164
Шу жиҳатдан ҳам тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни
қайта тайёрлаш тизимида инновацион технологияларни жорий этиш ўта
долзарб ҳисобланади.
Ушбуда тадқиқот усуллари сифатида ахборот тизимларини лойиҳалаш,
реляцион модел асосида маълумотлар базасини ишлаб чиқиш, бизнес-
жараёнларни моделлаштириш усулларидан фойдаланилган.
Тиббиёт ходимларининг малакасини
ошириш ахборот тизимидаги
факультет
методисти
профилида
қуйидаги
амаллар
бажарилади:
тингловчиларни рўйхатга олиш, ўқув жараёнини кузатиш, тингловчиларнинг
ўзлаштириши, тингловчилар давомати, статистик ҳисоботлар, таҳлилий
маълумотлар.
Ушбуда тизимидага факультет методисти профилида тингловчиларни
рўйхатга олишнинг амалга оширилиш тартибини кўриб чиқамиз. Ҳар бир
тингловчи ўқув бўлимидаги факультет методисти томонидан рўйхатдан
ўтказилиб, тегишли кафедраларга бириктирилади ва тингловчи ўқишини
муваффақиятли тамомлаганлиги тўғрисида сертификатини шакиллантиради.
Факультет методисти профили тизим администратори томонидан яратилади.
Факультет методисти тизимга ташриф буюрганда асосий саҳифада ушбу
факультетга тегишли бўлган статистик-таҳлилий маълумотлар акс этади (1-
расмга қаранг).
1-расм. Факультет методисти профилининг кўриниши
Ҳар бир факультет методисти ўзига тегишли бўлган кафедрани
тасдиқланган ўқув режаси асосида циклларни шакллантириб боради (2-расмга
қаранг).
2-расм. Циклни тизимга киритиш саҳифаси
165
Факультет методисти икки турдаги тингловчиларни циклга рўйхатдан
ўтказиши мумкин: бюджет ва хўжалик ҳисобида.
Тингловчиларни рўйхатдан ўтказиш тингловчи менюсида “Tinglovchi
qo‘shish” тугмаси орқали амалга оширилади (3-расмга қаранг).
3
-расм. Циклларга тингловчиларни рўйхатдан ўтказиш
Бюджет ҳисобида тингловчини рўйхатдан ўтказиш учун ўқиш
турида
бюджет ҳисобида танланган ҳолда маълумотлар киритилади (4-расмга қаранг).
4-расм. Бюджет ҳисобида тингловчини рўйхатдан ўтказиш саҳифаси
Хўжалик ҳисобида тингловчини рўйхатга олиш учун олдин ушбу
тингловчига дастлаб шартнома шакиллантирилади. Шартнома шакиллантириш
тингловчи менюсидаги “Shartnoma berish” тугмаси орқали амалга оширилади
(3-расмга қаранг).
5-расм. Хўжалик ҳисобида тингловчилар учун шартнома шакиллантириш саҳифаси
Шартнома шакиллантирилгач тингловчи менюсида “Tinglovchi qo‘shish”
тугмаси орқали амалга оширилади (3-расмга қаранг). Хўжалик ҳисобида
тингловчини рўйхатдан ўтказиш учун ўқиш турида хўжалик ҳисобида
танланади, шартнома рақами танлангач, шартномада киритилган
маълумотлар
автоматик равишда чақириб олинади ва қўшимча маълумотлар киритилиб
сақланади (6-расмга қаранг).
166
6-расм. Хўжалик ҳисобида тингловчини рўйхатдан ўтказиш усули
Ҳар бир рўйхатдан ўтган тингловчига QR-код билан тингловчи билети
тизимдан чиқариб берилади (7-расмга қаранг).
7-расм. Тингловчи билети кўриниши
Тингловчиларга
ушбу
билет
тизим орқали берилгандан сўнг
машғулотларга қатнашишига рухсат этилади. Ўз навбатида ўқув жараёнини
муваффақиятли тугатган тақдирда тингловчилар сертификат олиши мумкин
бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. A.V. Gusev “Modelirovanie i otsenka effektivnosti funksionirovaniya meditsinskoy
informatsionnoy sistemi” K.t.n., zamestitel direktora po razvitiyu Kompaniya «kompleksnie meditsinskie
informatsionnie sistemi», jurnal vrach i informatsionnie sistemi, 2009 g, 4-14
2. Хамдамов У.Р., Латифов Ф.М., Элов Ж.Б., Маҳманов О.Қ., “Тиббиёт
ходимларининг
малакасини ошириш ахборот тизимининг бюджет ҳисобидаги цикл учун тингловчиларни рўйхатдан
ўтказиш модули” , Муҳаммад ал-хоразмий авлодлари илмий-амалий ва ахборот-таҳлилий журнал,
Тошкент, 1(11)/2020, 115 бет
3.https://sites.google.com/site/inftech11/home/sam/informacionnye-sistemy-bazy-znanij-bazy-
dannyh