Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

Ташқи ахборотлар маҳсулот ишлаб чиқарувчилар 
ва истеъмолчилар билан, ҳокимият идоралари, банклар, 
рақиблар ва бошқа ташкилотлар билан алоқаларни таъриф-
лайди. У товарларни сотиш ва харид қилиш шартлари 
ҳақидаги ташқи муҳит хабарларидан иборат бўлади.
Фойдаланиш вақти бўйича ахборотлар: оператив, даврий 
ва узоқ муддатли, ўзгартириш даражаси бўйича бирламчи ва 
иккиламчи турларга бўлинади.
Бизнесда иқтисодий ахборотлар етакчи роль ўйнай-
ди. Чунки улар товар ишлаб чиқариш, моддий бойликлар-
ни тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнида 
одамлар ўртасидаги муносабатларни акс эттиради.
Корхоналар учун илмий-техник ахборотларнинг роли ҳам 
муҳим. Улар ишлаб чиқаришнинг илмий-техник тараққиёт 
асосида ривожланишини акс эттиради.
Доимийлик даражасига кўра, ахборот доимий, шартли-
доимий ва ўзгарувчан бўлади. Доимий ахборот ўз маъноси-
ни узоқ вақт давомида ўзгартирмайди.
Шартли-доимий ахборотлар маълум вақт давоми-
да ўз маъносини сақлаб қолади. Унга маҳсулот тайёрлаш 
учун техник шартлар, меъёрлар ва нормативлар, тариф 
миқдорлари, лавозим, иш ҳақлари ва бошқалар киради.


225
Ўзгарувчан ахборотлар харид қилиш, сотишнинг ўсиши-
ни акс эттиради. Улар қарор қабул қилиш учун ҳамиша тез 
қайта ишлашни талаб қилади, акс ҳолда, уларни олишдан 
маъно колмайди.
Ҳар қандай ахборот ҳужжатларда акс эттирилади. 
Ҳужжат – бу ахборот тарқатувчи. Ҳар бир ҳужжатнинг ва-
зифаси унинг шаклида акс эттирилади. Нафақат ишбилар-
монлар, балки бу ҳужжатларни ўқувчилар, фойдаланув-
чи, қайта ишловчи ва сақловчи одамларнинг меҳнат хара-
жатлари ҳужжат шаклларига боғлиқ. Бизнесда кераксиз 
ҳужжатларнинг бўлиши мумкин эмас.
Ахборот оқимлари муваффақиятли бизнес учун керак-
ли алоқаларни таъминлайди. Бундай алоқалар товар ишлаб 
чиқарувчилар ва уларнинг истеъмолчилари, маҳсулотларни 
сотувчилар ва харидорлар, турли муассасалар ўртасида за-
рурдир.
Ахборот манбалари ва қабул қилувчилар ўртасида энг соз 
алоқаларни таъминлаш бизнес ва хусусий тадбиркорлик са-
марали ишлашининг ўзгармас шартларидан биридир. Шу-
нингдек, ахборотларни айирбошлаш тадбиркорликнинг энг 
мураккаб муаммоларидан ҳисобланади. Самарали ишлаёт-
ган ишбилармонлар – бундай алоқа қилишда самарали фао-
лият олиб бораётган кишилардир. Улар алоқа қилиш жараё-
нининг моҳиятини тушунадилар, оғзаки ва ёзма муомала-
нинг уддасидан чиқа оладилар.
Алоқа қилиш жараёни – бу икки ёки ундан ортиқ киши-
лар ўртасида ахборот айирбошлаш жараёни. Алоқа қилиш 
жараёнининг асосий вазифаси – алмашув мавзуи бўлган ах-
боротни тушунишни таъминлаш. Аммо ахборот алмашуви-
нинг ўзи ахборот алмашинувида иштирок этаётган ишбилар-
монларнинг алоқалари самарадорлигига кафолат бермайди. 
Одатда, ҳар биримиз ўртоқларимиз, оиламиз, иш жойи-
даги ходимлар билан алмашган ахборотлар кам самарали 
бўлган ҳолларга дуч келамиз.
Ахборот алмашиш жараёнида тўртта заминий элемент 
иштирок этади: жўнатувчи, хабар, канал – ахборотни уза-
тувчи восита ва олувчи. Бу элементларнинг иши аниқ йўлга 
қўйилган бўлиши, ахборот бузилмаган бўлиши керак.


226
Ахборот алмашинуви чоғида икки томон муҳим роль ўй-
найди. Агар сотувчи товар нархини айтса, бу фақат ахбо-
рот алмашувининг бошланиши бўлади. Ахборот алмашуви 
самарали бўлиши учун харидор товарни шу нархга харид 
қилишга рози эканлигини сотувчига хабар қилиши лозим.
Агар бир томон ахборотни тақдим этса ва бошқа томон 
уни бузмасдан қабул қилса, у ҳолда ахборот алмашуви содир 
бўлади. Шунинг учун алоқа қилиш жараёнига диққат билан 
эътибор бериш лозим.
Алоқа қилиш техникаси турли-тумандир. Бизнеснинг 
алоқа қилиш техникаси турларидан бири – компьютерлаш-ти-
ришдир. Компьютерлаштиришнинг аҳамияти бозор муноса-
батларига ўтиш, ишбилармонларнинг жаҳон бозорига чиқиши 
муносабати билан таққос қилиб бўлмайдиган ҳолда ўсмоқда. 
Маълумки, бизнеснинг жаҳон амалиётида компьютерлашти-
риш кундалик ва муҳим техника бўлиб қолган. Компьютерлар 
ёрдамида бизнес режалар тузилади, меҳнатга ҳақ тўлаш амал-
га оширилади, бозор тадқиқот қилинади, чакана ва улгуржи 
савдолар ўрганилади.
Айтилганлардан келиб чиқадики, ахборот бизнесда, ки-
чик ва хусусий тадбиркорликда катта аҳамиятга эга, қабул 
қилинаётган қарорларнинг манбаи ҳисобланади. Ҳақиқатан, 
ахборотсиз, керакли маълумотларсиз ҳеч ким ишламайди. 
Қабул қилинаётган қарорларнинг амалийлиги, тадбиркор-
ликнинг самарадорлиги ахборотлар сифати, уни ўз вақтида 
йиғиш, узатиш ва қайта ишлашга боғлиқ.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish