиш 
мумкин. 
UPDATE STUDENT1 
SET STIPEND=NULL 
WHERE CITY= ‘Москва’; 
9.Маълумотлар базасида фойдаланувчиларни бошқариш 
Параллел қайта ишлашни бошқариш бўйича асосий тадбирлар бирорта 
фойдаланувчини бошқасига кутилмаган холда таъсир қилишини хисобга олишга 
қаратилган. Параллел қайта ишлаш шароитида баъзан фойдаланувчилар маълумот 
базасига якка холда фойдаланиш шароитидаги натижаларни олиш мақсадига қаратилган. 
Бошқа холларда фойдаланувчиларнинг кутилган тарзда бир бирига таъсири тушунилади. 
Масалан, компютер тизимига ўз маълумотларни киритган фойдаланувчи маълумот 
базасидан бир қанча фойдаланувчи фойдаланишига қарамасдан бир хил натижа олиши 


165 
керак. Шу билан бирга фойдаланувчи масалан омборхона холати хақидаги ахборотни 
охирги вақтдаги хисоботини олишга харакат қилиши мумкин. Бунда шу пайтда бошқа 
фойдаланувчи 
маълумотларни 
ўзгартираётган 
бўлса, 
амалга 
ошираётганлигини 
тугалланмаган ўзгаришларни хисобга олиб кўришга харакат қилади. Хозирги кунда барча 
параллел қайта ишлаш холлари учун маъқул бўладиган усуллар мавжуд эмас. Масалан 
фойдаланувчи параллел қайта ишлашни қаттиқ бошқариши мумкин. Бунда у маълумот 
базани бошқа фойдаланувчилар учун блокировка қилиб қўйиши мумкин, ўзини иши 
тугамагунча бошқа мижозлар малумотлар базаси билан хеч қандай иш бажара олмайди. 
Бу усул ишончли бўлиши билан бирга қиммат хисобланади. Ишлаб чиқариш 
самарадорлигини оширадиган, лекин дастурлаш ва амалга ошириш қийин усуллар хам 
мавжуд. 
МББТ дан икки гурух шахслари фойдаланади: 
1. Чекли ёки оддий фойдаланувчилар; 
2. МБ администратори; 
МБ администраторини хизмат доирасига қуйидаги ишлар кирадди: 
– 
Предмет соҳани таҳлили ва фойдаланувчилар ва ахборотни ўрнини аниқлаш; 
– 
Маълумотларни тузилишини лойиҳалаш ва уларни такомиллаштириш; 
– 
Қўйилган топшириқлар ва маълумотларни бир бутунлигини таъминлаш; 
– 
МБ ни юклаш ва юритиш; 
– 
Маълумотларни ҳимоя қилиш; 
– 
МБ ни тиклашни таъминлаб бериш; 
– 
МБ га мурожаатларни йиқиш ва статистик қайта ишлаб бериш; 
– 
МБ га кўп фойдаланувчилар режимида ишлаганда, маълумотларни ўчиб 
кетишидан химоя қилиш; 
– 
Техник воситалар носоз бўлиб ишдан чиққанда, маълумотларни сақлаш ва 
қайта тиклаш ишларини бажариш; 


166 
10.Маълумотларни импорт ва экспорт қилиш 
Серверга SQL тилидаги сўровлар ва сервернинг боғланган жадваллари билан 
ишлаш фақат север билан алока ўрнатилганда мумкин. Импортда сервер объектларидан 
маълумотлар базасига нусха олинади ва унда узиникидек сақланади. Сервер билан алоқа 
фақат импорт операциясини бажариш вақтида керак. Импорт қилинган объектлардан 
фойдаланиш учун сервер билан алока шарт эмас. Сервер маълумотлар базасидан 
маълумотларни импорт қилиш учун қуйидаги командадан фойдаланилади 
Файл->Внешние 
данные-> 
Импорт 
(Филе->Гет 
Эхтернал 
Дата->Импорт) 
командаси бажарилади. Тип файла рўйхати Импорт (Импорт) ойнасида ОДБC Databases 
қиймати танланади. Шундан сўнг сервер ва маълумотлар базасини аниқловчи импорт 
объектлари манбаси танланади, серверда регистрация қилинади ва Импорт объектов 
(Импорт Object) ойнасида ихтиёрий сондаги керакли объектлар танланади. Процедура 
тугагандан сўнг олинган объектлар ACCESS маълумотлар базасида акс этади.

Download 6,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish