Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ФИЗИКА ЎҚИТИШДА ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

ФИЗИКА ЎҚИТИШДА ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ 
ЮТУҚЛАРИ 
А.К.Сабиров (ТАЙЛҚЭИ), 
М.Жабборова (ТАЙЛҚЭИ қошидаги АЛ ) 
Ахборотнинг кескин ўсиши ўз навбатида ҳозирги замон таълим жараёни олдига 
катта муаммоларни ечиш вазифасини қўяди. Компьютер ва ахборот технологиялари кенг 
оммалашиб бораётган ҳозирги вақтда электрон таълим ресурсларидан (электрон дарслик ва 
қўлланмалар) фойдаланиш ўқув жараёнининг асосий бўғинларидан бири бўлмокда.
Физика фанини ўқитишда маълум мавзуларни ёритиш физик ҳодисалар ва 
жараёнларни бевосита тажриба асосида талабаларнинг кўз олдига келтириш маълум 
қийинчиликларга олиб келади. Бундай қийинчиликларни ечиш ўқув жараёнинг асосий 
муаммоларидан бири ҳисобланади. Ушбу муаммо электрон таълим ресурсларни вужудга 
келтириш ва уларни ўқув жараёнида қўллаш орқали амалга оширилиши мумкин.
Электрон таълим ресурсларида нафақат физик жараёнларни анимация, вертуал 
стенд ва товуш фонограммалардан фойдаланиб, талабалар кўз олдига келтириш, балки 
бундай ахборотларни узоқ масофаларга узатиш орқали мустақил таълим жараёнини амалга 
ошириш мумкин. 
Охирги йилларда “Физика” кафедрасида бир қатор электрон таълим ресурслари яратилди. 
Бундай таълим ресурсларидан бири, физика курсининг “Оптика” бўлимига бағишланган. 
Ушбу электрон қўлланмада “Физика” курсининг “Оптика” бўлимини тўла қамраб олишга 
ҳаракат қилинган ва шу билан бирга “Оптика” тарихига оид маълумотлар, муҳим илмий 
натижаларга зришган олимлар ҳақида маълумот берилган. Қўлланма 50 дан ортиқ электрон 
мултимедия, анимациялардан иборат бўлиб, улар товуш фонограммалари билан 
тўлдирилган. 
“Оптика” электрон таълим ресурси Узбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган барча нофизик таълим йўналишлари учун 
мўлжалланган “Физика” дан намунавий дастурларга асосан тайёрланган бўлиб, у 2 боб ва 
16 та параграфдан иборат. 
Биринчи боб тўлқин оптикаси элементларига бағишланган бўлиб унда ёруғликнинг 
тўлқин табиати, электромагнит тўлқинлар шкаласи, ёруғлик интерференцияси
интерферометрлар, ёруғлик дифракцияси, дифракцион панжара, Фраунгоффер 
дифракцияси, дифракция ҳодисасининг қўлланилиши, ёругликнинг кутбланиши, нурнинг 
иккиланиб синиши, ёруғликнинг сочилиши, ёруғлик дисперсияси, ёруғликнинг ютилиши, 
оптикада Допплер эффекти, Вавилов-Черенков нурланиши каби параграфлардан иборат. 
Ҳар бир мавзуни мустахкамлаш учун саволлар, интерфаол тестлар ва масалалар билан 
бойитилган. 
Электрон ўқув қўланманинг иккинчи боби квант оптикасига бағишланган бўлиб 
унда иссиқлик нурланиши, нурланишнинг квант назарияси, фотоэффект ҳодисаси, 
фотоэффектнинг квант назарияси билан ёруғлик босими, Комптон эффекти каби қисмлар 
ёритилган бўлиб улар ҳам мавзуни мустахкамлаш учун саволлар, интерфаол тестлар ва 
масалалар билан бойитилган. Ундан ташқари ўкувчиларга қизиқарли бўлган магнитооптик 


76 
эффектлар ҳақида маълумотларанимацион мултимедияли дастурлар ёрдамида жараёнлар 
ҳаракатли кўринишлар билан бойитилган. 
Олиб борилган изланишлар шуни кўрсатадики, электрон таълим ресурсларидан 
фойдаланиш асосида ўтказилган дарсларда талабаларнинг билим даражаси, анъанавий 
услубият асосида ташкил этилган машғулотларга нисбатан юқори самарадорлиги билан 
намоён бўлади. Таълим ресурсларидан фойдаланиш талабаларнинг бир вақтни ўзида кўриш 
ва эшитиш сезгиси орқали маълумотларни қабул қилиниши вужудга келади. Электрон 
таълим ресурслари асосида ўтилган дарсларда физик жараёнларини қайта-қайта такрорлаш 
орқали дарсни мустаҳкамлаш мумкин. Шу билан бирга такрорлаш учун ёрилган саволарга 
жавоб топиш, интерфаол тестлардан фойдаланиш орқали мавзуни мустаҳкамлаш 
имконияти яратилади. Бундай ютуқлар билан бирга электрон таълим ресурсларидан ва 
анимациялардан фойдаланиб дарсни ташкил этиш жараёнида дарсга ажратилган вақт 
томошага айланиб колмаслиги лозим. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish