Ўзбекистон республикаси ҳалк таълими вазирлиги


Мактабгача таълим муассасаларида болалар нутқини сенсор тарбия воситасида ривожлантиришнинг усул ва методлари



Download 0,69 Mb.
bet10/19
Sana26.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#473190
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
magistr himoya

Мактабгача таълим муассасаларида болалар нутқини сенсор тарбия воситасида ривожлантиришнинг усул ва методлари

Бугунги кунда сенсор тарбия соҳасида тўпланган тажрибаларни умумлаштириш, мактабгача ёшдаги болалар нутқини сенсор тарбия воситасида ривожлантиришнинг самарали усулларини излаб топиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш мақсадга мувофиқдир.


Гўдаклик даври болада руҳий-физиолигик саломатлик мустаҳкамланадиган даврдир. Мутахассисларнинг эътироф этишларича, гўдаклик даври боланинг туғилган кунидан бошлаб, 3 - 4 ёшгача бўлган даврни қамраб олади. Ҳозирги кунда бир гуруҳ олимлар кичик мактабгача ёшдаги болалар тоифасига 3 ёшдан 4 ёшгача бўлганларини киритмоқдалар. Айримлари эса кичик мактабгача ёшдаги болалар 3 ёшдан 5 ёшгача бўлганлари деб ҳисоблайдилар.
Замонавий психология илмида борлиқни ҳис этиш орқали англаш оламнинг инсон онгида акс этиш шакли сифатида баҳоланади. Англаш - бу шахс онгида инсонгагина хос бўлган объектив оламнинг яхлит тарзда ифодаланиш шаклидир. Англаш муайян нарсалар ва ҳодисаларни ҳис этиш орқали билиш имкониятидир.
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, англаш воситасида шахс онгида қайта тикланган мавжуд тажрибалар ва ҳис қилинган объектлар, воқеа-ҳодисалар гавдаланади.
Сенсор ривожланишни аниқлаш болаларда илгари мавжуд бўлмаган сенсор жараёнлар ва уларга педагогик таъсир кўрсатиш орқали аниқланади. Сенсор ривожланишни бундай тушуниш болаларда сенсор қобилиятларни ривожлантиришни мақсадли тарзда амалга ошириш имконини беради.
Замонавий педагогик назариялар болаларнинг сенсор кўникмалари сифатида инсоният томонидан кўп асрлар давомида қабул қилиниб, қўлланиб келинган ранглар, шакллар, буюмларнинг сифатларини англаш ва тушунишни ўз ичига олади. Сенсор қобилиятлар эса, нарсалар, ҳодисалар, кишиларнинг шахсий хусусиятларини англашда намоён бўлади.
Бугунги кунда болаларни сенсор тарбиялаш, сенсор қобилиятни юзага чиқариш ва ривожлантириш каби атамалар кенг қўлланилмоқда. Руҳшунослар болалар ташқи оламни унинг қисмлари орқали англаган ҳолда яхлит тасаввур этишларида нарсалар ва ҳодисаларнинг моҳиятини ҳис қиладилар. Бундай ёндашувлар Б.Г. Ананьев[], А.Н. Леонтьев[], Б.М.Теплов[]ларнинг ишларида илгари сурилган. Ҳис қилиш ва тасаввур этишнинг ўзига хос табиати И.М. Сеченов[] тадқиқотларида очиб берилган. Боланинг ҳатти-ҳаракатлари рефлекс асосида вужудга келади ва ўзининг қатъий таркибини сақлаб қолади. У боланинг ҳиссиётлари ғайриихтиёрий меъёрлар доирасида содир бўлишини асослаб берган. И.М. Сеченов[]нинг таъкидлашича, нарсалар воқелик сифатида боланинг ҳиссиётларида намоён бўлади. Демак, ҳис-туйғу, идрок ҳаракатсиз нарса сифатига эга бўлмайди. Бу шуни кўрскатадики, ташқи оламдаги воқеликни англаш боланинг буюмларга бўлган муносабатига боғлиқ (2.2.1 - чизма).
2.2.1 - чизма

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish