Иқтисодий категория бюджетнинг турли даражада мар-
казлашган фондларини шакллантириш, тақсимлаш, фойдала-
ниш жараёнида юзага келувчи иқтисодий муносабатлардир.
Молиявий дастак сифатида бюджет – тегишли даража-
даги давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини
таъминловчи, улар олдига қўйилган вазифаларни бажариш
имконини берувчи марказлаштирилган пул маблағлари фон-
дидан иборатдир. Давлат томонидан режалаштирилган тад-
бирларни бюджет ҳисобидан молиявий таъминлашда ундан
молиявий дастак сифатида фойдаланиш кўзда тутилади.
Ҳуқуқий категория сифатида бюджет мамлакатнинг
тегишли ҳудудлари доирасида марказлаштирилган пул
маблағларини шакллантириш, уларни тақсимлаш ва фой-
даланишга қаратилган ҳамда тегишли давлат ёки маҳаллий
ҳокимият муассасалари томонидан тасдиқланган асосий мо-
лиявий режадан иборатлиги назарда тутилади.
Белгиланган тартибда кўриб чиқилган ва тасдиқланган
бюджет давлат ёки маҳаллий ҳокимликлар молиявий режа-
сига, давлат меъёрий ҳужжатига айланади.
258
Давлат харажатлари асосан давлат бюджети орқали амал-
га ошади. Булар давлатнинг инвестиция сарфлари, мудофааа
харажатлари, ижтимоий эҳтиёжлар учун ажратмалар ва дав-
лат бошқарувининг молиявий манбаларидир. Давлат бюдже-
ти харажатларининг асосий тўрт тури ажратилади.
1. Ишлаб чиқаришни ривожлантиришга инвестициялар;
2. Ижтимоий соҳаларни (маориф, соғлиқни сақлаш, иж-
тимоий таъминот, маданият) пул билан таъминлаш;
3. Давлат идораларининг харажатларини қоплаш;
4. Мамлакат мудофааасини таъминлаш. Давлат бюдже-
тининг даромад қисми, албатта, биринчи навбатда, ана шу
харажатларни тўлиқ қоплаши зарур бўлади.
Бюджет камомади бу даромадларнинг харажатларни қоп-
лай олмаслиги бўлиб, бюджет тақчиллигини юзага келтира-
ди. У қўшимча солиқлар киритиш, пул эмиссиясидан фойда-
ланиш, заёмлар чиқариш ва чет мамлакатлардан қарз олиш
орқали қопланади.
Банклар томонидан ишлаб чиқилаётган кредитлаш
дастурлари миллий саноатнинг асосий тармоқларини
– тараққиёти бутун мамлакат иқтисодиёти ва ижти-
моий соҳасига ижобий таъсир кўрсатувчи ўша «ўсиш
нуқталари»ни қамраб олади. Банк фаолиятининг страте-
гик йўналишлари иқтисодиётнинг юксак технологиялар-
га асосланган ва ижтимоий муҳим тармоқларини қўллаб-
қувватлаш, ишлаб турган корхоналарни модернизация
қилиш, техник ва технологик янгилаш, юқори самарали янги
ишлаб чиқаришларни жорий этиш чора-тадбирларини мо-
лиялаштириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий
хомашё ресурсларидан фойдаланиш ва уларни қайта ишлаш-
га асосланган, импорт қилинаётган истеъмол моллари ўрни-
ни босувчи ишлаб чиқаришларни барпо этиш ва ривожлан-
тиришдан иборат.
Мамлакатимизнинг йирик ишлаб чиқарувчилари, ки-
чик ва хусусий бизнес корхоналари Банкларнинг асосий
қарз олувчиларидир. Банк инвестицияларининг аксарияти
ёқилғи-энергетика комплекси (хусусан, янги энергия иш-
лаб чиқариш қувватларини ташкил этиш), транспорт, ах-
борот технологиялар, инфратузилмавий лойиҳалар, маши-
насозлик, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, минтақавий
259
иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган. Сўнгги йил-
ларда аҳолига банк хизматларини тақдим этиш ҳисобига ўз
чакана бизнеси йўналишини фаол ривожлантираяпти. Кат-
та ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмол кредитлари
Банкнинг оммавий маҳсулотлари орасида устувор ўрин ту-
тади. Банклар ўз молиявий барқарорлигини ошириш ҳамда
фойда манбаларини диверсификация қилиш учун бор куч-
ғайратини сарфлаяпти, корпоратив мижозлар сонини кўпай-
тириш, филиаллар тармоғини ривожлантириш йўналишида
доимий иш олиб бораяпти, иқтисодиётнинг реал сектори
корхоналари кредитланишини кенгайтираяпти, банк хиз-
матларининг янги турларини жорий этмоқда. Банкнинг мо-
лиявий барқарорлиги таниқли Moody’s ва Standart&Poor’s
халқаро рейтинг агентликлари томонидан тасдиқланган.
Ўзбекистон Рес-публикасида олиб борилаётган ислоҳотлар,
айниқса, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини эркинла-
штириш сиёсати мамлакатимизни ривожлантириш учун ян-
гидан-янги имкониятлар ва истиқболларни очиб бермоқда.
Мамлакатимизнинг банк-молия тизимини ислоҳ этишни
янада чуқурлаштиришнинг муваффақиятли амалга ошири-
лаётган дастури, иқтисодиётни эркинлаштириш ва бозор
ислоҳотларини демократлаштириш, миллий иқтисодиётнинг
рақобатбордошлигини ошириш ҳамда макроиқтисодий
кўрсаткичлар барқарор ўсишини таъминлашга доир олий
мақсадлар билан кириб бораяпти.
Бу борада банкларнинг молиявий сиёсати келгусида ҳам
иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини ривожлантиришда
кўмаклашибгина қолмасдан, айни пайтда кичик ва хусусий
корхоналарни қўллаб-қувватлаб, бундан буён ҳам мамлакат
иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашда ёрдам беради. Банк-
лар ўз мижозларига анъанавий банк операцияларидан бош-
лаб, манфаатли тарифлар бўйича бизнесни ривожлантириш-
нинг стратегик дастурларини, шериклик муносабатларининг
узоқ муддатли ва самарали йўналишларини ишлаб чиқишгача
бўлган ғоят кенг доирадаги хизмат турларини таклиф этишга
тайёр.
Чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик манфаатларини ишончли
ҳимоя қилиш, энг муҳими, Конституциямизда кўзда тути-
260
лганидек, хусусий мулкнинг қонуний, меъёрий-ҳуқуқий
ва амалий жиҳатдан устувор ролини таъминлаш, Ўзбекис-
тон иқтисодиётида давлат иштирокини босқичма-босқич
камайтиришга қаратилган муҳим ислоҳотларни амал-
га ошириш йўлида катта қадам бўлди. Таъкидлаш жоизки,
тараққиётимизнинг ҳозирги босқичида фақат углеводород
хомашёси, қимматбаҳо ва рангли металлар, уран хомашёси-
ни қазиб оладиган ва қайта ишлайдиган корхоналарни, шу-
нингдек, табиий монополияларнинг стратегик инфратузил-
ма тармоқларини – темир ва автомобиль йўллари, авиата-
шувлар, электр энергия ишлаб чиқариш, электр ва коммунал
тармоқларини тўғридан-тўғри давлат бошқарувида сақлаб
қолиш мақсадга мувофиқ, деб топилди. Давлат активларини
хусусийлаштириш, аввало, чет эллик инвесторларга сотиш
вазифалари қўйилди ва бунинг учун тегишли шароитлар
яратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |