403
ўз ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат
фаолиятини ташкил этишга кўмак беради.
Шу каби кенг кўламли вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида
икки томонлама муносабатлар тарихида илк бор ташкил этилган Ўзбекистон
– БАА меҳнат форумида меҳнат соҳаси бўйича ҳамкорлик алоқаларини янада
мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Соҳада ўзаро самарали
фаолиятни
ташкил этиш, кадрлар малакасини ошириш, касбга ўқитиш
марказларини ташкил этиш сингари долзарб вазифалар юзасидан фикр
алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
Шерзод Кудбиевнинг қайд этишича, Ўзбекистонда БАА меҳнат бозори учун
юқори салоҳият ва касбий маҳоратга эга фуқаролар ҳамда сифатли меҳнат
ресурсларини етказиб бериш имконияти мавжуд. Мазкур форум меҳнат
соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган фаолиятни
янада ривожлантириш имконини бергани билан муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Форумда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари
вазирлиги, БАА Инсон ресурслари ва амирлаштириш вазирлиги ҳамда
хусусий бандлик агентликлари ўртасида ҳамкорликка оид ҳужжат имзоланди.
Шу куни делегация аъзолари мамлакатимизнинг қатор вазирлик ва
идоралари раҳбарлари билан ҳам учрашди. Унда энергетика, савдо-иқтисодий,
инвестициявий соҳалар бўйича амалий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида бўлиб
ўтган учрашувда томонлар икки мамлакат Савдо-саноат палаталари негизида
Ўзбекистон – БАА ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш таклифини
илгари сурди. Мазкур кенгаш икки мамлакат тадбиркорлари ташаббуслари ва
қўшма лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ташқи иқтисодий
фаолиятига кўмак беришни кўзда тутади.
Учрашувда,
шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Шаржа
амирлиги Савдо-саноат палатаси тузилмалари ўртасида ўзаро тажриба
алмашишни йўлга қўйиш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича
таклифлар билдирилди.
БАА делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва
ташқи савдо вазирлигида бўлди.
Мулоқот чоғида иқтисодий, сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати
ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Бугунги кунда юртимизда БАА инвестициялари иштирокида 100 дан
зиёд корхона фаолият юритиб келмоқда. Улар асосан тўқимачилик, қурилиш
материаллари, мева маҳсулотларини қадоқлаш, полиграфия, улгуржи савдо,
умумий овқатланиш тармоқлари, хизмат кўрсатиш йўналишларида иш
олиб
бормоқда.
Учрашувда таъкидланганидек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019
йил март ойида БААга амалга оширган расмий ташрифи доирасида
имзоланган умумий қиймати 10 миллиард доллардан зиёд инвестиция
келишувлари мамлакатларимизнинг савдо, иқтисодиёт, инвестиция,
404
энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги
амалий
алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Тадбирда
мазкур
келишувларни
амалга
оширишнинг
янги
имкониятлари кўриб чиқилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги, Бирлашган Араб
Амирликлари энергетика ва саноат вазирлиги ҳамда етакчи нефт-газ
корпорациялари раҳбарлари ўртасида ҳукуматлараро музокаралар бўлиб ўтди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази хабарига кўра,
музокарада Бирлашган Араб Амирликларининг
Mubadala ва Masdar
компаниялари иштирокида геологик тадқиқот ишларини олиб бориш, янги
углеводород конларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва муқобил энергетика
соҳалари бўйича қатор лойиҳалар муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида томонлар ушбу ташаббусларни амалга ошириш
учун биргаликдаги ҳаракатларнинг тартиби ва муддатлари ҳақида умумий
тўхтамга келишди.
Шу тариқа, май ойида Ўзбекистон делегацияси БААга муайян
лойиҳалар устида ишлаш ташриф буюради, 2019 йилнинг охирига қадар эса
лойиҳаларни амалга оширилишининг бошланиши учун барча тайёргарлик ва
қонуний жараёнларни якунлаш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 2 май
куни Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва саноат вазири Суҳайл бин
Муҳаммад ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари олий даражада эришилган келишувларни амалга
ошириш мақсадида мамлакатимизга ташриф
буюрган Бирлашган Араб
Амирликларининг қатор вазирлик ва идоралари, етакчи инвестиция, молия,
логистика, қурилиш ва бошқа компаниялари раҳбарларидан иборат нуфузли
делегацияни самимий қутлади.
Ўз навбатида, БАА энергетика ва саноат вазири Суҳайл ал-Мазруий
Амирликлар делегацияси номидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевга
самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда БАА Президенти Шайх
Халифа бин Зоид Ол Наҳаён, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, БАА Қуролли
Кучлари Олий Бош Қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол
Наҳаён ва БАА Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх
Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумнинг саломи ва
энг эзгу тилакларини
етказди.
2019 йил март ойида Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида ўтказилган олий
даражадаги самарали музокаралар дўстлик ва шерикликка асосланган икки
томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат
қилгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Кейинги ойларда бўлиб ўтган юқори даражадаги делегациялар
алмашинуви эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга
оширишнинг аниқ йўналишлари ва биринчи галдаги чора-тадбирларини
белгилаб олиш имконини бергани таъкидланди.
405
Учрашувда Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли тармоқларида
истиқболли лойиҳаларни, жумладан, электр станциялари қуриш ва
модернизация қилиш, янги конларни ўзлаштириш ва углеводород хомашёсини
чуқур қайта
ишлашни кенгайтириш, замонавий кимё саноати ва агросаноат
корхоналари, логистика марказлари ташкил этиш, мамлакатимиз ҳудудларида
инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа қўшма ташаббусларни амалга
ошириш масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишга
қаратилган самарали ислоҳотларни амалга ошириш борасида тажриба
алмашиш, шунингдек, юқори малакали кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик
қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Бугунги кунда шерикликнинг ҳар бир устувор йўналишида тегишли
таклифлар ишлаб чиқиш ва икки томонлама тадбирларни ўтказиш бўйича
ишчи гуруҳлар фаолият юритмоқда.
Меҳмонлар Ўзбекистондаги давлат ва жамият ҳаётининг
барча
жабҳаларини қамраб олган кенг кўламли ислоҳотларни, шунингдек,
ҳамкорлик учун мавжуд катта имкониятларни юксак баҳоладилар.
Учрашув якунида мамлакатларимиз халқлари фаровонлиги йўлида кўп
қиррали муносабатларни изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасидаги
интилиш қатъий экани таъкидланди.
Do'stlaringiz bilan baham: