Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ПАРАМЕТРЛАРИНИ БАШОРАТ ҚИЛИШНИНГ АСОСИЙ



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

 
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ПАРАМЕТРЛАРИНИ БАШОРАТ ҚИЛИШНИНГ АСОСИЙ 
МАСАЛАЛАРИ. 
 
Каримов Д.М., (ТАТУ, “ТАД” кафедраси катта ўқитувчиси )
Тоштемиров С.Ш. (ТАТУ КИФ 4-босқич талабаси) 
Замонавий коммуникация тизимларининг, глобал навигация тизимларининг, 
компьютер видео тизимларининг, турли хил ва мақсадли фаол ва пассив датчикларнинг 
ҳар жойда фаол қўлланилиши ва ривожланиши жуда мураккаб муаммоларни ечиш 
имкониятини пайдо бўлишига олиб келди. 20 йил аввал бу муаммоларнинг қўйилишини 
ўзи мураккаб эди. Бу муаммоларга мисол қилиб Ақлли шаҳарларни (Smart Cities) ва 
Интеллектуал транспорт тизимларни (ITS – Intellectual Transportation Systems) яратиш 
муаммосини келтириш мумкин. Юқоридаги кўрсатилган муаммоларни тўлиқ ва самарали 
ҳал қилиш йўлидаги муаммолардан бири катта шаҳарларда алоҳида транспорт 
воситаларини ҳаракати ва транспорт оқимларини параметрларини қисқа муддатли 
башоратини қуришдир. Ҳозирги вақтда кўрсатилган масалани ечиш жуда фойдали, буни 
ўз шаҳрида транспорт вазиятини ривожланишини визуал таҳлил этувчи ва ўз ҳаракатини 
режалаштирувчи йўл ҳаракати иштирокчиларига турли ҳил интернет-сервислар ва мобил 
иловалар тақдим этувчи машҳур Яндекс, Google компаниялари яққол намойиш 
этишмоқда. Реал трафикнинг ўсиши натижасида бундай сервислар ошиб боради.
Транспорт оқимлари параметрлари башоратлари йўл ҳаракати иштирокчиси учун 
одат бўлган математик жиҳатдан динамик графда энг қисқа маршрутни топиш билан 
формулировка қилинадиган навигация ёки оптималь маршрутни қуриш масаласи учун ҳам 
фойдаланилиши мумкин. Бошқа йўқланадиган ва тушунарли масала якуний истеъмолчи-
йўл ҳаракати иштирокчиси учун транспорт воситаларини ҳаракатланиш вақтини башорат 
қилиш масаласидир. Масалани бундай қўйилишидан бири жамоат транспорт 
воситасининг бекатга келиш вақтини башорат қилиш масаласидир.
Бу масаланинг ечими ҳаракатни бошқариш ва диспетчерлик ҳизматлари томонидан 
ўз вақтида корректировкаларни киритиш, шу билан бирга пассажирларни жамоат 
транспорт воситаларини тўҳташ пунктларига келиш вақти ҳақида огоҳлантириш учун 
зарур. 
Аслини олганда транспорт оқимларини қисқа муддатли башоратлаш ва 
ҳодисаларни башоратлаш жаҳон нашрларида кўп ишлар бағишланган. Бу масалаларни 
ечишнинг оммабоп усуллар ва моделлари: 
архив маълумотлари асосида (Smith B., 1993); 
чизиқли регрессион моделлар (Rice, 2004; Sun H., 2007); 
ARIMA вақт қаторларининг моделлари (Williams B., 2003; Fambro D., 2007),
VARMA (Stathopoulos A., 2003), ST-ARMA (Kamarianakis I., 2002); 


306 
нейрон тармоқлари (Chen H., 2001; Guorong G., 2010); 
Калман фильтрацияси асосидаги моделлар (Okutani I., 1984; Ojeda, 2013); 
нопараметрик регрессия усуллари(Zhang T., 2010); 
регрессия масаласи учун таянч векторлар усули (Wu C., 2003; Zhang X., 2007); 
гибрид моделлар (Tan M., 2009; Sun Z., 2013). 
Cўнгги пайтларда тадқиқотчиларнинг кучлари гибрид моделлар ишлаб чиқишга 
йўналтириляпди. Таъкидлаб ўтиш керакки, транспорт оқимларини қисқа муддатли 
башорат қилиш ечимига бағишланган ишларнинг кўпчилиги у ёки бу даражада қуйидаги 
камчиликларга эга: 
“махаллий” характерга эга: башорат аниқ сегмент ёки транспорт тармоғи 
кесишмаси учун ҳисобланади; 
маълумотлар манбаси сифатида автомагистралларда ҳаракат зичлиги ва 
тезлигининг ўлчовчи, оқимнинг стационар датчикларидан фойдаланилади.
Бу йўлларнинг юкланганлигини ҳақидаги малумотларнинг яхши манбаси, лекин 
битта шаҳар миқёсида бу жуда кўп молиявий харажатларни талаб қилади.
башорат қийматига таъсир қилувчи(кўриниш шароитлари), қўшимча 
маълумотларни инкор қилишади. 
Транспорт тизимларида ҳал қилинувчи қуйидаги муаммоларни ажратиб кўрсатиш 
мумкин:
маълум конфигурацияли транспорт оқими тармоқларида тақсимотни тавсифлаб 
берувчи масаланинг таҳлили;
транспорт тармоғида ўзгаришлар оқибатлари тавсифловчи ёки вақт бўйича 
транспорт оқимларини ўзгаришини башоратловчи; 
транспорт тармоқларини функция бажаришини оптималлаштириш учун 
фойдаланиладиган оптималлаштириш ва бошқариш масалалари. 
Башоратлаш масалаларида ўз навбатида қуйидаги қуйи масалаларни ажратиб 
кўрсатиш мумкин:
башоратлаш ва имитацион моделлаштириш усуллари билан ечилувчи; 
кун давомида оқимлар тақсимоти ва корреспонденция матрицасини баҳосини ўз 
ичига олувчи транспорт оқимларини динамик башоратлаш ҳамда қисқа муддатли 
башоратлаш; 
йўл тиқилинчлари башорати, жамоат транспорт воситасини тўҳташ пунктларига 
келиш вақтини башоратловчи масалаларни ўз ичига олувчи навигация масалалари ва 
ҳодисаларни башоратлаш. 
Транспорт оқимлари моделлаштириш (статистик башоратлаш) деганда транспорт 
тармоғини функция бажариш параметрларини (тармоқнинг барча элементларида ҳаракат 
интенсивлиги, оқимлар, ҳаракатнинг ўртача тезлиги ва х.к.) адекват тавсифлаб берувчи 
қобилиятли, транспорт оқими иштирокчиларини ўзини тутиши ҳамда уларни ўзгаришини 
башоратловчи математик модели қурилиши тушунилади.

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish