7.2. Бизнесда инсон фаолиятининг ўрни. Меҳнат
ресурслари.
Бизнес юритувчилар – якка тартибдаги тадбиркорлар, ои-
лавий тадбиркорлар, ҳунармандлар, кичик бизнес эгалари,
129
фермер, деҳқон хўжалиги, хусусий корхона ва ташкилотлар.
Ҳатто хусусий муассасалар (боғча ва тил ўргатиш) ҳам бор.
Уюшмалар, масъулияти чекланган жамиятлар, хорижий ва
қўшма корхоналар, алоқа компаниялари. Уларни умумла-
штириб, хўжалик юритувчи субъектлар деб ҳам юритила-
ди. Уларнинг ичида давлат корхоналари ҳам бўлиши мум-
кин. Чунки акциялариннг катта қисмини давлат сотиб олган
бўлса, давлат мулкини бошқариш қўмитаси уни бошқаради,
ҳисоботини ўрганиб чиқади.
Янги, ўзимизда йўқ замонавий технологияларни хорижий
компаниялар бизнинг мамлакатга олиб келиб, бизнес юрита-
ди. Бу табиий. Чунки энг тежамли, энг ишончли технология
бўйича самолёт ишлаб чиқариш ҳуқуқини (лицензиясини) ҳеч
ким бекорга бермайди. Дунёнинг нечта нуқтасида бўлса ҳам,
ўзи ишлаб чиқариб, ўзи фойда олишни хоҳлайди. Бу – унинг
ҳуқуқи. Самолёт керак бўлса, чақириб жой ажратиб берамиз.
Шароит яратиб берамиз. Электр тармоғига, сувга, газга ула-
нишига шароит яратамиз ва ҳоказо.
Хўжалик юритувчи – ўзи, оила аъзолари ва
қариндошлари билан ёки ишчи ёллаб бизнес юритади. За-
монавий технология олиб келинса ва корхонада 20 мингта
турли касб эгалари бор бўлсалар ҳам, айнан ўша технологи-
яни қўллай биладиган мутахассислар бўлмаса, технология
тўхтаб тураверади. Ўзбекистонга чет эллардан келтирилаёт-
ган янги технологиялар, ишлаб чиқариш воситаларининг 20
фоизигина ишлатилаяпти. Бу ҳам бўлса, макроиқтисодиёт
даражасида. Албатта, бу ачинарли.
Бизнес юритувчи ҳар доим ўз дастгоҳларини тўхтовсиз
ишлаб туришини – фойда келтиршини хоҳлайди. Бунинг
учун ишчилар, мутахассислар, таржимонлар ёллайди. Хо-
димларнинг билим даражасини ортириб боради. Янги ўрин-
босар кадрлар захирасини тайёрлаб боради. Уларни хориж
тажрибаларини ўрганиш учун хизмат сафарига юборади. Та-
саввур қилинг: ҳамма нарса бор, лекин ўша техника, электр
қуввати, газ, сув, хом ашёдан маълум кетма-кетликда фой-
даланиб, маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи,
ишлар бажариб берувчи инсон ресурси йўқ – ҳамма нарса
ўрнида тураверади. Ўз-ўзидан ҳаракатга келмайди. Роботни
130
ҳам дастурини ўрнатиб, «бошла» буйруғини бериш керак
бўлади.
Бизнес – фойда олишга қаратилган, мутассил такомил-
лашиб борадиган фаолият, инсонсиз амалга ошмайди. Ин-
сон билан жуда холис, ҳалол келишиб, шаффоф муносабат-
да бўлиш керак. Чунки бизнес юритувчи ҳам фуқаро, иш,
топшириқ бажарувчи ҳам фуқаро. Уларнинг ҳуқуқлари тенг,
эҳтимол бизнес юритувчи ақллироқдир. Отасидан катта ме-
рос қолгандир, давлат корхонасига раҳбарлик қилар. Маълу-
моти, иш тажрибаси юқоридир. Бизнес кутилган йўналишда,
кутилган натижа келтириб туриши учун, иш сифатли, муд-
датида, тежамкорлик билан юриши учун албатта ишчи-хиз-
матчи мутахассис сидқидилдан меҳнат қилиши, ўз ишидан
хурсанд бўлиши ва албатта иш натижаларидан манфаатдор
бўлиши керак. Эрталаб ишга шошилиши, ўз фаолиятидан
қониқиши керак. Бунинг учун ҳар икки томонда ҳам масъ-
улият бор. Иш берувчи шартнома шартларига риоя қилиши,
иш бажарувчи эса кўпроқ натижаларга эришишдан манфаат-
дор бўлиши керак.
Учинчи томон ҳам бор. Бу томон бизда анча юзаки иш-
лайди. Меҳнат ва банликка кўмаклашиш ташкилоти ёнига
жамоат ташкилотларини олиб, иш шароитларини, меҳнатга
ҳақ тўлаш тартибини, ишчининг меҳнат дафтарчаси юри-
тилаётганлигини, фуқароларнинг пенсия жамғармасига
суғурта бадали ўтказилганлиги, шартнома бандлари бажари-
лаётганига бориб, вақти-вақти билан назорат қилиши керак.
Барча давлат ва жамоат ташкилотларининг ўз функциялари
бор, бироқ йиллар ўтавергач, асосий фунциялар унутилиб,
кўпчилик ташкилотлар ўзига тааллуқли бўлмаган масалалар
билан чалғишга одатланиб қолади.
Масалан, Сиз истеъмолчилар жамоат ташкилотлари-
нинг фукнцияларини биласизми? Афсуски, ўша ташкилот-
да ишлаб турган ёш мутахассисларнинг кўпчилиги буни
яхши билмайди. Мисол учун, янги савдога чиққан авто-
мобилнинг тезлиги, ёнилғи сарфи, тормоз тизими, рули,
ўриндиқларининг қулайлиги, олдинги моделлардан фарқи,
нархи тўғри қўйилганлиги, фойдалилиги тўғрисида маълу-
мот эълон қилинганми? Ёки қайси йўналиш бўйича самолёт-
да учса қулай, қайси дам олиш масканига йўлланма бор?..
131
Хуллас, ҳамманинг вазифаси бор. Меҳнат вазирлиги ташки-
лотлари ҳам шу соҳада фаолият кўрсатувчи барча ташки-
лотлар фаолиятини мувофиқлаштириб туриши лозим. Олий
ўқув юрти мутахассис тайёрлашга масъул. Буюртма бўлса,
тайёрлайверади. Санитария-эпидемиология хизмати ҳам,
экология, об-ҳаво бюроси ҳам ўз йўналиши бўйича иш олиб
боради. Лекин қайси туманга, қачон, нечта шифокор керак,
нечта дастурчи, компьютер мутахассиси, нечта математи-
ка ўқитувчиси зарурлиги билан муаммони тушунган ҳолда
аниқ шуғулланиш керак бўлади.
Назарияга оид адабиётларда инсон ресурслари тўғрисида
берилган маълумотлар жуда яхши, тушунарлидир. Ле-
кин ишчини худди тахлаб қўйилган ғиштдек, ўзидан келиб
чиқмай тасвирланган. Тўғри, ишчи билан яхши муомала
қилиш кераклиги, унинг малакаси ва касб маҳоратини оши-
риб бориш тўғрисида тўғри ва керакли талаблар келтири-
лган. Лекин иш берувчи осмондан тушган, ишчи доим ишчи
кучи бўлиб қоладигандек тасвирланган.
Меҳнат ресурсларининг амалий жиҳатларига диққатни
қаратсак, кўплаб савол-муаммолар кўзга ташланади. Бир хо-
дим қайси жойда кўпроқ фойдали фаолият кўрсатади? Ре-
сурсларни қайси соҳага кўпроқ йўналтириш керак? Уйда
ўтириб фарзанд тарбияси билан банд ёки кекса, соғлиғи фа-
олият турини чеклайдиган, доимий ишда банд бўлмаган ре-
сурсларимиздан қандай фодаланиш мумкин? Уларни ўзлари
ва жамият учун ҳам фойдали ишларга қандай жалб қилиш
мумкин? Ва ҳоказо. Чунки ресурслардан унумли ва ўз ўр-
нида фойдаланилса, у қўшимча фойда яратади. Ўзига ҳам
даромад ишлаб топади. Фаровон яшайди.
Бизнес ривожи, тараққиёти ва эҳтиёжларни қондириш
учун меҳнат ресурслари асосий, ҳал қилувчи омил, улар-
дан тўлиқ фойдаланишга қаратилган мақсадлар эса қўллаб-
қувватлаш, йўналтириш, таълимни яхшилаш, соғлиғи
тўғрисида тинимсиз ғамхўрлик қилиш йўллари билан амал-
га оширилади. Инсоннинг кўп қиррали (ҳам моддий, ҳам
маънавий) эҳтиёжларини ҳисобга олиш, уларни тўла-тўкис
қондириш жуда муҳим.
132
Do'stlaringiz bilan baham: |