Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТ ТИЗИМИНИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТАЪЛИМ



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТ ТИЗИМИНИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТАЪЛИМ 
ШАКЛЛАНИШИДАГИ РОЛИ 
 
С.С.Гулямов (Давлат статистика қўмитаси Кадрларни қайта тайёрлаш ва 
статистика тадқиқотлари Маркази, АКТ ва БҲ кафедраси мудири, академик) 
Ф.Д.Акбаров (Давлат статистика қўмитаси Кадрларни қайта тайёрлаш ва 
статистика тадқиқотлари Маркази, АКТ ва БҲ кафедраси доценти) 
 
Мустақиллик йилларида республикада миллий таълим ва тарбия тизими давлат 
сиёсатининг 
асосий 
устувор 
йўналиши 
даражасига 
кўтарилди. 
Ўзбекистон 
Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бевосита раҳбарлигида 
ишлаб чиқилган ва жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилган Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастурининг муваффақиятли жорий этилиши натижасида мамлакатда 
ноёб узлуксиз таълим тизими барпо этилди.
Мактабгача таълим соҳаси мазкур тизимнинг илк бўғини ҳисобланади ва бутун 
таълим-тарбия тизимининг асосий мақсади бўлган – баркамол авлодни тарбиялашга 
эришишда муҳим аҳамият касб этади. 
Кейинги йилларда мактабгача таълим муассасаларининг фаолият самарадорлигини 
ошириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилган қатор тизимли 
ишлар амалга оширилмоқда. Биргина 2015-2016 йиллар давомида 459 та мактабгача 


102 
таълим муассасаси мукаммал таъмирланди ва замонавий талабларга мос равишда 
жиҳозланди.
Шу билан бирга, бугунги кунда мактабгача таълим муассасаларининг таълим 
дастурлари 
ва 
ўқув-тарбиявий 
режаларига 
қўйилган 
давлат 
талабларини 
такомиллаштириш долзарб масалалигича қолмоқда. Аксарият мактабгача таълим 
муассасаларининг моддий-техника базаси замон талабларига жавоб бермайди. Болаларни 
мактабгача таълимга қамраб олиш кўрсаткичи ҳамон пастлигича қолмоқда.
Мавжуд муаммоларни амалий бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 
“2017-2021 
йилларда 
мактабгача 
таълим 
тизимини 
янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Дастур асосида 
қуйидаги кенг кўламли комплекс тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган:
 илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама 
интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш шароитларини яратиш; 
 болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш дастурлари ва 
технологияларини жорий этиш; 
 Мактабгача таълим муассасаларида 5-6 ёшдаги болаларни 6100 та қисқа муддатли 
гуруҳни ташкил этиш;
Шунингдек, гуруҳларда мустақил ишлашга ўргатиш - бу болаларни дарсларда 4-5 
кишилик гурухларга бўлиб, бир-бири билан билим алмашиш, ўзаро соғлом рақобат, 
кейинчалик янги билим яратишга ўргатиш, ишончли хамкорликда интеллектуал бизнес, 
дўстлашиш, командада билимларни ишлатиб янги синергетик фойда топиш. 
Дарсларни барча турларини ташкил этишда ўқитувчилар менежер ролини 
бажаришлари керак. Улар билим берувчи эмас, балки талабаларни ўзлари мустақил билим 
олишини, гурухларда янги билим яратишини ва билимларни самарали ишлатишини 
бошқарувчиси, ташкилотчиси вазифасини бажаришда компетентлик ва креативлик, 
танқидий фикрлаш методларига эга бўлишлари шарт.
Иқтидорли болаларни қидириш билан бирга, қобилиятли болаларни кейинги 7-10 
авлодда илм-фан асосида дунёга келтиришга ўргатиши зарур. Ал Хорзмий, Ибн 
Синоларни даврида бугунга ўхшаб 15-20 йил таълим-тарбия стандартлари бўича давлат 
бюджетини 35% хисобидан ўқитишлар бўлмаган. Уларни насли, хотираси ва мантиқи 
биздан 5-7 баробар кучлироқ бўлиб туғилган. 12-15 ёшида 2-3 хорижий тилларда илмий 
китоблар ёза олишган. Билимлар иқтисодиёти учта муҳим хусусиятга эга. Биринчиси, 
билимнинг маҳсулот сифатида дискретлиги. Аниқ билимлар яратилган ёки йўқ. Билим 
яримта ёки учдан бир қисми бўлиши мумкин эмас. Иккинчи хусусият, билимлардан 
бошқа ижтимоий бойликлар сингари, барчанинг истисносиз фойдаланишидан иборат. 
Учинчи хусусият бу ахборот маҳсулотидир(капитали), ахборот эса ундан фойдаланиб 
бўлгач, оддий моддий маҳсулот каби йўқолмайди. Билимлар, дастурлар ва 
технологияларни фақат нусхаси(копияси) сотилади ва экспорт қилинади. Ахборот 
капитали фақат кўпайиб боради. 
Анъанавий иктисодиётдан билимларга асосланган иқтисодиётга ўтиш таьлим, 
инновациялар, ахборот-коммуникация технологияларига (АКТ) узоқ муддатли 
инвестициялар сарфлашни, шунингдек, ресурсларни самарали йўналтириш ва 
жойлаштиришни таъминлайдиган тегишли иқтисодий ҳамда институционал шароитларни 
талаб этмоқда. 
Интеллектуал билим ва инновацияларнинг янги роли билар боғлиқ тенденциялар: 
 Билимларни табиий ресурслар, меҳнат ва капитал қатори ишлаб чиқаришнинг 
муҳим омилига айлантириш; 
 хизмат кўрсатиш соҳаси улушини кўпайтириш ва бизнес учун илмталаб 
хизматлар ҳажмининг жадал ўсиши; 
 таълим ва кадрлар тайёрлашда инсон интеллектуал капитали ва инвестициялар 
аҳамиятининг ортиши; 


103 
 янги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва улардан кенг 
кўламли фойдаланиш; 
 инновацияларни корхоналар, ҳудудлар ва миллий иқтисодиётни иктисодий 
юксалтириш ҳамда рақобатбардошлигининг асосий манбаига айлантириш; 
 сиёсий ва ишбилармон доиралар рақобатбардошлик ҳамда иқтисодий юксалишни 
таъминлаш учун билимлар ва инновацияларнинг муҳимлигини англашни ошириш.АҚШ 
ва ЕИда таълим тизимидаги балл ва кредит йиғиш, эссе ёзиш 5-6 синфлардан бошланиб,
хар йил сўз ва символ ўлчови ортиб боради. Ёзма экзаменлар топширишда, экзаменни 
назорат қилишга ташқаридан мутахассис бўлмаган вакиллар жалб этилиб, ёзма 
жавобларни шифрланиб бошқа таълим муасасасига текширувга аноним тарзда 
юборилади, плагиат ва бир-биридан кўчириш қаттиқ жазоланади. Имтиҳон олиш 
хоналарида видеокамералар онлайн тарзда тасвирга тушириб боради. Имтиҳон 
натижалари ошкора интернетда мунтазам чоп этилади. АҚШда интернетда эълон 
қилган IQ ва кредит баллари (TOEFL, IELTS, SAT, GMAT) дан келиб чиққан ҳолда 
нуфузли таълим муассасалари иқтидорли талабаларни ўзига жалб этиб, уларга мос 
буюртмачи– хомийлар тайинлайди.
Ўқитувчилар хорижий ва Ўзбекистон дарсликларидан юзлаб камчиликлар топиб, 
ўз маъруза матнларини ёзишлари керак. Ўқувчиларга уларни электрон шаклда олдиндан 
тарқатиб, ким кўпроқ ва сифатлироқ камчиликларни мустақил топиб, дарсларда 
кечадиган дискуссияларда исботласа, шу ўқувчига энг юқори баҳо қўйишлари керак. 
Ўқитувчи эса талабалар обдон рақобатда бир бирининг камчилигини топгандан сўнг якун 
ясаб, етишмаган билимларини тўлдириб, уларни қаерда ишлатиб, фойда топиши 
мумкинлигини ўргатишлари зарур. Шунда фанни ўзлаштириш 80-90% чиқиб, ўқувчилар 
хар бир ишни бошлашдан олдин унда мавжуд бўлган камида 7 та камчиликни топиб, 
ишдаги камчиликларни тузатиш ва яхшилашга ўрганадилар. Бу дарсликларни янгилаш ва 
модернизацияга ўргатиш модели (Олий таълим. 1,2 жилт. 2000, 2001 йил)
Соғломлаштирадиган интеллектуал таълим– бу ўқувчини асабини бузмасдан 
(стрессдан қанти, қон босими ошади, мия хотираси ва қобилияти пасаяди), ўқитувчини 
хар бир фандан оладиган билимларини( “2” ёки “5” баҳо учун эмас) турмуш 
шароитларини яхшилаш мақсадларида қандай фойдалана олишлари мумкинлигини 
тушунтира олишларига боғлиқ.
Демак, ўқувчиларни ўқитишдан олдин соғлиқни сақлаш, таълим тизими ва оила 
деярли хар кун уларни хотирасини, ўйлаш тезлигини ва мантиқини яхшилаш устида иш 
болиш борса ва қобилияти сохасини аниқлаб, уни ривожлантиришса, ўқувчилар соғлом 
ва интеллектуал ривожланган, рақобатбардош, инноватор бўлиб етишадилар.
Спорт 2 га бўлинади: 
1. Энергия сарф қилинадиган спорт (бокс, каратэ, футбол... – возможность 
перерасхода энергии, сотрясения мозга) . Умр қисқаради. 
2. Энергия йиғадиган интеллектуал спорт(йога, ушу, мия физкультураси, шахмат, 
теннис, булоқ ва минерал сувларда сузиш...). Умр узаяди. Инсонда кўп касалликлар – 
асабни бузилишидан ёки организмида ва миясига энергия етишмаслигидан.
Тошбақа -300-500 йил яшайди, чунки секин харакат қилиб энергиясини сақлайди.
Инсон бокс ёки футбол ўйнаётганида миясига илм ва янги билим кирмайди. Ибн 
Синолар даврида бокс , футбол алкоголь бўлмаган.


104 

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish