Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

Ер кўчиши-сурилам 
Республикамизнинг тоғли, тоғ олди, дарё бўйлари зоналарида 
яшайдиган аҳоли ва иқтисодиёт объектларига катта хавф туғдирадиган 
табиий офатлардан бири ер кўчиши-сурилмадир. Илмий ва илмий-оммабоп 
адабиётларда ер кўчиши ер юзасида бўладиган алоҳида жараёнлар тоифасига 
киритилса-да, улар ер ички ҳаракатлари, хусусан, зилзилалар билан узвий 
боғлик ҳолда ривожланади. Йирик кўчкиларни таҳлил қилиб, сабабини 
ўрганар эканмиз, уларнинг аксарият қисми зилзиладан сўнг ёки зилзила 
билан параллел ҳосил бўлишига амин бўламиз. 
Республикамиз ҳудудида юзага келаётган ер кўчкиларининг асосий 
сабаби гидрометеорологик шароит билан боғлиқдир. Шу сабабли бу жараён 
мавсумий хусусиятта эга, яъни атмосфера ёғинлари қанчалик кўп бўлса, ер 
кўчиши хавфи шунчалик юқори бўлади. 
Ер кўчиши - ер юзаси бўлагининг ёнбағир бўйича гравитация кучи 
таъсирида сурилиши, силжишига айтилади. 
Марказий Осиёдаги ер кўчиши шакл ва кўлами билан ажралиб туради. 
Улар лёсс қатламларида тарқалган бўлиб, ер остига шимилаётган атмосфера 
ёғинлари маълум чуқурликкача бориб, сув ўтказмас қатламга етгач ёнбағир 
бўйлаб оқади. Силжиш юзаси устида турган ер массасига гравитация 
(тортишиш) кучи таъсир қилиши оқибатида ёнбағирда тик қоя ҳосил қилиб 
узилиш пайдо бўлади ва узилган бўлак пастга силжий бошлайди. 
Ҳаракатдаги жинсларнинг ҳажми бир неча ўн млн. м
3
ларда бўлади. Ер 
кўчиши ёнбағирнинг қиялигига, тоғ жинси таркибига, атмосфера ёғинлари 
миқдорига боғлик ҳолда ривожланади. Ёнбағир қиялиги қанчалик катта 
бўлса кўчкининг тезлиги шунчалик катта бўлади. Кўп ҳолатларда кўчки 
экзоген жараёнлардан сел, жарланиш, чўкиш ҳодисалари билан уйғунлашиб 
кетади. 
Кўчки-сурилма. Тарихий манбаларга назар ташласак ҳудудимизда XX 
асрнинг 60-йилларигача бу жараён табиий омил натижасида ривожланиб 
борганлигини кўрамиз. 60-йилларнинг охирига келиб тоғли ва тоғ олди 
водийларида ер кўчиши кескин ортиб борган. Бунга асосий сабаб 
гидрометеорологик шароитнинг мураккаблашуви, атмосфера ёғинларининг 
ҳаддан зиёд бўлиши оқибатида ёнбағирларнинг заифлиги кучайиб 
кетганлиги, қадимдан баҳорикор ерлар ҳисобланган тоғ олди зоналарида 
хўжалик фаолиятининг кенгайтирилишидир. Яъни, тоғ олди адирликларида 
кўндалангига техник ишлов берилиши натижасида ёнбағирнинг турғунлиги 
пасайиб кетади ва бу ҳол аввалига маҳаллий, кичик-кичик, сўнг йирик 
кўчкилар пайдо бўлишига олиб келади. Айниқса бундай жойлар аҳоли 
яшайдиган қишлоқларга яқин бўлса жуда катта хавф туғдиради. Ер кўчиши 
аҳоли турмуш тарзига хавф солиши, айниқса кишлоқ хўжалик истеъмолида 
бўлган майдонларга катта зарар етказиши оқибатида кўпгина иқтисодий 
талафотларни юзага келтиради. Шунинг учун уларнинг пайдо бўлиши, 


53 
тарқалиш майдонлари махсус дастурлар асосида ўрганиб чиқилиб, керакли 
хариталар тузилмокда. 
Ер кўчкилари Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал 
ресурслари давлат кўмитаси тасарруфидаги «Ўзбекгидрогеология» ишлаб 
чиқариш бирлашмаси тадқиқотчилари томонидан ўрганилиб келинмокда. 
Тузилган хариталар асосида муҳофазаланиш чоралари ҳам ишлаб 
чиқилмоқда. Кейинги вақтларда мазкур корхона билан вилоятлардаги 
фавқулодда вазиятлар бошқармалари ходимларининг биргаликда олиб 
бораётган фаолиятлари самараси ўлароқ кўпгина ижобий натижаларга 
эришилмокда. Бунинг учун республиканинг кўчки тарқалган майдонларида 
махсус кузатиш масканлари ташкил этилган. 
Марказий Осиё ҳудудларида тарқалган кўчкиларни ўрганар эканмиз, 
улар иқлим шароити билан узвий боғлиқ бўлишини кузатишимиз мумкин. 
Масалан, 1954, 1958, 1969, 1978, 1989 ва 1998 йилларда атмосфера ёғинлари 
меъёрдан юқори бўлгани учун кўчки жараёнлари ҳам кўп бўлган. Шунга 
қарамасдан ҳозирги вақтда кўчкиларнинг даврийликлари аниқланиб, башорат 
харитаси тузилган. Фақат шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирги 
кўчкиларнинг аксарият қисми инсон хўжалик фаолияти натижасида юзага 
келмокда. Республикамизда кўчки жараёни Сурхондарё, Қашкадарё, 
Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳудудларида энг кўп 
тарқалган. 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигннинг 
маълумотига кўра 1999йил шу вилоягларда 52та кўчки ҳодисаси кузаталган. 
Яъни, 1998 йилга нисбатан деярли икки марта кўп. Бу эса табиий 
офатларнинг йилдан йилга ортиб бораётганлигидан далолат беради. Лекин, 
маҳаллий ҳукумат, бошқарма раҳбарлари вақтида олиб борган чора-
тадбирлари натижасида бирорта хўжалик кўчкидан шикастланмади. Кўпгина 
товар-моддий бойликлар сақлаб қолинди, энг қувонарлиси, инсонлар 
саломатлигига зиён етказилмади. Кўчкиларнинг фаоллашув хусусиятини 
кейинги 40 йил ичида таҳлил қилиш уларнинг оммавий тус олиши 1962 
йилдан 1970 йилгача (икки мингдан ортиқ) ва 1991 йилдан 1999 йилгача (уч 
мингдан ортиқ) бўлганлигини кўрсатмоқда. Бу даврларда атмосфера 
ёғинлари жуда кўп бўлганлиги ҳам қайд этилган. Ўтган асрнинг охирги ўн 
йиллиги кўчки жараёнининг жуда фаоллашган йили ҳисобланади. 
Ҳозирги замон кўчкиларининг ҳалокатли оқибати
- кисқа вақт мобайнида оммавий тус олиши; 
- кўчки рўй берган майдондаги аҳоли пункти ва унумдор ерларнинг йўқ 
қилиб ташланиши; 
- ёнбағирларда йўллар, каналлар ва бошқа иншоотлар қурилишидаги 
техноген таъсирнинг ортиб бориши билан намоён бўлади. 
Қуйида айрим кўчкиларнинг ҳалокатли кўрсаткичларини келтирамиз: 
Чаулисой кўчкиси -1960 йил 30 апрель, 30 киши ҳалок бўлган, умумий 
масса 200 минг м
3
., Хожикент кўчкиси -1961 йил, 12 киши ҳалок бўлган, 
умумий масса 1000 м
3
., Жигаристон кўчкиси -1991 йил 4 май, 56 киши ҳалок 
бўлган, умумий масса 176 минг м
3
., Оқтош кўчкиси -1993 йил 11 март, 5 


54 
киши, умумий масса 80 минг м
3
., Қорақишлоқ кўчкиси - 1994 йил 29 март, 3 
киши, умумий масса 400 минг м
3
. 1993-99 йиллар мобайнида 92 хўжалик 
жиддий зарар кўрган, шу жумладан Қашкадарёда - 47, Самарқандда - 10, 
Тошкентда - 18 ва Сурхондарёда 17. Кўчкиларнинг шунчалик ҳалокатли 
хусусиятга эга эканлигини инобатга олиб 1958 йилда Ўзбекистонда уларни 
махсус кузатадиган мухандис-геологик Давлат кузатув хизмати ташкил 
этилган. 
Ҳозирги вақтда Давлат кузатув хизмати ватанимиз ҳудуди бўйича 7 
та ҳудудий кузатув станциясига ва 21 постларга эга. Уларнинг кузатув 
майдонларида 8 мингдан ортиқ хўжалик объекти, 144 соғломлаштириш 
мажмуаси, 170 автойўл майдони, 20 дан ортик тоғ-кон саноати ва 
гидротехника иншоотлари мавжуд. Давлат кузатув хизмати Фавқулодда 
вазиятлар вазирлиги ходимлари билан туну-кун хизмат вазифасини адо 
этмоқда. Кўчкиларни ўрганишдаги биринчи муаммо уларнинг рўй бериш 
вақтининг мавҳумлигидадир. Чунки кўчки бехосдан ривожланадиган хавфли 
геологик жараёнлар сирасига киради. 
Иккинчи асосий муаммо - хавфсиз жойни топиш. Буни қандай 
тушунса бўлади? Хавфли майдондаги аҳоли ва хўжаликларни нисбатан 
хавфсиз жойга кўчириш учун шу жойни комплекс тадқиқ қилиш лозим. Ҳар 
томонлама ўрганиб ягона хулосага келиш керак. Ҳозирги вақтда инсонни 
табиатга нисбатан хўжалик фаолияти кенгайиб бориши натижасида хавфли 
зоналар ҳам кўпайиб бормоқца. Бу муаммони ҳал қилишда махсус танглик ва 
хавфни акс эттирадиган хариталар тузиш керак. Шу хариталар асосида 
майдонларнинг хавфсизлик режалари тузиб чиқилади. Бундай тадбирлар 
Европа ва Америка Қўшма Штатларида кенг миқиёсда амалга оширилмоқда. 
Навбатдаги муаммо муҳофазаланишнинг муҳандис иншоотларини 
ишлаб чиқишдан иборат. Муҳофазаланиш тадбирларидан хўжаликларни 
хавфсиз жойга кўчириш ҳозирги вақтда кенг тус олган. Лекин кўчкининг 
мавсумий вақтда бўлишини эътиборга олсак, аҳолини кўчириш ва маълум 
муддатдан сўнг яна қайтиб келиши жуда машаққатли тадбир. Айрим 
ҳолатларда ёнбағирлар махсус темир-бетон синчлар ёрдамида ёки сунъий 
ўрмонлаштириш йўли билан мустаҳкамланади. Бу борада АҚШ, Япония, 
Ҳиндистон, Канада ва бир қанча мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиш 
мақсадга мувофиқдир. Кўчкилар тўғрисидаги маълумотларимиз тўлиқ 
бўлиши учун айрим вилоятларнинг табиий шароитини инобатга олган ҳолда 
кўчки ривожланишининг баъзи хусусиятларига тўхталиб ўтамиз. 
Юқорида келтирилган маълумотларга асосан ер кўчиши айнан шу 
вилоятларда кўпроқ тарқалган. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish