Товар бозорларини ҳар томонлама тартиблаштириш
бў йича халқаро ташкилотлар фаолиятининг асосий
мақсадлари қуйидагилар:
- халқаро савдо, шунингдек, конкрет товарнинг ишлаб
чиқарилиши ва истеъмоли билан боғлиқ муаммоларнинг
қўйилиши ва таҳлили;
- мазкур товар бозорининг жаҳон конъюнктурасини ўрга-
ниш, бозордаги аҳвол ҳақида унинг қатнашчиларини мунта-
зам хабардор қилиб туриш;
- статистика маълумотларини тўплаш, чоп этиш ва бозор-
нинг иқтисодий таҳлилини тайёрлаш;
- мазкур товар билан савдо қилиш муаммолари бўйича
кўп томонлама маслаҳатлар берилишини ташкил қилиш;
- хомашёни ишлаб чиқарувчи мамлакатларда иш-
лаш чиқаришни кенгайтириш ва экспорт имкониятларини
мустаҳкамлаш бўлиш чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, улар-
га мос келадиган инфраструктурани ривожлантириш, хома-
шёни қайта ишлаш, маркетинги ва тақсимланишида ишлаб
чиқарувчи мамлакатларнинг қатнашишининг кенгайиши-
га кўмаклашиш, атроф-муҳитни муҳофазалашни яхшилаш,
аниқ хомашё товарининг иқтисодиётини ривожлантириш
лойиҳаларининг таҳлили ва хомашёни ишлаб чиқарувчи
222
мамлакатлар ҳукумати томонидан тавсияларни ишлаб
чиқиш.
Пахта бўйича Халқаро маслаҳат берувчи қўмита (ПХМҚ
– International Cotton Advisory Commitee, IСАС) – бу пах-
тани ишлаб чиқариш, халқаро савдо ва истеъмол соҳасида
ҳамкорликда манфаатдор бўлган мамлакатларни бирлаштирув-
чи ҳукуматлараро ташкилот. ПХМҚ 1939 йилда АҚШ ташаб-
буси билан пахта бўйича халқаро конференцияда ташкил эти-
лган эди. Қўмитанинг асосий мақсад-вазифалари:
- жаҳон пахта бозори ҳолатини назорат қилиш ва унинг
ривожланишига таъсир этувчи омилларни ўрганиш;
- пахтанинг жаҳон бўйича ишлаб чиқарилиши, халқаро
савдоси, истеъмоли, захиралари ва нархлари ҳақида стати-
стик ва бошқа ахборотни тўплаш ва тарқатиш, шунинг дек,
бошқа текстил тўқималар ва матолар бўйича ахборотлар,
чунки улар пахта бозорининг ривожланишига таъсир кўрса-
тади;
- жаҳон пахта бозорида халқаро ҳамкорликни ривожлан-
тиришга йўналтирилган аниқ тадбирларни ўтказиш бўйича
ПХМга бўлган мамлакатларга тавсиялар бериш;
- доимий қўмита ва унинг ҳар йиллик сессияларида пах-
танинг нархи масалалари бўйича муҳокамаларни ташкил
этиш ва ўтказиш.
Ғарб маркетинг амалиётидан маълумки, баъзи ҳолларда
фирмалар «саноат шпионажи» усулларига мурожаат
қиладилар. Бунда тижорат қимматликка эга бўлган ахборот-
ни унинг эгалари – фирмалари, жамоат ташкилотлари, давлат
муассасаларига билдирмасдан, яширин ва улар хоҳишига зид
ҳолда оладилар. Кўпинча манфаатдор фирмаларнинг диққат-
эътибори технологиялар: чизмалар, формулалар, нусхалар,
дастурлар, ғояларга қаратилади; камдан-кам ҳолда молиявий
ҳужжатлар, счётлар смета, шартномалар, режаларга эътибор
берилади.
223
Do'stlaringiz bilan baham: |