2.2. Фанни ўқитиш семестрлари:
“Диншунослик” фани Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 1-курсларда 2-семестрда ўтилади. Мавжуд курсни ўрганиш, ҳамда машғулотларга тайёргарлик кўриш учун талабалар, ҳамда ўқитувчиларнинг ўзлари ҳам мавжуд адабиётлардан, услубий қўлланмалардан фойдаланишлари керак.
ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИНИНГ МАЗМУНИ
Маърузалар мавзуси ва машғулот турларига ажратилган соатлар:
1-жадвал
т/р
|
Мавзу номи
|
Шакли
|
Маъру
за, соат
|
Амалиёт
(семинар), соат
|
1
|
Диншунослик фанига кириш
|
Электрон
тақдимот
|
2
|
2
|
2
|
Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан
муносабати
|
Электрон
тақдимот
|
2
|
2
|
3
|
Марказий Осиё динлари
|
Электрон
тақдимот
|
2
|
2
|
4
|
Ислом таълимоти асослари
|
Электрон
тақдимот
|
2
|
2
|
5
|
Исломдаги мазҳаблар ва
йўналишлар
|
Электрон
тақдимот
|
2
|
2
|
6
|
Миссионерлик ва прозелитизм:
тарих ва бугун, тарғибот усуллари
|
Электрон
тақдимот
|
2
|
2
|
7
|
Диний экстремизм ва терроризм: мафкура ва амалиёт, қарши кураш стратегияси
|
Электрон
тақдимот
|
2
|
2
|
8
|
Янги диний ҳаракатлар ва
секталар
|
Электрон
тақдимот
|
2
|
2
|
9
|
Кибермаконда дин омили
|
Электрон
тақдимот
|
2
|
2
|
Жаъми
|
18 соат
|
18 соат
|
III. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
1-мавзу. Диншунослик фанига кириш – 2 соат
Диншунослик фанининг мақсад ва вазифалари. Фаннинг фалсафа, тарих, психология, социология, антропология, археология каби фанлар билан боғлиқлиги. Дин ва диншунослик атамаларининг таърифи. Диншунослик фанининг вужудга келиши ва тадрижий тараққиёти. Динлар тарихи Шарқ илмларининг узвий бўлаги сифатида. Динлар тарихини ўрганишда Шарқ алломаларининг ёндашувлари. Абу Райҳон Беруний, Ибн Ҳазм Андалусий, Абдулкарим Шаҳристоний ва Абу Мансур Бағдодийларнинг асарларида диншунослик асослари. Ғарб диншунослигининг ўзига хос жиҳатлари. Динларни таснифлашда Ғарб олимларининг қарашлари. Жаҳоннинг илғор таълим масканларида динлар тарихини ўрганиш ва ўқитиш тажрибалари.
2-мавзу. Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати – 2 соат
Эътиқод тушунчаси. Марказий Осиё ҳудудида дин ва диний муносабатларнинг шаклланиши. Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари. Анъанавий мусулмон жамиятида динийлик ва дунёвийлик муаммоси. Дунёвийлик ва динийлик уйғунлигини таъминлаш. Ўзбекистоннинг дунёвий ривожланиш йўли. Дин соҳасидаги давлат сиёсати. Виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган диний конфессия ва ташкилотлар.
3-мавзу. Марказий Осиё динлари – 2 соат
Марказий Осиё динлари ва эътиқодлари манбаларининг тарихий жиҳатлари. Диннинг илк шакллари. Шомонлик. Шомонлик амалиётида руҳлар билан алоқанинг ўрни. Шомонлик элементларининг бугунги кундаги кўринишлари. Маҳаллий диний культлар ва тасаввурлар. Тангричилик. Туркий халқлар диний тасаввурлари. Тангри. Умай. Эрклиг. Зардуштийлик шаклланган тарихий шароит. Зардуштийликнинг теологик тизими. Монийлик. Моний таълимоти ва унинг тарқалиши. Яҳудийларнинг Марказий Осиёга кириб келиши. Бухоро яҳудийлари жамоаси. Марказий Осиёда буддавийлик. Марказий Осиёга христианликнинг кириб келиши. Миллий тараққиёт ва ислом.
4-мавзу. Ислом таълимоти асослари – 2 соат
Қуръон ва ҳадис – ислом таълимотининг асосий манбалари. Калом (ақида) илмининг моҳияти. Мотуридийлик ва ашъарийлик. Имон ва унинг шартлари. Калом илмида «ширк», «куфр», «қиёмат» тушунчаларининг талқин этилиши. Жаннат ва дўзах. Мўъжиза ва каромат. Қуръони карим ва умуминсоний ғоялар. Мотуридия калом мактаби вакиллари. Абул Муин Насафий ва унинг илмий мероси.
Do'stlaringiz bilan baham: |