Молиявий назорат – давлат, тармоқ вазирлиги,
маҳаллий ҳокимият, мулкдор, акционерларнинг кузатув
кенгаши томонидан амалга оширилади. Давлат бюджетига
келиб тушиши керак бўлган солиқлар, божлар, йиғимлар,
бошқа маъмурий тўловлар давлат идоралари томонидан на-
зорат қилинади. Назорат даврий-режали, режадан ташқари,
қисқа муддатли, сўров бўйича бўлиши мумкин. Асосий назо-
рат давлат солиқ ва божхона қўмиталари томонидан амалга
оширилади.
Молиявий бозор – пул бозори. Валюта бозори. Қиммали
қоғозлар бозори. Иқтисодиёт рисоладагидек ривожланиб
бориши учун жисмоний ва юридик шахслар ихтиёридаги,
вақтинча бўш турган пул маблағларини, доимий равишда
ишлаб туришини ташкил қилиш керак. Вақтинча бўш пул
маблағлари иқтисодиётдан четда қолиши тараққиётни
секинлаштиради. Пул кимга тегишли бўлса ҳам, дои-
мо ишлаб туриши учун унинг ҳақини (фойдасини) тўлаб,
266
жамғарилган фойдани муомалага йўналтириб турилади.
Кимдир кексалигини таъминлаш учун пулларини омонатда
жамғаради. Кимдир каттароқ харажатларни амалга ошириш
олдидан пул жамғаради. Молия бозори эса шу – омонатда-
ги, жамғармадаги, ҳисоб варақалардаги пул маблағларини
ишлаб чиқариш айланмасига жалб қилиб, жараёнларни
тезлаштиришга ёрдам беради. Бўш пул маблағларини шу
маблағга муҳтож бўлиб турган хўжалик юритувчиларга
вақтинча олиб беради. Битмай турган завод ишга тушири-
либ, ишчиларни қабул қилади, янги турдаги маҳсулот ишлаб
чиқаради. Пул эгаси, уни сақлаб жамғарувчи, пул ҳаракатига
хизмат кўрсатувчи, унга бўлган эҳтиёжини қондириб, фой-
даси билан қайтариб берувчиларнинг ҳаммаси пул ҳаракати
йўналишларида ўзига хос хизматларни бажаргани учун
маълум миқдорларда манфаатдор бўлиб, фоизлар, дивиденд-
лар, комиссия ҳақлари оладилар. Бу воситачилар ўз фаолият-
ларини доимо ривожлантириб, такомиллаштириб борадилар.
Шундай қилишадики, ҳисоб варақдаги, омонатдаги,
жамғарилаётган, қарзга берилган, солиқ қилиб турилган, иж-
тимоий жамғармаларга ўтказилган пуллар бир кун ҳам бекор
туриб қолмайди. Ҳақини тўлаган ҳолда тўлов воситаси си-
фатида ҳаракатда бўлади. Пулнинг қўлдан-қўлга ўтиши (му-
омалада бўлиши) янги қийматлар яратади. Инсонларнинг,
ишлаб чиқарувчиларнинг, давлатнинг турли эҳтиёжларини
қондиради. Пулнинг эгаси ўз пулини кўзда тутилган муддат-
да фоизи билан, комиссия йиғими билан дивиденд кўрини-
шида қайтариб олиб, ўз эҳтиёжига сарфлайверади. Шу иш-
лар профессионал даражада молия бозорларида амалга оши-
рилади.
Молия бозорларининг мамлакат иқтисодиёти жадал ри-
вожланишидаги ўрни муҳим. Мисол учун, автомобиль 30
млн. сўм туради. Сизда 26 млн. сўм бор. 4 млн. сўм кредит
ёки қарз оласиз-да, кейинги икки йил ичида бўлиб-бўлиб,
фоизи билан қайтарасиз. Сиз икки йил олдин автомобилга
эга бўлдингиз, сотувчи фирма ўша автомобилни тезроқ сот-
ди. Завод тезроқ сарфлаган пулини қайтариб олиб, яна янги
автомобиль ишлаб чиқариш учун автошиналар сотиб олди.
Шина заводи солиқлардан бўлган қарзини тўлаб олди. Дав-
лат талабага стипендияни, пенсионерга пенсиясини тўлаб
267
олди. Пенсионер дўстлари билан санаторийга дам олгани
кетди. Санаторий ўз фаолияти узлуксизлигига эришиб, хо-
димларига мукофот тўлаш имкониятига эга бўлди. Занжир
давом этаверади.
Пул муносабатлари занжирининг узлуксизлигини таъ-
минлаш ўз-ўзидан бўлиб қолмайди. Бу орада ташкилотчилар
тинимсиз меҳнат қилиб, ўз тирикчилигини ўтказади. Ўзим
бозор, ўзим харидор деган доирадан чиқиб, инвестиция-
лаш жараёнларига, эндиликда хорижий банк, компания ва
жамғармаларнинг сармоялари ҳам жалб қилинаяпти, молия
бозори байналмилаллашиб, бир давлат чегарасидан чиқиб,
жаҳон амалиётига айланиб улгурди. Япония санъаткорлари
Италияда, Африкада ишлаб туришди. Ўзбек тадбиркорлари
Осиё тараққиёт банкидан кредит олиб, катта туризм объек-
тини ишга туширишяпти ва ҳоказо.
Молия бозор иштирокчилари: инвесторлар (давлат, юри-
дик ва жисмоний шахслар, вақтинча бўш маблағ эгалари) –
улар бўш турган пул маблағларини фойда кўриш мақсадида
турли бозорларга чиқаряптилар; бошқарувчилар ёки махсус
иқтисослашган молиявий тузилмалар (банклар, суғурта ком-
паниялари, воситачилар). Пул маблағларини инвесторлардан
фойдаланувчиларга ўтишида асосий вазифани бажариша-
ди. Фойдаланувчилар – давлат, юридик ва жисмоний шах-
слар бўлиб, улар маълум ҳақ эвазига молиявий ресурслар-
ни ўз фаолиятларида қўллаб, шундан фойда кўрадилар. Кўз
олдингизга намунавий уйларни кўриб, аҳолига сотаётган
қурувчи фирмаларни келтиринг. Уйни сотиб олувчилар беш
йил кутмасдан, кредит ҳисобига уйни сотиб олиб, кейинги
йилларда оз-оздан тўлаб бориб, уйни ўз мулкига айланти-
риб олади. Уйда беш йил ичида тўй-тантаналар бўлиб ўта-
ди. Набиралар туғилиб, коллежга ўқишга борадиган бўлиб
қолишади.
Молиявий бозорнинг шаклланиши – жуда мураккаб
жараён. Уни бир қарор ёки фармойиш билан ташкил этиб
бўлмайди. Манфаатдорлик, шаффофлик, кафолат, ишонч
орқали, табиий равишда ривожланиб борадиган бу муноса-
батлар тизимида асосий кафил – давлатдир.
Молиявий бозорни ҳаракат муддати бўйича қуйидагича
таснифлаш мумкин:
268
1. Қисқа муддатли (бир йилгача) молиявий операциялар;
2. Ўрта муддатли (бир йилдан беш йилгача) молиявий
операциялар;
3. Узоқ муддатли (беш йилдан ўттиз йилгача) молиявий
операциялар бозорлари.
Молиявий бозорни сегментлари бўйича ҳам таснифлаш
мумкин:
- пул бозори;
- қимматли қоғозлар бозори;
- суғурта бозори;
- валюталар бозори;
- қимматбаҳо металлар бозори;
- кўчмас мулк бозори.
Бозорлар – миллий, ҳудудий ва жаҳон бозорлари бўли-
ши мумкин. Осиё, Европа, Аффрика, Америка қитъаси бо-
зорлари минтақавий бозорларга мисол бўлади. Жаҳон банки
халқаро молия бозорларига мисол бўлади.
Молиявий бозорлар – пул бозори ва капиталлар бозорига
ажратилиши мумкин. Капиталлар бозори ўз ичига қимматли
қоғозлар бозори, суғурта бозори, валюта бозори ва кўчмас
мулк бозорларини қамраб олади. Пул бозори қисқа ва узоқ
муддатли кредит операцияларини, банклараро ва валюта бо-
зорини ўз ичига олади.
Қимматли қоғозлар бозори. Қимматли қоғозлар бозори
бирламчи бозор ва иккиламчи эмиссия бозорларидан иборат.
Иккиламчи бозор биржа бозорлари ва биржадан ташқари бо-
зорларни ўз ичига олади. Қимматли қоғозлар бозорлари мо-
лия бозорида катта улушга эгадир. Қимматли қоғоз – белги-
ланган шаклда ва зарур реквизитларда мулкий ҳуқуқни акс
эттирувчи ҳужжатдир. Қимматли қоғозлар бозорини давлат,
хусусий сектор, хорижий субъектлари ташкил қилиш мум-
кин.
Иқтисодий табиати ва қўлланиш мақсадларига қараб
қимматли қоғозлар шерикчилик, кредит муносабатлари
фонди қимматлиларнинг ҳосилалари бўлиши мумкин. Қим-
матли қоғозлар акционерлар, варрантлар, коносаментлар,
қарз мажбуриятлари, облигациялар, банк сертификатлари,
банкнинг махсус қимматли қоғозлари ва бошқа қимматли
қоғозлар шерикнома келишувлари кабилардан иборат бўла-
269
ди. Қуйида уларнинг айримлари тўғрисида қисқача маълу-
мот беришимиз мумкин.
Векселлар – ҳисоб-китоб муносабатларида қўлланилади.
Сотувчи харидорга товарнинг тўловини кечиктириб тўлаши
учун имконият бериб кредит воситаси, тўлов воситаси си-
фатида қўлланган. Бир миллион сўмга вексел ёзиб бериб,
велосипедни миниб кетаверишган. Савдо тезлашган. Ёки
10 млн. сўм қарз олиб, 8 ойда қайтариб тўлаш мажбурияти
тасдиқланган тўлов ҳужжатидир.
Акциялар – акция эмиссия қилинадиган қимматли қоғоз.
Эгасига шу акционерлар жамияти олган фойданинг бир
қисмини дивиденд кўринишида олиш ҳуқуқини беради.
Облигациялар – корпорациянинг қандайдир мулкини га-
ровга қўйиб чиқаради. Облигация эгаси унда кўрсатилган
вақти келганда кўрсатилган нарсани дастлабки нархда ва
фоизи билан олиш ҳуқуқини беради.
Сертификатлар – умумий кўринишда банкнинг омонат-
га пул олинганлиги тўғрисидаги қарз мажбуриятларидир. Бу
мажбуриятлар қўлдан-қўлга ўтади. Сотилади, сотиб олина-
ди.
Do'stlaringiz bilan baham: |