Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

7.4. Бизнеснинг ташкилий маданиятини 
шакллантириш.
Пул топиш мумкин бўлган ҳамма ишни ҳам бизнес деб, 
ривожлантириб бўлмайди. Миллий маданиятимизга, инсон 
соғлиғига, обрўсига, ватанимиз хавфсизлигига зид бўлган 
ҳар қандай бизнес қатъий тақиқланади ва жазоланади. 
Одам савдоси, наркобизнес, терроризмни тарғиб қилувчи, 
инсон шаънини таҳқирлайдиган кўрсатув ёхуд эшиттириш-
лар тайёрлаш ва бошқалар қораланади. 
Бизнеснинг меҳнат ресурслари билан боғлиқ ташкилий 
маданиятининг шакллантирилиши тўғрисида тўхталсак. 
Меҳнат ресурслари – сизнинг бизнесингизда ишлаётган 
ва ҳали ишга қабул қилинмаган. Лекин сизнинг корхонан-
гизда ишлаши мумкин бўлган ишчилар билан бўладиган 
муносабатлар маданияти қандай бўлиши керак. Кийган 
кийими ёқмаганлиги учун ишдан бўшатиш мумкинми? Иш 
берувчининг ҳам ҳақ-ҳуқуқи, масъулияти, бурчи ва вази-
фалари бор. Ишга кирувчи ёки ишлаб турган кишиларнинг 
ҳам бурчи, масъулияти, вазифалари бор.
Буюртмачига бугун етказилиши келишилган тайёр 
маҳсулот кечикса, фирманинг обрўси тўкилади. Солиқ 
ва бошқа мажбурий тўловлар ўз муддатида тўланмаса, 
экологик талабларга, қонун меъёр ва талабларига риоя 
қилинмаса, тўғри бўлмайди.
Байрамларда ишчи-хизматчи, пенсиядаги фахрийлар, 
ўша ҳудуддаги ногиронлар, касалхонадаги кишиларнинг 
ҳолидан хабар олишни ташкил қилинмаса, кўча ва хиёбон-
ларга гуллар экиб, атроф ободонлаштирилмаса ҳам, тўғри 
бўлмайди.
Корхона ихтиёрида дам олиш жойи, умумий 
овқатланиш, кутубхоналар мавжудлиги, маҳаллий газета-
лар, тармоққа оид журналларнинг борлиги бизнес томо-


135
нидан ходимлар меҳнатига ҳурмат – маданият белгиси 
ҳисобланади. 
Корхона ходимларининг иш кийими ва пойафзалла-
рининг бир хиллиги, қулайлиги ҳам муҳим. Ишга келиш, 
ишдан қайтиб кетишда уларга транспорт хизмати кўрсатиш 
лозим.
Ходимларни малака ошириш ва тажриба алмашиш учун 
юбориш, яхши хорижий тажрибаларни қўллаш, ихтирочи-
ларнинг қўргазмаларини ташкил қилиш, даволаниш ва дам 
олиш учун шароитлар яратиш – булар ҳаммаси бизнесда 
ходимлар билан боғлиқ маданиятини билдирувчи омиллар 
ҳисобланади.
Бизнеснинг юритилиши билан боғлиқ маданият унинг 
халқаро ва ички бозордаги обрўсини кўтаради. Мол ет-
казиб берувчилар ва харидорлар билан ҳисоб-китобларнинг 
ўз вақтида ўтказилиши, банк кредитларини ўз муддатлари-
да қайтариш ҳам хўжалик юритиш маданиятини белгилов-
чи омиллар ҳисобланади.
Меҳнат муносабатларидаги маданият бир марталик 
ишларни бажаришда, айниқса, муҳим. Мардикор – ишчи 
эркакни ишга ёллаш, унга шароит яратиш, меъёрдан кам 
бўлмаган ҳақини тўлаш бизда бироз оқсайди. Бир марта-
лик иш билан шуғулланувчилар маҳаллий меҳнат ва бан-
дликка кўмаклашиш идорасининг йўлланмаси билан даро-
мад солиғидан озод қилинади. Иш берувчи (15 %) ягона 
ижтимоий тўловлардан озод қилинади. Ишчи ихтиёрий 
равишда, пенсияга чиқиш учун меҳнат стажи жамғариб 
бориш мақсадида даромаддан 6,5 % суғурта бадали тўлаб 
бориши мумкин. Лекин, биз яхши тушунтирмаганимиз са-
бали, бир марталик ишларни бажариб, даромад топувчи 
кишилар ўзи истаганча суғурта бадали тўлаб, меҳнат ста-
жини шакллантириб бормайди. Натижада, 65 ёшга етгач, 
минимал пенсияга чиқади, холос.
Бундан ташқари, иш турлари бўйича, уларнинг оғир-
енгиллигини, мураккаблиги ва зарарлилигини ҳисобга 
олиб, энг ками бир соатлик ёки бир кунлик меҳнат ҳақи 
меъёри ҳам ишлаб чиқилмаган. Бундай ҳол меҳнат мадани-
ятини пасайтиради.


136
Уй қурувчи маҳаллий усталар, ошпазлар, уста ва бошқа 
бир марталик ишларда ишловчилар ҳам пенсия таъмино-
ти учун нима қилиши кераклигини ҳеч ким тушунтирмай-
ди, лекин булар тўғрисида қонунлар бор. Тегишли меҳнат 
бўлимлари қонунни одамлар ичига олиб киришлари ва 
тушунтиришлари керак. Ўшанда меҳнат маданияти ҳам, 
меҳнат муносабатлари ҳам ўз ўрнига чиқади. Маданият биз 
истаганимиздек бўлиши учун ҳар биримиз ўз ўрнимизда 
ўзимизга тегишли вазифаларни тўлиқ, тўғри ва бардавом 
бажаришимиз керак.
Халқаро ташкилотлар келиб, 18 ёшгача болалар ёлланиб 
бировнинг қўлида ишлаши мумкин эмас деса, биз 18 ёшга-
ча болалар меҳнат қилмаслиги керак деб тушунамиз. Ои-
лада 5 ёшли боланинг ҳам вазифаси бор. Меҳнатсиз ўсган 
бола ҳаётда жуда қийналади. Меҳнатсиз турмуш ўғрилик 
эканлигини кичкина бола ҳам билиши, кучига, қизиқишига 
яраша, таълимга зарар етказмаган ҳолда оилага ёрдамчи 
бўлиши керак.
Инсонда меҳнат одоби ва маданияти ёшликдан шакл-
ланиб бориши шарт. Бизнесда меҳнат маданиятига риоя 
қилиш – унинг бардавомлигининг кафолати ҳисобланади. 
Бизнес маданияти касбга ўқиб етишиб чиқаётган ёш ишчи-
ларни шакллантириши керак. Бу халқаро алоқаларда ҳам, 
қўшма корхоналар ташкил қилишда ҳам муҳим.
Бизнес маданиятининг бир кўриниши – юқори фойда-
лиликдир. Эҳтимол, тўлиқ капиталистик ишлаб чиқариш 
ва тақсимот муносабатлари амал қилинадиган бизнеслар-
да бунга эътибор берилмас. Лекин бизда инқирозни ҳеч 
ким, ҳеч кимга раво кўрмайди. Юқори фойда олишга ин-
тилиш охир-оқибат инқирозга сабаб бўлади. Чунки сунъий 
равишда қимматлаштирилган маҳсулотлардан воз кечила-
ди. Ўрнини бошқа маҳсулотлар эгаллайди. Банкротликдан 
нари бўлиш учун юқори фойда меъёрини тармоқлар бўйи-
ча белгилаб олиш зарур. 
Меъёрдан ортиқча фойдалиликка эришилганда, юқори 
фойданинг 50 фоизи юқори фойда солиғига тортилишига 
тўғри келади. Навбатдаги ҳисоботгача корхона ўзини ўнг-
лаб олади. Унга шу тариқа имконият берилади. Масалан, 


137
қишлоқ хўжалигида 25 %, саноатда 20 % ва ҳоказо рен-
табелликни юқори меъёр қилиб белгилаб қўйиш керак. Ун-
дан паст бўлиши эса сифат, талаб ва таклифга боғлиқ ра-
вишда ўзгариб туради.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish