2.2-жадвал
Ўзбекистон ва МДХ давлатларининг Инсон омили субиндекси
кўрсаткичлари
11
.
Кўрсаткич
2012й.
2014й.
Ўсиш
МДҲ
2014й.
Инсон омили субиндекси бўйича
рейтинги
74
86
-12
Инсон омили субиндекси қиймати
0,8255 0,7264 -12,00% 0,7844
1. Аҳолининг саводхонлиги, %
99,33
99,43
0,10%
99,56
2. Таълим тизимининг қамрови, %
70,84
70,75
-0,13%
78,97
3. Таълим тизимининг давомийлиги,
йил
-
11,60
-
13,08
11
Соҳа корҳоналари таҳлиллари асосида олинган
33
4. Ўртача таълим олиш даври, йил
-
10,00
-
10,64
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари билан солиштириш
натижаси республикамизнинг аҳолисининг олий маълумотлилари улуши
индикатори анча яхши баҳони кўрсатади, бу эса бевосита таълим олиш
даражасининг ўртача давом этишига таъсир кўрсатади. АКТ
инфратузилмаси каби бу субиндекси бўйича ҳам статистик маълумотларни
ЮНЕСКОнинг статистика институтига ўз вақтида тақдим этиб бориш
“Электрон ҳукумат” тизими бўйича рейтингни баҳолашда муҳим роль
ўйнайди.
“ЭХ” субиндекси рейтингнинг қолган иккита субиндекслардан
фарқли равишда эксперт баҳолаш усули бўйича ҳисобланиб – давлат
бошқаруви соҳасидаги бир гуруҳ мутахассислар томонидан ўрганилаётган
давлатнинг “Электрон ҳукумат” ва онлайн-хизматларга тегишли бўлган
асосий йўналишдаги давлат идораларининг порталлари ва сайтлари
тўғрисидаги сўровномаларни тўлдириш орқали ҳисобланади. Сўровнома
натижаларига кўра давлатнинг ЭХининг 4-босқичга бўлган ҳолда
ўрганилади.
Биринчи босқич. Базавий ахборот хизматлари - юритилаётган давлат
сиёсати, қонунчилик, соҳалар бўйича мувофиқлаштиривчи давлат
органларининг веб-сайтларидаги асосий фаолияти тўғрисида ҳамда ДХни
олиш бўйича маълумотларни ўз ичига олади.
Иккинчи босқич. Кенгайтирилган ахборот хизматлари – давлат
органларининг веб-сайтлари орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига
бир тарафлама ёки икки тарафлама ўзаро электрон маълумот алмашиш
имконини берувчи, ДХдан фойдаланиш мақсадида ариза шакллари ва
бланкаларни кўчириб олишни ўз ичига олади. Ушбу босқичда давлат
органларининг веб-сайтлари аудио ва видео кўринишдаги маълумотлардан
фойдаланиш имконини бериши ҳамда бир неча тиллардаги кўриниши
мавжуд бўлиши зарур.
34
Учинчи босқич. Транзакцион хизматлар – давлат органларининг веб-
сайтлари орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро икки
тарафлама электрон маълумот алмашишни, бунда: солиқ ва бошқа
тўловларни тўлаш, солиқ ҳисоботларини топшириш, шахсни тасдиқловчи
ҳужжатларни (паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) олиш учун
ариза йўллаш, лицензияларни ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни олиш
ва бошқа хизматларни электрон кўринишда олиш ҳисобланади. Ушбу
босқичда
веб-сайтлар
электрон
кўринишда
фойдаланувчиларни
аутентификация ва идентификация, ҳамда меъёрий ҳужжатларни муҳокама
қилиш имконини бериши керак.
Тўртинчи босқич. Интеграцион хизматлар – давлат органлари веб-
сайтларидаги тўлиқ идоралараро электрон маълумот алмашиш имконини
берувчи хизматлар ҳисобланади. Ушбу босқичда давлат идоралари
аризачиларнинг иштирокисиз интеграллашган ХТдан фойдаланган ҳолда
ўзаро маълумот алмашиш йўлган қўйилган бўлиши лозим. Ушбу босқичда
аҳолининг турмуш фаолиятига ва тадбиркорлик субъектларининг
ишбалармонлик ҳолатига бевосита боғлиқ бўлган персонал ЭХнинг
кўрсатилиши назарда тутилган. Бунда интерактив мулоқот, онлайн фикр
билдиришлар ва маслаҳатлар бериш орқали қарорлар қабул қилишда
онлайн-иштирок этиш имкониятлари тақдим этилади. Бундай хизматларга
мисол сифатида масофадан туриб янги корхонани ташкил рўйхатдан
ўтказиш (ариза беришдан бошлаб, электрон кўринишда ариза ҳолатини
кузатиб бориш).
Ўзбекистонда ЭХни кўрсатиш ҳолати 42% ташкил этиб, Мустақил
давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари бўйича ўрта баҳодан юқорини ташкил
этади (2.3-жадвал). Шу билан бирга ушбу ўсиш асосан ахборот
хизматларининг (1 ва 2-даражадаги хизматлар), транзакцион ва
интеграллашган хизматлар кўрсаткичлари етарли даража эмаслигини
(23-24%) кўрсатмоқда.
Ушбу субиндекснинг 2012 йилги рейтингига нисбатан 10% га
35
пасайганлиги сезиларли даражада. Бу биринчи навбатда 2014 йилги
ҳисоботдаги эксперт баҳолашда етакчи давлатларда “Электрон ҳукумат”
тизимининг ривожланишнинг янги тенденцияларининг қўлланилиши
натижасида ҳосил бўлган.
Улар қаторига - интеграллашган хизматларни кўрсатиш, жумладан
“рақамли тафовут” (аҳолининг замонавий коммуникация воситаларидан
фойдаланиш имкониятини кенгайтириш), хизматлардан кўпканалли
фойдаланиш имконияти, очиқ маълумотлар, электрон иштирок, мобил
ҳукумат ва бошқаларни киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |