Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш


 Ахборот ва коммуникация фаолиятида хориж



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/199
Sana21.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#42424
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   199
Bog'liq
Бутабоев Бизнес бошкариш асослари

12.4. Ахборот ва коммуникация фаолиятида хориж 
тажрибаси.
Илмий-техникавий 
тараққиёт 
ахборот-коммуника-
ция технологияларининг (АКТ) ҳаётимизнинг барча 
жабҳаларига кенг кириб келиши билан ифодаланмоқда. 
Ушбу технологиялар кўпгина ривожланган давлатлар-


244
да шаклланган ахборотлашган жамиятнинг негизини таш-
кил қилмоқда. Яқин йилларда биз учун тасаввур қилиб 
бўлмаган имкониятларни АКТлар яратиб бериб, инсонлар 
меҳнатини енгиллаштирмоқда, унинг сифати юксалишига 
ҳам олиб келмоқда.
Жаҳондаги ривожланган давлатларнинг иқтисодий 
ўсиши авваламбор билимлар ва интеллектуал потенциал 
ҳисобига амалга оширилмоқда. Билимлар иқтисоди-ётининг 
шаклланиб бориши жараёнларини давлатдаги иқтисодиёт ва 
институтционал ҳолат индекси, билимлар индекси, иннова-
циялар индекси, таълим индекси ва АКТлари индекслари 
асосида кузатиб боришимиз мумкин. Шунинг учун ҳам таъ-
лимга қилинаётган инвестициялар миқдори асосий фонд-
ларга қилинаётганларга нисбатан ўсиб бормоқда. Масалан, 
Жаҳон Банкининг 2015 йилдаги тадқиқотларига кўра, бир-
гина тезкор Интернет фойдаланувчилари сонини 10 фоизга 
ошириш орқали мамлакат ялпи ички маҳсулотини (ЯИМ) 
1,3-2,0 фоизга ўстиришга ва аҳоли жон бошига тўғри кела-
диган даромадларнинг 1,2 фоизга ошишига эришиш мум-
кин.
Ҳозирги кунда кўпгина давлатлар иқтисодий ўсишини 
таъминлашнинг асосий омилларидан бўлиб, АКТлар соҳаси 
ҳисобланмоқда. Миллий иқтисодиётнинг ушбу соҳаси кўп-
гина ривожланаётган давлатларда эндигина шаклланмоқда. 
Лекин ривожланган давлатларда эса у иқтисодий ўсиш-
нинг локомотиви бўлиб хизмат қилмоқда. АКТлар меҳнат 
унумдорлигини юксалтириш ва бошқа барча ресурслар-
дан оптимал фойдаланишнинг асосий омили бўлиб, за-
монавий иқтисодиётда нуфузли ресурсларга айланмоқда. 
Жумладан, АҚШлик тадқиқотчилар гуруҳи томонидан ўт-
казилган тадқиқотлар натижасига кўра, иқтисодий кризис 
шароитида ҳам АКТнинг иқтисодий ўсишни таъминлаши 
ҳайратланарли. Яъни юқори тезликдаги Интернетни ри-
вожлантиришга йўналтирилган ҳар бир доллар мамлакат 
иқтисодиётига 10 доллар бўлиб қайтишини кузатиш мум-
кин.
Европа Иттифоқида эса 2015 йилда Интернетни ри-
вожлантиришга йўналтирилган сармоялар натижасида 1 


245
миллиондан ортиқ иш ўринлари яратиш ва 850 миллиард 
евро даромад кўришга эришилган.
Республикамизда ҳам миллий иқтисодиётимизнинг 
тармоқ ва соҳаларига АКТни босқичма-босқич жорий қилиб 
бориш борасида кўпгина амалий ишлар бажарилмоқда. 
Мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ри-
вожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган 
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари-
га бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирил-
ган мажлисидаги маърузасида Биринчи Президентимиз 
Ислом Каримов АКТнинг ривожланиши мамлакатнинг 
рақобатбардошлик даражасига таъсир кўрсатиши, катта 
ҳажмда ахборот тўплаш ва уни умумлаштириш имкони-
ни бериши, бошқаришни стратегик даражада ташкил этиш 
учун кенг имкониятлар очиб беришига эътибор қаратди. 
Дунёда йиғилган маълумотлар ҳажми тезкорлик билан ортиб 
бормоқда. Агар 2015 йилда дунё бўйича умумий маълумот-
лар ҳажми 7 зеттабайтни ташкил қилган бўлса, 2020 йил-
га бориб 40 зеттабайт бўлиши башорат қилинмоқда, яъни 5 
йилда салкам 6 баробарга ортади. Бу ҳам бўлса замонавий 
АКТдан янада тизимли ва илмий асосланган ҳолда фойдала-
нишни талаб қилмоқда.
Ҳақиқатан ҳам, АКТлар олдинги технологияларга нис-
батан бир қатор ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туриб, 
уларнинг иқтисодий ўсиш ва миллий иқтисодиётга таъсири 
сифат жиҳатдан бошқача тусда бўлади. Авваламбор, АКТ-
ни тарқатиш ва ундан фойдаланишнинг глобал характерга 
эгалиги бўлиб, улар меҳнат унумдорлиги ва иқтисодий са-
марадорликни юксалтириш мумкин бўлган барча соҳаларда 
қўлланилади, жумладан, бошқарув соҳасида ҳам.
Бошқарув ва бизнес жараёнларида АКТдан самарали 
фойдаланаётган мамлакатларнинг тажрибаси жудаям эъти-
борлидир. Сингапур давлати дунёда биринчи бўлиб оптик 
толали тармоқ билан миллий иқтисодиётнинг барча тармоқ 
ва соҳалари 100 фоиз таъминлади, Швеция давлатида 2012 
йилда барча компания ва уй хўжаликлари оптик тола билан 
100 фоиз қамраб олинди. Ушбу технологик жараён уларнинг 
иқтисодий ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. 
Ҳозирги кунда республикамизда ҳам Интернетдан самарали 


246
фойдаланиш мақсадида 2015 йилнинг ўзида 1800 км узунлик-
даги оптик тола алоқа линиялари ўрнатилди.
АКТ маҳсулотларини оммавий ишлаб чиқариш билан 
асосан Ҳиндистон, Малайзия, Сингапур, Корея Республи-
каси, Хитой каби индустриал давлатлар шуғулланаётган 
бўлса, уларнинг истеъмолчилари ривожланган мамлакатлар 
ҳисобланмоқда.
Ушбу тармоқнинг ривожланган давлатларда рақобат-
бардошлик даражаси ҳам юқори бўлиб, улар истиқболда 
иқтисодиётдаги самарадорликни оширмоқда. Амалиёт шуни 
кўрсатмоқдаки, АКТларига қилинадиган инвестициялар 
мамлакатнинг макроиқтисодий кўрсаткичларига ҳам ўзи-
нинг ижобий таъсириии кўрсатмоқда. Ушбу технологияларга 
инвестициялар миқдорини 10 фоизга оширганда Буюк Бри-
таниянинг ЯИМ 0,6 фоизга, Австралияники 0,8 фоизга, Янги 
Зеландияники 0,9 фоизга, Малайзия ЯИМ 0,14 фоизга юк-
салганини кузатишимиз мумкин. 
Ушбу кўрсаткич дунё мамлакатлари бўйича ўртача 0,7 
фоизни ташкил қилмоқда. АКТлар омилининг иқтисодий 
ўсишга таъсири даражаси бу технологиялар бозори, мобиль 
алоқа, кенг полосли Интернет ва шахсий компьютердан 
фойдаланиш масштаби ва уларни давлат даражасида жорий 
килиниши интенсивлигига боғлиқдир. АКТ ривожланиши-
нинг юқори тезликда бўлиши уларни жорий этиш ва фойда-
ланиш харажатларининг даражасига ҳам боғлиқ. Анъанавий 
технологияларга нисбатан АКТдан олиниши мумкин бўлган 
иқтисодий самарадорлик бевосита ва билвосита бўлиши 
мумкин. Бугунги кунда жаҳон миқёсида яратилган ЯИМ-
нинг тахминан 5,5 фоизи АКТлар соҳасига тўғри келмоқда. 
Нуфузли халқаро экспертларнинг фикрига кўра, 2020 йилда 
бу кўрсаткич 9 фоиздан ошади. 
Масалан, Корея Республикасининг ялпи ички маҳсу-
лотида АКТнинг улуши 11,8 фоиздан зиёд, АҚШда эса 6,8 
фоизни ташкил этади. Корея Республикасидаги «Иннополис» 
технологик паркига 28,9 минг фан докторлари, 54 та илмий-
тадқиқот институтлари, 25 та университет, 37 та агентлик ва 
3327 та компаниялар жалб қилинган.
Сўнгги йилларда иқтисодиётимизнинг мазкур тармо-
ғи жадал суръатлар билан ривожланиб бораётгани-


247
га қарамасдан, ҳозирги вақтда биз бу борада дастлабки 
босқичда турганимизни тан олишимиз даркор. Яъни мамла-
катимиз ЯИМнинг 2 фоизига яқини АКТлар ҳиссасига тўғри 
келмоқда. Таркибий жиҳатдан қарасак, 89 фоизи алоқа ва 
ахборотлаштиришга, 4 фоизи дастурий таъминотни ишлаб 
чиқаришга ва 7 фоизи оптик ҳамда электрон маҳсулотлар, 
компьютерлар ишлаб чиқаришга тўғри келмоқда. 
Шуни таъкидлаш керакки, АКТнинг ЯИМдаги улу-
ши ошиши фақатгина шу соҳадаги иқтисодий ўсиш-
ни белгиламай, балки иқтисодиётнинг турли соҳаларида 
ҳам юқори ўсиш суръатларини таъминлайди. Бунга ми-
сол, Ҳиндистонда АКТлар индустриясининг ўсиши на-
тижасида АКТ аутсорсинг хизматлари иқтисодиётнинг 
турли тармоқларини қамраб олишидир. Ҳиндистоннинг 
NASSACOM агентлиги маълумотларига кўра, 2015 йил-
да бизнес жараёнлар аутсорсингидан олинган даромад 150 
млрд. АҚШ долларини ташкил этди.
Республикамизда ҳам хизматлар кўрсатиш соҳасида ах-
боротлаштириш хизматларининг улуши йилдан-йилга ўсиб 
бормоқда. Ушбу соҳа корхоналари томонидан кўрсатилган 
хизматлар 2015 йилда 15,4 фоизга ўсган, жумладан аҳолига 
кўрсатилган хизматлар 17,5 фоизга, компьютер ва дастур-
лаш хизматлари эса 13,4 фоизга юксалган. Таъкидлаш жо-
изки, ушбу юқори интеллектуал соҳа мамлакатимиз мил-
лий иқтисодиётида юқори суръатлар билан ривожланиб 
бормоқда. Республикамизда ҳозирги кунда 320 та давлат ах-
борот ресурслари рўйхатдан ўтган бўлиб, бу ўтган йилга ни-
сбатан 123 фоизга кўп. Худди шу даврда давлат органлари-
нинг ахборот тизимлари 466 таси рўйхатдан ўтказилиб, 155 
фоизга юксалгандир. Лекин бу борадаги имкониятларимиз 
кўп бўлиб, улардан янада оптимал фойдаланишимиз зарур.
Охирги беш йилда АКТлар соҳасида фаолият кўрсатаёт-
ган корхоналар сони ўзгариб турибди. Чунки юқори интел-
лектуал билимларни талаб қиладиган бу турдаги тадбир-
корликларда рақобат ниҳоятда юқоридир. Улар яратаётган 
маҳсулотларини замонавий дастурлаш тиллари, платформа-
лар ва технологиялар асосида истеъмолчиларга юқори сифат 
даражасида тақдим қилишмаса, уларнинг товарларига бо-
зорда талаб бўлмайди. Бундан ташқари, ушбу тадбиркорлик 


248
субъектлари замонавий технологиялар бўйича истиқболни 
олдиндан билишлари шарт, акс ҳолда рақобатдаги субъ-
ектлардан ортда қолишлари табиийдир. Шунга қарамасдан, 
АКТ лари соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сони йил-
дан-йилга ортиб бориб, унга республикамизда барча инсти-
туционал шарт-шароитлар кенг яратиб берилган.
АКТнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсири, авва-
ламбор микродаражадаги бошқарув ва хўжалик субъектла-
рининг улардан фойдаланиш даражасига тўғридан-тўғри 
боғлиқдир. Республикамиз йирик тижорат корхоналари мисо-
лида ахборотлаштириш жараёнларини таҳлил: қиладиган бўл-
сак, АКТнинг асосий таркибий қисмларидан ҳисобланмиш 
шахсий компьютерларни ўзларининг ишлаб чиқариш ва 
бошқарув фаолиятида қўлланилаётганлари сони 2010 йил-
да 380929 та бўлган бўлса, 2015 йилда 620212 тани ташкил 
қилди, яъни 1,6 баробарга ўсганини кўришимиз мумкин. 
Охирги йилларда серверлар сони, корхона веб-сайтлар 
сони, жумладан электрон тижорат учун мулжалланганлари 
ҳам ортиб бормоқда. Истиқболни ҳисобга олиб фаолият кўр-
сатаётган хўжалик субъектлари АКТга қиладиган молиявий 
ресурслар охир-оқибатда иқтисодий самарадорлик олиб кели-
шига ишонишлари керак.
АКТнинг техник воситаларига қилинган харажатлар улардан 
тўғри мақсадда фойдаланишга ҳам жиддий боғлиқ бўлиб, унда 
замонавий дастурий воситалар муҳим роль ўйнайди.
Республикамиздаги 3338 та йирик тижорат корхонала-
ри фаолиятида ҳозирги кундаги мавжуд дастурий восита-
ларнинг деярли барча турларидан кенг фойдаланилмоқда 
ва унда ўсиб бориш динамикасини кузатишимиз мум-
кин. Ҳозирги кунда ушбу корхоналариннг 2151 да анти-
вирус дастурлари, 1253 да электрон шаклда молиявий 
ҳисоб-китобларни бажариш дастурлари, 724 тасида элек-
трон ҳуқуқий-маълумотнома тизимлари, 550 та ташкилий, 
бошқарув ва иқтисодий вазифаларни ечиш дастурлари, 284 
тасида эса товарларни сотиш ва сотиб олишни бошқариш 
дастурлари кенг қўлланилиб келинмоқда. Кўриниб туриб-
дики, йирик тижорат корхоналари томонидан бу борада 
қилинадиган ишлар анчагина.


249
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, замонавийл дастурий 
воситалардан кенг фойдаланмаслик натижасида АКТга 
қилинаётган инвестициялар ўзининг иқтисодий самарасини 
бермаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам республикамизда-
ги бошқарув ва хўжалик субъектлари дастурий воситалар-
ни нафақат четдан, балки ўзимизнинг миллий дастурчила-
римиз томонидан яратилаётган замонавий турдагиларидан 
кенг фойдаланишлари мақсадга мувофиқ. Ундан ташқари, 
ривожланган мамлакатларнинг бу борадаги илғор тажриба-
лари базасини яратиш, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг 
самарадорлигини ўлчаш каби муҳим жиҳатга ҳам эътибор 
қаратиш зарур. Ҳозирги кунда республикамизда дастурий 
маҳсулотларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш билан 
328 та субъект шуғулланаётган бўлса, уларнинг 94 фоизи-
ни микрофирмалар ва 6 фоизини кичик корхоналар ташкил 
қилмоқда.
2015 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш таш-
килоти тадқиқотлари шуни кўрсатмоқдаки, АКТлари кичик 
бизнес ва тадбиркорлик субъектлари муваффақиятини таъ-
минлаш борасида улар томонидан инсонларга сармоя кири-
тиш, ташкилий ўзгаришларни амалга ошириши ҳамда инно-
вацион ёндашувларни биргаликда қўллаганда юқори самара 
беради.
Бу борада Халқаро Телекоммуникация Иттифоқининг 
АКТлар соҳасида юқори ўсиш суъратларига эга давлатла-
ри қаторидан жой олган давлатлар тажрибасини ҳисобга 
олиш муҳим аҳамият касб этади. Масалан, Жанубий Корея, 
Хитой, Исроил, Финляндия каби мамлакатлар бошқаларга 
нисбатан 2 марта кўп АКТ соҳасидаги тадқиқот ва ишлан-
маларга сармоя сарфлашган. Йўналтирилган сармоялар асо-
сан АКТ қурилмалари, дастурий таъминот, телекоммуника-
ция маҳсулотлари ва ахборот хизматлари ишлаб чиқаришга 
сарфланган. АКТнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга 
таъсири натижасида макро ҳамда микро даражада меҳнат 
унумдорлиги ўсиши ва юқори рақобатбардошликка эриши-
лади, янги иш ўринлари сони кўпаяди, ишлаб чиқарилган 
маҳсулот ва хизматларни истеъмолчига етказиб бериш ха-
ражатлари камаяди, инновацияларни кенг жорий қилишга 


250
кўмак беради ва локал бозорлардан бошқа ҳудудлар ва мам-
лакатлар бозорига кириб бориш имконияти кенгаяди.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish