Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги

Верификация жараёнини кузатиб борувчи хужжат

Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/196
Sana21.06.2022
Hajmi2,45 Mb.
#687454
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   196
Bog'liq
dasturij taminotni testlash va tekshirish

Верификация жараёнини кузатиб борувчи хужжат 

Унда қуйидагилар аниқланади: 

тизимни 
ишлаб 
чиқиш 
ва 
верификациялаш 
жараёнларини 
мувофиқлаштиришнинг умумий ёндашувлари; 

верификациялашни ўтказишнинг услублари (методикалари); 

тест хужжатлари таркиби ва уларнинг ишлаб чиқувчиларнинг хужжатлари 
билан ўзаро алоқадорлиги; 

верификациялашнинг турли босқичлари муддатлари; 

тестлаш бўйича барча ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган 
тестловчиларнинг роллари ва малакаси (квалификацияси); 

тестлаш инструментлари ва тест стендларга талаблар; 

эхтимоллик ҳолатлар, уларнинг таъсир даражалари ва уларни ҳал қилиш 
йўллари. 
Шу билан бирга мазкур хужжатда тест хужжатини ўзи учун хам талаблар 
аниқланади, яъни талаблар қуйидагилар учун аниқланади 

тест-талабларга; 

тест режаларга; 

тестлашни бажарилганлиги ҳақидаги ҳисоботларга. 
Мазкур талаблар асосида тизимли ва функционал талаблар бўйича тест ишлаб 
чиқувчилар (test procedure developers) томонидан тест талаблар яратилади. Булар шундай 
хужжатларки, унда тизим ҳолатини (ҳулқ-атворини) қайси жиҳатлари тестланиши 
лозимлиги батафсил таснифланади. Тизим архитектураси таснифи асосида қуйи босқичли 
тест талаблар хужжати яратилиб, унда тестланиши лозим бўлган тизимнинг конкрет 
дастурий реализацияси ҳулқ-атвори жиҳатлари таснифланади.
Тест талаблари асосида тест ишлаб чиқувчилар (test developers) томонидан тест 
режа хужжати ишлаб чиқилади. Мазкур хужжатда тест талаблар қандай тестланиши 
лозимлиги қадамма-қадам батафсил таснифланган бўлади.
Тест талаблар ва ишлаб чиқувчиларнинг лойиҳа хужжатлари асосида тест 
стендларида тестларни тўғри (коррект) бажариш учун тест муҳит яратилади, яъни 
драйверлар, заглушкалар, созловчи файллар ва хоказолар. 
Тестларнинг натижаларига кўра тестловчилар (testers) тестни бажарилганлиги 
бўйича ҳисоботлар тайёрланади (мазкур ҳисоботлар автоматик тарзда ёки қўлда 
яратилиши мумкин). Мазкур ҳисобот қуйидагича маълумотларни ўз ичига олади: тестлаш 
натижасида талаблар билан қандай номутаносибликлар аниқланганлиги, дастур кодини 
қопланганлиги ҳисоботи, яъни тестлашни бажариш мобайнида тизим дастурий кодининг 
қанча қисми тестлаш учун жалб қилинганлиги хақида ҳисобот. 
Мавжуд номутаносибликлар бўйича “муаммолар” ҳақида ҳисобот тайёрланиб, 
мазкур хужжат номутаносибликни вужудга келиш сабабини аниқлаш мақсадида дастурий 
тизимни ишлаб чиқувчиларга таҳлил қилиш учун юборилади.
Тизимда ўзгартириш фақатгина ушбу ҳисоботлар ҳар томонлама ўрганиб чиқилиб, 
талаблар билан номутаносибликни келтириб чиқарган муаммо локализация қилингандан 
кейин амалга оширилади. Ўзгариш жараёни назоратдан четда қолмаслиги ва ҳар бир 
ўзгаришни баёнлаштириш (муаммони аниқлаган тест билан боғлаш) учун тизим 
ўзгаришига сўровнома (запрос) ишлаб чиқилади. Ўзгаришга сўровнома бўйича барча 
ишлар якунлангандан кейин тестлаш жараёни дастурий тизим сифати қониқарли даражага 
эришилмагунча такрорланаверади.
Тест хужжатларининг турли форматлари IEEE 1012 ва IEEE 829 стандартларида
таснифланган. 

39 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳар бир хужжат ноёб идентификаторга эга 
бўлиши ва лойиҳа хужжатлари ягона базасида сақланиши керак. Бу эса ўз навбатида 
тестлаш жараёнини бошқариш ва ишлаб чиқилаётган тизим учун керакли сифатни 
таъминлаш имкониятини беради. Агар шундай қилинмаса, энг ачинарлиси (ёмони), 
аниқланган муаммо бўйича ҳисобот йўқолади ва ўз навбатида ишлаб чиқувчига бу ҳақида 
маълумот келиб тушмайди, натижада тизимдаги нуқсон тўғриланмай қолади.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   196

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha

yuklab olish