IV МАВЗУ. КОМПАНИЯЛАРДАГИ ХИЗМАТ МАРТАБАСИНИ ВА
ХОДИМЛАРНИНГ ХИЗМАТ-КАСБ ЖИҲАТИДАН КЎТАРИЛИШИНИ
БОШҚАРИШ
1. Мартаба тушунчаси ва босқичлари
Мартаба (мавқе) – бу персоналнинг ўз меҳнат истиқболи тўғрисидаги
субъектив равишда англаб етилган фикр-мулохазалари, ўзини ўзи намоён
қилиш ва меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш борасида кутилган йўлларидир.
Кишининг ишдан ташқари ҳаёти мартабага маълум даражада таъсир
қилади, бу мартабанинг маълум қисми ҳисобланади.
Масалан, катта ваколатларга, яна ҳам юқорироқ мақомга, нуфузга,
ҳокимиятга, кўп миқдордаги пулга эга бўлишдир.
Мартаба тушунчаси ташкилий noғона бўйлаб узлуксиз ва доимий ра-
вишда юқорига ҳаракат қилиб боришни англатмайди.
Мартаба – бу инсоннинг меҳнат қилиш билан боғлиқ ҳаёти мобайнидаги
иш тажрибаси ва фаолиятини англаб етилган мавқеи ва ҳулқ-атворидир.
Мартабанинг икки тури бўлади:
касб мартабаси,
ташкилот ичидаги мартаба.
Касб мартабаси шу билан ажралиб турадики, муайян бир ходим ўзининг
касбий фаолияти жараёнида ривожланишнинг турли босқичларидан ўтади: -
таълим олиш, ишга кириш, касб-хунар соҳасида ўсиш, ўзига хос касбий
қобилиятларини қўллаб-қувватлаш, пенсияга чиқиш.
Ташкилот ичидаги мартабани - у ходимнинг бир ташкилот доирасида
ривожланиш босқичларининг изчиллик билан алмашиши.
Ташкилот ичидаги мартаба учта асосий йўналишда бўлади:
вертикал йўналиш – мартабанинг вертикал йўналиши дейилганда
таркибий поғонанинг юқорироқ даражасига кўтарилиши тушунилади;
38
горизонтал йўналиш – фаолиятнинг бошқа функционал соҳасига
ўтказишни ёхуд поғонадаги муайян хизмат ролини бажаришни назарда
тутади.
Горизонтал йўналишга олдинги поғонадаги вазифаларни кенгайтириш
ёки мураккаблаштириш ҳам киради.
марказга интилувчан йўналиш – дейилганда асосий ўзакка, яъни
ташкилот раҳбарлигига интилиш тушунилади.
Масалан, ходимни унинг учун мақбул бўлмаган учрашувларга таклиф
этиш, расмий ёки норасмий кенгашларга чақириш, ходимнинг норасмий
ахборот манбаига йўл топиш, унга ишонч оҳангида мурожаат қилиш,
раҳбариятнинг айрим муҳим топшириклар бериши.
Мартабани режалаштириш ва амалга оширишнинг асосий вазифаси
касбий
ва
ташкилот
ичидаги
мартабаларнинг
ўзаро
таъсирини
таъминлашдир.
Бу таъсир қатор вазифаларни ҳал қилишни назарда тутади:
ташкилот мақсадлари билан айрим ходим мақсадларининг ўзаро
боғлиқлигига эришиш;
мартабани режалаштиришнинг муайян ходимга қаратилишини
таъминлаш; бундан мақсад ўзига хос эҳтиёжлари ва вазиятларини ҳисобга
олишдир;
мартабани бошқариш жараёнининг ошкоралигини таъминлаш;
"мартабанинг боши берк кўчалари"га барҳам бериш, амалда уларда
ходимнинг ривожланиши учун имконият йўқ бўлади;
мартабани режалаштириш жараёни сифатини ошириш;
муайян мартабага доир қарорларни ҳал қилишда фойдаланиладиган
хизмат соҳасида усишнинг кўргазмали ва идрок этиладиган мезонларини ша-
кллантириш;
персоналнинг мартабага бўлган лаёқатини ўрганиш;
нореал умидларни қисқартириш мақсадида ходимларнинг мартабага
39
интилишига асосли баҳо беришни таъминлаш;
хизмат соҳасида усиш йўлларини аниқлаш; бу йўллардан фойдаланиш
керакли вақтда ва керакли ўринда ходимларга бўлган миқдор ва сифат
эҳтиёжларини қондиради.
Инсон мартабанинг турли босқичларида турли эҳтиёжларини қондиради
(5.1-расм).
40
Дастлабки босқич мактабда ўқишни, ўрта ва олий маълумот олишни ўз
ичига олади ҳамда 25 ёшгача давом этади.
Шундан кейин ривожланиш босқичи бошланади, у тахминан беш йил –
25 ёшдан 30 ёшгача давом этади. Бу даврда ходим танланган касбини
ўзлаштириб олади, зарур кўникмалар ҳосил қилади, унинг малакаси
шаклланади, ўз-ўзини намоён қилиши содир бўлади ва мустақиллик
ўрнатишга эҳтиёж пайдо бўлади.
Кўтарилиб бориш босқичи одатда 30 ёшдан 45 ёшгача давом этади. Бу
даврда малаканинг ортиши, хизматда кўтарилиш юз беради.
Сақланиб қолиш босқичи эришилган натижаларни мустаҳкамлаш ҳара-
катлари билан ажралиб туради ва 45 ёшдан 60 ёшгача давом этади. Малака-
нинг юқори чўққисига эришилади, фаол ғайрат ва махсус таълим олиш ту-
файли малака янада такомиллашади, ходим ўз билимларини ёшларга бериш-
га қизиқиб қолади.
41
Якунланиш босқичи 60 ёшдан 65 ёшгача давом қилади. Бу даврда одам
пенсия тўғрисида ўйлай ва кетишга тайёргарлик кўради.
Оҳирги, пенсия босқичидан бу ташкилотдаги мартаба тугайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |