Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 10,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/244
Sana21.02.2022
Hajmi10,07 Mb.
#79225
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   244
Bog'liq
иктисодиётда АКТ

 
 
ПСИХОДИАГНОСТИК ЭКСПЕРТ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШДА КОМПЬЮТЕР 
ИНТЕРПРЕТАЦИЯСИНИ ҚУРИШ СТРАТЕГИЯЛАРИ 
 
Қорабоев Ж.Ф. (ТАТУ, “Мультимедиа технологиялари” кафедраси катта ўқитувчиси) 
 
Психодиагностик эксперт тизимини яратишда, тест усули интерпретация шкаласи 
ва вербал матнини ҳосил қилиш модули муҳим ўрин тутади. Ушбу жараён сўровнома 
типидаги психодиагностик усуллар классификацияси асосларига кирадиган қатор 
критерийларга боғлиқ (1–расм). 


313 
1-расм. Тест натижаларининг компьютер интерпретациясини ҳосил қилиш 
психодиагностик услублари классификацияси 
Ягона шкалага эга бўлган тестнинг компьютер интерпретациясини ҳосил қилиш 
жараёни оддий. Бундай интерпретацияни қуриш стратегияси қуйидагича бўлади. Баҳолаш 
шкаласи, айтайлик, 5 ёки 6 та интервалга бўлинади. Масалан, баҳолаш шкаласини “жуда 
паст, паст, ўрта, юқори, жуда юқори” каби интервалларга бўлиш мумкин. Ҳар бир 
интервалга психолог томонидан тузиб чиқилган, синалаётган шахснинг психологик 
портретининг бир қисмини ифодалайдиган матн бириктирилади.
Мисол сифатида “Стресс даражасини аниқлайдиган” тестни оладиган бўлсак, 
мазкур тест шахс ҳаётининг қанчалик асабий зўриқишга эгалигини кўрсатади.  
Сўровномада турли даражадаги стрессга олиб келадиган ҳолатлар келтирилган, синалувчи 
танлаган стресс ҳолатлари баҳоси йиғилиб, натижа ҳосил қилинади. Олинган натижа 
қайси интерпретация баҳолари интервалига тушса, ўша жавоб қайтарилади: 
60 баллдан кам – сўнгги вақтда ҳаётингизда стресс бўлмаган; 
60 – 80 баллар – стресс меъёр даражасида бўлган; 
80 – 99 баллар – стресс даражаси юқори бўлган; 
100 баллдан ортиқ – қаттиқ стресс ҳолатидасиз; 
Компьютер интерпретациясининг бундай стратегияси “портретларни бириктириб 
қўйиш” деб аталади ва у психодиагностик хулосаларни ўзаро равон боғланиши ва қарама - 
қаршиликларга эга бўлмаслигини олдиндан кафолатлайди. 
Интерпретацияда иккита шкаланинг бўлиши портретлар сонининг ошишига олиб 
келади. Чунки иккита шкала интервалларининг ҳар-бир комбинация бирикмасига 
биттадан портрет тўғри келади. Тестдаги шкалалар сонининг янада ортиши, хулосада 
портретлар сонининг янада кўпайишига олиб келади. Икки ва ундан ортиқ шкалали 
сўровномаларда, эксперт тизими шахсларнинг алоҳида олинган характеристикасини улаб, 
ягона, равон ва ўзаро зид бўлмаган психодиагностик хулосалар матнини тузиши талаб 
қилинади. Бундай стратегияни “текстларни клейлаш” деб атаса бўлади, чунки бу 
стратегияда, алоҳида олинган шахс характеристикаси компьютерда “клейлаб” 
ёпиштирилиб, психодиагностик хулоса хосил қилинади. 
Тест шкалаларининг ўзаро боғлиқ ва боғлиқ эмаслиги – компьютер 
интерпретациясини қуриш стратегияси қандай бўлишини белгилайдиган мезон бўлади. 
Барча кўп ўлчовли услубларни уларнинг таркибидаги шкалалари ўзаро боғлиқ ёки боғлиқ 
эмаслигига қараб, икки синфга ажратиш мумкин. 
Шкалалари ўзаро боғлиқ бўлмаган кўп ўлчовли услубларга компьютер 
интерпретациясини қуриш стратегияси, худди бир ўлчовли “Портретларни бириктириб 
қўйиш” стратегияси сингари бўлади. Ҳар бир шкала интервалларга бўлинади, ва ҳар бир 


314 
интервал учун психолог томонидан синалувчининг ўзаро зид бўлмаган психологик 
портрети тузиб чиқилади. 
Ўзаро боғлиқ шкалали услублар иши мураккаброқ саналади. Шкалаларнинг ўзаро 
боғлиқлиги тест натижалари шу услуб бўйича интерпретация қилинганда шкалалар 
орасидаги семантик муносабатлар ҳисобга олинишини тақозо этади. 
Турли психодиагностик услублар бўйича компьютер интерпретациясини ҳосил 
қилиш тажрибасини умумлаштириб, семантик муносабатларни – ўзаро мос келувчи ва 
қарама – қарши муносабатларга ажратиш мумкин. Бундай муносабатлар бир-бирини 
тўлдирдириши, кучайтириши мумкин бўлган, яъни зиддиятга бормасдан корреляция 
қилинадиган шкалалар орасида мавжуд бўлади. 
Шкалалари ўзаро мос келувчи кўп ўлчовли услублар орасида, бир томонга 
йўналтирилган ва қарама-қарши томонга йўналтирилган шкалали услубларни ажратиш 
мумкин.
Шкалалари бир томонга ва қарама-қарши томонга йўналтирилган кўп ўлчовли 
услублар учун компьютер интерпретациясини қуриш стратегиясини “шкалаларни 
мувофиқлаштириб, текстни клейлаш” стратегияси деб аташ мумкин. Яъни, компьютер 
интерпретациясини ҳосил қилишда, бир томонга ёки қарама-қарши томонга йўналган 
шкалаларнинг ҳар-бир мутаносиблигига психолог алоҳида хулоса тайёрлайди. 
Бундай мунособатлар шахснинг зиддиятли хусусиятларини кўрсатадиган шкалалар 
орасида мавжуд. Шкалалари ўзаро қарама - қарши муносабатда бўлган кўп ўлчовли 
услубларни компьютер интерпретациясини қуриш стратегиясини “зиддиятларни 
тўғрилаб текстни клейлаш” стратегияси деб аташ мумкин. 
Сўровнома натижаларини компьютер интерпретациясини ҳосил қилишда 
зиддиятларни ҳал қилишнинг бир нечта умумий стратегиялари мавжуд: 
1. Стратегиялрдан бири “ютиб юбориш” деб аталади. Бу усулда кучлироқ шкала (ёки 
шахснинг тавсифи) бошқа кучсизроқ шкалани (тавсифни) ютиб юборади (йўқ қилиб 
юборади). Шкаланинг “кучи” синалувчи йиққан балл миқдори билан ўлчанади. 
2. Кейинги стратегия “келиштирувчи” стратегия деб аталади ва унда психологик 
жиҳатлардан кўра лингвистик жиҳатлар кўпроқ намоён бўлади. Бу усулда иккита ўзаро 
зид фикр (ёки шахснинг тавсифи) ўрнига компьютер томонидан тушунтирувчи ва 
зиддиятни ҳал қилувчи битта тасдиқ ишлаб чиқилади.Мисол учун, 16-факторли Кеттел 
сўровномаси бўйича “жуда юқори устунлик факторига эга” ва “киришимлилиги жуда 
паст” характеристикали шахсга, ўзаро зид бўлган “ўзаро муносабатда қатъиятли, 
авторитар, устунлик қилишни яхши кўради” ва “дўстона муносабатда, хайрихоҳ, 
ҳамкорликка тайёр” жумлалар ўрнига, зиддиятни мазкур усулда ҳал қилишда “киши 
ҳамкорликка тайёр, хайрихоҳ, лекин шу билан бирга устунлик қилишга ҳаракат қилади, 
қатъиятли” каби тавсиф ишлаб чиқилади. Кўпинча, бундай зиддиятларни ҳал қилишда, 
ўзаро қарама-қарши характеристикаларни “лекин шунга қарамай”, “шу билан бирга”, 
“бироқ” каби боғловчилар билан боғлаб ифодалаш кифоя қилади. 
3. Бу стратегия психологик нуқтаи назардан энг кучли ҳисобланади. Психолог 
синалувчининг шахси тўғрисидаги икки бир–бирига зид тавсиф, психологик, илмий 
жиҳатдан чуқур ўрганиб чиқиб, маълум бир, зиддиятсиз хулосани келтириб чиқаради. 
Бундай усулни компьютер интерпретацияси ишлаб чиқилганда, қарама-қарши 
компоненталар аниқ кўрсатилиб, “шу билан бирга”, бир томондан ..., иккинчи 
томондан...” каби боғловчилар билан боғланади. Кейин психологнинг қуйидагича 
бошланадиган хулосасини келтириш мумкин: “Бундай дисгармония (ёки ўзи ҳақида 
бундай зиддиятли фикр) қуйидаги муаммоли шахсларга хосдир:“ (кенкрет муаммо ёзиб 
чиқилади). 
Ҳулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳозирги кунда мамлакатимизда ишчи-
ҳодимларни ҳар томонлама, замонавий, илмий асосларга таянган ҳолда ва профессионал 
талаблар асосида баҳолай оладиган миллий интеллектуал ахборот тизимларини яратиш 
долзарб масалалардан бири ҳисобланади.


315 

Download 10,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish