Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


АНИҚ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА CASE-ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ ТАТБИҚИ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

 
АНИҚ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА CASE-ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ ТАТБИҚИ 
Б.З.Тўраев (ТАТУ, катта ўқитувчи) 
Информатика ва ахборот технологиялари соҳаси бўйича тайёрланаётган бўлажак 
кадрлар касбий компетентлигини шакллантиришда “Маълумотлар базаларини бошқариш 
тизимлари” фанининг алоҳида ўрни бор. Дастур интерфейси, мақсади, қўлланилиш соҳаси 
турлича бўлган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш учун дастурчилардан маълумотлар 
базаси бўйича етарлича билим ва кўникма талаб этилади. Ушбу билим ва кўникмаларни 
ўқув машғулоти давомида шакллантириш фан ўқитувчисининг педагогик маҳоратига 
боғлиқ. Шу нуқтаи назардан биз ушбу мақолада мазкур фаннинг “Тақсимланган 
маълумотлар базаси” мавзуси орқали маъруза машғулотини ташкил этиш ва замонавий 
педагогик ҳамда ахборот технологияларига асосланган ўқитиш методикасини очиб 
беришга ҳаракат қиламиз. Ушбу мавзу доирасида касбий компетентликни шакллантириш 
бўйича кейс технологиясининг татбиқи билан танишиб чиқамиз.
Кейснинг мақсади: талабаларда локал ва глобал компьютер тармоқларида кўп 
ҳажмли маълумотлар базасининг тақсимланиши, уларга назоратли рухсатларни амалга 


228 
ошириш ва маълумотларга параллел ишлов бериш бўйича билим ва кўникмаларни 
ривожлантириш, ўтилган мавзулар бўйича эгалланган билимларини мустаҳкамлашдан 
иборат.
 
Кейсдан кутилаётган натижалар:талабалар ўрганилаётган мавзу бўйича назарий 
кўникмаларга эга бўладилар; тақсимланган реляцион маълумотлар базасини ишлаб чиқиш 
ва маълумотларнинг тақсимланишини ўрганадилар ва таҳлил қиладилар. Катта ҳажмдаги 
маълумотлар билан ишловчи ташкилотларда маълумотларнинг тақсимланишини 
лойиҳалаштирадилар; юзага келадиган муаммоларни ечиш учун реляцион ҳисоб 
амалларининг ишда жорий қилиш мумкин бўлган усулини танлашади; тақсимланган 
хотиралар ва тақсимланган дисклар тизимлари, тақсимланмаган тизимлар ҳақида 
тушунчага эга бўлишади; маълумотларни тақсимланишини тўғри ташкил этиш учун 
ташкилотда маълумотлар базасидан фойдаланувчилар сони, уларнинг жойлашув ўрни ва 
умумий ташкилот тузилишини ўрганадилар; ташкилотда мавжуд компьютерлар ва уларда 
ишлатилаётган маълумотлар базасини бошқариш тизимлари (МББТ)ни ўрганадилар; 
лойиҳалаштирилаётган тақсимланган маълумотлардан фойдаланиш учун МББТнинг энг 
мақбул вариантларини танлай олишади; уларда ҳар бир фаолият тури бўйича тавсиялар 
ишлаб чиқиш кўникмалари шаклланади ва аниқ қарорлар қабул қилиш компетенциясига 
эга бўлишади.
Кейсни муваффақиятли бажариш учун талаба қуйидаги билимларга эга бўлиши 
керак: 
 
Талаба қуйидагиларни билиши керак: ташкилот фаолиятида қўлланиладиган 
компьютер технологияларини; унда мавжуд МББТ турларини; предмет соҳа объектларини 
ажрата олишни; маълумотларни параллел қайта ишланишини; тақсимланган МББТ 
хусусиятларини; керакли МББТни ўрнатиш ва созлашни. 
Талабалар қуйидагиларни уддалашлари керак: мавзуни мустақил ўрганиш; 
лойиҳалаш методларини реал топшириқли вазиятларда татбиқ қилиш; ташкилот 
тузилмасига асосланиб маълумотларни тақсимланган қайта ишланишини лойиҳалаш; 
мустақил қарор қабул қилиш ва натижаларни асослаш; шахсий фикрига эга бўлиб, 
мантиқий хулоса чиқариш; маълумотлар тўплаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш. 
Кейсда ҳаётий вазият баён қилинади. Кейс объекти – ташкилот (мобил алоқа 
компанияси) нинг тақсимланган маълумотлар базаси.
 
Кейсда ишлатилган маълумотлар манбаи: кейс ташкилот ходимлари ҳақида 
маълумот олиш самарадорлигини таъминловчи автоматлашган ахборот тизимида юзага 
келган муаммолар асосида олинган маълумотлар бўйича ишлаб чиқилган.
Кейсдаги асосий муаммо:
тақсимланган маълумотлар базаси ва МББТнинг қиёсий 
таҳлили асосида ташкилотдаги мавжуд тузилмага кўра маълумотларни тақсимланган 
ишлов беришдаги муаммо ва уларни ҳал қилиш йўллари. 
 
Муаммони тасдиқловчи далиллар: 
муаммоли вазиятни таҳлил қилишга ҳаракат 
қиламиз.
 
Муаммоли вазиятнинг келиб чиқиш сабаблари:
ҳозирги кунда ахборотлар ҳажмини 
тобора ортиб бориши, маълумотларни тезкор излаб топиш, кераклиларини ажратиб олиш 
ва қайта ишлаш тезкорлигини талаб этади. Мазкур талаблар ушбу жараённи 
автомашлаштирувчи тизим ишига боғлиқ. Шундай вазиятлар ҳам кузатиладики, ташкилот 
бўлимлари ёки филиаллари ўртасида вазифаларнинг нотўғри тақсимланиши натижасида 
бутун вазифа битта бўлим зиммасига тушиб қолади. Бундай вазиятда маълумотларни 
тақсимланган ишлов бериш ҳолати кузатилмайди ва иш унумдорлиги пасаяди. Кейинчалик 
ушбу иш натижасидан барча бўлимлар фойдаланишида бир қатор муаммолари юзага 
келиши мумкин ва бу ташкилотда мавжуд автоматлашган тизим ишини қайта кўриб чиқиш, 
маълумотлар базасини тақсимланган кўринишда ишлов берилишини лойиҳалаш 
заруриятини келтириб чиқаради. Тақсимланган маълумотлар базасини лойиҳалаш 
жараёнидаги асосий муаммо ташкилот маълумотлар базаси ҳажмининг кейинчалик 


229 
ортиши, унинг яхлитлиги, хавфсизлиги, бир-бирига мослиги, қайта тикланувчанлиги ва 
самарадорлигига бевосита боғлиқ.
Муаммони олдини олиш йўллари:
тақсимланган маълумотлар базасини лойиҳалаш 
мураккаб жараён ҳисобланиб, уни амалга оширишда юзага келадиган асосий муаммоларни 
олдини олишда қуйидаги қоидаларни эса тутиш ва қўллаш лозим: 
1. Дастлаб ташкилот тузилмаси, яъни унинг филиаллари ва бўлимлари ҳақида тўлиқ 
тасаввурга эга бўлиш.
2. Бутун тармоқда ягона концептуал схемани ҳисобга олиш. Бу фойдаланувчи учун 
маълумотларнинг мантиқий шаффофлигини таъминлайди, натижада у алоҳида 
терминалдан бутун базага ўзи учун керакли сўровни шакллантириши мумкин.
3. Тармоқда маълумотлар жойлашувини белгиловчи схеманинг зарурлиги. Бу 
маълумотлар жойлашуви шаффофлигини таъминлаши натижасида фойдаланувчи керакли 
маълумотларни олиши учун сўровларини қаерга жўнатиши кераклигини кўрсатмайди.
4. Тақсимланган маълумотлар базасида маълумотларни бир вақтда қайта 
ишланишини бошқаришнинг мураккаб механизми зарур бўлади, қайсики, ахборотларни 
янгилашда уларни бир-бирига мос келишини таъминлаши керак, бу эса маълумотларнинг 
бир-бирига зид келмаслигини кафолатлайди.
5. Маълумотлар тақсимланиши ва жойлашиши методологиясининг ривожланиши 
тақсимланган маълумотлар базасига қуйиладиган асосий талаблардан бири эканлигини 
ҳисобга олиш. 
 
Вазиятдан чиқиб кетиш ҳаракатлари: 
ташкилотдаги маълумотларни тақсимланган 
кўринишда қайта ишлаш жараёнини тўғри йўлга қўйилиши учун маълумотлар маъмури 
мавжуд маълумотлар базасидан фойдаланувчиларни дастлаб аниқлаб олиши ва шу 
фойдаланувчилар учун моҳият-алоқа модели асосида янги объектлар яратиши керак 
бўлади.
 
Якуний хулоса.
Муаммонинг ечими:
маълумотлар маъмури ташкилотдаги бўлимлар, 
улардаги фойдаланувчининг шу ташкилотга тегишли мълумотлар базасининг қандай 
маълумотлари билан ишлашини, маълумотларни қайта ишлаш босқичларини 
лойиҳалаштириб берган маълумотлари асосида маълумотлар базаси маъмури маълумотлар 
базасини тақсимланган кўринишда қайта ишланишини мос равишда физик амалга 
оширади.
Кейс вазияти ва муаммоларини самарали ҳал қилиш билан боғлиқ қоида ва 
стандартлар талабалар томонидан тулиқ англаб етилгандан сўнг, ўқитувчи гуруҳ 
талабаларини кичик гуруҳларга ажратади, кичик гуруҳларга сардор белгилаб олишни ва 
берилган топшириқни ечиш учун 20 дақиқа вақт ажратилишини, сўнгра гуруҳ сардори 
доска олдига чикиб 5 дақиқа давомида топшириқ бўйига натижани тақдимот кўринишида 
ҳимоя қилишини айтади ва ҳар бир гуруҳга 1 тадан кейс материалларини тарқатиб чиқади. 
Ўқитувчи гуруҳларда иш бошланганлигини эълон қилади ва кейсни ечиш давомида 
тушунмовчиликлар ва юзага келган саволлар бўйича мурожаатларига кўра керакли 
маслаҳатларни бериб боради. Белгиланган вақт тугагач гуруҳ сардорлари навбати билан 
кейс натижаларини тақдимот кўринишида ҳимоя қилишади ва саволларга жавоб беришади.
Ўқитувчи кичик гуруҳлар томонидан тақдим этилган кейс ечимлари бўйича камчиликлар, 
йўл қўйилган хатолар, натижани олиш бўйича энг самарали усул ва фаннинг таняч 
тушунчаларини қўлланилганига алоҳида тўхталиб ўтади. Айнан ушбу кейс 
топшириқларини бажаришда давомида кейинги касбий фаолиятда юзага келадиган 
муаммолар ечимига доир фан доирасида замин яратилганини таъкидлаб гуруҳ 
талабаларини баҳолайди. 


230 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish