45
тўхтаб колади. Мустаҳкам асосга эга бўлмаган айрим буюмлар йиқилади ёки
сурилади. Яхши маҳкамланмаган эшик ва деразалар очилиб-ёпилади.
Идишлардаги суюқликлар кучли чайқалади, қисман тўкилади.
VI. Қурқув босиш. Зилзилани бино ичидаги ва очик жойдаги
инсонларнинг ҳаммаси сезади. Кўпчиликни қўрқув
босади ва уйдан
ташқарига қочиб чиқишади. Ҳаракатдагилар мувозанатини йўқотади.
Ҳайвонларда безовталик кучаяди. Баъзан шиша буюмлар синиши мумкин,
жавондаги китоблар тушиб кетади. Оғир мебеллар сурилади.
VII. Бинолар шикастланади. Кўпчилик инсонларда қаттиқ қўрқув пайдо
бўлади. Автомобил бошқараётганлар ҳам сезади. Тепалик ва тоғ олди
зоналарида кўчки, ўпирилиш бўлади. Сув юзида тўлқинлар пайдо бўлиб
лойқаланади. Қудуқ сувлари сатҳи, микдори ўзгариши кузатилади. Ер ости
сувлари сизиб чиқиш ҳоллари бўлади.
VIII. Биноларнинг кучли шикастланиши. Инсонларни қўрқув ва
саросима босади. Дарахт шохлари синади, тупрокда бир неча сантиметрли
дарзликлар пайдо бўлади. Янги сув ҳавзалари пайдо бўлади. Қувурлар
пайвандланган жойларидан узилиб кетади. Ҳайкаллар ва ёдгорликлар
жойидан силжийди. Ер ости суви ҳаракати кескин ўзгаради. Янги булоқлар
пайдо бўлади.
IX. Биноларнинг батамои шикастланиши. Аҳолининг ҳаммасини
ваҳима босади. Ҳайвонлар кучли овоз чиқариб, бетартиб ҳаракат килади. Ер
ости қувурлари узилади, темир йўллар қийшаяди, сув иншоотлари
шикастланади. Тупроқда 10 см. гача дарзликлар пайдо бўлади. Қоялар
қулайди, кўчкилар юзага келади. Ҳайкаллар, устунлар йиқилади.
X. Иншоотларнинг батамом бузилиши.
Сув омборлари, тўғонлар,
кўприкларда бузилиш бўлади. Ер юзаси ёрилади, тўлқинсимон паст-
баландликлар пайдо бўлади. Ер ости иншоотлари бузилади. Қояларда тош
кўчиши юзага келади. Канал, кўл ва дарёларда сувлар кучли чайқалади, янги
сув ҳавзалари пайдо бўлади.
XI. Талафот. Пухта қурилган иншоотлар: кўприклар, уйлар, тўғонлар,
темир йўллар жиддий шикастланади. Ер юзасида кенг ёриқлар, узилиш,
силжиш каби деформацияланиш кузатилади. Тоғ олди зоналарида кучли
кўчкилар юзага келади.
ХП. Ер рельефинннг ўзгариши. Барча ер усти ва ости иншоотлари тўлиқ
шикастланади. Ёриқлар пайдо бўлиб, рельеф буткул ўзгаради. Дарё ўзанлари
ўзгаради. Йирик тоғ кўчкилари бўлади. Янги кўллар пайдо бўлади.
Қайд қилинган 12 балли шкала мутлоқ шкала бўлмасдан кейинги
изланишлар давомида такомиллаштирилиб борилмоқда. Ҳар бир тебранишда
турмуш шароитида кузатиш мумкин бўлган
айрим хусусиятларгагина
тўхталиб ўтдик.
Шу ўринда китобхонларда шубҳа туғдирмаслик учун яна битта шкала
тўғрисида маълумот беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Одатда 5
ёки 6 магнтудали кучланишда бўлди, деган маълумотни эшитиб коламиз.
Хўш, Рихтер шкаласи нима?
Бу сейсмик энергиянинг ўлчов бирлигига асосланган шкала бўлиб,
46
зилзила гипоцентрида сейсмик тўлқин сифатида нурланган энергияни
ўлчайди. Ўлчов бирлиги қилиб магнитуда қабул қилинган. Зилзила:
кучланиши эса 12 балли бўлиб, шу энергия туфайли ҳосил бўлади ва ер
юзаси бўйича ҳар хил кучланишда (баллда) тарқалади. Ҳар иккала шкалани
ўзаро солиштириб кўрадиган бўлсак, қуйидаги муносабат кўринишидаги
жадвалга эга бўламиз:
Рихтер жадвали бўйича ер қимирлашнинг қисқача характеристикаси.
Do'stlaringiz bilan baham: