V БЎЛИМ. ТАДБИРКОРЛИК ВА КИЧИК БИЗНЕС
БОШҚАРУВИ
5.1. Бизнес фаолиятининг давлат томонидан тартибга
солиниши.
Ҳозирги пайтда мамлакатимизда амалга оширилаётган
иқтисодий ислоҳотларнинг иккинчи босқичида мулкни
давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш, қўшма
корхоналар тузиш, корхоналарни очиқ типдаги акциядор-
лик жамиятларига айлантириш ва айниқса, кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига
катта эътибор берилмокда.
Ўзбекистонда ва Мустақил Ҳамдўстлик давлатларида
бизнес ҳақидаги мақолалар адабиётлар 60-йилларнинг ўр-
таларида пайдо бўлган. Бироқ у пайтдаги барча мақолалар
танқидий тарзда ёзилар эди. Чунки бизнеснинг асосини
хусусий мулкчилик ташкил этади. Хусусий мулкчилик эса
ўша пайтда бизнинг мафкурамиз учун бутунлай ёт нарса
эди. Лекин бизнесни фан тариқасида ўрганиш фақатгина
90-йилларнинг бошларида бозор муносабатларига аста-се-
кин ўтиш билан бошланди.
«Бизнес» сўзи инглизча сўз бўлиб, у тадбиркорлик фао-
лияти ёки бошқача сўз билан айтганда, кишиларнинг фой-
да олишга қаратилган турли меҳнат фаолиятидир.
Хорижий адабиётларда бизнес таърифининг кўп тур-
лари мавжуддир. Инсоният жамиятининг бутун ривожла-
ниш тарихи у ёки бу жиҳатдан доимо бизнес билан боғлиқ
бўлган.
Бизнесмен (тадбиркор) сўзи биринчи маротаба XVIII
асрда Ричард Кантилон томонидан Англия иқтисодиётига
олиб кирилган бўлиб, у «мулк эгаси» деган маънони бил-
диради. Жумладан, Адам Смит тадбиркорни мулк эгаси
сифатида таърифлаб, уни «фойда олиш учун қандайдир
104
тижорат ғоясини амалга ошириш мақсадида иқтисодий
таваккалчиликка борадиган кишидир», деб таъкидлай-
ди. Тадбиркорнинг ўзи ўз ишини режалаштиради, ишлаб
чиқаришни ташкил этади, маҳсулотни сотади ҳамда олган
даромадига ўзи хўжайинлик қилади.
Хорижий мамлакат олимлари дарсликларда бизнесга ти-
зимли таъриф берадилар. АҚШнинг Техас ва Иллиноя уни-
верситетлари профессорлари С.Розенблат, Р.Боннингтон ва
Б.Нидлслар томонидан тайёрланган «Бизнес концепцияси»
дарслигида: «Бизнес нима?» деган саволга шундай жавоб
берганлар:
«Бизнес – иш юритиш тизилмасидир.
Бизнес – инсонларга керак бўлган маҳсулотларни яра-
тишдир. Яъни сотувчининг ҳам, истеъмолчининг ҳам ман-
фаати қондирилади.
Бизнес – бу ишдир.
Бизнес – бизнинг қандай яшашимиздир.
Бизнес – ижтимоий-иқтисодий тизимнинг марказий кў-
часидир.
Бизнес – ўзимизнинг хоҳиш-истакларимизни қондириш
учун яратган тизимимиздир.
Бизнес – жамиятнинг хоҳиш ва эҳтиёжларини
қондириш учун яратилган ишлаб чиқариш тизимидир».
Бизнес – бу нима? Бизнес – бу «пулдан пул қилиш»,
лекин албатта инсонларга керакли бўлган маҳсулотни иш-
лаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш натижасида пулдан пул
қилишдир. Бизнеснинг формуласи оддий, яъни «П-П». Ле-
кин бу оддий формула мазмунида мураккаб ҳаёт жараёни
ётади. Бизнес – бу, аввало, ишлаб чиқаришни ташкил этиш,
иқтисодий фаолият ва муносабатлар, ҳаётнинг ўзи, сўнгра
эса пул ишлаш демакдир.
Бизнес – бу халқаро сўздир. У бутун дунё бўйича
тарқалган, ундан барча мамлакатларда фойдаланадилар.
Ўзбек тилида эса бизнес сўзи тадбиркорлик, бизнесмен эса
тадбиркор демакдир. Ўзбекча сўз хорижий сўзга тўғри ке-
лади, лекин унга қўшимча маъно ҳам беради. Бу сўзлар
ортида «иш», яъни иш билан шуғулланиш ёки корхона
ташкил қилиш мазмуни ётади. Шундай қилиб, бизнес – бу
105
корхона ташкил қилиш демакдир (саноат корхонаси, сав-
до дўкони, хизмат кўрсатиш корхонаси, аудиторлик конто-
раси, адвокатлик контораси, банк ва ҳок.). Демак, бизнес
бу йўқ нарсадан пул қилиш эмас, балки мураккаб ишлаб
чиқаришни ёки хизмат кўрсатишни ташкил этиш демак-
дир. Тадбиркорлик – бу доимо ўз ишининг фидойиси, би-
лимдонидир. Тадбиркорлик учун нафақат дастлабки пай-
тларда илм олиш, ўқиш керак, балки тадбиркор бир умр
ўқиш, изланишда бўлиши зарур.
Тадбиркор нималарни билиши ва қилиши керак? У, энг
аввало, тадбиркорлик фаолиятини қандай амалга ошириш-
ни, қандай шароитда амалий ҳаракат қилишни, тадбиркор
олдида учрайдиган тўсиқларни ҳал қилиш йўлларини ва
қандай ютуқларга эришишни билиши керак. Тадбиркор
ишлаб чиқаришни ташкил этишни ҳамда маҳсулотни со-
тишни билиши лозим. У бозор муносабатлари шароити-
да юзага келадиган конкрет-аниқ шароитларни баҳолашни
ва тўғри йўл танлашни билиши керак. Ҳеч ким ҳеч қачон
тадбиркорга нима қилишни ўргатмайди ва оғир пайтлар-
да ёрдамга келмайди. Ҳар бир тадбиркор фақат ўз кучига,
билимига ва заковатига ишониши, суяниши лозим. Демак,
бизнес фалсафаси – «ҳамма ҳамма учун эмас, ҳар ким ўзи
учун» деган ғояни илгари суради. Яъни кимда моддий им-
коният, тажриба ва тадбиркорлик қобилияти кучли бўлса, у
ривожланиб бораверади. Акс ҳолда, банкротга учрайди.
Кичик бизнеснинг иқтисодиётда тутган ўрни.
Бизнинг мамлакатимизда хорижий мамлакатлар тажри-
басига суянган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркор-
ликни ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор
берилмокда. Бунга 1995 йилнинг 21 декабрида Олий Маж-
лис томонидан қабул қилинган «Кичик ва хусусий тадбир-
корликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунини мисол қилиб кўрсатса
бўлади. Эркин рақобатга тобора кенг имкон яратиш, тур-
ли мулкчилик шаклларидаги бозор субъектлари ўртасида
бўладиган иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларни жаҳон ан-
106
дозалари даражасида ташкил этиш борасида ушбу қонун
муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур қонуннинг 2-моддасида кичик ва хусусий
тадбиркорлик субъектларининг миқёси аниқ белги-
лаб берилган. Жумладан, саноат ва қурилишда – 50 ки-
шигача, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқаришнинг бошқа
соҳаларида – 25 кишигача, фан ва илмий хизмат кўрсатиш
соҳаларида – 10 кишигача, чакана савдода – 5 кишигача
бўлган корхоналар кичик ва хусусий тадбиркорлик доира-
сидаги корхоналар ҳисобланади. 2004 йилда кишилар сони
тармоқларда 200 тагача ўзгартирилган.
Хўш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожлан-
ган давлатларда қандай эътироф этилади ва унинг моҳияти
нимадан иборат? Мисол учун, АҚШда 500 тагача ходими
бўлган корхона кичик корхона ҳисобланади. Германия ва
бошқа Ғарбий Европа давлатларида эса 300 тагача ходими
бўлган корхона кичик корхона дейилади.
Хорижий мамлакатларда кичик корхоналарни 2 та, та-
моман ўзгача турларга бўлиш мумкин:
1) ҳаётни таъминловчи корхоналар;
2) тез ўсувчи корхоналар.
Одатда, кичик корхоналарнинг қарийб 80-90 фоизи ўта
кичик бўлиб, улар ўсиш учун чекланган имкониятларга эга.
Бундай корхоналар ҳаётни таъминловчи корхоналар деб
юритилади. Ушбу турдаги корхоналарга маслаҳат-хизмат
кўрсатувчи фирмалар, тор доирада ихтисослашган дўкон-
лар, кафе ва шу кабилар киради. Улардаги ходимлар тўлиқ
бўлмаган иш кунига эга бўлиб, фирма манзиллари сифа-
тида тадбиркорлар ўз уйларидан фойдаланадилар. Ҳаётни
таъминловчи корхоналар кичик бизнес корхонаси бў-
либ, унинг эгаси етарли турмуш даражасини таъминлаш
мақсадида ташкил этади.
Иккинчи турдаги корхоналар тез ўсувчи корхоналар деб
номланади. Уларнинг бундай номланишига сабаб, уларнинг
мақсади тезроқ кичик бизнес чегарасидан чиқиб ривожла-
нишдир. Тез ўсувчи корхоналар кичик бизнес корхонаси
бўлиб, улар тезкор ўсиш тенденциясига ва қўйилган сар-
моянинг юқори қайтимлигига эга бўлади. Одатда, бундай
107
туркум корхоналарга бир неча киши раҳбарлик қилади.
Тез ўсувчи корхоналар йирик инвестиция манбаларига тез
яқинлаша оладилар ва бунинг натижасида кенг бозорга
янги товарлар ва хизматларни киритиш имкониятига эга
бўладилар.
Бундай турдаги корхоналар ҳар йили АҚШда чоп эти-
ладиган «Инк» журналида эълон қилинади. 1990 йили
500 та шундай компаниянинг йиллик обороти 9,6 млрд.
долларга тенг бўлди ва 56,8 минг иш ўрнини ташкил
қилди. 1990 йилда бу рўйхатда «Коджентрикс» фирмаси
пешқадамликни эгаллаб, унинг асосий фаолияти Шарлотта
шаҳрида (Шимолий Каролина штати) электростанциялар-
ни кўриш ва таъминлаш бўлган. Маълум йилларда ушбу
рўйхатда «Чарлз Шваб» ва «Microsoft» корпорациялари
карвонбошилик қилган. Ҳозирги пайтда ушбу корпорация-
лар юксак ривожланган корпорациялар сафига кирди.
108
Do'stlaringiz bilan baham: |