Ўзбекистон республикаси ҳалк таълими вазирлиги


ИККИНЧИ БОБ ЮЗАСИДАН ХУЛОСАЛАР



Download 0,69 Mb.
bet12/19
Sana26.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#473190
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
magistr himoya

ИККИНЧИ БОБ ЮЗАСИДАН ХУЛОСАЛАР



  1. Мактабгача таълим муассасаларида сенсор тарбия воситасида болалар нутқини ривожлантириш жараёни ўзининг муайян мазмунига эга бўлиб, мазкур мазмун аниқ дидактик тамойиллар ва қонуниятларга таянилган ҳолда танланиши лозим.

  2. Мактабгача ёшдаги болалар нутқини сенсор тарбия воситасида ривожлантириш уларга жамият аъзолари томонидан яратилган ижтимоий тажрибани тақдим этиш орқали амалга оширилади.

  3. Аждодларимиз томонидан яратилган ижтимоий тажрибани болалар махсус ташкил этилган дидактик жараёнлар ва шахслараро мулоқот ёрдамида ўзлаштирадилар.

  4. Сенсор ттарбия воситасида болалар нутқини ривожлантириш жараёни олдига муайян вазифалар қўйилади. Жумладан, нутқнинг товуш жиҳатини сингдириш, болалар луғатини бойитиш ва фаоллаштириш, нутқнинг грамматик қурилишини идрок этишга ўргатиш, болалар адабиётига қизиқишни тарбиялаш ва уни тушуниш кўникмаларини таркиб топтириш кабиларни ўз ичига олади.

  5. Сенсор тарбия воситасида болалар нутқини ривожлантириш жараёни субъект-субъект муносабатлари асосида ташкил этилади ва тарбиячилар томонидан бошқарилади.

  6. Сенсор тарбия воситасида болалар нутқини ривожлантириш жараёни маҳсулдор усуллар ва методлар ёрдамида ташкил этиш натижасидагина самарадорликни таъминлаш имконияти вужудга келади.


III БОБ. Мактабгача таълим муассасаларида болалар нутқини ривожлантиришнинг самарадорлик даражаси
3.1. Мактабгача таълим муассасаларида сенсор тарбия воситасида болалар нутқини ривожлантиришга қаратилган тажриба-синов ишларини ташкил этиш йўллари
Биз мактабгача таълим муассасаларида сенсор тарбия воситасида болалар нутқини ривожлантиришнинг мавжуд ҳолатини ўрганиш мақсадида бир гуруҳ тарбиячилар билан анкета сўровлари ўтказдик. Шу мақсадда тарбиячиларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилдик.

  1. Сенсор тарбия деганда нимани тушунасиз, уни тавсифланг?

  2. Ўз фаолиятингизда сенсор тарбиядан қандай фойдаланасиз?

3. Сенсор тарбия тарғиботчилари кимлар?
4. Мактабгача таълим муассасаларида сенсор тарбия беришда қандай иш шаклларидан фойдаланасиз?
5. Сенсор тарбия беришда қандай иш воситаларини қўллайсиз?
6. Сенсор тарбияни қайси ёшда бериш мумкин, деб ўйлайсиз?
7. Сенсор тарбия қандай аҳамиятга эга?
8. Сенсор тарбия ҳақида қандай қўлланма ва асарларни ўқигансиз?
9. Болалар нутқини ўстиришда сенсор тарбиянинг аҳамияти қандай?
10. Сенсор тарбиянинг бола ривожланишидаги аҳамияти қандай?
Тажриба-синов ишларига Тошкент шаҳри мактабгача таълим муассасаларидан 82 нафар, Жиззах вbлоят Ғаллаорол тумани мактабгача таълим муассасаларидан 21, жами 103 нафар тарбиячилар респондентлар сифатида иштирок этдилар.
Биринчи саволга респондентларнинг 23 нафари “Боланинг сенсор ривожланиши унинг нарсаларнинг ташқи хусусиятлари: шакли, ранги, катталиги, фазовий жойлашиши, ҳиди, таъми ва бошқалар тўғрисидаги тасаввурларнинг шаклланиши ва идрокининг ривожланишидир”, 21 нафари “Сенсор тарбия, болаларнинг сезгиларини хилма-хиллиги идрокни такомиллаштиришга, ҳар хил турдаги буюмларнинг ранги, шакли ёки ҳажмига кўра қиёслашга ўрганади”, 21 нафари “Болалар ҳиссий ривожланишини оширишда сенсор тарбия боланинг рангларни ажратиш, таъм олиш, ҳид билиш, ушлаб шаклини айтиш, овозларни ажрата олиши барчасини тушунаман”, 19 нафари “Сенсор тарбия кичик ёшдаги болаларга бериладиган тарбия болаларга рангни, нарсаларни тўғри ушлашга, фикрлашга ўргатади, 13 нафари “Сенсор тарбия-илк тасввурларни шакллантириш бўйича олган билимларини жамлашдир”, 6 нафари “Сенсор тарбия кичик ёшдаги болаларга ранг, нарсаларни тўғри ишлатишга, фикрлашга, бирлашишга ўргатиш” деб жавоб берганлар.
Иккинчи саволга респондентларнинг 25 нафари “Сенсор тарбия бир томондан, бола умумий ақлий ривожланишининг пойдеворини ташкил қилади. Иккинчи томондан у мустақил аҳамиятга эгадир”, 21 нафари “Сенсор тарбия - ҳиссий билиш, нафосат тарбияси нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга. Ранг, шакллар, буюмларнинг катта-кичиклиги, баланд–пастлиги, тасвирий санъатни фарқлашга ёрдам беради”, 21 нафари “Ранглар, нарсалар, уларнинг номлари, буюмларни тўғри ишлатишга ўргатувчи тарбия бу сенсор тарбиядир”, 18 нафари “Сенсор тарбия ҳар бир йўналишдаги илк тасаввурлар масалан, математикадан шакллар, ранглар, фазовий тушунчалардир”, қолган 18 нафар иштирокчилар “Сенсор тарбия болаларни ҳиссий ривожланишида катта аҳамиятга эга”, деб жавоб берганлар.
Навбатдаги учинчи саволга 68 нафар респондентлар “Сенсор тарбия тарғиботчиси Мария Монтессори”, 19 нафари “Ю.Ж. Фенсен”, 16 нафари эса “Й.И.Ёвсок” деб жавоб бердилар.
Тўртинчи саволга эса, 39 нафар респондентлар “МТМ да бола расм чизиш, лой ва пластилиндан ўйинчоқлар ясаш, конструкциялаш ишларини ўрганади, табиат ҳодисалари билан танишади, илк математик тасаввурини ўстиради, масалан, тасвирланаётган нарса расмда аслига ўхшаш бўлиши учун бола унинг шакли ва ранг хусусиятларини аниқ тасаввур қила олиши керак”, 34 нафари “МТМ да болаларга сенсор тарбия таъмли банкалар, овоз ажратиш учун шовқинли қўнғироқчалардан, ҳар хил рангли кўргазмалар, дидактик ўйинлар, катта-кичик рангли шакллардан, силлиқ тахчалардан фойдаланаман”, 30 нафари эса “Суҳбат орқали, кўрсатиш орқали амалий усуллардан фойдаланилади”, деб жавоб бердилар.
Бешинчи саволга респондентларнинг 89 нафари “Сенсор тарбия беришда геометрик шакллар, рангли тугмачалар, ҳид чиқарувчи ванналар, тегишли уячалари бўлган тахталар, етти хил рангда бўлган таёқчалар, тўпчалар қутичаси, пирамидалар, шовқинли қўнғироқчалар, рангларни фарқловчи лентачалар ҳамда ҳар хил ўйинчоқлардан фойдаланаман”, қолган 14 нафар респондентлар "Рангли кублар, сариқ, яшил, қизил олма бўлаклари, гуллар, саватлар, йўлаклар, флешибка ёстичалардан иш воситаси сифатида фойдаланаман. Бунда болаларга сенсор тарбия беришда машғулотлар, ўйинлар, ақлий ҳужум орқали эришаман”, деб жавоб берганлар.
Олтинчи саволга респондентларнинг 79 нафари “Мария Монтессори методига кўра, сенсор тарбияни болаларга ясли ёшдан бериш керак”, деб жавоб берган бўлсалар, қолган 24 нафар респондентлар “Сенсор тарбия беришда болаларнинг илк ёш даври энг қулай давр бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун бу даврда сенсор тарбия муҳим ўрин эгаллайди. Кичик гуруҳда сенсор тарбиянинг мазмунини ўз ичига олади, теварак-атрофдаги барча сенсор белгилар: ҳажми, ранги, шакли кабиларни болаларга ўргатиб борилиши лозим”, деб жавоб берганлар.
Еттинчи саволга респондентларнинг 37 нафари “Сенсор тарбия болаларнинг рангларни тўғри ажратишга буюмларни бир-биридан катта-кичиклигига кўра, шаклига кўра фарқлай олиши, ҳидни, таъмни тўғри ажрата олиши жуда аҳамиятга эгадир. Сенсор тарбия боланинг келгуси ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга”, 34 нафари “Сенсор тарбия бола ривожланишида катта ўрин тутади: сенсор тарбия орқали болаларга билимларни етказиб бера оламиз”, 26 нафари “Сенсор тарбиянинг аҳамияти фойдаси онги, мияси орқали бажаради. Шу тасаввур улар давомида сақланади ва қўл келади”, 6 нафари “Сенсор тарбиянинг аҳамияти фойдаси болалар қўл бармоқлари ҳаракати, онги, мияси орқали иш бажаради ва фикрлайди. Хотира доирасида сақлаб олади. Сенсор тарбия-бола ақлини ривожлантиради, фикрлаш қобилиятини оширади”, деб жавоб берганлар.
Саккизинчи саволга 45 нафар респондентлар “Мактабгача таълим” журналига чоп этилган мақолаларни ўқийман”, 32 нафари “Е.Хилтуниннинг “Гапираман”, “Ёзаман”, “Ўқийман”, “Мустақил бўлишга ёрдам беринг”, Ю. И. Фаусекнинг “Монтессори болалар боқчасида”, “Сенсор тарбия” китобини ўқийман, 26 нафари «Монтессори болалар боғчаси» асарларини ўқиганман”, деб жавоб берганлар.
Тўққизинчи саволга сўралганларнинг 35 нафари “Сенсор тарбия – нутқ товушларини аниқ фарқлаш ва ҳарфларнинг ёзувдаги шаклини кўриб, идрок этиш аҳамиятга эга. Болалар атрофдаги нарса, предметлар номини аниқ айтади. Тассаввури кенгаяди. Нима учун кераклигини айта олади”, 35 нафари “Агар бола намуналар ва уларнинг оғзаки ифодаланиши билан таниш бўлса, унинг теварак атрофни ўрганиши осон кечади, у ўзи қарайдиган буюмларни маълум бир намуна билан таққослайди ҳамда унинг ранги, шакли, ҳажми буюмнинг фазовий жойлашишини айтиб беради. Сўзларни аниқ талаффуз эта олиши нутқининг ўсишида муҳим аҳамиятга эга”, 33 нафари “Боланинг нутқи, луғат бойлигини ўстиришда сенсор тарбиянинг аҳамияти катта, чунки бола ҳар бир нарсани кўради, ҳис қилади, амалий жиҳатдан синаб кўради”, деб жавоб қайтардилар.
Охирги ўнинчи саволга респондентларнинг 28 нафари “Сенсор тарбия бола сезги ва идрокининг ривожланганлик даражаси билиш фаолиятининг муваффақиятини ривожлантиради, сезиш, ҳид билиш, таъм билиш, ранглар ҳақида тасаввурларини ривжлантиради, бойитади”, 22 нафари “Бола ривожланишида, сенсор қобилиятини ривожлантириш учун буюмнинг номи ва унинг нима мақсадда ишлатилишини билишгина кифоя қилмайди, унинг барча ички ва ташқи хусусиятларини чуқурроқ очиш муҳим, сенсор маданияти унда сезги ва идрокнинг ривожланганлик даражаси билим фаолиятининг муваффақияти учун муҳим ҳисобланади”, 20 нафари “Бола ўзини ўраб турган табиий тушунчаларга эга бўлади: унинг ҳиссий ривожланиши энг юқори чўққисига чиқиш учун ва боланинг малакасини кенгайтиришига ёрдам беради”, 18 нафари “Сенсор тарбия боланинг шахс бўлиб ривожланишида, фарқлашга, рангларни, танишган нарсаларга бўлган муносабатини ўзгартиради. Боланинг фикр доираси кенгаяди”, деб, қолган 15 нафари “Боланинг ривожланишида сенсор тарбиянинг аҳамияти катта: боланинг ақлий ривожланишига қўл моторикасининг ривожланишига ёрдам беради”, деб жавоб бердилар.
Кўриниб турибдики, тарбиячилар сенсор тарбия ҳақида умумий тушунчага эга бўлсаларда, унинг илмий асослари, педагогик имкониятлари ҳақида аниқ билим ва тасаввурга эга эмаслар. Бу ўз навбатида тарбиячиларни сенсор тарбия ҳақидаги назарий ёндашувлардан хабардор қилиш эҳтиёжини кенлтириб чиқармоқда.
Амалга оширилган тажриба-синов ишлари шуни кўрсатдики, тавсия этилган дидактик ўйинлар ва топшириқлар мактабгача таълим муассасаларидаги барча гуруҳларни қамраб олган ҳолда қўлланилиши мумкин. Бу ўз навбатида сенсор тарбия воситасида болалар нутқини ривожлантиришда кутилган самарадорликка эришиш имконини беради. Биз тажриба синов ишлари жараёнида тақдим этилган дидактик ўйинлар ва топшириқларни болаларнинг ёш гуруҳларига қараб тақсимлаш методикасидан фойдаландик. Кўп йиллик тажрибаларимизнинг натижалари шуни кўрсатдики, мактабгача таълим муассасаларида кундалик машғулотлар жараёнида сенсор тарбия воситасида болалар нутқини ривожлантиришда дидактик ўйинлар ва топшириқлар муҳим ўрин эгаллар экан.
Мактабгача таълим муассасаларида сенсор тарбия воситасида болалар нутқини ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири, амалий фаолиятнинг алоҳида турларидан фойдаланишдир.
Масалан, қуриш-ясашга оид амалий вазифаларни ечиш жараёнлари кузатилаётган болалар синаб кўриш ва хатоларни тузатиш йўли билан ўз муваффақиятларини таъминлайдилар. Бу эса, ўз навбатида бола томонидан идрок этиладиган шаклларни кўз билан чамалаб таҳлил қилишларига кўмаклашади. Турли шаклдаги ясси буюмларнинг намуналари ва қисмлари ойна остига қўйилиб, 4-6 ёшли болалардан улардан қайсилари кераклигини кўрсатишлари талаб қилинади. Тарбиячи ҳар бир бола кўрсатган буюм ёки унинг қисмларини олиб беради. Болалар мазкур буюм ёрдамида берилган топшириқни бажаришга киришади. Топшириқни бажариш жараёнида болалар мураккаб шаклларни тўғри чизганлиги, ясаганлиги ёки аксинча, чиза олмаганлиги, ясай олмаганлиги аниқланди. Бир қанча уринишлар натижасида буюмларнинг қисмларини танлашда хатога йўл қўяётганлиги маълум бўлгач, болага оқ қоғоздан ясалган, айни пайтда намунага мос келадиган ва унинг элементларини ташкил этувчи андаза билан ишлаш топшириғи берилди. Шундан кейин намунанинг қандай қисмлардан ташкил топганлиги ҳақида болаларга тушунча берилди.
Ўтказилган тажриба синов ишларининг натижалари шуни кўрсатдики, болалар тахминан 4 ёшидан бошлаб кўзга кўринадиган намунани моделлаштиришнинг бундай усулини нисбатан осонроқ ўрганишлари ва натижада тақдим этилган шаклларни кўз билан чамалаб таҳлил қилиш, буюмни қисмларга бўлиш кўникмасини эгаллаганликлари аён бўлди.
Мактабгача таълим босқичининг якунида болалар теварак-атроф, ундаги воқеа-ҳодисалар ҳақида аниқ тасаввурга эга бўладилар. Бу уларнинг нутқларида ўз ифодасини топади. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, фақатгина самарали ташкил этилган сенсор тарбия воситасидагина болаларнинг нутқи изчил ривожланар экан. Шунинг учун ҳам мактабгача таълим муассасаларида тарбиячиларнинг асосий вазифаси – болаларга мақсадли сенсор тарбия бериш учун зарур дидактик воситаларни танлаш ва уларни мақсадга мувофиқ тарзда қўллашдан иборат.
Бола мунтазам тарзда буюмлар, ҳодисалар билан муносабатга киришади. Улар орқали воқеликни англайди ва атрофдагилар билан мулоқот ўрнатади. Бола ҳар доим муайян буюмлар ва воқеликка дуч келиб улар билан танишади, номларини ўзлаштиради, ушлайди, ҳидлайди, тортқилайди. Бунинг натижасида болаларда сенсор кўникмалар ҳосил бўлади, сенсомотор тажриба ва фаолият таркиб топади. Бу эса уларга борлиқни англаш, ўз фикрини баён қилиш, атрофдагилар билан мулоқот ўрнатиш имконини беради. Теварак-атрофдаги буюмлар ва табиат ҳодисалари боланинг сезги органлари ва анализаторларига самарали таъсир этади. Бунинг натижасида уларда сенсор тажриба ҳосил бўлади. Сезги ёрдамида болалар буюмларнинг айрим хусусиятлари: совуқ-иссиқ, ғадур-будур, силлиқ-ялтироқ, хушбўй кабиларни билиб оладилар. Сезги боланинг атроф-муҳит ва тил воситаларини ўзлаштиришга ёрдам берувчи асосий воситадир.
Ҳиссий идрок мураккаб жараён бўлиб, сезгилар ёрдамида ҳосил бўлади. Масалан, бола олмани қўлида ушлайди, уни томоша қилади, кейин ейди. Биз болалар олдига сариқ, кўк, қизил олмаларни қатор қўйиб, улардан бирини олишга ундадик. Болалар биринчи навбатда олмалар орасидан қизил ранглиларни олдилар. Бу уларда гўзалликни ҳис этиш, ёрқин рангларни идрок қилиш кўникмасининг ҳосил бўлганлигидан далолат берди. Бола олмани яхлит нарса сифатида тасаввур қилиши учун бир йўла бир нечта анализаторлардан фойдаланади. Жумладан, шаклини кўриш, гўзаллигини ҳис қилиш, хушбўйлигини сезиш каби кўникмаларга эга бўладилар.
Боладаги бир нечта анализаторлар бир йўла ишлаши буюмларнинг хусусиятларини тўлиқ, аниқ идрок этишларига кўмаклашади. Шунинг учун ҳам мактабгача таълим муассасаларида тарбиячилар болаларнинг нутқи ва идрокини тўғри шакллантириш учун бир йўла бир нечта анализаторларнинг ишлашига туртки берадиган топшириқлардан фойдаланишлари лозим.
Болаларда нутқий кўникмаларнинг ҳосил бўлишидан олдин у теварак-атрофдаги одамлар ва буюмлар ҳақида катталар ёрдамида тасаввурга эга бўладилар. Бола 1,5 - 2 ёшдан бошлаб катталарга тақлид қила бошлайди, уларнинг сўзларини тинмай такрорлайди. Ота-оналари ва тарбиячиларининг гапларини тинглайди, улар бажарган юмушларни кузатади ва ўзи ҳам шундай ҳаракатларни бажаришга интилади. Уйғайгани сайин бола ўзи бажаришга интилган вазифаларни ўзлаштиришга ҳаракат қилади. Бола ҳоҳиш-истаги, ҳиссиётлари, фикрларини ифодалашда сўзлардан фойдаланади ва уларни янада кўпроқ ўзлаштиришга эҳтиёж сезади. Шу билан бир қаторда, бола улғайган сари унинг нутқида қўлланиладиган сўзлар мукаммаллашади ва кенгроқ маъно касб эта бошлайди. Тарбиячилар болалар нутқини кузатишлари, таҳлил қилишлари, сўзлар билан улар ифодалаган буюмлар орасидаги муносабатни аниқлашлари ниҳоятда зарур.
Бола 3 ёшга тўлганда унинг сўз заҳираси 1200-1500 тага етиши лозим. Кузатишларимиз мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларида бундай кўрсаткич етарлича таъминланмаганлигини кўрсатмоқда. Аксарият болаларнинг сўз бойлиги 650-700 тани ташкил қилмоқда. Кузатишларимиз болалар катталар нутқи, улар баён қилаётган фикрларнинг 60 -70 % ини тушунишларини кўрсатди. Сенсор тарбия воситасида болалар нутқини ривожлантиришда уларнинг хотирасини мустаҳкамлаш катта аҳамиятга эга.
Мактабгача таълим муассасаларида болалар ўз таассуротларини кўргазмали тарзда яратилган тасаввурларга таяниб нутқларида ифода эта оладилар. Болалар китоблар, эртаклар, шеър, куй ва қўшиқлар юзасидан фикр билдиришда ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қиладилар. Масалан, туғилган кунлар, байрамлар, Қорбобо томонидан берилган совға, Қорбобо, Қорқиз, арча, гуллар, қиш манзараси, қор ҳақида тўлиб-тошиб гапирадилар, қўғирчоқлари билан суҳбатлар қурадилар, илк бор кўрган нарсаларидан ҳис-ҳаяжонга тўладилар. Жумладан, поезд, самолёт, ҳайвонот боғидаги ҳайвонлар уларга кучли таассурот қолдиради. Мактабгача ёшдаги болалар куй ва қўшиқларни тинглаганларида қўл, бош, оёқларини оҳангга мос тарзда ҳаракатлантирадилар. Ҳаракатли ўйинлар эса, боланинг сенсор қобилиятларини ривожлантиришда жуда муҳим ўрин эгаллайди.
Ҳайвонлар, қушларнинг овозига тақлид қилиб ижро этиладиган шеър ва ашулалар (ёки жисмоний тарбия машғулотларида ҳам) эса нутқ, идрок ва хотиранинг ривожланиши, тасаввурнинг бойиши, эркин фикр юритишларини таъминлайди. Бола 4-5 ёшга тўлганида кўплаб сўзларни мустақил талаффуз қилади ва улар ёрдамида ўз фикрини баён этади. Катталар билан бемалол мулоқотга кириша олади. Болалар баъзи уй юмушлари: ҳовлига сув сепиш, хонани супуриш, гулларга сув қуйиш, совун билан қўлларини ювиш, кийимларини тозалаш, столларни артиш, идишларни бир жойдан иккинчи жойга олиб боришга ҳаракат қиладилар.
Уйда тарбияланаётган бола билан мактабгача таълим муассасасида шуғулланаётган респондентларнинг нутқи орасида тафовут мавжудлиги кузатилди. Чунончи, мактабгача таълим муассасаларида сенсор машғулотлар ёрдамида болаларнинг нутқи тизимли тарзда ривожланганлиги уларда ҳосил бўлган тасаввурлар ва кўникмалар ёрдамида аниқланди. Мактабгача таълим муасасаларида шуғулланган болалар ўз уйлари, боғчалари, мавжуд муҳит, ўртоқлари ҳақида аниқ тасаввурга эга эканликлари аниқланди.
Мактабгача таълим ёшидаги болаларда ихтиёрсиз хотираси таркиб топган бўлади. Бу уларнинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Хаёл эса боланинг ҳаёти жараёнида, унинг фаолиятида таълим ва тарбия таъсирида таркиб топади. Болалар сюжетли ўйинлар ўйнай бошлаганларида, қизиқарли эртаклар тинглаганларида, улар хаёл сура бошлайдилар. Бироқ, боладаги хаёл аниқ вазият билан боғлиқ бўлади. Масалан: қўғирчоқ кўриниб қолса уни ухлатади, машинасига буюмларни ортиб ўйнайди.
Биз тажриба синов ишлари жараёнида кўрсатмалилик ва оғзаки баён методларидан ҳам фойдаландик. Тажриба синов ишлари давомида ўйиннинг бола тасаввурлари, идрокини кенгайтиришда муҳим касб этишини ҳисобга олган ҳолда улардан самарали фойдаланишга ҳаракат қилдик. Масалан, (битта ўйин машғулоти ишланмасини беринг).
Ўйинлар болаларнинг тасаввур ва идрокларини кенгайтириш асосида уларнинг ҳиссиётлари ва нутқларини ривожлантиради. У болаларнинг объектив борлиқ, ундаги воқеа-ҳодисаларнинг номларини ўзлаштиришларига кўмаклашади. Болалар ўйинлар жараёнида уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг товушларига тақлид қилиш орқали уларнинг хусусиятларини билиб оладилар ва улар ҳақидаги яхлит тасаввурга эга бўладилар.
Машқларни ўтказишда геометрик шакллар, таёқчалар, ғўлалар, рангли қоғоз варағларидан фойдаланиш мумкин. Бола шу нарсалардан фойдаланиб, баъзи бир буюмларнинг тешикларини уларнинг шакли ва ҳажмига қараб тегишли буюмлар билан тўлдириши, «нарвонча», минорача ясаши, уларни хилларига қараб ажратиши, намунага қараб танлай олиши, бир-бирига ўхшашларини алоҳида-алоҳида қилиб тўплаши лозим.
Икки ёшга қадам қўйган болалар олдига дастлаб ҳаракат билан боғлиқ бўлган вазифалар қўйилади. Масалан, шарни отиш, коптокни думалатиш, кубикларни устма-уст тахлаш, сандиқчани очиб-ёпиш кабилар. Шунда болалар буюмнинг номи, катта-кичиклиги, думалоқ ва чўзинчоқ шаклларга эга эканлигини билиб оладилар. Шу тариқа улар сенсор машқларнинг ечимини топадилар. Нарсаларнинг номлари, ўхшаш томонларини билиб олган ҳолда минора ёки уйча ясашга киришадилар. Мунтазам ва хилма-хил усулда ўтказиладиган машқлар натижасида болаларда ўйин фаолияти ривожланиб боради. Икки ёшга қадам қўйган болаларнинг нутқини шакллантиришда ўйин фаолияти алоҳида аҳамият касб этади. Ўйинлар ёрдамида 1,5 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар бир-биридан кескин фарқ қиладиган шакллар: шар, куб, ғиштча кабиларнинг ҳажмини ажрата ола бошлайдилар. Ўйинлар орқали болалар идрок қилиш, нарсаларнинг номлари, хусусиятларини билиш ва ақлий машқларни ўзлари бемалол бажаришга интиладилар. 2-3 ёшга қадам қўйган болалар билан тарбиявий иш олиб бориш амалиётида теварак-атрофдаги дунёни билиб олиш, у билан таништириш, турли нарса ва буюмларни кўрсатиш, болаларга уларни номи ва шаклини айтиш, фақат расмдаги нарсаларни ўргатишдан ташқари айрим ҳаракатларни тасвирлаб бериш (масалан: қўғирчоқ чўмиляпти, айиқча ўтирибди, қуёнча сакраяпти, мушукча ухлаяпти ва б…), уларнинг хусусиятларини таққослаш кабиларни талаб қиладиган дидактик ўйинларга алоҳида эътибор бериш зарур.
Болалар теварак-атрофдаги нарсаларнинг номлари, хусусиятларини тўғри билиб, аниқ идрок қилишлари учун уларга зарур бўлган сенсор ҳаракатлар ва сенсор кўникмаларни ҳаётда қўллай олишни ўргатиш лозим. Бола ўз олдига қўйилган нарсаларни намунага қараб жойлаштиради, эсида қолган белгиларга қараб ўз ҳаракатларини амалга оширади. Буюмларни кўриш, ушлаш орқали ёки уларнинг товишига қараб шаклларини кўзи билан кўриб ҳаракатларини мўлжаллаши муҳим аҳамиятга эга. Бу эса ўз навбатида болалардан мустақил фикрлаш, ўз фаолиятига синчковлик билан муносабатда бўлиш, кузатувчанликни талаб қилади. Бунинг нитажасида болада ахлоқий фазилатлар таркиб топади.
Болаларда теварак-атрофда бўлаётган ҳодисалар масалан: буюмларнинг номлари, шакллари, катта-кичиклиги, тузилиши, рангларни ажрата билиш кабилар асосида билиш фаолияти шаклланади. Болалар буюмлар, табиат ҳодисалари, ҳайвонот ва ўсимликлар олами билан танишиш жараёнида уларнинг номларини билиб оладилар. Булар бола нутқининг ривожланишида алоҳида аҳамиятга эга. Болалар нарсаларнинг номлари, ҳажмлари, ранглари, шакллари ва фазовий ҳолатларини кўриб идрок этадилар.
Расмда тасвирланаётган буюм аслига ўхшаш бўлиши учун бола унинг шакл ва ранг хусусиятларини етарли даражада аниқ тасаввур қила олиши керак. Конструкциялашда бола буюмларнинг шакли, унинг қурилишини яхши билиши талаб қилинади. Бола фазовий қисмларнинг ўзаро муносабатларини аниқлаб, буюмнинг намунадаги хусусиятларини аслидаги билан қиёслай бошлайди. Агар болага нарсаларнинг ташқи хусусиятлари ҳақида тасаввур ҳосил қилинмаса, жонли ва жонсиз табиатдаги мавсумий ўзгаришларни идрок эта олмайди. Болада дастлабки санаш кўникмаларини ҳосил қилиш, геометрик шакллар ва уларнинг турлари билан таништириш, жисмларнинг ҳажмини уларни ўзаро қиёслаш асосида аниқлашга ўргатиш талаб қилинади. Ҳарфлар ва товушлар билан таништиришда эса уларнинг фонематик эшитиш қобилияти, нутқ товушларини аниқ идрок этиш ва фарқлаш, ҳарфларнинг ёзувдаги шаклларини кўрсатиш алоҳида аҳамиятга эга.
Болани мактаб таълимига самарали тайёрлаш уни мақсадга мувофиқ тарзда сенсор ривожлантиришга кўп жиҳатдан боғлиқдир. Бир қатор психологларнинг таъкидлашларича, бошланғич таълим жараёнида болалар дуч келадиган қийинчиликлар улар идрокининг етарли даражада шаклланмаганлиги ва мослашувчанлик хусусиятига эга эмаслиги билан белгиланади. Бунинг натижасида боланинг фикр баён қилиши, товуш ва ҳарфларни фарқлаши, ёзиш кўникмаларининг шаклланишида қийинчиликлар вужудга келади.
Инсоннинг ички дунёси, маънавий қиёфаси, ҳулқ-атвори, муомаласи, одоб-аҳлоқи, маданияти унинг нутқи орқали намоён бўлади. Чунки ҳар қандай кишининг маданиятлилиги, одоби, билим даражаси, фаҳм-фаросати, фикрлаш доирасининг кенглиги ёки торлиги, ижтимоий ҳаётга тайёр ёки тайёр эмаслиги унинг нутқида ўз аксини топади. Кимнинг нутқи бой бўлса, ким сўзларни адабий тил меъёрлари асосида тўғри, аниқ, равон, ифодали ва тушунарли талаффуз қилса, ўз она тилига чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан қараса, жамиятда қатъий мавқега эга бўлади.
Инсон томонидан моддий борлиқнинг тўлақонли идрок этилишини таъминлашга қаратилган сенсор тарбия дунёни англашда сезиш орқали қабул қилиш кўникмасининг вужудга келишига асос бўлади. Ақлий, ахлоқий, жисмоний таълим-тарбиянинг муваффақияти кўп жиҳатдан мактабгача таълим муассасаларида сенсор тарбия қай даражада амалга оширилганлигига боғлиқ. Бола улғайган сари ундаги таъсирчанлик ҳам ортиб боради. Мактабгача кичик ёшдаги босқичда болаларни буюмларнинг номлари ва хусусиятлари билан таништириш алоҳида аҳамиятга эга.
Ҳар бир машғулотда болаларга тақдим этилган машқлар уларда ҳис этиш орқали нутқий кўникмалар ривожланишининг муайян даражаси таъминланишини талаб қилади. Мазкур принцип доирасида болаларда буюмлар ҳақида ҳар томонлама тасаввур ҳосил қилиш назарда тутилади. Бунда нафақат буюмларнинг номи, ранги, ҳажми ва шакли ҳақидаги тасаввурлар, балки бола билан мулоқотга киришиш, бу жараёнда овоз темпининг бир маромда эканлигини таъминлаш, мусиқа тинглаш, қўл ва оёқ мушакларини ҳаракатлантира олиш кабилар ҳам амалга оширилиши лозим.
Сезги орқали бола нутқини ўзтиришга қаратиладиган турли хил машғулотлар сенсор тарбия билан уйғун тарзда амалга оширилиши керак. Бу машқлар педагогик фаолиятни аниқлаштириш ва чуқурлаштиришни таъминлаш билан бир қаторда, дидактик машқларнинг бола шахсига йўналтиришни таъминлайди. Бундай машқлар жараёнида бола нафақат буюмларнинг номлари ва хусусиятларини билиб олади, балки уларнинг ижтимоий ҳаётдаги вазифаларини ҳам англаб етади.
Аксарият ҳолларда сиртдан қараганда буюмларнинг ижтимоий турмушдаги вазифалари ҳақида маълумотга эга бўлиш имконсиз. Масалан, мева ёки сабзавотнинг ранги ва ҳажми унинг пишганлигидан далолат беради. Бироқ, унинг вазифалари ва рўзғордаги аҳамиятидан дарак бермайди. Унинг ижтимоий аҳамияти ҳақида тарбиячилар машғулотлар давомида болаларга маълумот беришлари керак. Шунга кўра сенсор тарбия буюмларнинг номлари, хусусиятлари, ижтимоий аҳамияти, инсон ҳаётида тутган ўрни ҳақида болаларга аниқ маълумот бериш ва зарур тасаввур ҳосил қилишга қаратилиши лозим.



Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish