Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

VI БЎЛИМ. БОШҚАРУВ ВА ЕТАКЧИЛИК
6.1. Бошқарувда етакчилик тушунчаси.
«Етакчи» атамаси инглизчадан таржима қилинганда 
бир нечта маънони англатади. Яъни етакчи, бу – раҳбар, 
бошқарувчи, унинг таъсирида ходимлар ўз хулқ-атворларини 
тўғрилайди, ишга астойдил киришадилар. 
Анри Файоль биринчилар қаторида раҳбардаги етакчилик 
қобилиятини таърифлаб берган. Унга кўра, етакчи:
- хавф-хатарни олдиндан кўра билиши, уни бартараф 
этиш учун чора-тадбир қўллаши;
- ўзига бўйсунувчиларни уюштириши, ташкиллаштири-
ши, уларнинг кайфиятини кўтара олиши;
- қўли остидагилар фаолиятини рағбатлантириши ва 
қўйилган вазифани тўла бажарилишини таъминлаши;
- интизомсиз, дангаса, ишёқмасларни ишдан четлата оли-
ши;
- ташкилот манфаати йўлида ходимларни тўлиқ са-
фарбар этиши, ходимлар ва ташкилот манфаатларини 
уйғунлаштириб, меҳнат унумдорлигини ошириши;
- меҳнат жараёнида ходимлар ўртасидаги низоларни ижо-
бий еча олиши ва бошқа фазилатларга эга бўлиши керак.
Етакчиликка хос сифатлар:
а) ходимларни ўз ҳамкасбларидек кўриш, уларнинг айби-
ни қидириш, сирини очиш, камчилигини кўрсатиш эмас, бал-
ки ўз режаларида ходимларнинг эзгу ниятларини, манфаатла-
рини ҳисобга олиш, уларнинг маслаҳатлари, фикрлари билан 
ўзаро ўртоқлашиш;
б) оқиб келаётган ахборотлардан тўғри ва унумли фойда-
ланиш ва улар асосида ноодатий қарорлар қабул қилиш;
в) ташкилот зиммасидаги ресурслардан самарали фойда-
лана олиш ва таваккалчиликка қўрқмай бориш, режанинг ба-
жарилишини таъминлаш.


114
Тарихга назар солсак, Генри Форд, Ли Якокка, Сти-
вен Жобс, Альфред Слоун Кичик ва Майкл Делл кабилар 
ёдимизга тушади, уларни Америка халқи ҳеч қачон ёддан 
чиқармайди.
Етакчига хос хусусият ва белгилар: ҳушёрлик, би-
лимдонлик, 
яратувчанлик, 
ижодкорлик, 
ихтирочилик, 
мустақиллик, ўзига ишониш, таваккалчилик, чўрткесарлик, 
қўрқмаслик, адолатлилик, топқирлик, ноодатий фикрлаш, 
норасмий ҳаракат қилиш ва ҳоказо.
Етакчилик – ишчиларни ишлата олиш, дангаса ва 
ишёқмасларни ҳам ишлашга кўндира олиш қобилиятига эга 
бўлиш. Буларнинг манбаи эса таъсир этиш, мажбур қилиш, 
рағбатлантириш, манфаатларни қондириш, яхши иш ҳақи 
тўлаш ва бошқалар.
Етакчининг функциялари:
Ташкилот мақсадлари ва вазифаларини бажариши, ходим-
лар муносабатларини тартибга солиш ва бошқариш, ходим-
лар ва менежер ўртасида воситачи, иш юритувчи бўлиши, 
ходимларнинг ғоявий раҳнамоси, ғоявий раҳбари, уларни 
рағбатлантирувчи ва жазоловчи бўлиши, одамларни ўз орти-
дан етаклай олиши зарур. Бир сўз билан айтганда, етакчи-
да бошқарувчилик қобилияти, раҳбарлик хусусияти, туғма 
истеъдоди бўлади.
Етакчилик икки хил кўринишда бўлади:
- «қонуний» – у ташкилотда ҳақиқий раҳбар, бошлиқ 
ҳисобланади. Лекин у қонун доирасидан чиқа олмайди. 
Ижодкор эмас – янги фикр ва ғоялардан ўзини четга олади. 
Иш жараёнида таваккалга бормайди, қўрқади. Ўз фикридан 
тез-тез қайтиб туради. Бировлар билан фикрлашмайди, ўз 
«олами»да танҳо яшайди.
- «ноқонуний» – у ташкилотга жуда-жуда керак, ле-
кин қонуний раҳбар эмас. Бу етакчи шахсий сифат белги-
лари, характери, қобилияти, ишбилармонлиги, ижодкор-
лиги билан кўпчилик ходимлар ишончига сазовор бўлган, 
ҳурмат қозонган. У турли қалтис вазиятларда ташкилотни 
инқироздан, банкротликдан сақлаб қолган, ходимлар олдида 
бир сўзли, қарори қатъий раҳбар. Кенг фикрлайди, ходимлар-
ни бир натижадан янги натижаларга етаклаб боради.


115
«Ноқонуний» етакчи бизнес тилини яхши билади, бозор-
ни яхши ўрганган. Рақобатчиларни танийди, ўз стратегиясига 
эга. Арзон хомашё олади, арзон ишчи кучи ёллайди, сифатли 
маҳсулот ишлаб чиқаради ва юқори баҳоларга сота олади. 
«Бугунги кунда ҳаётимизнинг қайси масалалари ва ва-
зифалари ҳақида, қайси истиқболлари ҳақида гапирмай-
лик, бошқариш ва ишлаб чиқаришнинг барча бўғинларида 
– ҳамма нарса бугун кадрларга ва яна кадрларга бориб 
тақалади».
13
Буюк бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темур ишбилар-
мон ва тадбиркор раҳбарларга алоҳида эътибор қаратган: 
«Бир шижоаткор, мард, ақлли, ишбилармон ва тадбиркор 
киши минг-минглаб лаёқатсизлардан яхшироқдир». (Темур 
тузукларидан) 
Менежер – йўлбошчи, тарбиячи, назоратчи, сардор ва ета-
кчи деган маънони билдиради. Менежер кўради, эшитади, 
ахборот олади, қарор қабул қилади ва жамоани мақсад сари 
етаклайди. «Менежер – бизнес локомотиви» деган ҳазиломуз 
гаплар ҳам учраб туради.
У фирмани бошқаришда янги ғоя, янги ташаббус, янги тех-
нологияларни жорий этувчи етакчидир. Менежер фаолияти 
тадбиркорликка асосланган машаққатли меҳнатдир. Бу фаоли-
ятга сарфланган куч, моддий маблағ баъзан фойда эмас, за-
рар келтириши, фирма фойда ўрнига зарар кўриши ҳам мум-
кин. Менежер бундай ҳолларни олдиндан кўра олиши ва бунга 
тайёр туриши керак бўлса, ишни қайта бошлаш учун ўзида 
куч-ғайрат, маблағ топа билиши лозим.
Менежер шахси виждонли, ҳалол-пок, диёнатли, меҳр-
шафқатли бўлиши керак. Менежерликка эгри йўл, эгри қўл, 
эгри мақсад билан эришиб бўлмайди.
Самарали бошқарувда тажриба, кўникма, маҳорат, билим, 
ақл ва идрокнинг ҳам роли катта. Менежер ўз қобилиятини, 
истеъдодини ишга солиб тинмай изланади, шу мақсадда 
ҳаётни, одамларни, турмуш тарзини, кишилар феъл-атвори-
ни ўрганади. Натижада, тўплаган билимлари, тажрибалари-
ни бошқарувнинг умумий қонуниятларига уйғунлаштириб, 
13
Ислом Каримов. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. – Т.: «Ўзбекистон», 
1999. 290-бет.


116
ўзининг раҳбарлик услубини намоён этади. Менежер-
да бошқариш қобилияти, маҳорати шаклланган бўлса, 
бошқарувнинг сир-асрорларини қийналмасдан эгаллаб, ўз 
жамоаси ўртасида обрў ва ишонч қозонади.
Бозор иқтисодиёти шароитида менежердан кенг ва чуқур 
фикрлай олиш билан бирга, уддабурон, ҳаракатчан ва ши-
жоатли бўлиши талаб этилади. Менежердаги ўзига хос та-
лабчанлик, меҳрибонлик, ҳамда масъулият жамоа аъзоларида 
ҳам жавобгарлик, ўз касбига садоқат ҳиссининг шакллани-
шига сабаб бўлади. Фирма фаолиятида қилинган ишлар яку-
нида нималар қилгани эмас, балки қандай усулда қилгани 
ҳам муҳокама этилади. Баъзан турли хизмат поғоналарида 
ишлаган кишилар билан суҳбатлашсангиз, турли қарашларга, 
баъзан ўта радикал хусусиятли, гоҳида ўта либерал харак-
тердаги фикр-қарашларга дуч келасиз. Уларнинг фикрлари-
ни мулоҳаза қилиб, таҳлилдан ўтказсак, ҳар бирлари ўша 
суҳбатдош ишлаган давр хусусиятлари билан боғлиқ эка-
нини билиш мумкин. Масалан, социализм шароитида тад-
биркор, ишбилармон, савдогарлар «чайқовчи-текинхўр» деб 
қораланган бўлса, бугун улар ҳурматга сазовор кишилардир. 
Лекин кеча ўзини оқлаган раҳбарлик усули бугунги кунда 
талабга жавоб берадими, эртанги талабга-чи? Буларнинг 
узил-кесил жавоби йўқ. Чунки раҳбарлик ва унинг хусуси-
ятлари зиддиятли, кўп қиррали, кўп йўналишли, давр, жами-
ят, иқтисод, мафкура, инсонлар омили, кишилар дунёқараши, 
тўплаган тажрибаси, шахсий стратегияси ва тактикаси турли-
ча. Биз учун эса, энг муҳими, унинг ахлоқи ва маданиятидир. 
Менежерлик – ўта нозик касб. У инсонлар хулқ-атворини 
бошқариш усуллари билан узвий боғлиқдир. Бошқарув 
маҳорати, санъати ўз навбатида бугунги менежерларнинг 
ахлоқий олами билан боғлиқ бўлиб, меҳнат жараёнида хо-
димлар билан ҳамкорликда ишлашга алоқадор. Ходимлар 
кўз ўнгида унинг сиймоси (ижобий ёки салбий) шакллана-
ди. Маданиятли менежер ўз фаолиятида бир қатор диагно-
стика усулларини, жумладан, ходимларни баҳолаш, турли 
характердаги ишчилар гуруҳи билан муносабатда бўлиш, ах-
борот ва маълумотлар билан ишлаш, таҳлил қилиш, модел-
лаштириш, ишчан муносабатларни шакллантириш, сўровлар, 


117
суҳбатлар ўтказиш, ходимлар фикрини тинглаш, пировардида 
тўғри қарорлар қабул қилишга эришиши даркор. 
Менежер оддий инсон эмас, балки ваколатли жавобгардир. 
У суҳбатлашиш, баҳслашиш санъатини мохирона эгаллаган, 
бошқарув сир-асрорларини билган, инсон психологиясини, 
тафаккурининг барча нозик жиҳатларини ўрганган етакчидир.
Демак, замонавий менежер қуйидаги фазилатларга эга бў-
лиши керак:
- ишлаш ва бошқариш санъатини эгаллаши;
- бошқарувчи, тарбиячи, дипломат;
- таваккалчи;
- меҳнаткаш;
- изланувчи;
- таҳлилчи, назоратчи бўлиши.
Таваккалчилик – ўйламасдан қилинган иш эмас, балки 
қатъий ҳисоб-китоб натижасидир. Таваккалчилик бу – анг-
лаш, вазиятни олдиндан кўра билиш (ностандарт фикрлаш, 
тасодифан, қўрқмасдан ҳаракат қилиш), керак бўлганда, хо-
димларга шахсий маблағидан иш ҳақи бера олиш. Қолаверса:
- низо ва стрессларни бошқариш (ижобий еча билиш);
- дўқ-пўписа ва қўрқитиш бошқаришни билмаслик деб 
қараш;
- турли қарорлар қабул қилиш ва қисқа режалар тузиш;
- ахборот билан ишлаш, аниқ ва ноаниқлик шароитида 
бошқара билиш;
- ресурсларни (вақт, моддий, номоддий) меъёрий 
тақсимлаш;
- тиришқоқ, ижодкор тадбиркор бўла олиш;
- ходимларни мотивлаштириш (моддий ва маънавий 
тақдирлаш);
- оратор (сўз устаси) бўлиш, ўз фикрларини қизиқарли 
ифодалаш;
- меҳнатни сифат жиҳатидан бойитиш.
Менежер сайр қилаётганида, овқатланаётганида, суҳбат-
лашганида ҳам ишлайди ва қарор қилади, «мен ҳамма ишлар-
да мақсадга эришаман ва ҳамма режаларим тўғри» дея олади.
Бошқарув маҳоратини эгаллаш ва ундан амалда фойдала-
ниш жараёни, биз хоҳлаймизми-йўқми, менежер ахлоқи ва 


118
маданиятига боғлиқ бўлади. Чунки менежер ахлоқи, мада-
нияти унинг хатти-ҳаракати, омма билан мулоқоти ва муно-
сабатларида, мажлисларда, учрашувлардаги нутқларида, ўз 
ходимлари билан ишлашида яққол кўринади. Тарихга назар 
солсак, кўрамизки, ходимлар аксарият ўз раҳбар ва етакчила-
рига ишонч назари билан қараб келган. Масалан Ф.Тейлор, 
Г.Форд, Стивен Джобс, Ли Якокка, Альфред Слоунларга 
бутун жамоа ишониб, уларнинг орқасидан эргашганлар, ўз 
тақдирларини улар билан боғлаганлар. 
Менежерда шаклланган ахлоқ, маданият бу – раҳбарда 
шаклланган ички куч-қувватдир. Менежер билан ходим ўрта-
сидаги муносабатлар оддийликка, ҳаллоликка, ўзаро ишончга 
асосланиши керак. Бутун дунё бизнесмен-менежерларига хос 
тадбиркорлик ахлоқи, одоби ва маданияти – инсонийликдир. 
Менежер одоби, ахлоқи ва маданияти қуйидагиларда намоён 
бўлади: 
- ўз қўл остидаги ишчиларга берган вазифасини доим, ўз 
вақтида назорат қилишида;
- мағрурланиб кетмаслиги, камтар бўлиши, ўзига ор-тиқча 
баҳо бермаслигида;
- фақат ўзининг фикрини ўтказиш, тўғри дейиш эмас, ўз-
галарнинг ҳам фикри билан ҳисоблашишда;
- ишчилари таклифларини эътибор билан тинглаш, тўғри 
бўлса иш фаолиятида фойдаланиш, нотўғри бўлса, хушмуо-
малалик билан улардан воз кечишда;
- фирма фаолиятидаги ҳар бир хато ва камчиликларни 
синчиклаб ўрганиш ва зарур хулосалар чиқаришда;
- низовий вазиятларда тўғри ечим топа олиш, молиявий 
йўқотишларсиз фирмани банкротликдан сақлаб қолишда;
- бошқарув йиғилишларида ёқимли ва мулойим, 
қизиқарли суҳбат олиб боришда ва ҳоказоларда.
Менежерларнинг асосий вазифаси ягона, тўғри қарор 
қабул қилишдир. Бу жудда мураккаб жараён. Шунинг учун 
бугунги кунда «бошқарувда қарорлар қабул қилиш» «ин-
сон ресурсларини бошқариш», «натижага йўналтирилган 
бошқарув», «персонални бошқариш», «инсон капиталини 
бошқариш» каби қўлланмалар вужудга келмоқда. Менежер-
лар фирма мақсадларидан келиб чиқиб, ишчилар билан му-


119
носабат вақтида, уларни маъқуллаш, рағбатлантириш ва жа-
золаш тизими орқали корхонада ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик 
муҳитини бошқариб боради. 
Менежер доим аниқ режа асосида иш тутади ва унинг 
барча ҳаракатлари режада кўрсатилган масалаларни ечишга 
қаратилади. Иш жараёнида ходимнинг ўзига ишонмаслиги, 
билган нарсаларини айтишдан қўрқиши ва натижада ишлаб 
чиқараётган маҳсулоти сифатсиз бўлиб қолиши оддий ҳолдир. 
Масалан, цехда мастер ва ишчи билган камчиликни, яъни ка-
лава ип йигирув машинаси, ипларни тез-тез узиб юбораётгани, 
иплар қуриб қолгани, намлик етмаслигини ўз вақтида раҳбарга 
айтолмаслик оқибатида, кунлик норма бажарилмайди, натижа-
да маҳсулот сифатсиз бўлади. Маҳсулот сифатини яхшилаш, 
умумий, жамоа иши, унинг сифатига раҳбардан тортиб од-
дий ишчи ҳам жавоб бериши керак. Текстиль маҳсулотларини 
ишлаб чиқаришда: бамаза, чит, бўз, тайёрлаш учун менежер 
сифатли пахта толасини ва ундан керакли тола ипини ишлаб 
чиқариб, кейин маҳсулотларни тайёрлаши мумкин. Иш жа-
раёнида менежер меҳнати масъулиятли бўлиб, товар ишлаб 
чиқариш билан боғлиқ бўлган ҳамма масалаларга жавобгар-
дир. 
Бизнес имижининг кўп жиҳатлари ҳозир менежер-
нинг ахлоқи ва маданияти билан баҳоланмоқда. Бу борада 
Ф.Тейлор, Г.Форд, Ф.Гильберт, Г.Эмерсон, А.Файоль каби-
ларнинг бошқариш маҳоратларини таққосласак, кўп нарса 
аниқ бўлади. Буларнинг характерлари бир-бирларига зид ва 
қарама-қарши бўлиб, бошқариш усуллари турличадир. Ген-
ри Форд билан Кичик Альфред П.Слоунни қиёсласак, улар 
ҳақиқатан ҳам улуғ ва буюк бошқарувчилар бўлган. 
Генри Форд таваккалчи тадбиркор эди. Ҳаётида икки 
марта омадсизликка учрайди. Кейинчалик автомобиль моде-
ли (модель «Т») яратиб машҳур бўлади, дунёга танилади. У 
раҳбарлик қилаётган корхонада 6-10 мингтагача ходимлар, 
бир ярим мингдан ортиқ инженер-дастурчилар фаолият кўр-
сатиб, йилига 2,5 млн. дона автомобиль ишлаб чиқарардилар. 
Автомобилларнинг эҳтиёт қисмларини АҚШнинг турли 
шаҳарларида (арзон ишчи кучи ва хом-ашё бор жойларда) 
ишлаб чиқардилар ва автомобиль бозорининг 56 фоизини 


120
эгаллашди. Ўн-ўн икки йиллар ичида қашшоқ корхонани 
буюк, гигант автомобиль компаниясига айлантиришди. Йил-
лик даромади 2,2-3,4 миллиард долларга етиб борди. Ишчи-
ларнинг ойлик иш ҳақи 100 доллар (аввал 40-50 доллар эди), 
инженер-дастурчиларники эса 400-500 долларгача (аввалла-
ри 150 гача эди) етиб борди. Ўша вақт ўлчами бўйича бу 
жуда катта маош эди. Автомобиль модели («Т») позициялари 
бўйича баҳоси 260-400 долларгача эди, буни ҳар бир ишчи 
сотиб ола биларди. Ўша вақтларда кўп миллиардлаб доллар 
фойда кўрди. Афсуски, у ахлоқий қашшоқ, маданияти паст, 
ўз ҳиссиётларига берилган раҳбар эди. Г.Форд ўзини жуда-
жуда севар, бировлар фикри билан ҳисоблашмас, ходимлар-
ни арзимас баҳоналар билан ишдан бўшатиб юборарди. Ўзи 
учун жуда қиммат хизмат машиналари ва жуда кўркам офиси 
бор эди. Ойлик иш ҳақи 200 минг долларга борар эди.
Кичик Альфред П.Слоун жуда камтар бўлиб, уни Пьер 
С.Дюпон «General Motors» компаниясига ишга олади. Чун-
ки ўша вақтда «General Motors» компанияси банкротлик то-
мон юз тутиб, бу ҳолат Дюпонни акцияларнинг 80 фоиз эгаси 
сифатида қаттиқ ташвишга солган эди. Дюпон оиласи Аль-
фредга жуда ишонган эди, у улар ишончини оқлади. Аль-
фред Слоун иш вақтида ходимлар орасида бўлар, улар би-
лан фикрлашар эди. Илғор ишчиларга мустақил қарор қабул 
қилгани, янги ғояларни ўртага ташлаганлари учун, кунлик 
нормаларни ортиғи билан бажарганлари учун мукофотлар 
берарди ва хизмат мавқеини оширарди. Одамлар билан иш-
лашни биларди, яхши ходимларни танлай оларди, уларга ўз 
ҳамкоридек қарарди. 1927 йил Альфред ўз жамоаси билан 
ҳамкорликда мутлақо янги автомобиль («Модель А») яратди-
лар. Бу модель Г.Форд яратган «Модель Т»дан кўп жиҳатдан 
устун бўлиб, миллионлаб кишилар қалбига кириб борди. 
От-ароба ҳам жуда кенг тарқалган бўлиб унинг баҳоси ен-
гил автомобиль («Модель А»)дан қиммат эди. Келгуси йили 
«General Motors» маҳсулоти («Модель А») автомобиллар бо-
зорининг 43,5 фоизини (Г.Форд, «Модель Т» – 10 фоиз) эгал-
лади. Г.Форд қайсарлиги эвазига ҳар йили катта маблағлар 
йўқотиб, қашшоқликка томон йўл оларди. 


121
Бугунги кун амалиётида, менежер фаолиятига берилади-
ган баҳода унинг ишбилармонлик қобилиятига қараганда 
инсонийлик фазилатига кучли эътибор берилмоқда. Рос-
сияда бўлиб ўтган тадбиркорларнинг I-съездида съезд 
қатнашчиларининг асосий қисми (90 фоиз), бошқарув жа-
раёнидаги менежерларни инсон муносабатларининг меъёрий 
нормаларини бузганликда айбладилар. Сўзга чиққанларнинг 
кўпчилиги: иш жараёнида ходимларга қўпол муносабатда бў-
лиш; ҳафтанинг ҳар 5 иш кунида иш 11 соатлаб давом этиши; 
ишчиларнинг эҳтиёжига эътиборсизлик; уларнинг фикрлари 
билан ҳисоблашмаслик каби ҳолатларни танқид қилишди. 
Хулоса қилиб айтганда, замонавий бизнеснинг мақсади 
– меҳнаткашларнинг тўхтовсиз ўсиб бораётган турли хил 
эҳтиёжларини тўла-тўкис қондириш ва ҳаётини гўзал, 
мустаҳкам бўлишини таъминлашдир. 
Бу борада мамлакатимизда салмоқли ишлар амалга 
оширилмоқда. Хусусан, Фарғона вилояти иқтисодиётида жами 
банд бўлганларнинг 81 фоизи кичик бизнес соҳасига тўғри ке-
либ, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 120 фоизга ўсди 
(2569,7 миллиард сўмни, вилоят саноат ишлаб чиқаришнинг 
39,2 фоизи, қишлоқ хўжалигида ялпи маҳсулотининг 96,8 
фоизи). 2015 йил январь-декабрида ишлаб чиқарилган ялпи 
ҳудудий маҳсулотнинг (ЯҲМ) номинал қиймати 11278,9 млрд. 
сўмда баҳоланди (2014 йилга нисбатан 8 фоиз кўп). 2015 йил 
январь-декабрда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмида кичик биз-
неснинг улуши 63,2 фоиз (2014 йил январь-декабрда 62,1 
фоиз)ни ташкил қилади. Вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 
2015 йил январь-декабрда 1267,0 млн. АҚШ долларини, шу 
жумладан, экспорт 465,5 млн., импорт 801,4 млн. АҚШ долла-
рини ташкил қилди. 
Корхоналарда маҳаллий дастур асосида «GM Uzbekistan» 
корхонасида ишлаб чиқарилаётган янги автомобиллар учун 
эҳтиёт қисмлар, қандолат маҳсулотлари, кир ювиш воситала-
ри, иситиш батареялари, болалар юмшоқ ўйинчоқлари, поли-
эфир тола, краситель, кабель, сэндвич-панел, электр чойна-
клари, кимёвий дори сепиш аппаратлари ишлаб чиқарилди.
Шулардан Фарғона шаҳридаги «Белла пласт» МЧЖда 350 
минг кв.м сендвич панел, «ЭКО ПЛАСТИКС» МЧЖда 12 


122
дона газ ташиш ва тарқатишга мўлжалланган ярим тиркама-
ли цистерналар, Қўқон шаҳридаги «Кристалл инвест пласт» 
МЧЖда 8,7 минг болалар юмшоқ ўйинчоқлари, «Global Asia 
Standart» МЧЖда 155 тонна полиэтилен ҳимоя плёнкаси каби 
маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. 
Фарғона вилоятидаги корхоналар томонидан 2015 йил-
да 222,0 млн. долларлик товар ва хизматлар экспорт қилинди 
(2014 йилга нисбатан 56,0 млн. доллар кўп). Булардан енгил 
саноат моллари (калава ип, трикотаж мато, тиббиёт ватаси ва 
бошқалар) 168,8 млн. долларни ташкил қилди (хизматлар – 
банк, қурилиш, меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизматлар 
52,2 млн. доллар). Вилоятда фаолият юритаётган менежерлар-
нинг асосий қисми Германия, Англия ва Жанубий Корея дав-
латларида ўқиб, ишлаб, тажриба орттириб келган.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish