Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


 Бизнес фаолиятининг турлари ва жозибадорлиги



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

7.5. Бизнес фаолиятининг турлари ва жозибадорлиги.
Бизнес фаолиятининг турига қараб меҳнат ҳам турлича 
шароитларда, турлича шартларда, турлича малака ва билим, 
турлича тайёргарлик билан ташкил қилинади.
Бизнес йирик, ўрта, кичик, якка тартибда бўлиши мум-
кин. Даромадлилиги юқори, паст, харидоргир, фақат олдин-
дан берилган буюртма бўйича маҳсулот ишлаб чиқарадиган 
ёки иш бажариб берилиб, хизматлар кўрсатиладиган бўлиши 
мумкин. 
Лойиҳа-конструкторлик, санъат, спорт, алоқа каби соҳалар 
билан бир қаторда, конларда, дарё транспортида, қишлоқ 
хўжалигида ишлаш алоҳида малака, сабр, кўникма та-
лаб қилади. Уларнинг ҳаммасини ўз ўрни, юритиш тартиб-
қоидалари бор. Инсон меҳнат фаолияти ақлий, жисмоний, 
бошқарув, вакиллик шаклида, мамлакат ичкарисида ва чет 
элларда кечиши мумкин.
Бозор иқтисодиёти шароитида якка тартибда меҳнат фа-
олияти олиб борувчилар, касаначилар, бир марталик иш-
ларни бажариб берувчилар сезиларли кўпчиликни ташкил 
этади. Транспорт хизматлари кўрсатиш, даволаш, омма-
вий тадбирларда хизматлар кўрсатиш каби кўплаб фаолият 
турлари якка, гуруҳ, жамоа, тизим кўринишларида амалга 
оширилади. Санъат ва адабиётнинг айрим соҳалари борки, 
улардаги меҳнат ёлғиз изланувчи, рассом, шоир, ёзувчи то-
монидан амалга оширилади. Шунга кўра, меҳнат ресурс-
ларини индивидуал, оилавий компаниялар таркибида фа-
олият олиб борувчиларга гуруҳланади. Улар ичида саноат, 
қурилиш, транспорт каби соҳалардаги меҳнат жамоавийлиги 
билан кўзга ташланиб туради. Ҳар бир касб соҳа вакиллари-
нинг меҳнати малака даражаси билан таснифлаб чиқилади. 
Штат таснифлари бўйича тажрибаларини орттириб бориш-
лари рағбатлантирилади. Шу тариқа меҳнат жамоаларида-


138
ги ходимлар ўз имкониятларини кенгроқ очадилар. Касбий 
мукаммалликка интиладилар. Бу интилишларни ўрганиб, 
рағбатлантириб бориш кутилган натижани беради. Ходимлар, 
ижодкорлар, ёшлар ўртасида танловлар ташкил қилиш, на-
тижаларни оммалаштириш бизнес ривожида алоҳида муҳим 
аҳамият касб этади.
Меҳнат учун керакли шарт-шароитлар яратиш, уни эъти-
роф этиш ва етарлича рағбатлантириш натижаларининг ор-
тиб боришига хизмат қилиш билан бир қаторда иш ўринлари-
нинг жозибадорлиги ҳам таъсир қилади. Қанчалик қийин ва 
мураккаб бўлмасин, кўпчилик ёшлар шифокорликка, дастур-
чилик, конструкторликка интилади. Ҳали ҳеч ким қурмаган 
биноларни қуришни орзу қиладилар. Демак, иш берувчилар-
нинг интилишларни рағбатлантириб, руҳлантириб, мақсадли 
йўналишларга йўллаб туриши ўзи учун ҳам, жамият учун 
ҳам фойдали бўлади. Масала доимо ким мулкдор ёки ким 
ёлланма ишчилигини таъкидлашда эмас, балки ким ўз иши-
нинг устаси, ким жамиятга кўпроқ наф келтиради деган 
нуқтаи назарда. Холислик, ҳалоллик ва билимдонлик билан 
мулк масаласини иккинчи қаторга чиқариб, ижодкор меҳнати 
тан олиши, ҳатто хусусий фирма конструктори, архитектори, 
менежери, устаси ҳам умумжамият эътирофига эриша оли-
ши керак. Яъни давлат орден-медаллари, ёрлиқлари ва му-
кофотларига тавсия этилиши, унинг интилишлари муносиб 
баҳоланиб, эътироф этилиши зарур. Бунда жамоа ташкилот-
лари, маҳаллий бошқарув органлари асосий роль ўйнашла-
ри керак. Шундай қилайликки, мулк кимникилиги эмас, бу 
ишни ким қилгани муҳим бўлсин. 
Меҳнат кишиси изланиш, яратиш, интилишдан манфаат-
дор бўлсин. Жозибадорлиги кам хусусий фирма инқирозга 
учраб, йўқолиб кетишини кутмасдан, унга тавсиялар бериш, 
янги меҳнат муносабатларини йўлга қўйишнинг илғор, са-
марали, камчиқим йўлларини кўрсатиб бориш керак бўлади. 
Бу вазифаларни бажаришда турли ассоциациялар ташкил 
қилинган бўлса-да, улар ўзларининг чекланган форматдаги 
вазифаларинигина адо этиб келишмоқда. Фирма катта фойда 
кўрса, кўп ҳажмдаги ишларни бажарса, кўплаб меҳнат ресур-
сларини банд қилса, бу фирмагагина эмас, туманга, вилоятга, 


139
мамлакатга наф келтиришини мулкдор ҳам, ходим ҳам, жамо-
атчлик ҳам, айниқса, ҳудудий бошқарув органлари ҳам яхши 
тасаввур қила олиши шарт.
Меҳнатнинг жозибадорлиги юқори иш ҳақи тўланиши 
билангина эмас, ишнинг қизиқарлилиги, жамиятга фойдали-
лиги, ижодийлиги, энг асосийси, тан олиниб, эътироф этили-
ши билан белгиланиши шарт. Журналистлар, телевидение, 
ҳокимиятлар, жамоат ташкилотлари мулкчилик шаклига эмас, 
меҳнат жамоасининг интилишларига, натижаларига эътибор 
қаратишлари керак. Қурилиш фирмаси Алининг фирмаси бўл-
са, Асил юқори меҳнат натижаларига эришаётган бўлса, ои-
лаларга шинам, пухта, кўп функцияли уйлар қуриб беришда 
жонбозлик кўрсатаётган бўлса, унинг ютуқларини кўтариб 
чиқиш, маънавий рағбатлантириш жуда-жуда керак. Бу маса-
лада ОАВ, маҳаллий жамоат ташкилотлари, касаба уюшмала-
ри олдидаги вазифалар жуда катта ва жуда долзарб. Меҳнатни 
улуғламай туриб, катта натижаларга эришиб бўлмайди. Зеро, 
меҳнатнинг жозибадорлиги бўлсин, ўзига тортсин, эътироф 
қилсин.
Мулк эгаси буни тушунмаслиги мумкин, лекин жамоат 
ташкилотлари, маҳаллий бошқарув идоралари бу масалага 
алоҳида эътибор қаратишлари керак. Ўзбекистонда 19 мил-
лион киши ишга яроқли фуқаролар бўла туриб, касаба уюш-
малар ёки ёшлар иттифоқи ташкилотларининг аъзолари 3-4 
миллион киши атрофида тебраниб туради. Ҳамма жойга ки-
риб бориш, меҳнат кишисини ҳимоялаш, ўз сафларига қўшиб 
олиш шу каби ташкилотларнинг бурчи эмасми?! Ахир, тайёр 
олий ўқув юрти ходим ва талабаларни, мактаб, коллеж хо-
димларини аъзо қилиб, шаҳар, вилоят, республика ташкилоти 
бўлиб юриш тўғри бўлмайди. Гап кимнинг мулки эканлиги 
ҳақида эмас, ривожланишга ким, қандай ҳисса қўшганлиги 
устида бориши керак. Бунинг вақти келди. Эртага раҳбар-
мутахассис бўладиган ёш битирувчилар буни ўз режалари-
га киритиб қўйишлари керак. Муҳими, мулк эгалиги эмас, 
нафлилик, тажриба, янгилик яратиш, одамларнинг оғирини 
енгил қилиш, уларга чиройли яшаш шароитлари яратиб бе-
риш устида бориши керак. Республикада хизмат кўрсатган 
қурувчи, транспортчи, саноатчи, ихтирочи каби эътирофлар 


140
кун тартибига чиқиши зарур. Фаолиятларнинг кўпи бизнес 
билан боғлиқ, саноқли фаолият турларигина давлат, жамият 
хизматига тегишли. Шунинг учун асосий эътиборни бизнес 
фаолиятининг психологик, иқтисодий, технологик, ташкилий 
жозибадорлигига қаратиш зарур.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish