159
Албатта кўрсатилиши зарур бўлган маълумот тоифаси -CHAR . Майдонга езилган
реал символлар сони нолдан (агар майдонда NULL қиймати бўлса)
CREATE TABLE да
берилган максималь қийматгача бўлади. Масалан STUDENT1 жадвалини қуйидаги
команда билан яратиш мумкин:
CREATE TABLE STUDENT1
(STUDENT_ID INTEGER,
SURNAME VARCHAR(60),
NAME VARCHAR(60),
STIPEND DOUBLE,
KURS INTEGER,
CITY VARCHAR(60),
BIRTHDAY DATE,
UNIV_ID INTEGER);
Жадвалдаги маълумотларни майдонлар бўйича қидириш- танлаш амали етарли
даражада тезлатиш учун маълумотларни берилган майдон бўйича индексация қилиш
ишлатилади. Индексларни битта еки бир нечта майдон бўйича бажариш мумкин.
Жадвалда таҳрирлаш(INSERT оператори)
SQL тилида жадвалга маълумотлар киритиш учун, улар ўзгартириш ва
олиб
ташлаш учун маълумотлар билан манипуляция қилиш (DML) тилининг учта командаси
мўлжалланган. Булар INSERT (қўшиш), UPDATE (тиклаш янгилаш), DELETE(олиб
ташлаш, йўқотиш) командаларидир.
INSERT командаси (буйруқи) жадвалга янги сатр қўшишни амалга оширади. Содда
ҳолда унинг кўрининши қуйидагича:
Insert into <жадвал номи> values (<қиймат>,<қиймат>,);
Бундай ёзувда VALUES калит сўзидан кейин қавс ичида кўрсатилган қийматлар
жадвалдаги янги қўшилган сатрнинг майдонларига киритилади. Киритиш жадвалини
CREATE TABLE оператори билан яратилиш пайтидаги устунларни кўрсатиш
тартибида
амалга оширилади. Масалан, STUDENT жадвалида янги сатрни қўшиш қуйидагича амалга
ошириш мумкин.
Insert into Student
Values (101, ‘Иванов’, ‘Александр’, 200,3, ‘Москва’, ‘6/10/1979’ , 15);
Агар бирорта майдонга NULL қиймати қўшиш зарур бўлса у оддий қиймат каби
киритилади.
Insert into Student
Values (101, ‘Иванов’, Null, 200,3, ‘Москва’, ‘6/10/1979’ , 15);
Баъзи ҳолларда майдонларнинг қийматини CREATE TABLE командасида берилган
тартибдан бошқа тартибда киритиш зарурияти пайдо бўлса ёки қийматларни
баъзи бир
устунларга киритиш талаб этилмаса, INSERT командасининг қуйидаги кўриниши
ишлатилади.
Insert into Student (Student_ID, CITY, SURNAME, NAME)
Values (101, ‘Москва’, ‘Иванов’, ‘Cаша’ );
Қавс ичидаги рўйхатда номи келтирилмаган устунларга автоматик равишда сукут
билан жадвал тавсифлашда (CREATE TABLE командасида) тайинланган қиймат ёки
NULL қиймат тайинланади.
INSERT командаси ёрдамида, бир жадвалдан қиймат танлаб олиб уни бошқа
жадвалга жойлаштириш мумкин. Масалан: Қуйидаги сўров
Insert into STUDENT1
SELECT *
From Student
where CITY=’Москва’;
Do'stlaringiz bilan baham: