ACCESS обектларини SQL-сервер маълумотлар базасига экспорт қилиш.
SQL-сервер маълумотлар базасида жадваллар яратиш усулларидан бири ACCESS
локал маълумотлар базасидан жадвалларни импорт қилиш дир. ACCESS маълумотлар
базасидан ODB маълумотлар базасига объектларни экспорт қилиш учун Файл| Export (File|
Export) командаси ишлатилади. Объект танланган бўлиши керак акс холда командадан
фойдаланиб бўлмайди. Маълумотлар базасига ODBS интерфейси оркали экспорт қилиш
учун Тип файла рўйхатида ODBS қийматини танлаш лозим.
Объект экспорт килиниши керак бўлган ташки маълумотлар базаси ойлашуви ва
номини белгиловчи ODBS маълумотлар манбасини танлаш ойнаси пайдо бўлади.
Танланган манба қабул қилингандан сўнг Серверда регистрациядан ўтиш таклиф
килинади, идентификатор, парол ва фойдаланувчининг амалларни ўтказишга ҳуқуқи
текширилади. Агар фойдаланувчи амаллар ўтказишга ҳуқуқи бўлса объект сервер
маълумотлар базасига ёзилади. Серверда сақланган экспорт қилингшан жадвал билан
жадвал манба орасида тўла бирхиллик йўқ. Масалан экспорт қилинган жадвал калит
таърифини сақламайди.
Назорат саволлари
1.
Марказлашган МБ марказлашмаган МБ нима билан фарқланади?
2.
МБни лойиҳалашда қайси муаммоларни ечиш керак бўлади?
3.
МБнинг асосий объектлари.
4.
Жадвалнинг қандай параметрлари мавжуд?
5.
Жадвални яратиш ва ўчириб ташлашга мисол келтиринг.
6.
Ҳисобот яратиш ва сўровларга мисол келтиринг.
7.
Кўпжадвалли сўровларни бирлаштириш.
8.
Жадвалларни боғлаш қандай ташкил этилади?
9.
SQL ифодаларнинг қандай турларини айтиб ўтиш мумкин?
10.
Сўров ёрдамида маълумотни қўшишга мисол келтиринг.
11.
Сўров ёрдамида маълумотни янгилашга мисол келтиринг.
12.
Сўров ёрдамида маълумотни ўчиришга мисол келтиринг.
13.
Ёзув киритишни чеклаш қандай амалга оширилади?
14.
МБ фойдаланувчиларини бошқариш.
15.
Маълумотларни экспорт ва импорт қандай амалга оширилади?
167
12.1-Мавзу. КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ
Режа:
1. Замонавий симли ва симсиз тармоқ технологиялари.
2. Ташкилотлар ва корхоналар фаолиятида локал ва глобал тармоқлардан
фойдаланишнинг хусусиятлари. VPN-технологияси асосидаги тармоқлар.
Хозирги пайтда кенг қўлланилаётган замонавий симли компьютер тармоқлари
технологияси қаторига асосан Ethernet технологиялари оиласига тегишли бўлган Ethernet,
Fast Ethernet, Gigabit Ethernet, 10G Ethernet, 100G Ethernet ва операторлар синфига мансуб
Ethernet технологияларини киритиш мумкин. Ушбу тармоқ технологиялари локал ва
глобал компьютер тармоқларини қуришда фойдаланилмоқда. Замонавий симли тармоқ
технологияларининг тузилишларини ва ишлаш тамоилларини уларнинг дастлабки
вакиллари бўлган Ethernet ва Fast Ethernet технологиялари мисолида кўриб чиқиш
мумкин.
Ethernet технологияси. Ethernet технологиясининг тўртта стандарти ишлаб
чиқилган. Замонавий симли тармоқ тузилишини биз ана шу тўртта стандартлардан бири
бўлган l0Base-T стандарти мисолида кўриб чиқамиз. l0Base-T тармоғида маълумотларни
узатиш мухити сифатида иккита экранланмаган ўралма жуфтлик (Unshielded Twisted Pair,
UTP) кабели ишлатилади. 3-инчи категорияли кўп жуфтли (2 та, 4 та жуфтли) UTP кабели
телефон аппратларини улаш учун ҳам ишлатилади. Шунинг учун уларни Voice Grade,
яъни товуш узатиш кабели ҳам деб аталади (1-расм).
Расм.12.1. Экранланмаган ўралма жуфтлик кабели.
2-расмда эса l0Base-T стандарти тармоғининг тузилиши келтирилган. Бунда
кабелдаги ўралма жуфтликнинг биттаси компьютердан концентраторга маълумотларни
узатиш учун (Т
х
), иккинчиси эса концентратордан компьютерга маълумотларни узатиш
учун (R
х
) ишлатилади Бу кабелнинг узунлиги кўпи билан 100 м бўлиши мумкин.
Расм.12.2. 10Bаse-T стандарти тармоғи. Т
х
- узатувчи, R
х
- қабул қилувчи.
l0Base-T стандартида «4-тагача концентраторлар» қоидаси амал қилади. Ушбу
холат 3-расмда Ethernet концентраторларини иерархик тарзда улаш чизмаси ёрдамида
кўрсатилган. Шунга асосан тармоқнинг узунлиги кўпи билан 500м ни ташкил қилади.
Яъни 5-та сегмент ҳар бири 100 м дан бўлганда тармоқнинг диаметри 500 м бўлади.
Тармоққа кўпи билан 1024 та компьютер улашга рухсат берилади. Бунга
концентраторларни икки сатҳли иерархик кўринишда улаш билан эришиш мумкин
бўлади.
168
Расм.12.3. Ethernet концентраторларини иерархик тарзда улаш.
Fast Ethernet технологияси. Fast Ethernet тармоқларида коаксиал кабель
ишлатилмайди, шунинг учун уларнинг тузилиши ҳар доим концентраторлар асосида
қурилган иерархик юлдуз шаклига эга бўлади (10Base-T ва 10Base-F стандартларига
ўхшаб). Fast Ethernet тармоқлари конфигурациясининг аввалги стандартлардан фарқли
жойи шуки, бунда тармоқ диаметри кўпи билан 200 м (250 м) бўлади. Шунинг учун бу
стандартда минимал узунликка эга бўлган кадрни узатиш вақти 10 баравар кичраяди, яъни
ахборот узатиш тезлиги 100 Мбит/сек га етказилган.
Fast Ethernet технологияси асосида қурилган тармоқларнинг умумий узун-
лигини коммутаторлардан фойдаланган ҳолда ошириш имконияти мавжуд. Бунда физик
сегментларнинг узунлиги учун белгиланган чегаралар бузилмаслиги керак. Шунинг учун
катта узунликка эга бўлган магистраль локал компьютер тармоқларини қуриш учун Fast
Ethernet технологиясидан бемелол фойдаланиш мумкин бўлади. Бунда тармоқни ишлаши
тўлиқ дуплекс режимда амалга оширилиши керак бўлади.
802.3u стандартига асосан Fast Ethernet тармоғи учун физик сатҳининг уч хил
спецификацияси ишлаб чиқилган:
Расм.12.4. Fast Ethernet технологияси физик сатҳининг тузилиши.
1. 100Base-TХ - бешинчи категорияли икки жуфтли (тўртта симли) экран-
ланмаган ўралма жуфтлик (UTP) ёки Type 1 ли экранланган ўралма жуфтлик (STP) кабели
учун.
2. 100Base-T4 - учинчи, тўртинчи ёки бешинчи категорияли тўрт жуфтли
(саккизта симли) экранланмаган ўралма жуфтлик (UTP) кабели учун.
3. 100Base- FX - иккита толали оптик кабель учун.
Бу стандартларнинг физик сатҳи таркибига учта элемент киради:
- мослаштириш сатҳи (Reconciliation sublayer);
- узатиш муҳитига боғлиқ бўлмаган интерфейс (Media Independent Interface, MII);
- физик сатҳ қурилмаси (Physical layer device, PHY).
МII улагичи AUI улагичидан фарқли равишда 40 та уланиш нуқталарига эга. Унинг
максимал узунлиги 1м. МII интерфейси орқали узатиладиган сигналлар амплитудаси 5 В
га тенг.
169
Fast Ethernet технологиясида ҳам, бошқа коаксиал кабель ишлатилмаган Ethernet
тармоқлари вариантлари каби, боғланишлар концентраторлар ёрдамида амалга
оширилган. Қурилган тармоқни тўғри ишлашини таъминлаш учун бу технологияда
қуйидаги қоидаларни ҳисобга олиш керак бўлади:
- DTE ларни DTE лар билан боғловчи сегментларни максимал узунлигига чеклов;
- концентраторларни DTE лар билан боғловчи сегментларни максимал узунлигига
чеклов;
- тармоқнинг максимал диаметрига бўлган чеклов;
-такрорловчиларнинг максимал сони ва уларни ўзаро боғловчи сегментларни
узунлигига чекловларга риоя қилиш керак бўлади.
Расм.12.5. Fast Ethernet тармоғини I-синф такрорловчилари
ёрдамида қурилган кўриниши.
Fast Ethernet стандарти такрорловчилари икки хил бўлиши мумкин:
1. I-синф такрорловчилари, уларда 100Base-TХ, 100Base- FX ва 100Base-T4 ларда
ишлатиладиган портлар мавжуд бўлади.
2. II-синф такрорловчилари, уларда эса 100Base-T4 ёки 100Base-TХ ва 100Base-
FX портлари мавжуд бўлиши мумкин.
Бу стандартда «4 тагача хаблар» қоидаси ўрнига «1 та ёки 2 тагача хаблар»
қоидаси амал қилади.
Ethernet технологиялари оиласига мансуб тармоқ стандартларининг аввалгилари
локал тармоқларни қуриш учун мўлжалланган эди, кейинчалик ишлаб чиқилган
стандартлар асосида, хозирда на фақат локал тармоқларни қуришда, балки глобал
тармоқларни қуришда ҳам фойдаланиш мумкин
Глобал тармоқлар (Wide Area Networks, WAN) ёки территориал
компьютер тармоқлари томонидан кўрсатиладиган хизматлардан катта-катта худудларга
ёйилиб кетган кўп сонли абонентлар фойдаланадилар. Бу худудларнинг чегаралари –
вилоят, регион, мамлакат, континент чегараларидан иборат бўлиши ёки ер юзи бўйлаб
ёйилган бўлиши мумкин.
Глобал тармоқнинг кенг тарқалган тузилиш чизмаси 6-расмда келтирилган
кўринишга эга. Бунда: S (switch) - коммутаторлар, К - компьютерлар, R (router) - мар-
шрутизаторлар, MUX (multiplexor)- мультиплексор, UNI (User-Network Interface) – фой-
даланувчи-тармоқ интерфейси ва NNI (Network-Network Interface) – тармоқ-тармоқ
интерфейси, РВХ - офис АТСи ва кичкина қора рангли тўртбурчакчалар эса DCE
қурилмалари, яъни модемлар.
Бундай тармоқ алоҳида ажратилган алоқа каналлари асосида қурилади.
Алоқа каналлари коммутаторлар – S, ёрдамида бирлаштирилади. Бу коммутаторлар
пакетларни коммутациялаш марказлари (ПКМ) деб ҳам аталади. распределенными
коммутаторами пакетов, яъни улар айнан пакетларни коммутациялашни амалга
оширадилар.
6-расмда келтирилган глобал компьютер тармоғи компьютер трафиги учун қулай
ҳисобланган, пакетларни коммутациялаш режимида ишлайди. Локал компьютер
170
тармоқларини корпоратив тармоққа бирлаштириш учун бу режимнинг афзаллигини вақт
бирлигида узатилётган маълумотларнинг ҳажми, ҳамда бунда тармоқда кўрсатилаётган
хизматлар нарҳининг 2-3 марта арзон эканлиги ҳам исботлайди.
Расм.12.6. Глобал тармоқ структурасининг намунаси.
Кўп жойларда юқоридаги расмда келтирилган кўринишдаги тармоқларни қуриш
имкониятлари мавжуд бўлавермайди. Шунинг учун локал тармоқларни ўзаро боғлаш учун
ўша жойда бор бўлган алоқа каналларидан ҳам фойдаланишга тўғри келади. Қандай алоқа
каналларидан фойдаланилишига қараб, глобал тармоқларнинг қуйидаги хилларини
кўрсатиш мумкин:
1.Алоҳида ажратилган каналлардан фойдаланувчи глобал тармоқлар.
2.Каналларни коммутациялаш асосида ишловчи глобал тармоқлар.
3.Пакетларни коммутациялаш асосида ишловчи глобал тармоқлар.
Симсиз тармоқ технологиялари. Ҳозирги пайтга келиб симсиз локал тармоқлар,
симли локал тармоқларга қўшимча локал тармоқлар сифатида қаралмоқда. Башқача қилиб
айтганда симсиз локал тармоқлар симли, яъни кабелли локал тармоқлар билан
рақобатлашувчи тармоқлар эмас. Симсиз локал тармоқларнинг кўпгина афзаллик
томонларини яққол кўриш мумкин. Уларни ўрнатиш ва модификациялаш, яъни янгилаб
туриш жуда ҳам осон, бунда катта-катта хажмли кабеллар ва уларни улаш учун зарур
бўлган қурилмаларга эхтиёж бўлмайди. Симсиз тармоқларнинг яна бир афзаллиги, унда
фойдаланувчиларнинг кўчиб юриш имкониятининг (мобильность) борлигидир. Аммо
симсиз локал тармоқларда қўлланиладиган ахборот узатиш муҳити, яъни симсиз муҳит
ҳолатининг турғун эмаслиги ва у ишлаши давомида ўзини қандай тутиши номаълум
эканлиги каби муоммоларга эга.
Физик сатҳда спецификацияларнинг бир неча вариантлари мавжуд, улар
фойдаланадиган частоталар диапазони, кодлаш усуллари, ҳамда маълумотларни узатиш
тезликлари билан бир-биридан фарқланадилар. Бу стандартнинг, яъни WiFi нинг –
ҳозирда кўп фойдаланилаётган қуйидаги спецификациялари мавжуд:
1. 802.11а спецификацияси – унда частотанинг нисбатан юқори диапазони 5 ГГц
қўлланилиши ҳисобига маълумотлар узатиш тезлиги оширилган. Бу спецификацияда
маълумотларни узатишда – частотали мультиплекслашнинг ортогонал усули OFDMдан
(Orthogonal Frequency Division Multiplexing) фойдаланилган.
2. 802.11b спецификациясида эса 2,4 ГГц диапазондан фойдаланилган.
Маълумотларни узатиш тезлиги 11 Мбит/с га етказилган. Бу комплементар кодлардан
фойдаланган ҳолда кодлаш техникаси ССКдан (Complementary Code Keying)
фойдаланувчи DSSS (Direct Sequence Spread Spectrum – расширение спектра методом
прямой последовательности) усулини қўллаш ҳисобига амалга оширилган.
3. 802.11g спецификациясида 2,4 ГГц диапазонда ишловчи OFDM усулини
қўлланилиши ҳисобига 54 Мбит/с тезликка эришилган.
802.11 стандарти симсиз локал тармоқларининг икки хил топологиси мавжуд:
171
1. BSS – базавий ёки асосий хизматлар тўплами кўрсатиладиган тармоқ (Basic
Servis Set - BSS). Бу тармоқда базавий станция, барча фойдаланувчилар учун
мўлжалланган станция (уланиш нуқтаси, антенна ёки коммутатор) бўлмайди.
Фойдаланувчилар,
яъни
тармоқдаги
компьютерлар
ўзаро
бевосита
ахборот
алмашинадилар. Ўзларида ўрнатилган симсиз тармоқ адаптерлари ёрдамида. BSS
тармоғига кириш учун - тармоққа уланиш муолажасини бажариш керак. (7-расм)
Расм.12.7. BSS - базавий хизматлар тўплами кўрсатиладиган тармоқ
2. ЕSS – кенгайтирилган (қўшимча) хизматлар тўплами қўрсатадиган тармоқ
(Extended Servis Set – ЕSS). Бу тармоқ тақсимланган муҳит Билан бирлаштирилган бир
нечта BSS тармоқлардан иборат бўлади. (8-расм)
Расм.12.8. ЕSS–кенгайтирилган (қўшимча) хизматлар тўплами қўрсатадиган тармоқ
STA
1
, STA
2
– станциялар (компьютерлар, яъни фойдаланувчилар, сервер,
коммутатор ёки маршрутизатор).
AP (Access Point) – уланиш нуқтаси.
DS (Distribution System) – тақсимланган тизим.
DSS (Distribution System Service) – тақсимланган тизим хизмати.
Симсиз локал тармоқда компьютерлар (тармоқ фойдаланувчилари) ва станциялар (
сервер,
коммутатор,
маршрутизатор)
маълумотларни
узатишда
биргаликда
фойдаланиладиган муҳитдан қуйидагича фойдаланишлари мумкин:
1. Битта BSS тармоқ чегарасида ўзаро ахборот алмашиниш билан.
2. Битта BSS тармоқ чегарасида уланиш нуқтаси – АР орқали ахборот алмашиниш
билан.
3. Бошқа-бошқа BSS тармоқ ўртасида иккита уланиш нуқталари АР
1
ва АР
2
орқали,
ҳамда тақсимланган тизим DS орқали ахборот алмашиниш билан.
4. BSS тармоқ билан симли локал тармоқ ўртасида уланиш нуқтаси АР орқали
ахборот алмашиниш билан.
172
Расм.12.9. IBSS режимида ишловчи симсиз тармоқ
Расм.12.10. BSS режимида ишловчи симсиз тармоқ.
Расм.12.11. ESS режимида ишловчи симсиз тармоқ.
Одатда симсиз локал тармоқнинг диаметри 100-300 метр оралиғида бўлади.
WiMAX технологияси. WiMAX ( Worldwide Interoperability for Microwave Access)
– яъни, микротўлқинли уланиш учун барча холатларда мос келадиган технология – ишчи
станциялар ва ноутбуклардан тортиб то мобил телефонларни узоқ масофаларда улашни
таъминлаб бера оладиган телекоммуникацион тармоқ технологиясидир. WiMAX
технологияси IEEE 802.16 стандартига асосланган бўлиб, у асосида қуйидагиларни амалга
ошириш мумкин: - Wi-Fi нинг уланиш нуқталарини ўзаро ва Интернетнинг бошқа
сегментлари билан улаш вазифасини; - алоҳида ажратилган линиялар ва DSLга муқобил
бўлган симсиз кенгполосали уланишни таъминлаш; -маълумотларни узатиш ва
телекоммуникацион тезкор хизматларини амалга ошириш.
Корпоратив тармоқ – бу шундай тармоқки, унинг асосий вазифаси бўлиб
тармоққа эгалик қилувчи корхона ишини қўллаб–қувватлаб туриш ҳисобланади. Ушбу
корхона ходимларигина корпоратив тармоқ фойдаланувчилари бўлишлари мумкин.
Корпоратив тармоқнинг тузилиши, биз юқорида кўриб ўтган замонавий компьютер
тармоғи тузилишига деярли ўхшаш бўлади. Корпоратив тармоқларда фойдаланувчиларни
бирлаштирувчи локал тармоқлар, корпоратив тармоқ таркибига киритилган бўлади.
Бундан ташқари корпоратив тармоқ таркибига кирган уни ташкил этувчи бўлинмалар
биргаликда, нафақат тармоқ эгаллаган худудни, балки корхонанинг тузилиши қандай
173
эканлигини ҳам кўрсатиб туради. Корпоратив тармоқни ташкил этувчи бўлинмалар
қуйидагича номланадилар:
-
бўлимлар ва ишчи гурухлар тармоқлари;
-
бинолар ва кампуслар тармоқлари;
-
магистраль тармоқлар.
Бўлимлар тармоқлари. Битта бўлимда ишлайдиган, унчалик катта бўлмаган
ходимлар гурухи фойдаланадиган тармоқ – бўлим тармоғи деб аталади. Бу ходимлар
бирон-бир умумий масалаларни ечиш билан шуғулланадилар, масалан бухгалтерия
ҳисоби ёки маркетинг. Бўлим 100-150 та ходимлардан иборат бўлиши мумкин. Бўлим
тармоғи – ўша бўлимга тегишли ҳамма хоналарни ўз ичига олган локал компьютер
тармоғидир. Бўлим бир нечта хоналарни ёки бинонинг бирон-бир қаватини эгаллаган
бўлиши мумкин.
Бўлим тармоғининг асосий мақсади – иловалар, маълумотлар, принтерлар ва
модемлар каби локал ресурслардан биргаликда фойдаланишни таъминлаб бериш
ҳисобланади. Бўлимлар тармоқлари таркибида битта еки иккита файл сервер ва 30-га яқин
фойдаланувчиларга эга бўлиб, одатда улар тармоқ ости тармоқларига бўлинмайдилар.
Бундай тармоқларда корхона трафигининг каттагина қисми айланиб юради. Одатда бўлим
тармоқлари Ethernet ёки шу оилага мансуб бир неча технологиялар Ethernet, Fast Ethernet,
баъзи холларда Gigabit Ethernet асосида қурилади. Бундай тармоқларда асосан битта ёки
кўпи билан икки хил операцион тизмлардан фойдаланилади. (12-расм)
Расм.12.12. Бўлим масштабидаги тармоққа мисол.
Бўлим тармоғида админастрациялаш масалалари анча осон ҳисобланади: унда янги
фойдаланувчиларни қўшиш ёки ҳисобга олиш, оддий бузилишларни бартараф этиш, янги
боғламаларни ва программа таъминотининг янги версияларини ўрнатиш керак бўлади. Ўз
иш вақтининг бир қисмидагина администратор вазифасини бажарувчи бирон-бир ходим,
бундай тармоқни бошқариши мумкин бўлади. Яъни бундай тармоқ администратор
вазифасини кўп холларда махсус тайёргарликка эга бўлмаган ходим ҳам бажариши
мумкин бўлади.
Бирон – бир бўлимнинг тармоғи, бино ёки кампус тармоғи таркибига кирган
тармоқ ҳам бўлиши мумкин, ёки корхонанинг узоқда жойлашган офиси тармоғи ҳам
бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда бўлим тармоғи бино ёки кампус тармоғига бирон – бир
локал тармоқ технологияси ёрдамида уланади. Иккинчи ҳолда эса узоқдаги офис
тармоғини корхона корпоратив тармоғи магистралига улаш учун бирон-бир WAN –
технологиясидан, масалан Frame Relay технологиясидан фойдаланишга тўғри келади.
Бинолар ва кампуслар тармоқлари. Бино тармоғи – битта корхонанинг ҳар-хил
бўлимларини битта бино чегарасида бирлаштиради. Кампус тармоғи эса, бир- неча
квадрат километрли худудни эгаллаган бир нечта бинолардаги тармоқларни
бирлаштиради. Одатда бино (ёки кампус) тармоғи Gigabit Ethernet асосида қурилган ўз
магистралига эга бўлган, иерархик тузилишдаги тармоқ кўринишида бўлади. Магистраль
орқали бир-бирига уланадиган бўлимлар тармоқларини қуришда эса Fast Ethernet ёки
Ethernet технологияларидан фойдаланилади.
174
Расм.12.13. Кампус тармоғига мисол.
Gigabit Ethernet магистрали деярли ҳар-доим узиб-уланадиган ахборот узатиш
мухитига эга бўлади, бу технологиянинг ахборот узатиш муҳитидан биргаликда
фойдаланиладиган варианти ҳам мавжуд.
Бундай тармоқлардаги хизматларга асосан, бўлимлар тармоқларини биргаликда
ишлашини таъминлаш, корхонанинг умумий маълумотлар базасига уланишни таъминлаш,
умумий факс-серверларга, юқори тезликли модемларга ва принтерларга уланиш каби
хизматларни
амалга
оширади.
Кампус
тармоқлари
томонидан
кўрсатиладиган
ҳизматларнинг энг муҳими бўлиб, корхонанинг маълумотлар базаси қайси, компьютерда
жойлашганлигидан қатъий назар, уларга улана олиш хизмати ҳисобланади. Айнан кампус
тармоқлари сатҳида ҳар-хил турдаги аппарат ва дастурий таъминотини биргаликда
ишлашини таъминлаш муаммолари пайдо бўлади.
Бўлимларда ишлатиладиган компьютерлар, тармоқ операцион тизмлари ва тармоқ
аппарат таъминоти бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Шу сабабли кампус тармоғини
бошқариш анчагина мураккаб жараёнга айланади. Кампус таркибига кирган бўлимлар
тармоқлари бир-биридан мустақил ҳолда иш юритганлиги ва ҳар-хил технологиялар
асосида қурилганлиги сабабли, уларни бирлаштириш учун одатда IP-технологиядан
фойдаланишга тўғри келади.
Корхона масштабидаги тармоқлар. Корхона масштабидаги тармоқлар ёки
корпоратив тармоқларда, биринчи ўринга ахборот хизматлари қўйилганлиги билан, улар
бошқа хил тармоқлардан фарқланадилар. Корпоратив тармоқлар фақатгина транспорт
хизматларини кўрсатиш билангина чеклана олмайди. Корпоратив тармоқнинг,
хусусиятларидан яна бири, бу унинг анчагина катта-катта худудларни қамраб олишнинг
мумкинлигидир. Бўлим ёки бино масштабидаги тармоқни камдан-кам ҳолларда
корпоратив тармоқ деб аталади. Одатда “корпоратив” деган ном, таркибида, бошқа-бошқа
шаҳарларда жойлашган ва глобал уланиш чизиқлари орқали уланган. Кўпгина бинолар ва
бўлимлар масштабларидаги тармоқлари бўлган тармоққа нисбатан қўлланилади.
Корпоратив тармоқдаги фойдаланувчилар ва компьютерлар сони бир, икки, уч
мингтага, серверлар сони эса бир, икки, уч юзтага ҳам етиши мумкин бўлади, алоҳида
худудларнинг тармоқлари орасидаги масофалар эса, анча катта бўлиб, улар ўртасида
ахборот узатишда глобал алоқалардан фойдаланиш зарур бўлиб қолади.
Узоқларда жойлашган локал тармоқларни ва алоҳида компьютерларни боғлаш
учун. Корпоратив тармоқда турли хил телекоммуникацион воситалар ҳам қўлланилиши
мумкин, жумладан магистраль тармоқлар каналлари, радиоканаллар ва йўлдош алоқа ҳам.
Ҳар-хил шаҳарларда, хатто бошқа-бошқа давлвтлар худудларида филиаллари жойлашган
корпоратив тармоқларда, фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни олиб бориш
масаласи муҳим аҳамиятга эга бўлган масалага айланади. Бу масалани хал қилиш учун
фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни ўзида жамлаган марказлашган тизим
маълумотлар базасини ҳосил қилиб олиб ундан фойдаланишга тўғри келади.
175
Расм.12.14. Корхона масштабидаги корпоратив тармоққа мисол.
Алоқа операторлари тармоқлари ўз фаолиятларини унинг хизматларидан
фойдаланувчилар билан шартнома тузиб, тижорат асосида амалга оширадилар. Алоқа
операторлари бир-бирларидан қуйидаги белгилари билан фарқ қиладилар:
1.
Уларда кўрсатилиши мумкин бўлган хизматларнинг хиллари билан.
2.
Хизматлар кўрсатиладиган худуд чегараларининг қандай эканлиги билан.
3.
Хизматларнинг қандай мижозларга мўлжалланганлиги билан.
4.
Операторга тегишли бўлган инфраструктура билан, яъни унда бор бўлган
алоқа чизиқлари, коммутатцион қурилмалар, ахборот сервислари ва шунга ўхшаш
воситаларнинг хиллари билан.
5.
Маълум бир худудга қай даражада хизмат кўрсатишга эга эканлигига қараб.
Замонвий алоқа операторлари, бир неча хил хизматлар кўрсатиш имкониятларига
эга, масалан телефон хизматлари ва интернетга уланиш хизматлари. Унда кўрсатилиши
мумкин бўлган хизматларни бир нечта сатхларга ва гурухларга ажратиш мумкин.
Бир вақтнинг ўзида бир неча хизматларни кўрсатиш:
- IP телефония;
- Хабарлар тарқатишнинг универсал хизмати;
- ...
Телефон хизматлари:
-
Сўровларга жавоб бериш хизматлари;
-
Овозларни етказиш почтаси;
-
Чақирувларни кўрсатилган адресларга йўналтириш;
-
Икки абонентни бир-бирига улаш.
Компьютер тармоқлари хизматлари:
-
Ахборот порталлари
-
Электрон почта
-
Интернетга уланиш
-
ЛКТ (LAN) ларни бирлаштириш.
Алоқа каналларини арендага бериш.
176
Расм.12.15. Алоқа операторлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар
Телефон хизматлари ва алоқа каналларини арендага бериш каби хизматлар,
алоқа операторлари томонидан анча аввалдан кўрсатилиб келаётган хизматлар сирасига
киради. Компьтер тармоқлари хизматлари эса алоқа операторлари томонидан анча кейин
йўлга қўйилган бўлиб, улардан келадиган фойда хозирда, телефон хизматларидан
келадиган фойдадан анча кам бўлмоқда. Хозирги пайтда компьтер ва телефон тармоқлари
биргаликда кўрсатадиган аралаш хизматларидан анча катта фойда келмоқда.
Алоқа тармоқларида кўрсатиладиган хизматларни яна транспорт ва
ахборот хизматларига ҳам ажратиш мумкин. Телефон орқали гаплашиш -транспорт
хизматига, телефон тармоқларидаги сўровларга жавоб бериш хизматлари ёки веб-сайтлар
эса ахборот хизматларига мисол бўла олади.
Мижозлар.
Ахборот-телекоммуникация
воситалари
хизматларидан
фойдаланувчи мижозларни иккита катта гурухга ажратиш мумкин: кўп сонли алоҳида-
алоҳида ишловчи мижозлар ва корпоратив мижозлар.
Алоҳида-алоҳида ишловчи мижозлар учун уланиш ва хизматларнинг арзон
бўлиши, уйларда мавжуд телефон симлари ва телевизон
коаксиал
кабеллардан
фойдаланиш мумкинлиги муҳим ҳисобланади. Ҳозирда бундай мижозлар учун оптик
толали кабеллардан ҳам фойдаланиш мумкин бўлмоқда.
Корпоратив мижозлар деганда эса ҳар-хил каталикка эга бўлган корхона ва
ташкилотлар тушунилади. Бунда катта худудларгаёйлган бўлим ва филиалларга эга
бўлган катта корхоналарга нисбатан қўпроқ хилдаги хизматлар керак бўлади. Бундай
хизматлардан бири бўлиб виртуал хусусий тармоқ (VPN – Virtual Private Network)
ҳизмати ҳисобланади.
Алоқа операторлари хизмат кўрсатиш худудларининг катта-кичиклигига
қараб локал, минтақавий (регионал), миллий ва мамлакатлараро операторларга
бўлинадилар.
Локал операторлар шаҳар ёки маълум бир катталикда қишлоқ худудларида
ишлайдилар. Кўпчиликка таниш бўлган анаънавий локал оператор – бу шаҳар телефон
тармоғи оператори ҳисобланади, яънги шаҳар АТСи. АҚШ терминологияси бўйича
бундай операторларни ILEC (Incumbent Local Exchange Carriers)лар деб аталади. Бу
хилдаги операторлар шаҳар худудида жойлашган транпорт инфраструктурасига эга
бўлади: яъни абонентлар (квартиралардаги, уйлардаги ва офислардаги) ва алоқа
боғланмалари ўртасидаги физик каналлар, автоматик-телефон станциялари (АТСлар) ва
улар орасидаги алоқа каналларига эга бўладилар. Хозирги пайтга келиб аввалги ананавий
локал операторлар қаторига биринчи навбатда интернет хизматларини кўрсатадиган
альтернатив локал операторлар қўшилади булар CLEC (Competitive Local Exchange
Carriers) лар деб аталади. СLEC-лар телефон хизматларини ҳам кўрсата оладилар.
Минтақавий ва миллий операторлар анча катта-катта худудларда хизмат
кўрсата оладилар ва шунча мос транспорт инфраструктурасига эга бўладилар, яъни
уларнинг таркибида локал операторлар ўртасида телефон трафикларини транзит йўллар
177
билан узатиш учун мўлжалланган юқори тезликдаги алоқа каналларига эга бўлган катта
транзит АТСлар бўлади. Бундай операторлар операторларнинг - операторлари деб
аталади. (Carrier of carriers – операторларнинг оператори). Уларнинг мижозлари бўлиб
локал операторлар, ёки минтақадаги ёки мамлакатлардаги шаҳарларда ўзининг бўлим ва
филиалларига эга бўлган катта корхоналар ҳисобланади. Одатда бундай операторлар
катта-катта хажмдаги ахборотларни (хеч қандай ишловсиз) катта масофаларга узатиб
бериш вазифасини бажариди.
Расм.12.16. Ҳар хил алоқа операторлари ўртасидаги ўзаро боғланишлар.
Миллатлараро (мамлакатлараро) операторлар бир нечта мамлакатлар худудларида
хизмат кўрсатадилар. Бундай операторларга мисол қилиб Cable Wireless, Global One ва
Infonet каби операторларни мисол қилиб келтириш мумкин. Улар бир нечта
мамлакатларни ва хатто континентларни қамраб олган ўзларининг хусусий магистраль
тармоқларига эгадирлар. Бундай операторлар кўп холларда миллий операторлар билан
яқин ҳамкорликда иш олиб борадилар, улар мижозларга ахборотларни етказиб бериш
учун миллий операторларнинг уланиш тармоқларидан ҳам фойдаланадилар. Ҳар
хил
турдаги алоқа операторлари ўртасида ўзаро алоқалар 15-расм ёрдамида тушунтирилиши
мумкин.
17-расмда Интернет тармоғининг тузилиш чизмаси келтирилган. Ушбу чизма ҳам
юкорида кўриб чиқилган тармоқларга хос ташкил этувчилардан иборатдир.
178
Расм.12.17. Интернет тармоғининг тузилиш чизмаси.
Назорат саволлари.
1.
Замонавий
компьютер
тармоқларини
қуришда
қандай
тармоқ
технологияларидан фойдаланилади?
2.
Fast Ethernet технологиясининг аввалги стандартлардан асосий фарқи
қандай?
3.
Симсиз локал тармоқ топологияларининг қандай хиллари мавжуд?
4.
Корпоратив тармоқнинг қандай хилларини биласиз ва улар бир-биридан
нимаси билан фарқланадилар?
5.
Алоқа операторлари томонидан кўрсатиладиган хизматларни айтиб беринг.
6.
Алоқа операторларининг қандай хилларини биласиз?
179
12.2-Мавзу. ИНТЕРНЕТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Режа:
1.Интернет технологиялари
2.Интернет хизматларини тақдим этиш
3.Интернетда адреслаш
4.Электрон почта
5.«Грид» ва «Клоуд» технологияларининг хусусиятлари.
2.1.
Интернет технологиялари
Интернет технологиялари – бу Интернет тармоғи орқали барча фаолиятларни
амалга ошириш имкониятини берувчи турли хил технологиялар ва хизматлар.
Хозирги кунда интернет технологиялари барча сохаларда ўз ўрнига эга. Биринчи
навбатта албатта ахборот технологиялари сохасида.
Интернет технологиялар жамиятнинг ахборот ресурсларини фаоллашувига имкон
берувчи ривожланишнинг асосий омили хисобланади.
Интернет - минглаб локал ва минтақавий компьютер тармоқларни бирлаштирувчи
ахборот тизими ҳисобланиб, ягона стандарт асосида фаолият кўрсатувчи жаҳон глобал
компьютер тармоғидир.
WWW – World Wide Web – бутун дунё ўргамчак тўри ҳисобланиб, Интернет
ресурсларини ташкил этиш ва ундан фойдаланишни таъминлаб беради.
Веб сайт – бирор бир соҳага, фаолиятга, воқеа ва ходисага бағишланган
маълумотларни ўзида жамлаган Интернет саҳифалар мажмуи.
Интернет манзил (URL) – Интернет тармоғида жойлаштирилган ахборот
ресурсларининг мурожаат манзиллари.
Броузер – бу Интернет ресурслари ва маълумотларидан фойдаланишни
таъминловчи дастур бўлиб, унинг қуйидаги турлари мавжуд: Internet Explorer, Opera,
Firefox ва х.к.
Интернет технологияларининг физик компоненталари:
1) Интернет тармоғи
•
TCP/IP протоколлари. IP-манзиллар.
•
Интернетнинг дарахтсимон домен тизими.
•
Маршрутлаш.
2) Интернетнинг дастурий таъминоти
•
Тармоқ операцион тизимлари.
•
Интернет билан боғловчи махсус дастурий таъминот
•
Амалий протоколлар.
3) Интернетда компьютерлар (серверлар и мижозлар)
•
Электронной почта серверлари
•
Web – серверлар.
•
FTP-серверлар.
•
Телеконференция серверлари.
•
Кўптармоқли хабарлар сервери.
4) Рақамли тармоқ линияси
•
Провайдерни танлаш. Интернетга уланиш.
5) Интернетга улаш.
•
Тармоқ картасини локал тармоқ билан боғлаш.
•
Ethernet кабел тизими.
6) Глобал тармоққа масофавий уланиш.
•
«компьютер – тармоқ» уланиш.
•
«тармоқ-тармоқ» уланиш.
180
Физик компоненталар моддий қадриятларни бахолаш имкониятини беради ва шу
орқали янги технологиялар амалга оширилади. Мавжуд физик компаненталар
иқтисодиётда алоҳида ташкилотлар, минтақалар, мамлакатлар ривожланишига мухум
туртки берди.
Бундан ташқари интернет технологияларнинг мантиқий компоненталари мавжуд:
1) Интернет - хизматлари
•
World Wide Web – Бутун жахон ўргимчак тўри.
•
Электрон почта. Телеконференция тизими.
•
Маълумотларни узатиш (FTP).
•
Интерфаол чат (chat).
•
Кўртармоқли хабарларни узатиш (IСQ).
•
Аудио ва Видеоконференция.
•
Овозли хабар (IP-телефония).
2) Интернетда ишлаш
•
Браузерлар.
•
Қидирув тизимлари.
•
Web-сахифаларни браузерда кўриш.
3) Интернетнинг ахборот ресурси.
•
Web-сахифалари ва Web-узллар, порталлар.
•
Манзиллаштириш, URL ва маълумотларни узатиш протоколлари.
•
Web-сахифаларни яратиш. Web-иловалар.
•
Интернет эълонлари. Тақдимлаш.
Интернет технологияларнинг мантиқий компоненталари Интернетда ахборот
оқимини тақсимлаш имконини берувчи янги глобал лойхаларни амалга ошириш
шартларини яратади.
2.2.
Интернет хизматларини тақдим этиш
Интернет провайдер (англ. internet service provider, қисқартма ISP — интернет
хизматларини тақдим этувчи) – Интернетни ва интернет тармоғи хизматларини тақдим
этувчи ташкилотдир.
Интернет провайдерларининг асосий хизматлари қуйдагилар:
кенгполосали Интернет,
узиб-уланадиган Интернет,
симсиз Интернет тармоғига уланиш,
сайтларнинг ишлашини таъминлаш ва сақлаш учун доимий хотирадан жой
ажратиш (хостинг),
электрон почта қутисини ёки вертуал почта серверини қўллаб қувватлаш,
клиент қурилмаларини провайдер майдонига жойлаштириш (колокация),
ажратилган ва вертуал серверларни ижарага олиш (VPS, VDS),
маълумотларни резервлаш.
Тақдим этилган хизматлардан келиб чиққан холда уларни қуйдаги турларга
ажратиш мумкин:
уловчи провайдерлар,
хостинг-провайдерлари,
магистрал (англ. backbone) провайдерлар,
канал провайдерлари,
сўнги миля провайдери
Уловчи провайдерларни шахсий алоқа каналларига эга бирламчи (магистрал) ва
бирламчи провайдерлар каналларини ижарага олувчи иккиламчи (шахар, уй)
провайдерларга ажратиш мумкин.
181
Бирламчи провайдерлар одатда бошқа провайдерларга хизмат кўрсатиб, катта
хажмдаги трафикни сотадилар.
Интернет провайдер – бу алоқа оператори бўлиб, қуйдаги хизматлардан бирига
лицензияга эга бўлади:
алоқа каналини тақдим этувчи алоқа хизматларига.
маълумотларни узатиш тармоғида алоқа хизматларига. Овозли маълумотлар
бундан мустасно.
маълумотларни узатиш тармоғида овозли маълумотларни узатиш бўйича алоқа
хизматларига.
телематик алоқа хизматлари.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида бир қанча Интернет провайдерлари
хизмат кўрсатмоқда, булар:
– UzNet,
– Sarkor Telecom,
– Sharq Telecom,
– TPS,
– ARS Inform,
– Cron Telecom ва бошқалар.
Расм.12.1. Интернет провайдерлари.
2.3. Интернетда манзиллаш
Интернет тармоғида машрутизаторлар маълумот пакетларини қайси манзилга
жўнатишни аниқлаш учун хар бир пакет сарловхасига узатувчи ва қабул қилувчи манзили
кўрсатилади.
Интернетда манзиллашда хар бир тармоққа уланувчи интерфейсга уникал IP-рақам
бириктирилади.
Компьютерлар ва маршрутизаторлар ўзларининг IP-рақамини ва ўзининг
“тармоқдаги қўшнилари” манзилларини “биладилар”, бундан ташқари маршрутизаторлар
ўзларининг
жадвали
асосида
IP
–
манзиллар
билан
пакетларнинг
қаерга
йўналтирилаётганлигини аниқлаши мумкин.
TCP/IP тармоғидаги хар бир компьютер 3 сатхли манзилга эга:
Узелнинг локал манзили, ушбу узел таркибига кирувчи, алохида тармоқ
қуриш ёрдамида аниқланган технология. Локал тармоққа кирувчи, узел учун тармоқ
адаптери ёки маршрутизатор порти манзили бу – МАС манзил. Масалан: 11-А0-17-3D-
182
BC-01. Бу манзиллар марказлашган бошқарувга эга бўлгани сабабли қурилма ишлаб
чиқарувчилар томонидан белгиланади ва улар уникал манзил хисобланади. Барча локал
тармоқдаги технологиялар учун МАС – манзиллар 6 байтли: катта 3 байти ишлаб
чиқарувчи фирма идинтификатори, кичкина 3 байти эса ишлаб чиқарувчиларнинг уникал
образи қилиб белгиланади. Х.25 ва frame relay каби глобал тармоққа кирувчи узел учун
локал манзил глобал тармоқ администратори томонидан белгиланади.
IP-манжил, 4 байтдан иборат, масалан: 109.26.17.100. Бу манзил тармоқ
босқичида ишлатилади. Бу манзил компьютерлар ва маршрутизаторларни лойхалашда
администратор томонидан белгиланади. IP-манзил 2 қисмдан иборат: тармоқ ва узел
рақамидан. Тармоқ рақами администратор томонидан ихтиёрий белгиланади. IP
протоколида узел рақами эса узел локал манзилига боғлиқ бўлмаган холда белгиланади.
Узел бир неча IP тармоқ таркибига кириши мумкин.
Символли идентификатор – исм, масалан: SERV1.IBM.COM. бу манзил
администратор томонидан белгиланиб бир неча қисмдан ташкил топади, масалан: машина
номи, ташкилот номи, домен номи. Бундай манзилни DNS- номи хам дейишади, у амалий
босқичда FTP ёки telnet протаколлари билан қўлланилади.
Саҳифа, файл ёки бошқа ресурснинг Интернетда жойлашишини аниқловчи ноёб
манзил – URL деб аталади.
2-расм. Интернет манзиллари.
Интернет манзилларида домен (DNS) номлари ишлатилиб, улар мамлакат
номларини, ташкилот ва корхоналар фаолиятини англатади.
183
NAT-сервис. Глобал тармоқдан локал тармоғи манзиллари билан қурилмаларга
маълумот олиш имконини берувчи механизм. Бунинг учун чегара маршрутизаторига
дастур ўрнатилади.
2.4. Электрон почта
Электро́н по́чта (
англ.
Do'stlaringiz bilan baham: |