388
Рақамли иқтисодиётда яшаш учун икки кўникмани ўрганишимиз керак.
Биринчиси, фойдали ахборотни саралашни ўрганиш. Содда қилиб айтганда,
баъзида оддий нарсаларга эътибор бермасдан, уларга бошқача кўз
билан
қараш, лозим бўлганда кўнгилчан бўлиш. Бу ҳолатда янгиликлар ва журналлар
таҳлилчилари ҳамда шарҳловчиларига ишониш керак. Иккинчиси, биз
бошқалар учун сараловчи ролида бўлишни ўрганишимиз лозим. Илм-фан ва
таълим ходимлари учун асосийси, бу бизнес ёки кундалик ҳаётий воқеа
бўлишидан қатъи назар, ахборотни тўплаш ва саралаш ҳамда уни билим каби
бошқаларга беришни билиш. Кўпинча, бир-бири билан боғланмаган
ахборотни шунчаки саралаш умумқабул қилинган схемага уни интеллектуал
маҳсулот дейиш учун қўшимча қиймат қўшади. Бошқа ҳолларда ахборотдан
бошқалар илмий тадқиқот ёки лойиҳа сифатида фойдаланиши учун унга
ишлов берамиз.
2. Рақамли иқтисодиётга тегишли инновацион ғоя ва
ишланмаларни
республикамизда жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш зурур.
Илмий-техник ишланмалар ва икки хил мақсадга мўлжалланган
технологияларни тижоратлаштириш воситалари қуйидагилардан иборат
бўлиши мумкин:
-консультатив инжиниринг
шартномалар асосида муҳандислик-технологик
хизматлар кўрсатиш, тадқиқотлар ўтказиш, ишланмалар, лойиҳалашни амалга
ошириш, ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришга кўмаклашиш;
-
технологик инжиниринг
технологияларни ишлаб чиқиш ёки
такомиллаштириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш, техник ҳужжатларни
бериш;
- комплекс инжиниринг – шартнома асосида аниқ саноат объектини
ишга туширишда юқорида кўрсатилганларнинг барчасини қамраб олувчи
хизматлар комплексини кўрсатиш;
-ташкилотлар билан томонларнинг ускуналари ва ходимларидан
фойдаланиш, ҳар бир томон ўз ишларини
бевосита молиялаши асосида
ИТТКИқўшма дастурларини бажариш учун битимлар тузиш;Интернетга
уланиш имкониятлари, шунингдек, мамлакатдаги
компьютерлаштириш
даражасига қараб ҳам жамиятни ахборотлаштириш ҳақида хулоса чиқариш
мумкин .
3. Республикада АКТларни тартибга солишга доир қонунлар сони
ҳозирги кунда 30 тага яқин. Уларнинг асосийлари Ўзбекистон Республикасини
“Ахборотлаштириш тўғрисида”, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”,
“Электрон тижорат тўғрисида”, “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида” ги ва
бошқа қонунлар ҳисобланади. Ахборотлаштиришнинг миллий тизимини
шакллантиришда, иқтисодиёт тармоқлари ва жамият ҳаётининг барча
соҳаларида замонавий ахборот технологияларини,
компьютер техникаси ва
телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этишда ҳамда
улардан фойдаланишда, фуқароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-
эҳтиёжларини янада тўлиқроқ қондиришда, жаҳон ахборот ҳамжамиятига
киришда ҳамда жаҳон ахборот ресурсларидан баҳраманд бўлишни
389
кенгайтиришда “Ахборот технологиялари ва тизимлари” фанини ўқитиш
катта аҳамиятга эга.
4. Ахборот - коммуникация технологияларининг (АКТ) тез суръатлар
билан
ривожланиши
мамлакатимиздаги
корхоналар,кичик
бизнес
субъектларига таъсир ўтказибгина қолмай,
балки уларнинг бизнес ва иш
юритиш фаолиятини тубдан ўзгартириб юборувчи ва четлаб ўтиб бўлмайдиган
муҳим омиллардан бирига айланиб бормоқда. Ривожланган мамлакатлар
тажрибалари шуни кўрсатадики, маълумотларнинг эркин таъминоти бозор
иқтисодига тез суръатлар билан ўтиш ва жамиятнинг ижтимоий ҳаётини
яхшилашга ижобий таъсир этади. Интернет тармоғи ва АКТ турмуш
тарзимизга тез суръатлар билан кириб келишига асосланган ҳолда шуни
таъкидлаш мумкинки, бу каби янгиликлар ва инновацияларни, янги билимлар
мажмуасини вақтида ўзлаштира
олмаган бизнес субъектлари, ҳатто
мамлакатлар эртанги кунда бозордаги ўз улушларини сезиларли даражада
йўқотишлари ва глобаллашув натижасида юзага келаётган рақобат туфайли
инқирозга юз тутишлари табиий.
Do'stlaringiz bilan baham: