Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/258
Sana23.02.2022
Hajmi10,51 Mb.
#130560
TuriСборник
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   258
Bog'liq
Toplam-2-1

Литература
1. 
Посилание Президента Республики Узбекистан от 20 декабря 2017 года. 
2. 
Посилание Президента Республики Узбекистан от 28 декабря 2018 года. 
3. 
Вступлении Президента Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёева на 
Ташкентская конфренция по Авганистану «Мирный процесс, 
сотрудничество в сфере безопасности и региональное взаимодействие», 
27-28 марта 2018 года. 
4. 
Курбанбаев Т. Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с 
Президентом Афганистана Ашрафом Гани. Информационные Агентства 
Узбекистана. 08.06.2017 г. 
5. 
Зиядуллаева Н. Узбекистан-Афганистан: укрепляется сотрудничество в 
индустрии стройматериалов. Информационные Агентства Узбекистана. 
25.01.2019 г. 
6. 
Шавкат Мирзиёев принял специального представителя США по вопросам 
примирения Афганистане. Информационные Агентства Узбекистана 
11.04.2019 г. 
ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЧИЛИК: ЯПОНИЯ ТАЖРИБАСИ 
М.М. Акбаров 
Ташкент давлат иқтисодиёт университети 
Илмий ишда иқтисодий ўсиш суръатлари пасайган ва давлат қарзи ўсган 
шароитларда Японияда ижтимоий инфраструктурани молиялаштириш 
механизмларинингё эволюцияси таҳлил этилади, Япония ва бошқа 
мамлакатлардаги инфраструктурага оид сиёсатнинг қиёсий таҳлили амалга 
оширилади. Асосий эътибор давлат-хусусий шерикчилик моделлари ва 
хусусий молиявий ташаббусни янгилаш ҳамда даромадларнинг тадбиркорлар 
учун мақбул даражасини таъминлаш шарти билан нодавлат капитал 
оқимларини ижтимоий инфраструктурага қайта йўналтиришга мўлжалланган 
«ўзгартирувчи» инвестициялар технологияларини қўллашга қаратилган. 
Илмий 
ишда, 
шунингдек, 
Японияда 
ижтимоий 
тадбиркорликни 
ривожлантириш йўналишлари ва муаамолари ҳам кўриб чиқилади. 
Ҳозирги замон жаҳон иқтисодий тизимидаги асосий силжишлардан 
бири инфраструктуранинг фаолиятнинг хизмат кўрсатувчи, ёрдамчи, 
«таъминловчи» соҳасидан иқтисодий ўсишнинг локомотивларидан бирига 
айланганлиги ҳисобланади. Кўплаб мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар 
томонидан инфраструктуранинг ривожланишига охирги йилларда, шу 
жумладан жаҳон иқтисодиётининг тизимли танглигининг ўзига хос 


417 
кўрсаткичига айланган 2008-2010 йиллардаги молиявий-иқтисодий бўҳрон 
муносабати билан кескинлашиб кетган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни 
ҳал қилишнинг зарурий асоси ва воситаси сифатида қаралади. 
Афтидан, инфраструктурага оид лойиҳалар ва инфраструктурага оид 
инвестициялар жаҳон ва миллий иқтисодиётларга барқарор ўсиш 
траекториясига чиқиб олишга имкон бермайдиган салбий ҳолатлар занжирини 
парчалашга қодир бўлса керак. Бу занжирнинг асосий ҳалқалари: ишлов 
берадиган саноат маҳсулотига асосий бозорлардаги талабнинг турғунлиги 
(стагнация) - ишлаб чиқариш қувватларининг қисқариши – тўлов қобилиятига 
талабнинг қисқариши – ишлаб чиқаришларнинг ривожланган мамлакатлардан 
ривожланаётган мамлакатларга чиқиб кетиши – маҳсулотни чет эл 
компанияларини қабул қилувчи мамлакатлардан талаб қисқарадиган 
ривожланган мамлакатларга экспорт қилиш. Маълум бўлишича, ривожланган 
ва кўпгина ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий структурасидаги 
моддий ишлаб чиқаришни учламчи сектор тармоқларига «алмаштириш» 
бандлик ва даромадларнинг ўсишини таъминлай оладиган иқтисодий 
ўсишнинг мақбул суръатларига олиб келмайди.
Бу шароитларда ишлаб чиқариш инфраструктураси бўлгани каби 
ижтимоий инфраструктура ҳам кўпгина мамлакатларда жўшқин бўлиб, 
инвесторлар учун бозорнинг етарли даражада жозибали сегментига айланади. 
Бунда инфраструктурага оид лойиҳаларни яратиш ва уларни бошқариш 
соҳасида 
қўлланиладиган 
технологиялар 
қанчалик 
юқори 
бўлса, 
мультипликацион самара ҳам шунчалик катта бўлади. 
Глобализация шароитларида ҳам трансмиллий, ҳам халқаро 
инфраструктура 
(биринчи 
навбатда 
логистик 
инфраструктура)ни 
такомиллаштиришга эҳтиёж ўсади, мамлакатлар ўртасида ўзига хос 
«инфраструктурага ўзаро боғлиқлик» кучаяди ва тегишли равишда халқаро 
лойиҳаларни амалга оширишнинг янги имкониятлари вужудга келади. Жаҳон 
молия бозори 
структурасида 
инфраструктурага 
оид 
лойиҳаларни 
молиялаштиришнинг жўшқин сегменти шаклланди. Хусусан, 2015 йилда
Осиё инфраструктура лойиҳалари банкининг 57 та мамлакат-муассис 
томонидан ташкил этилиши ҳам бу бозорнинг ривожланаётганлигидан 
далолат беради.
Анъанавий жиҳатдан миллий инфраструктура, унинг негизида 
кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни кўрсатиш соҳаси каби ҳукумат 
масъулияти, шу жумлада,н молиявий масъулият доирасига киради. Кўп 
ҳолларда инфраструктура объектлари ва комплексларини қуриш ва 
ишлатишга «чиқими кўп» тадбирлар сифатида қаралади. Бундай қараш 
объектив асосга эга, нега деганда инфраструктура, одатда, кетган 
харажатларни қоплаш муддати узоқ бўлган ва келтирадиган фойда меъёри
нисбатан юқори бўлмаган, қимматга тушадиган объектлар бўлиб, бизнес учун
уларни бунёд қилиш ишларига сармоя йўналтиришнинг ҳар доим ҳам қизиғи 
бўлмаган.


418 
Бугунги иқтисодий шароитларда, ривожланган мамлакатларда 
иқтисодий ўсиш суръатлари пасайган бир шароитда (Япония бундан истисно 
эмас) инфраструктурани модернизациялашга ҳукуматлар томонидан 
иқтисодий ўсишнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида қараляпти.
Қисқа 
муддатли 
даврда 
инфраструктурага 
инвестицияларни 
йўналтириш қурилиш комплекси ва саноатнинг пайваста тармоқларида янги 
иш ўринларини яратишга кўмаклашади. Узоқ муддатли истиқболда 
инфраструктурани янгилаш меҳнат унумдорлигини ошириш, кўпгина 
тармоқларда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш кўринишидаги 
ижобий самарани беради. Буларнинг барчаси мамлакатда иқтисодий 
фаолликнининг жонланиши ҳамда миллий иқтисодиёт ва айрим ишлаб 
чиқарувчиларнинг рақобатбардошлилигининг ошишига олиб келади. 
Бутунжаҳон банкининг маълумотларига қараганда, инфраструктурага 
қилинадиган харажатларнинг 10 фоизга оширилиши ЯИМнинг 1 фоизга 
ўсишига (узоқ муддатга) олиб келади (Антонец, 2015). 
Бироқ, капитал оқимларини ишлаб чиқариш ва ижтимоий 
инфраструктура томонга қайта йўналтириш учун даромадларнинг бизнес учун 
мақбул даражасини таъминлаш механизмлари зарур. Бундай механизмлар, 
яъни қўлланилаётган ва доимий равишда такомиллашиб бораётган 
механизмлар 
орасида 
давлат-хусусий 
шерикчилик 
ва 
ижтимоий 
(«ўзгартирувчи») инвестициялар технологиялари бор.
Давлат-хусусий шерикчилик (ДХШ) ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли 
вазифалар (шу жумладан инфраструктура объектларини яратиш, уларнинг 
ишлашини таъминлаш ва улар негизида ижтимоий хизматлар комплексини 
кўрсатиш)ни бажариш учун давлат ва бизнес ўзаро ҳамкорлигининг турли 
шакллари йиғиндисидир. Давлат ва бизнес ҳамкорлигининг мазкур шакли ва 
ундан фойдаланиш ҳоллари анчадан бери маълум, лекин у ривожланган 
мамлакатларда 1980-1990 йиллардагина, хусусий сектор ва давлатнинг 
умуммиллий вазифаларни бажариш учун солидар тарзда (биргаликда) 
жавобгар эканлигини тан олиш асосида, улар ўртасидаги муносабатлар 
тизимини кўп мамлакатларда қайта кўриб чиқиш бошланган пайтда кенг 
қулоч ёзган. Турли лойиҳаларни амалга оширишнинг бу шаклининг оммавий 
тус олиши, бизнес ижтимоий жавобгарлиги тўғрисидаги ғоялар ва 
концепцияларнинг кўп мамлакатларга ёйилиши билан бўлгани каби, давлат 
молияси билан боғлиқ муаммоларнинг кескинлашуви билан ҳам боғлиқдир. 
Бюджет танқислиги (дефицити) ва давлат қарзи ўсаётган шароитларда 
ҳукуматлар инфраструктурани ривожлантириш учун жавобгарлик юкини ўз 
зиммасига тўлиқ олишга ожиз бўлади. Бундан ташқари, инфраструктура 
соҳасининг ўзи ҳам, иқтисодиёт ва жамиятнинг унга қўйиладиган талаблар 
ҳам сезиларли равишда ўзгаради, бу эса уни яратиш ва унинг ишлашига янги 
ёндашувларни талаб қилади. 
Ижтимоий «ўзгартирувчи» инвестициялар деганда, ижтимоий жиҳатдан 
аҳамиятли муаммоларни ечадиган, айни пайтда сармоядорларга мақбул 


419 
даромадларни 
келтирадиган 
лойиҳаларнинг 
оммавий 
оқимини 
шакллантиришга йўналтирилган инвестициялар тушунилади (Чернишов). 

Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   258




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish