Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

16.2. Реал инвестициялар.
Инвестицияга ажратилган пул маблағлари номинал инвес-
тицияни ташкил этади. Ана шу маблағларнинг ишлатилиши 
натижасида эришилган реал натижа реал инвестиция дейила-
ди.
Реал инвестиция қуйидаги йўналишлар бўйича амалга 
оширилиши мумкин:
- ишлаб чиқариш учун янги бино-иншоотлар қуриш;
- янги техника, технология, ускуналар сотиб олиш;
- уй-жой ва маданий-маиший объектлар қуриш;
- мутахассис кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш. 
Одатда, ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш 
учун янги корхоналар қуриш, янги технологияни жорий 
қилиш, коммуникацияни ривожлантириш мақсадида капитал 
ресурсларга инвестиция қилинади. Капитал инвестициялар 
узоқ муддат хизмат қилиши, катта маблағ талаб қилиши, яъни 
қимматлиги, харажатларнинг узоқ муддатдан сўнг қопланиши 
ва инвесторга қайтиши билан фарқланади. Шунинг учун ка-
питал ресурсларга инвестиция катта хатар билан боғлиқдир.
Хом ашё, материаллар захираси, тугалланмаган ишлаб 
чиқариш ва тайёр маҳсулотлар захираси учун инвестиция 
ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлашга ёрдам беради. 
Уларга қилинган харажатлар нисбатан тез қайтади.
Бир томондан эҳтиёжларнинг юксалиб бориши, иккинчи то-
мондан, фан-техника тараққиёти, ишлаб чиқариш (хизмат кўр-
сатиши)нинг мураккаблашиб бориши инсондан юқори малака 
ва маҳорат талаб қилади, борган сари бу талаб мезонлари юкса-
либ боради. Натижада маълумот олиш, тажриба тўплаш, мала-
кага эга бўлиш, соғлом бўлиш учун борган сари кўпроқ капитал 
маблағларни талаб қила боради. Ана шу мақсадларга сарфлан-
ган харажатлар инсоний капиталга инвестиция деб аталади.
Иқтисодий адабиётларда ана шу йўналишларга мувофиқ 
равишда инвестициялар:
- асосий капиталга инвестиция;
- товар-материал захираларига инвестиция;


340
- инсоний капиталга инвестиция сифатида фарқланади. 
Инвестиция ким томонидан, қайси мулк эгаси томонидан 
амалга оширилишига кўра:
- хусусий, нодавлат сектордаги инвестиция (тадбиркор, ак-
ционерлик жамияти бино, иншоот қуради, асбоб-ускуна сотиб 
олади);
- ижтимоий (давлат) секторидаги инвестиция (масалан, 
давлатнинг метро, кўприк, корхона, электростанция қуриши 
кабилар);
- чет эл инвесторлари томонидан (хусусий, давлат) 
қўйилган инвестицияга бўлинади.
Капитал ресурсларга инвестициянинг ўзи икки турга бўли-
нади: соф инвестиция ва модернизация учун инвестиция.
«Соф ёки янги» инвестиция билан модернизация учун ёки 
эскирган асосий капиталнинг ўрнини тўлдириш учун инвес-
тициялар ялпи инвестиция деб аталади.
Ялпи инвестиция – эски асосий капитални янгилаш (амор-
тизация) + ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун асосий капи-
тални кўпайтиришга сарфланган инвестициядан иборат.
Соф инвестиция – ялпи инвестициядан асосий капитал 
амортизациясининг айирмасига тенг. Агар соф инвестиция 
мусбат катталикни ташкил этса, иқтисодиёт ривожланади. 
Агар соф инвестиция нолга тенг бўлса (инвестиция аморти-
зация суммасига тенг бўлса), у ҳолда иқтисодиёт турғунликка 
юз тутади. Агар соф инвестиция манфий миқдорга тенг бўл-
са (инвес-тиция миқдори амортизация миқдоридан кам бўл-
са), у ҳолда ишбилармонлик фаолияти сусаяди.
Реал жамғарилган капиталнинг ўсиши фаровонликнинг 
ортишига олиб келади. Шу жиҳатдан қарасак, бугунги фаро-
вонлик кечаги инвестициянинг натижаси, бугунги инвестиция 
эса жамиятнинг эртанги фаровонлигини таъминлайди.
Лекин жамият олдида доимо бугунги ва эртанги истеъмол-
нинг қанча бўлишини ечиш муаммоси туради. Жамият бугун 
қанча кўп инвестиция қилса, эртага бойроқ бўлади, аксинча 
кўпроқ истеъмол қилинса, келажакда кўпроқ истеъмол қилиш 
имконияти шунча камаяди. Хориждан капитал қабул қилувчи 
томонидан инвестиция муҳити моделини ишлаб чиқиш ҳар 
томонлама асосланган ташқи иқтисодий алоқаларни аниқлаб 
берувчи воситадир. У орқали хорижий инвесторга таъсир кўр-


341
сатувчи омиллар тўғрисида аниқ тушунчаларга эга бўлиш, хо-
рижлик инвесторларнинг хулқ-атворини ҳар томонлама анг-
лаш ва мамлакатдаги иқтисодий ҳолатни чуқурроқ баҳолаш 
имконияти пайдо бўлади. Бу жараёнларнинг барчаси респуб-
ликамизнинг бошқа давлатлар билан дастлабки иқтисодий 
муносабатларини йўлга қўйиши жараёнида четдан капитални 
жалб қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Хорижий инвестиция иштирокида амалга оширилиши ло-
зим бўлган лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқишда фақат ўз 
манфаатлари билан чегараланмасдан, инвесторнинг мақсад 
ва имкониятлари билан ҳам ҳисоблашиш алоҳида эътиборга 
лойиқдир. Инвестиция муҳити тушунчаси ўзининг мураккаб-
лиги ва мукаммаллиги жиҳатидан макро ва микроиқтисодиёт 
даражасида кўриб чиқилади. Макроиқтисодиёт даражаси-
да у капитални қабул қилувчи мамлакатдаги мавжуд сиёсий, 
иқтисодий ва ижтимоий ҳолатларни ўз ичига олади.
Макроиқтисодиёт даражасида ёндашилганда хорижий 
инвестицияларга нисбатан давлат сиёсати, халқаро шарт-
номалар шартларини бажариш, хорижий мулкни миллий-
лаштириш, турли масалалар бўйича халқаро шартномалар 
тизимида иштирок этиш, давлат бошқарув тизимларининг 
мустаҳкамлиги, сиёсий раҳбариятнинг муқаррарлиги, давлат-
нинг иқтисодиётга аралашиш даражаси, иқтисодий сиёсат-
нинг мукаммаллиги, давлат аппаратининг иш самарадорлиги, 
банклар тизимининг такомиллашув даражаси, пул муомала-
си ва давлат бюджетининг барқарорлиги, давлатнинг ички ва 
ташқи қарзлари миқдори ва бошқалар ҳал қилувчи ўринда ту-
ради. Инвестиция муҳитига капитални қабул қилувчи мамла-
катнинг қонунларида акс эттирилган тўғридан-тўғри харажат-
лар ва хорижий фирмаларнинг фаолиятини чегараловчи ёки 
тақиқловчи омиллардан ташқари, тўлиқ аниқланмаган баъзи 
бир қоидалар ва мувофиқлаштирилмаган жараёнларнинг мав-
жудлиги салбий таъсир этади.
Микроиқтисодиёт даражасида инвестиция муҳити бир 
томондан инвестор-фирмаси ва иккинчи томондан хорижий 
инвестицияни қабул қилувчи хўжалик субъектлари, яъни со-
тувчилар, сотиб олувчилар, банклар ҳамда касаба уюшма ва 
бошқа жамоат ташкилотлари ўртасидаги иккиёқлама муно-
сабатларни акс эттиради. Бу даражада инвестиция иқлими 


342
умумлаштирилган баҳолар, иқтисодий, ҳуқуқий ва маданий 
жабҳаларда яққол кўринади. Макро ва микроиқтисодиёт дара-
жалари биргаликда ягона инвестиция муҳитини ташкил этади 
ва потенциал инвесторлар ҳамда капитални қабул қилувчи то-
монларнинг бўлажак муносабатларини белгилаб беради.
Инвестиция муҳити объект категорияси бўлиб, ҳар бир 
алоҳида олинган вақт доирасида инвесторлар учун ҳақиқатда 
мавжуд бўлган шарт-шароитлар мажмуасини акс эттиради. 
Лекин ҳозирги шароитда инвестиция муҳити фақат давлат ор-
ганлари таъсири остида шаклланмоқда. Албатта, бу ишлар-
ни амалга оширишда жаҳон тажрибасидан, жумладан, хори-
жий инвестиция билан ташкил этилиб, юксак иқтисодий кўр-
саткичларга эришган компания ва фирмалар тажрибасидан 
кенгроқ фойдаланиш керак. Бу жараённи амалга оширишда 
миллий хусусиятларни ҳам ҳисобга олиш лозим.
Давлат 
ҳокимиятининг 
таъсирчанлиги 
инвестиция 
муҳитини аниқловчи омиллардан биридир. Шундан келиб 
чиқиб, ҳар бир капитал жалб қилувчи мамлакат маълум бир 
инвестиция тизимига эгалигини таъкидлаш мумкин. Бу тизим 
ҳуқуқий меъёрлар ва муассасалардан иборат хорижий инвес-
тицияларни қабул қилиш тизими ва инвестиция муҳитини ўз 
ичига олади. Хорижий капитални қабул қилиш тизими инвес-
тиция муҳитининг компоненти бўлиб хизмат қилади ва унга 
нисбатан мустақил равишда ташкил этилади. Чунки у инвес-
тиция муҳитини ўзгартиришга қодирдир. Хорижий инвести-
цияларни қабул қилиш тизими қабул қилувчи томонни хори-
жий капитални миллий иқтисодиётга қулай равишда кириб 
келишини намоён қилиб, инвестиция муҳити кириб келган 
капитални мамлакат ичида оптимал равишда ўсиб бориш ва-
зиятига баҳо беради.
Хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали саноатни 
янги замонавий технологиялар билан, қишлоқ хўжалигида 
қайта ишловчи саноат мажмуи билан таъминлаш ва бошқа 
соҳаларда туб ўзгаришлар ясаш мумкин. Шундай ижобий 
ишларни амалга ошириш учун хорижий инвесторларга қулай 
бўлган инвестиция муҳитини яратиб бериш керак. Инвести-
ция муҳити иқтисодиётда янги тушунча эмас, аммо мустақил 
Ўзбекистон шароитига нисбатан ишлаб чиқилмаган. Энди 
бу шароитни яратишга уринишлар бўлмоқда. Бир қатор ри-


343
вожланган давлатлар бу жараённи ижобий тарзда амал-
га оширган. Инвестиция муҳитининг аҳамияти, амалий 
жиҳатдан, қайси бойликлар ва йўналишлар тизими асосида 
хорижий инвесторлар фаолият юритишлари тўғрисида ту-
шунча беради ва шунинг негизида хорижлик инвесторларга 
нисбатан қандай муносабатда бўлишни ишлаб чиқишга имко-
ният яратади.
Инвестиция муҳити – жуда кенг маънода ишлатилади-
ган тушунча бўлиб, инвестор томонидан ҳисобга олинади-
ган барча муаммолар ва масалаларни ўз ичига қамраб ола-
ди. Инвестор томонидан маълум бир давлатга инвестиция 
қилишнинг қулай ва ноқулай томонлари баҳоланади, шу би-
лан бир қаторда, ўз капиталини киритмоқчи бўлган мамла-
кат мафкураси, сиёсати, иқтисодиёти ва маданиятига катта 
аҳамият берилади. Инвестиция муҳити ҳар томонлама чуқур 
таҳлил қилиниши асосида инвестиция риски аниқланади. Ин-
вестиция муҳити ва риск даражалари бир-бирларига теска-
ри нисбатдадир. Инвестиция муҳити қанчалик қулай бўлса, 
инвесторнинг тадбиркорлик риски шунчалик паст даражада 
бўлади ва бу инвесторларнинг кириб келишини кўпайтиради. 
Аксинча, инвестиция муҳити ноқулай бўлса, риск даражаси 
юқори бўлади. Бу эса инвестиция қабул қилувчининг сарф-ха-
ражатлари ўсишига олиб келади. Шундай қилиб, инвестиция 
муҳитининг ҳолати фақат инвестор учун эмас, балки инвести-
ция қабул қилувчи учун ҳам муҳимдир.
Ҳозир турли мамлакатлар ва минтақалар ўртасидаги инвес-
тиция учун авж олаётган рақобат кураши нуқтаи назаридан ин-
вестиция риски тушунчасини кўриб ўтиш зарур.
Инвестиция оқимларининг у ёки бу мамлакатларга йўнал-
ганлиги, шунингдек, уларнинг реал ҳажмлари охир-оқибат шу 
рисклар билан белгиланади.
Умуман олганда инвестиция рискини уч тоифага бўлиш 
мумкин:

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish