532
Ø
рақамли иқтисодиётда жиноятчиликнинг қатъий таъқиб қилиниши;
Ø
ҳуқуқларни рақамли кодларга ўтказишга тайёрлик;
Ø
бутун иқтисодиёт тармоқлари учун рақамли иқтисодиёт
умумий
универсал стандартлари ишлаб чиқиш;
Ø
ҳукумат, бизнес ва жамият учун ўзаро алоқалар умумий қоидаларига
ўтиш;
Ø
рақамли иқтисодиётдан мамлакатда тизимли ишсизлик, аҳолининг
харид лаёқати ва турмуш даражасининг пасайиши, саноат ва қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқариши пасайиши, давлат бюджет даромадларининг
пасайишига олиб келадиган вайрон қилувчи
сифатида эмас, балки
иқтисодиётнинг реал сектори пойдевори сифатида фойдаланиш;
Ø
ақлли шаҳар, ақлли милиция, ақлли темир йўллар ва ҳ.к. –
фуқаролар ҳаёт сифатининг яхшиланиши;
Ø
рақамли иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръати ва рақамли
иқтисодиётнинг иқтисодий самарадорлиги;
Ø
умумий рақамлаштиришга таҳдидларни, мутахассислар ва
жамиятнинг бу мавзудаги суҳбати чуқурлиги ва очиқлигини англаб етиш.
Рақамли иқтисодиётнинг салбий жиҳатлари.
Рақамли иқтисодиётни
лоббистика ёндашуви нуқтаи назаридан иқтисодиёт тармоқларининг ўз-
ўзидан мавжуд бўлган қисми сифатида эмас, биринчи ўринда бир миллион
тонна
виртуал олтин, олтин-доллар стандартидан воз кечилгандан сўнг
жаҳон иқтисодиётини иккинчи Буюк депрессия хавфи олдига олиб келган
1000 триллион доллар ҳеч нарса билан таъминланмаган дериватдан иборат
бўлган АҚШ давлат лоббистикаси экспорт қилинадиган воситаси сифатида
фаолият кўрсатган. Шундай қилиб, лоббистика ёндашуви асосида, маънавий
омилни ҳисобга олган ҳолда рақамли иқтисодиётни баҳолашда инсоният узра
муаллақ турган жиддий хавфнинг кўламини белгилайди.
Маънавий нуқтаи назардан рақамли иқтисодиётнинг вазифаси дунё пул
тизимини тугатиш ҳисобланади. Ҳамма пулларни йўқ қилиш. Бугунги кунда
пул – шартли нарса, худди папуасларда шиша мунчоқлар каби ҳеч
нарса
билан таъминланмаган. Рақамли иқтисодиёт шароитида банкларда пул эмас,
рақамлар ётади. Вирус ҳамма рақамларни йўқ қилиши, давлат ва аҳолини бир
кунда қашшоқ қилиб қўйиши мумкин. Буларнинг барчаси эҳтимолий салбий
жиҳатлар ҳисобланади.
Рақамлаштириш натижасида содир бўладиган энг жиддий хавф-хатарлар
дан бири ўрта ва паст малакали ихтисосликлар орасида оммавий ишсзлик
истиқболи ҳисобланади. Ўрта синф вакиллари кескин камайиб кетиши
мумкин, чунки биринчи навбатда айнан шу иш ўринлари автоматлаштирила-
ди ва роботлар билан алмаштирилади. Фаол, маълумотли, меҳнатга лаёқатли
аҳолининг етарли даражада юқори турмуш тарзига ўрганиб қолган сезиларли
қисми “ғарб турмуш тарзида йўл четига чиқиб қолади”. Бироқ рақамли дунё
шу қадар тезкорлик билан шаклланадики, бошқа малакага эга бўлган кадрлар
тақчиллигини кафолатлаш мумкин бўлади. Шу сабабли ҳозирча ким
ўзгаришларга тайёр бўлса, бунинг учун унда ҳали вақт бор.
533
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётнинг улуши ЯИМда 2,2 % ни ташкил
этади. Аммо шу билан ўртача оптимал кўрсаткич 7-8% ни ташкил этиши
керак. Масалан, Буюк Британияда 12,4%, Жанубий Кореяда - 8%, Хитойда -
6,9%, Ҳиндистонда–5,6% ни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни
кенг жорий
этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сонли
қарори асосида 2023 йилга келиб, рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи
ички маҳсулотидаги улушини 2 бараварга кўпайтириш назарда тутилган.
Иқтисодиётни ривожлантириш стратегияси саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси
ва қишлоқ хўжалигини равнақ топтириш, тадбиркорда ташаббускорликни
кучайтириш, молиявий ресурслар билан
таъминлаш каби омилларга
асосланади. Иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш
ҳисобига 2035 йилга бориб, мамлакат ялпи ички маҳсулоти 122 миллиард
АҚШ долларига етказилади.
Шунингдек, Ўзбекистондаги рақамли иқтисодиётни ривожланишини акс
эттирувчи кўрсаткичлар дунё кўрсаткичларидан анча орта қолмоқда.
Масалан, интернет тезлиги бўйича 2020 йилда Ўзбекистон жами 176
мамлакат ичида 98 ўринни эгаллаб, 29,68 Мбит/с ни ташкил этган
46
.
Шу билан бирга рақамли иқтисодиётни ривожланишига таъсир этувчи
омиллардан бири бу АКТларга сарфланган инвестициялар ҳисобланади.
Ўзбекистонда 2017 йилда АКТ сарфланган инвестициялар жами иқтисодиёт
тармоқларига сарфланган жами инвестицияларга нисбатан 3,1 фойизни
ташкил этган бўлса, 2019 йилда ушбу кўрсаткич 1,8 баробар камайиб 1,7
фоизни ташкил этган.
Аммо олиб борилган тадқиқотларга кўра, АКТ тармоғи ривожланган
давлатларда рақобатбардошлик даражаси ҳам юқори бўлиб, улар истиқболда
иқтисодиётдаги самарадорликни оширмоқда. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки,
АКТга қилинадиган инвестициялар мамлакатнинг макроиқтисодий кўрсат-
кичларига ҳам ижобий таъсирини кўрсатмоқда.2-расмдан кўриниб туриб-
дики, АКТга инвестициялар миқдорини 10%га оширганда,ЯИМ Буюк
Британияда 0,6%га, Австралияда 0,8% га, Янги Зеландияда 0,9% га,
Малайзияда 0,14% га ортган. Ушбу кўрсаткич дунё мамлакатлари бўйича
ўртача 0,7 %ни ташкил килган.
Do'stlaringiz bilan baham: