Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 14,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/230
Sana19.04.2022
Hajmi14,5 Mb.
#563572
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   230
Bog'liq
internet tarmoqlari va xizmatlari yangi pedagogik texnologiyaga asoslangan (1)

 
Маршрутизаторлар.
Интернетдаги маълумотлар оқимини
бошқаришда муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг вазифаси маълумотлар
жойланган пакетларни ҳар доим керакли йўналишда боришини 
таъминлашдир. Агар маълумотлар битта маҳаллий тармоққа тегишли
компьютерлар орасида узатилса, маршрутизаторларнинг кераги йўқ,
чунки Hubнинг ўзи маҳаллий оқимни бошқара олади. Маршрутизаторлар
иккита тармоқ орасида маълумот узатилаётганда ишлай бошлайдилар. 
Маршрутизаторлар пакетларни текшириб, уларнинг охирги
манзилларини аниқлайди ва пакетларни бу манзилга яқинроқ бошқа 
маршрутизаторга узатади. Маршрутизаторларнинг ишлаши билан қуйида 
батафсилроқ танишиб чиқамиз.
Юқоридаги барча қурилмалар кўплаб тармоқларни бирлаштиради
ва буларнинг ҳаммаси Интернетни ташкил этади. Корпоратив маҳаллий
тармоқлар энг кичик тармоқлардир. Улар бирлашиб, ўртача даражадаги
тармоқларни ташкил қилади. Бир географик худудда жойлашган 
тармоқлар бирлашиб, минтақавий тармоқларни ташкил этади. Ўз


346 
навбатида бу тармоқлар ҳам бирлашиб, кенг ҳудудли тармоқлар(wide area 
network ёки қисқача WAN)ни ташкил этади.
Бир минтақавий тармоқ ичида маълумотлар маршрутизаторлар
ёрдамида узатилиши мумкин. Лекин маълумотни бир минтақавий
тармоқдан иккинчисига узатиш керак бўлса, бу маълумот тармоқнинг
кириш нуқтаси (network access point ёки қисқача NAP)га жўнатилади. Бу
нуқтадан маълумот магистраллар орқали катта тезликда иккинчи
минтақавий тармоқнинг кириш нуқтасига узатилади. Бу магистралларда
маълумотлар 155 Мб/с ва ундан катта тезликда узатилади. Ҳозирги кунда
тезлиги 10-20 Гигабит/с бўлган ва мультимедиа коридорлари деб
аталувчи магистраллар мавжуд. 
Тармоқда маълумот узатиш босқичлари 
1) Хабарлар, маълумотлар, файллар компьютер тармоғи бўйлаб
узатилаетганда бир неча босқичларни босиб ўтади. Бу босқичлар сони 
еттита бўлиб, уларнинг ҳар бири берилмалар аниқ ва ўз вақтида узатилишини 
таъминлаш учун хизмат қилади.
1. Иловалар босқичи фойдаланувчи кузата оладиган ягона босқич бўлса-
да, бу босқичда бажариладиган амалларнинг кўпчилигидан фойдаланувчи
бехабар қолади. Бу босқичда маълумотлар битлар кетма-кетлигига
айлантирилади ва унга сарлавҳа қўйилади. Бу сарлавҳада, хусусан, уни 
жўнатаётган ва оладиган компьютерлар манзиллари кўрсатилади.
2. Тақдимот босқичида маълумотларни кодлаш учун алифбо
тури(масалан, АNSII, Unicod) танланади, ҳажмни камайтириш учун
сиқилади, бошқаларнинг қўлига тушганда ошкор бўлмаслиги учун 
криптография ёрдамида шифрланади.
3. Сессия босқичида алоқа ўрнатиш бошланади. Бу босқичда
маълумотнинг чегаралари (боши ва охири) белгиланади. Бу амални яна
маълумотни қавсга олиш деб ҳам аташади. Бундан ташқари, алоқа тури
танланади. Алоқа ярим дуплекс тарзида бўлса, компьютер ҳар бир вақт 
моментида маълумотларни қабул қилиш ёки узатиш тартибидан бирида
ишлайди, ҳамда бу тартибларнинг биридан иккинчисига ўтиб туради.
Алоқанинг тўлиқ дуплекс турида компьютер бир вақтда маълумотни
узатиши ва қабул қилиб олиши мумкин. Алоқа тури ҳам сессия
сарлавҳасига ёзилади. 
4. Транспорт босқичида жўнатиладиган маълумотлар тасодифий
ўзгаришлардан 
ҳимояланади. Бунинг учун маълумот бўлакларга, яъни сегментларга
ажратилади, ҳар бир сегмент 
учун назорат йиғиндиси ҳисобланади. Назорат йиғиндиси – бу
сегментдаги барча битларнинг 
математик йиғиндиси бўлиб, маълумот узатилгач, унинг назорат
йиғиндиси қайта ҳисобланади ва бу 
қиймат назорат йиғиндисининг қабул қилинган қийматига тенг бўлса,
демак маълумот бехато 


347 
жўнатилган бўлади. Бу босқичда маълумотлардан нусха олинади ва у
маълумот узатилгунча сақлаб 
турилади. Ҳар бир сегмент учун сарлавҳа яратилади ва унга
сегментнинг тартиб рақами, назорат 
йиғиндиси киритилади.
5. Тармоқ босқичида маълумотларни узатиш йўли(маршрути)
аниқланади. Сегментлардан 
пакетлар яратилади, пакетлар сони, кетма-кетлиги, маълумотларни
жўнатаётган ва қабул қилиб 
оладиган компьютер манзиллари пакетларнинг сарлавҳалари(конверт)га 
киритилади.
6. Маълумотларни узатиш босқичида маълумотларни узатиш
бошқарилади. Унда ҳар бир 
пакетдан нусха олинади, унинг назорат йиғиндиси ҳисобланади. Бу
босқичда ҳар бир пакет нусхаси 
улар маршрутининг кейинги нуқтасига бехато етиб боргунча сақлаб 
турилади.
7. Физик босқичда пакетлар физик алоқа каналларининг муҳитида
узатиладиган сигналларга айлантирилади ва уларни узатиш бошланади.
Масалан, телефон линиялари учун пакетлар аналогли сигналларга,
радиоканаллар учун модуляция қилинган радиосигналларга 
айлантирилади.
Маълумотлар тўлиқ қабул қилиб олингандан кейин, бу босқичлар
тескари тартибда бажарилади. Физик босқичда сигналлар битларга
айлантирилади. Маълумотларни узатиш босқичида назорат йиғиндиси
қайта ҳисобланади, пакетнинг етиб келгани тасдиқланади ва бу нарса
пакет сарлавҳасига қайд қилинади. Тармоқ босқичида пакетлар қайта
санаб чиқилади. Транспорт босқичида назорат йиғиндиси қайта
ҳисобланади ва пакетлар сегментларга ўтказилади. Сессия босқичида
сегментлар тўпланиб, йиғилади. Тақдимот босқичида сиқилган ва
шифрланган маълумот қайта тикланади. Илова босқичида ҳосил бўлган
маълумот белгилар кетма-кетлигига ўтказилади ва керакли иловага 
берилади.
Тармоқнинг оралиқ тугунлари (маршрутизаторлар)да ҳар бар пакетнинг
назорат йиғиндиси қайта ҳисобланади. Зарурият бўлганда, оралиқ
тугунларда маълумотларни узатиш маршрути(йўли) тармоқ каналларининг 
зўриқишининг олдини олиш мақсадида ўзгартирилиши мумкин. 

Download 14,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   230




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish