Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 1,88 Mb.
bet5/18
Sana25.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#259966
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Boltayev M. BMI 2017 full

Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги кунда республикамиз кинотеатрларида намойиш этилётган, хусусий кино студиялар ижодкорлари томонидан тасвирга туширилаётган фильмлар ва улар замирида илгари сурилаётган мавзу, ғоя, экрандаги бадиий савия ва тасвирий ифода қай даражада? Картиналарнинг ҳаммасини ҳам ижобий баҳолай оламизми? Юртимизда хусусий кино студиялар ва фильмлар пайдо бўлишидаги илк қадамлар қачондан бошланган? Хусусий фильмлар бадиий сифатини ўсиб бориш жараёни, ютуқ изланишлари қай даражада? Ёш кадрларни тайёрлашда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг бўлимлари, ҳусусан “Кинотелеоператорлик” бўлими фаолиятининг ўрни қандай бўлмоқда? Ёш кинооператорлар фаолиятида профессионаллик қай тарзда шаклланмоқда? Замонавий кино техниканинг ўзбек киносига кириб келишининг ютуқ ва камчиликлари қандай? Илмий ишда мана шу саволларга атрофлича жавоб изланади.
Маълумки, мамлакатимизда бугун хусусий киностудиялар фаолиятининг ривожланиши натижасида фильмларимиз сони ортди, мавзу доираси кенгайди. Аммо сифат даражаси талабга жавоб бера олмайди. Кино соҳасига нопрофессионал ижодкорларнинг кириб келиши саёз фильмларнинг катта экран юзини кўришига сабаб бўлмоқда. Биз юқорида кино санъатини тарбия воситаси, деб айтдик. Агар фильм режиссёри аниқ бир мақсадга эга бўлмаса, оператор сюжет мазмунини тушунмаса, актёрлар мазмундан йироқ ўзи хоҳлаган томошани кўрсатса, бундай асардан қандай маънавий озуқа олиш мумкин ахир. Бугунги жараёнларда фильмлар сони ва ижодкорлар етарли. Лекин сифатдаги муаммолар ҳамон ўз ечимини кутаяпти. Бундан эса айрим режиссёр ва драматургларимизни бугунги куннинг ҳаққоний манзараси, ўткир муаммоларини ҳали ҳам чуқур ҳис эта олмаганларига амин бўламиз. Энг ачинарлиси, томошабин саёз фильмларни томоша қилиб кўникаяпти. Бу жараёнлар эса ўз-ўзидан профессионал кино мутахассисларини ташвишга соляпти.
Мавжуд камчиликларни бартараф қилиш учун бу соҳада фақатгина малакали мутахассислар фаолият олиб боришлари мақсадга мувофиқдир. Йиллар давомида чуқур билим ва тажрибага эга бўлган ижодкоргина соҳани яхши англаш баробарида унда юз бераётган воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлади.
Кино ижодкорларимиз фаолиятида бугунги кунда нафақат катта билим заҳираси балки, такрорланмас истеъдод ҳам етишмайди. Биламизки, санъат соҳасида фаолият юритувчи ижодкорлар қанчалик кучли билимга, ўз услуб, дастхатига эга бўлмасин, кўзланган мақсадга етиш осон эмас! Айни кунда профессионаллик тушунчасининг саёзлашиб бориши, чаласавод “кино ижодкорлари”нинг етишиб чиқаётгани, соҳада йўл қўйилаётган камчиликлардан далолат беради. Айниқса, бу муаммоли саволга кино фильмнинг тасвир муаллифи, операторлик санъатида тез-тез дуч келяпмиз. Тўғри, бугунги техника асрида, компьютерлашган жамиятда кинооператор сифатида фаолият юритиш қайсидир маънода осон бўлиб қолди. Техник воситаларнинг имкониятларини яхши ўзлаштирилсабас, гўёки, яхши натижаларга эришса бўлади. Лекин тажриба ва малаканинг етишмаслиги қачондир панд бериши яққол кўзга ташланиши ҳақидаги таҳлилий, мулоҳазали фикрлар, мақолалар матбуотда ҳам, умуман жуда оз. Бу фаолият билан шуғулланиш учун аслида шунчаки ҳавас эмас, балки кучли билим, кучли тафаккур, тассаввур ва мактаб керак. Тарихдан маълумки, профессионал, устоз кинооператорлар ўз даврида мустақил фильм олиш учун йиллар давомида тажриба орттирган. “Кинооператор фильмни суратга олиш жараёнида тасвирий санъатдаги каби ранглар ўйғунлигини, ёритиш услубини, композиция қурилишини кўрсата олиши ва албатта шак-шубхасиз ана шу бадиий асарга нисбатан ўз муносабини, нуқтаи-назари ва янгилигини қўша олиши шарт”5. Шу каби касб талабларини ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, кино синтез санъат ҳисобланади. Лекин уни бошқа санъатлардан фарқли томони шундаки, фильмда драматург ғояси, актёр кечинмалари тасвир орқали кўрсатилади. Тасвирий воситаларни томошабинларга кучли таъсир этишини ҳисобга оладиган бўлсак, бу борада кичик бир хато ҳам фожеага олиб келиши мумкин. Бу аҳволни тубдан ўзгартириш учун юксак бадиий маҳорат билан бир қаторда миллий тафаккур салоҳиятига эга бўлган ёш, истеьдодли кинооператорларни тарбиялаш ва уларда профессионаликни ошириш бугуннинг долзарб муаммосига айланган десак муболаға бўлмайди.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish