Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети


 Электрон почтага уланиш протоколлари



Download 14,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/230
Sana19.04.2022
Hajmi14,5 Mb.
#563572
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   230
Bog'liq
internet tarmoqlari va xizmatlari yangi pedagogik texnologiyaga asoslangan (1)

19.4. Электрон почтага уланиш протоколлари 
Алисанинг хати Бобнинг почта серверига тушганидан кейин у хати 
Бобнинг почта қутисига жойлаштирилади. Барча олдинги мисолларда биз 
Боб яққол бўлмаган ўз серверига кириши ва тўғридан-тўғри серверда 
почтани ўқиш дастурини ишга тушириш билан хатни ўқийди деб олдик. 
Ҳақиқатда, 1990-нчи йилларнинг ўрталаригача электрон хабарларга бундай 
уланиш схемаси энг тарқалган. Сўнгги йилларда фойдаланувчи агентнинг 
ҳисоблаш машинасида (офис персонал компьютерида, Macintosh оиласидаги 
компьютерда ёки рақамли органайзерда) бажариладиган агент ёрдамида 
хабарни кўриб чиқадиган ҳол кўп тарқалган. Бу фойдаланувчига электрон 
почта билан ишлаш учун қулай воситалар тўпламига, хусусан мультимедиа-
хабарлар ва турли хил қўйилмалрни кўриш воситаларига уланишни очади. 
Амалда келишувли вариант ишлатилади. Фойдаланувчи унинг 
компьютерида жойлашган агент ёрдамида электрон почтани кўриб чиқади, 
лекин кириш хабарларини қабул қилиш фойдаланувчининг почта қутиси 
жойлашган умумий фойдаланишдаги почта сервери орқали амалга 
оширилади. 
Демак, фойдаланувчилар почта серверларини фақат почтани жўнатиш 
ва олиш учун фойдаланиш билан ўз персонал компьютерлари ёрдамида 
электрон хабарларни қайта ишлайди. Савол туғилади: фойдаланувчилар 
агентлари ва почта серверлари орасидаги ўзаро таъсирлашиш қандай амалга 
оширилади? Дастлаб Алисанинг хати Бобнинг почта серверига қандай 
тушишини кўриб чиқамиз. Лекин SMTP протоколи почта серверлари 
орасидаги хабарларни узатилишини тавсифлайди, Алисанинг фойдаланувчи 
агенти эса Бобнинг почта сервери билан тўғридан-тўғри боғланишга эга 
эмас. Дастлаб фойдаланувчи агенти Алисанинг почта сервери билан SMTP-
боғланишни ўрнатади ва хабарни узатишни амалга оширади, кейин эса 
олдин сўз борган Алиса ва Бобнинг почта серверларини уланиши бўлиб 
ўтади. Савол туғилади: нима учун оралиқ узатиш ишлатилиши керак? 
Биринчи муҳим сабаб Алисанинг фойдаланувчи агенти Бобнинг почта 
серверидан жавобларнинг бўлишини самарали илғаш механизмига эга 
эмаслиги ҳисобланади. Сиз эслайсизки, Алисанинг почта сервери Бобнинг 
почта сервери билан боғланишларни ўрнатишга даврий уринишларни 
улардан бири муваффақиятли бўлгунча амалга оширади. RFC ҳужжатларда 
бир неча SMTP-серверлар орасида SMTP-командалар ёрдамида хабарларни 
узатиш усулларининг тавсифлари мавжуд. 
Энди Бобнинг фойдаланувчи агенти унинг почта қутисида жойлашган 
хабарни қандай тарзда олишини кўриб чиқиш қолди. SMTP жўнатиш 
протоколи эканлигини ёдга оламиз, хабарларни ажратиб олиш ва етказиш 
операцияси эса, равшанки, олиш протоколини қўлланишини талаб қилади. 
Шундай қилиб, биз сервернинг почта қутисида жойлашган электрон почтани 


185 
олиш масус протоколини яратилиши заруратига келамиз. Бир неча бундай 
протоколлар мавжуд, улардан энг кенг тарқалганлари РОРЗ (Post Office 
Protocol Version 3 — почта бўлими протоколи, 3-версия), IMAP (Internet Mail 
Access Protocol — Интернет почтасига уланиш протоколи) ва HTTP 
ҳисобланади. 
19.3-расмда 
Интернет 
электрон 
почтаси 
тизимида 
турли 
протоколларнинг ишлатилишини кўрсатадиган схема тасвирланган. Криб 
турибмизки, SMTP протоколи жўнатувчи ва олувчи почта серверлари 
орасиа, шунингдек жўнатувчининг агенти ва жўнатувчининг сервери 
орасида хабарларни узатади. Олувчи почта серверидан олувчи агентига 
хабар РОР3 протоколи бўйича етказилади. 
19.3-расм. Электрон почта протоколлари ва уларнинг ўзаро таъсирлашиши. 

Download 14,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish