Риск коэффициенти. Рискнинг миқдорий ўлчови зарар-
нинг мутлоқ ва нисбий кўрсаткичлари билан ифодаланади.
Мутлоқ ифодаланиш натурал ёки қиймат кўринишда, ни-
сбий ифодаланиш эса кутилиши мумкин бўлган зарарнинг
капитал, харажатлар суммаси ёки фойдага нисбати кўрини-
шида бўлади.
Риск корхонани банкротликка олиб борадими ёки акси-
гами – бунинг миқдорий ўлчовини билиш ўта зарур. Шу
мақсадда риск коэффициенти ҳисобланади:
К
т
= З/ЖМ
Бу ерда: К
т
– таваккалчилик коэффициенти;
З – максимал имконият даражасидаги зарар;
ЖМ – жами маблағлар суммаси.
Масалан: К
т
= 40 млн. сўм/ 100 млн. сўм = 0,4
Алоҳида турдаги рискларнинг минимал қўрсаткичлари
қуйидаги техник хатарлар бўйича тан олинган.
Ёнғин – 0,08
Портлаш – 0,13
Ўғирлик – 0,05
Чақмоқ – 0,06
Самолёт қулаши – 0,006
Ўт чиқиб кетиши – 0,013
Ер силкиниши – 0,015
Тўфон – 0,013
Иш ташлаш – 0,03
Сув босиши – 0,0125
Эмпирик тадқиқотларнинг кўрсатишича, таваккалчи-
лик коэффициентининг оптимал даражаси 0,3; корхонани
банкротликка олиб борадиган даражаси эса 0,7 ни ташкил
қилади.
338
XVI БЎЛИМ. ИНВЕСТИЦИЯ СТРАТЕГИЯСИ
16.1. Инвестиция стратегияси ва омонат.
Ялпи талабнинг биринчи қисмини ташкил этувчи
истеъмол харажатлари нисбатан барқарор бўлса, унинг ик-
кинчи қисмини ташкил этувчи инвестициялар, аксинча, ўзга-
рувчандир.
Инвестиция (капитал қўйилмалар) – ЯИМнинг энг муҳим
ва тез ўзгарувчан компонентидир.
Истеъмол
даромадлар
билан
функционал
тарзда
боғланган. Давлат харажатлари ва соф экспортнинг ўзгари-
шини осон тахмин қилиш мумкин, лекин инвестицияларни
тахмин қилиш жуда қийин, улар тўсатдан ўсиб кетиши ёки
аксинча тушиб кетиши мумкин. Масалан, АҚШда буюк деп-
рессия вақтида инвестициялар 100 фоизга тушиб кетган.
Иқтисодчилар жамғармани инвестициянинг асоси деб
қарашади. Иктисодий назарияда инвестиция деганда - кела-
жакдаги натижа учун: ишлаб чиқаришни кенгайтириш ёки ре-
конструкция қилиш, маҳсулот ва хизматларни сифатини ях-
шилаш, малакали мутахассислар тайёрлаш ва илмий тадқиқот
ишлари олиб боришга мўлжалланган молиявий ресурслар ту-
шунилади.
Иқтисодиётни ривожлантиришда инвестициялар етакчи
роль ўйнайди, сабаби инвестиция орқали корхоналар капитал
жамғарилишига, натижада мамлакатнинг ишлаб чиқариш им-
кониятларини кенгайтириш ва иқтисодий ўсишга эришилади.
Ялпи харажатларда инвестициялар ҳиссаси нисбатан унча
кўп бўлмасада (ривожланган мамалакатларда 15-18%) айнан
инвестициялар туфайли асосий макроиқтисодий силжишлар-
га эришилади. Шу билан бирга, жамғариш билан инвестиция
ўртасидаги мувозанат макроиқтисодий мувозанатга эришиш-
нинг энг муҳим шартидир.
Аммо инвестиция билан жамғариш ўртасидаги боғланиш
жамғарма субъектлари эгалари инвестиция субъектлари
(қилувчилар) билан кўпинча бошқа-бошқа эканлиги туфайли
339
ноаниқ бўлади. Шунинг учун ҳам давлат томонидан таъсир
ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |