472
июлда
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Ўзбекистон
республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари”
тўғрисидаги ПҚ-3832-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг галдаги
муҳим вазифалари сифатида - Инвестицион ва тадбиркорлик фаолиятининг
турли шаклларини диверсификация қилиш учун криптоактивлар айланмаси
соҳасида турли фаолиятларни, жумладан, майнинг (турли криптовалюталарда
янги бирликлар ва комиссион йиғимлар
форматида мукофот олиш
имкониятини берувчи янги блоклар яратиш ва тақсимловчи платформани
қўллаб-қувватлаш
бўйича
фаолият),
смарт
контрактлар
(рақамли
транзакцияларни автоматик тартибда амалга ошириш бўйича ҳуқуқ ва
мажбуриятлар битилган электрон шартнома), консалтинг, эмиссия,
айирбошлаш, сақлаш, тарқатиш, бошқариш, суғурталаш, крауд-фандинг
(жамоавий молиялаштириш) шунингдек, «блокчейн» технологияларини
жорий
этиш ва ривожлантириш; малакали кадрларни тайёрлаш;
криптовалюталар ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
бу борада ҳуқуқий базани яратиш кабилар назарда тутилган.
Бугунги кунда Ўзбекистон шароитида рақамли иқтисодиётни
ривожлантиришнинг қонуниятлари, тенденциялари ва имкониятларини,
хусусан, ахборот технологияларининг иқтисодиётнинг турли соҳаларига
кириб бориш даражаларини илмий асосда ўрганиш ниҳоятда долзарб аҳамият
касб этади. Ватанимиз тараққиёти ва истиқболи, мамлакатимизда кенг
кўламда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мувафаққияти миллий
иқтисодиётимизга янги инновацияларни жорий қилишга бевосита боғлиқдир.
Шу сабабли рақамли иқтисодиётни такомиллаштириш, унинг иқтисодий,
сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий асосларини илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ
этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Демак, иқтисодий муносабатлар тизимига инновацияларни жорий
қилиш билан бир қаторда Ўзбекистонда рақамли
маконни шакллантириш
ҳамда рақамли иқтисодиётни иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан илмий тадқиқ
этиш заруратини белгилаб берди. Қолаверса, бугунги кунда рақамли
иқтисодиётни жорий қилиш ва такомиллаштириш масалалари ҳар бир
ривожланиб бораётган давлатнинг устувор вазифага айланимоқда.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «...иқтисодиёт,
ижтимоий
соҳа,
бошқарув
тизимига
ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш»
23
бўйича муҳим вазифалар белгилаб
берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги
ПФ- 5349-сон «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2018 йил 22
январдаги ПФ-5308-сон ««Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва
технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат
23
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947 сонли Фармонига 1-илова. www.lex.uz
473
дастури тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон
«Ахборот- коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва
ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган
вазифаларни амалга
оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
Юқоридагилардан келиб чиққан холда, бугунги кунда рақамли
иқтисодиётга ўтиш жараёниниг долзарблигини қуйидагилар билан асослаш
мумкин.
Биринчидан, бугунги кунда Ўзбекистон шароитида рақамли
иқтисодиётни ривожлантиришнинг қонуниятлари, тенденциялари ва
имкониятларини, хусусан, ахборот технологияларининг иқтисодиётнинг
турли соҳаларига кириб бориш даражаларини илмий асосда ўрганиш ниҳоятда
долзарб аҳамият касб этади.
Иккинчидан, Ватанимиз тараққиёти ва истиқболи, мамлакатимизда кенг
кўламда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мувафаққияти миллий
иқтисодиётимизга янги инновацияларни жорий қилишга бевосита боғлиқдир.
Шу сабабли рақамли иқтисодиётни такомиллаштириш, унинг иқтисодий,
сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий асосларини илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ
этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Учинчидан, бутун жаҳон глобаллашув шароитида иқтисодиётни
ахборотлаштириш билан бирга Ўзбекистоннинг глобал ахборот муҳитига
интеграциялашуви учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Шу боис
иқтисодий муносабатларнинг замонавий кўриниши сифатида рақамли
трансформация муносабатларининг таъсир кучи ва аҳамиятига боғлиқ
омилларни ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Тўртинчидан, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамнафас
бўлиб яшаши жамиятга интеграциялашув ва глобаллашув жараёнларини
фаоллашувига кенг йўл очмоқда. Бир томондан интеграцион жараёнларнинг
ривожланиши замонавий АКТдан фойдаланишни тақозо этса,
иккинчи
томондан бизнес трансформациясини вужудга келтирди. Ушбу жараёнларни
иқтисодий-сиёсий жиҳатдан ўрганиш ва илмий хулосалар чиқариш давр
талаби ҳисобланади.
Қайд этилган фикр-мулоҳазалар узвий бирликда иқтисодий
муносабатлар тизимига инновацияларни жорий қилиш билан бир қаторда
Ўзбекистонда рақамли маконни шакллантиришнинг иқтисодий-ижтимоий
жиҳатларини тадқиқ этиш заруратини белгилаб берди. Қолаверса, рақамли
иқтисодиётга ўтиш шароитида фаолият кўрсатаётган АКТ соҳаси
корхоналарининг фаолиятини такомиллаштириш, замонавий блокчейн
технологияларини қўллаш орқали корхоналарнинг ўзаро интеграциясини
йўлга қўйиш, мамлакатда рақамли иқтисодиёт, ахборот технологиялари
бозорини, жумладан давлат хусусий шерикчилиги асосида технопарк ва
коворкинг-марказлар фаолиятини ташкил қилиш орқали хорижий
сармояларни жалб қилиш учун қулай шароит яратиш,
замонавий
телекоммуникация инфратузилмаси, алоқа технология ва тармоқларини
474
ривожлантириш ва жорий қилишни мувофиқлаштириш, давлат бошқарувида
ва иқтисодиёт соҳаларида электрон хизматларни жорий қилиш, электрон
тижорат ва дастурий таъминот бозорини ривожлантириш орқали рақамли
иқтисодиётни юксалтириш, интернетнинг миллий сегментини, рақамли
медиа-контентни ташкилий, моддий-техник ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш
орқали ривожлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: