Бошқарув Раиси
ўринбосари Х. Ахмедов
|
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига
|
|
|
|
2020 йил 13 апрелдаги 05-48-03976-сонли хатга жавобан.
|
|
|
|
Акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви ушбу орқали, акциядорлик тижорат Асака банкнинг 2020 йил 1 апрелдаги 19-12/1943-сонли хатида кўрсатиб ўтилган тегишлигича масалалар атрофлича ўрганиб чиқилганлигини ва Қўқон шаҳридаги “Bulut textile” МЧЖнинг асосий ҳисобрақами
Асака банкнинг Қўқон шаҳар филиалида очилган бўлиб, ташаббускорнинг
ип-газлама ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини молиялаштириш ишлари мазкур тижорат банки томонидан амалга оширилишини маълум қиламиз.
Бошқарув Раиси
ўринбосари Х. Ахмедов
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Админстрациясининг 2020 йил 14 апрелдаги 02-1277-сонли топшириғи ижроси юзасидан.
|
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 14 апрелдаги 02-1277-сонли топшириғига илова қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 9 апрель куни “Коронавирус пандемияси шароитида банкларнинг кредит ва инвестиция сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида” кенгайтирилган тарзда ўтказилган 23-сонли мажлис баёнининг 15-бандида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, ҳудудларда Халқ банкига бириктирилган туманларда 130 та янги лойиҳалар шакллантирилиб уларга 500,4 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиш белгиланди.
Бугунги кунда, мазкур лойиҳаларнинг 73 тасига 306,4 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди ва қолган лойиҳаларни ҳам молиялаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Юқоридаги топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотлар иловага мувофиқ тақдим этилмоқда.
Илова___ варақ
Бошқарув Раиси
ўринбосари Х. Ахмедов
|
Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш Агентлигига
|
Маълумки, республикамизда чорвачилик соҳасини янада ривожлантириш, замонавий технологиялар асосида чорвачилик комплексларини ташкил этиш ҳамда аҳоли истеъмоли учун сифатли чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ушбу йўналишдаги инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ банки томонидан хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан молиявий кўмак кўрсатиб келинмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари давомида берган топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги 4512-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 октябрдаги 890-сонли қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда коронавирус пандемияси профилактикаси тадбирлари даврида аҳолининг чорвачилик маҳсулотлари, айниқса, гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, белгиланган топшириқларни ўз вақтида ижросини таъминлаш ҳамда ҳудудлардаги чорвачилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун талабнинг юқорилигини ҳисобга олган ҳолда Осий тараққиёт банкининг қўшимча 40,0 млн. АҚШ доллар миқдорида кредит линияси маблағларини ажратилишида амалий ёрдам кўрсатишингизни сўрайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |