Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 14,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/230
Sana19.04.2022
Hajmi14,5 Mb.
#563572
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   230
Bog'liq
internet tarmoqlari va xizmatlari yangi pedagogik texnologiyaga asoslangan (1)

21-маъруза 
 
SE СЕРВИСИ – ҚИДИРУВ ТИЗИМЛАРИ 
Режа: 
21.1. SE сервиснинг вазифаси 
21.2. Ҳужжатларнинг даража мезонлари 
21.3. Асосий қидирув тизимлари
21.4. Яndex қидирув тизими 
21.5. Google қидирув тизими 
21.6. Rambler қидирув тизими 
21.1. SE сервиснинг вазифаси
SE сервиси (Search Engine) – қидирув тизимлари – бу махсус Wеб-
сайтлар, уларда фойдаланувчи берилган сўров бўйича шу сўровга мос
келувчи сайтларга ҳавола (ссылка) олиши мумкин. 85% Интернет
фойдаланувчилари керакли маҳсулотлар, хизматлар ва ахборотларни
топиш мақсадида қидирув тизимларидан фойдаланадилар.
Қидирув тизимлари тематик каталоглардан фарқ қилади. Улар катта
базага эга URL-адресларни ифодалайди, бунда улар автоматик равишда бу
адреслар бўйича Web –саҳифаларга мурожаат қилади, саҳифаларнинг 
мазмунини ўрганиб чиқади, саҳифалардан калит сўзларни ёзиб олади ва
шакллантиради (саҳифаларни индексациядайди). Бундан ташқари бу
серверлар саҳифаларда барча учрайдиган ҳаволаларга мурожаат қилади ва 
янги саҳифага ўтаётиб худи шундай ишни бажаради. Ихтиёрий Web-
саҳифа бошқа саҳифаларга бир неча ҳаволага эгадир, яъни бундай ишда
қидирув тизими натижада Internet барча сайтларини айланиб чиқади. 
Қидирув тизими қуйидаги асосий компонентлардан иборат: 
1.
Ўргимчак (spider) – Web-саҳифаларни, фойдаланувчи браузери
усулида юклаб олувчи дастур. Уларнинг фарқли томони шундаки, 
браузер сахифада бўлган ахборотларни акс эттиради ( текстли, 
графикли), ўргимчак эса визуал компонентларга эга эмас ва
тўғридан-тўғри саҳифанинг html-тексти билан ишлайди ( кўриш учун 
браузерда «просмотр html-кода» қилиш мумкин)
2.
Саёҳат қилувчи ўргимчак (crawler) – саҳифада мавжуд бўлган барча
ҳаволаларни ( ссылки) акс эттирувчи дастур. Унинг вазифаси – 
ҳаволаларга асосланиб ёки олдиндан берилган адреслар рўйҳатидан
келиб чиқиб, ўргимчак қаерга боришини аниқлаб беради. Краулер, 
топилган ҳаволалар бўйича қидирув тизимида номаълум бўлган 
янги ҳужжатлар қидирувини амалга оширади.


203 
3.
Индексатор (indexer) – саҳифани таркибий қисмларга бўлиб, уларни
таҳлил қилувчи дастур. Саҳифанинг турли элементлари, яъни текст, 
сарлавҳа, таркибий ва услубий ўзига хосликлари, махсус хизмат
html-теглари ва б., ажратиб олиниб таҳлил қилинади. index-файл
таҳлил натижаси ҳисобланади. 
4.
Маълумотлар базаси (database) – бу юклаб олиш жараёнида қидирув
тизимидан олинган барча index-файллар ва Web- саҳифалар таҳлили 
омбори (хранилище). Баъзида маълумотлар базасини қидирув
тизими индекси дейилади.
5.
Натижаларни бериш тизими (searchengineresultsengine) – саҳифаларни 
даражалаш билан шуғулланади. У қайси саҳифалар фойдаланувчи
эҳтиёжини қондиради ва улар қандай тартибда сараланишини ҳал 
қилади. Бу қидирув тизимини даражалаш алгоритми асосида амалга
оширилади. Қидирув тизимининг бу компоненти билан оптимизатор 
алоқада бўлади, у чиқариш пайтида сайт ҳолатини даражалаш
натижаларига таъсир кўрсатувчи маълум бир факторлар ёрдамида
яхшилашга ҳаракат қилади.
6.
Web-сервер (Web – server) – фойдаланувчи ва қидирув тизимининг
бошқа компонентлари орасидаги ўзаро муносабатни амалга оширувчи 
сервер. Одатда, серверда кириш майдонли html-саҳифа бор, унда 
фойдаланувчи ўзини қизиқтирган қидирув терминини бериши мумкин. 
Web-сервер ҳам фойдаланувчига html- саҳифа кўринишида натижаларни
чиқариб беришга жавоб беради.
7.
Қидирув механизмларнинг батафсил амалга ошириш бир-биридан фарқ
қилиши мумкин. Масалан, spider+crawler+indexer боғлами қидирув
роботи деб номланган ягона дастур кўринишида бажарилиши мумкин.
У таниқли Web-саҳифаларни юклаб олади, уларни таҳлил қилади, 
ҳаволалар (ссылка) орқали янги ресурсларни излайди, уларни
индекслайди ва маълумотлар базасига index-файл кўринишида
киритади. Фойдаланувчи томонидан сўралаётган маълумотларни index-
файллардан чиқариб олувчи бошқа дастур орқали қидирув амалга
оширилади. Бироқ барча қидирув тизимларига кўрсатиб ўтилган
томонлар тегишлидир.

Download 14,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish