Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети


 UDP сегментнинг йиғинди назорати



Download 14,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/230
Sana19.04.2022
Hajmi14,5 Mb.
#563572
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   230
Bog'liq
internet tarmoqlari va xizmatlari yangi pedagogik texnologiyaga asoslangan (1)

13.7. UDP сегментнинг йиғинди назорати
 
UDP йиғинди назорати UDP сарлавҳа ва UDP маълумотларни ўзида 
қамрайди. IP сарлавҳадаги йиғинди назорати фақат IP сарлавҳани қамрайди – 
у IP-пакетда мавжуд бўлган маълумотларни қамрамайди. Ҳам UDP, ҳам TCP 
ўз сарлавҳаларида ҳам сарлавҳани, шунингдек маълумотларни қамрайдиган 
йиғинди назоратига эга. UDP учун йиғинди назорати мажбурий эмас, лекин 
TCP учун йиғинди назорати мажбурийдир. 
UDP йиғинди назорати IP сарлавҳа (ортиқча тўлдирилган 16-битли 
сўз), йиғинди назоратига ўхшаш холда ҳисобланади, лекин фарақланиши 
мавжуд. UDP датаграмма тоқ сонли байтларга эга бўлиши мумкин, йиғинди 
назоратини ҳисоблашда эса 16-битли сўзлар қўшиш керак бўлади. Бу холда, 
датаграмма охирига, агар йиғинди назоратини ҳисоблашга керак бўлса,
тўлдирувчи нолли байтлар қўшилади (тўлдирувчи байтлар узатилмайди). 
Фақат йиғинди назоратини ҳисоблаш учун UDP ва TCP да 12-байтли 
псевдосарлавҳалар 
мавжуддир 
(UDP 
датаграммаларда 
ва 
TCP 
сегментларида). Псевдосарлавҳаларда IP сарлавҳаларнинг айрим майдонлари 
бор. Буларнинг барчаси маълумотлар мўлжалланган пунктга етиб боришини 
(IP мазкур қурилмага мўлжалланмаган датаграммаларни қабул қилмайди, ва 
бошқа юқори сатхга мўлжалланган UDP датаграммаларни узата олмайди) 
икки марта текшириш учун қилинган. 
Агар UDP датаграмманинг узунлиги тоқ бўлса, йиғинди назоратини 


401 
ҳисоблаш учун қўшимча байт талаб қилинади. Агар ҳисобланган йиғинди 
назорати 0 тенг бўлса, у бирлик битлар (65535) сифатида сақланади, бу 
қийматлар арифметикадаги разрядлар бўйича қўшишга (бирни қўшиш - ones-
complement). эквивалентдир. Агар узатилган йиғинди назорати 0 тенг бўлса, 
бу жўнатувчи йиғинди назоратини ҳисобламаганлигини билдиради. 
Агар жўнатувчи йиғинди назоратини ҳисоблаган бўлса ҳам, лекин 
қабул қилувчи хатолик мавжудлигини аниқласа, UDP датаграмма йўқ 
қилинади, хатолик хақидаги хабар генерацияланмайди (агар IP сатх IP 
сарлавҳа йиғинди назоратида хатоликни аниқласа, худди шунда нарса 
бўлади).
UDP нинг йиғинди назорати жўнатувчи томонидан ҳисобланади ва 
қабул қилувчи томонидан текширилади. Бу жўнатувчи ва қабул қилувчи 
орасидаги йўлда UDP сарлавҳаси ёки маълумотларда бўладиган ҳар қандай 
ўзгаришларни аниқлаш имконини беради. 
UDP учун йиғинди назорати – мажбурий параметр эмаслигига 
қарамасдан, у ҳамма вақт ҳисобланиши керак. 1980-нчи йиллар охирларида 
компьютер ишлаб чиқарувчиларининг айримлари, UDP фойдаланадиган, 
тармоқ файлли тизими (NFS - Network File System) ишлаш тезлигини 
ошириш учун, сукунат бўйича UDP йиғинди назорати ҳисобланишини узиб 
қўйишди. Бу битта локал тармоқда бўлиши мумкин, унда канал сатхида 
фреймлар 
учун 
ортиқчали 
циклик 
код 
ҳисобланади, 
датаграмма 
маршрутизаторлар орқали ўтаётганда, унинг ёрдамида фреймнинг 
бузилишини ангиқлаш мумкин. Дастурий ёки аппаратли таъминотда 
хатоликлари 
бўлган 
маршрутизатор 
мавжуддир 
ва 
улар 
ўзлари 
маршрутлайдиган датаграммалардаги битларни ўзгартиради. Бу хатоликлар, 
агар йиғинди назорати ўчирилган бўлса, UDP датаграммаларда аниқланиши 
мумкин эмас. Шунингдек қуйидагини белгилаш мумкин, канал сатхининг 
айрим протоколлари (масалан, SLIP) каналдаги маълумотлар учун йиғинди 
назоратини ҳисоблаш бирон бир шаклига эга эмас. 
Host Requirements RFC қурилмаларига талаблар, UDP йиғинди 
назоратини ҳисоблаш сукунат бўйича ҳисобланишига киритилиш талаб 
қилингади. Шунингдек улар, агар йиғинди назорати жўнатувчи томонидан 
ҳисобланса (қабул қилинган йиғинди назорати нол бўлмаган холда), қабул 
қилинган йиғинди назорати албатта текширишини талаб қилишади. Айрим 
реализациялар буни инкор этишади ва қабул қилинган йиғинди назоратини 
фақат чиқиш йиғинди назорати ҳисобланишига опция киритилган 
тақдирдагина текширишади.

Download 14,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish