Ўзбекистон республикаси ахборот хнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал –хоразмий номидаги



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/34
Sana15.04.2022
Hajmi1,53 Mb.
#553984
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Elek xuk tiz kon (1)

Қозоғистон
. 2004 йил ноябрь ойида Қозоғистон Президенти 2005-2007 
йилларда республикада давлат бошқарувида АКТ тизимларини барпо этиш 
давлат дастурини тасдиқлади. Аҳолининг давлат органлари хизматларидан 
фойдаланиши жараёнини тезлаштириш ва соддалаштириш ҳамда давлат 
тузилмалари иши самарадорлигини ошириш дастурнинг асосий мақсадлари 
ҳисобланади. Давлат дастурини амалга ошириш учун 51,9 млрд танга (қарийб 
390 млн АҚШ доллари) ажратлиши режалаштирилмоқда. 2005 йил давомида 
давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг ўн беш фоизи 


10 
электрон шаклда амалга оширилади, 2006 йилда ҳужжатлар электрон 
айланишининг ягона тизимини жорий этиш тугалланади, 2007 йил охирига 
бориб эса давлат бошқарувини электронлаштиришнинг базавий қисмлари 
яратилади. Ягона ҳукумат портали ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Уч 
йил мобайнида ҳар бир қозоғистонлик якка тартибдаги идентификацияланган 
калитли электрон гувоҳнома олади, унинг ёрдамида солиқларни тўлаш, мулкни 
рўйхатдан ўтказиш, ҳужжатларни расмийлаштириш, харид қилиш ва 
бошқаларни амалга ошириш мумкин бўлади. Кенг омманинг ушбу 
хизматлардан фойдаланишини таъминлаш учун Қозоғистонда почта хизмати 
негизида жамоавий фойдаланиш пунктлари тармоғини ташкил этиш, шунингдек 
Интернет тармоғига уланиш тарифларини пасайтириш режалаштирилмоқда. 
Бундан ташқари, 50 дан ортиқ одам яшайдиган барча аҳоли пунктлари 
телефонлаштирилади, республиканинг барча мактаблари эса Интернетга 
уланади. Ҳозирги вақтда Қозоғистон Республикаси давлат органларининг 
ҳужжатларнинг электрон айланиши ягона тизимини ишлаб чиқиш ишлари олиб 
борилмоқда. Давлат органларининг ҳужжатларнинг электрон айланиши ягона 
тизими таркибига идоравий даражадаги нимтизимлар – вазирликлар, идоралар, 
агентликларнинг ахборот тизимлари миллий даражадаги тизимга 
бирлаштирилган ҳолда киради. Ҳужжатларнинг электрон айланиши ягона 
тизимини жорий этиш давлат органлари ахборот инфратузилмасини барпо 
этиш ва улар ўртасида автоматлаштирилган ахборот орқали ўзаро муомалани 
таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур. Қозоғистонниг 
айрим давлат органлари ҳозирнинг ўзидаёқ давлат бошқарувида АКТнинг 
жорий этишнинг асосига айланадиган ахборот тизимларини ишга туширдилар. 
Масалан, Молия вазирлигининг солиқ қўмитасининг ривожланган ахборот 
тизими солиқ солиш субъектларига солиқларнинг барча турлари бўйича онлайн 
декларациялар тўлдириш имконини беради. Қўмитанинг сайтида солиқ 
тўловчилар учун дастурий таъминоти жойлаштирилган. Унинг ёрдамида солиқ 
ҳисоботининг электрон шаклларини тўлдириш ва узатиш мумкин. Марказий 
бошқарув органларида ахборот инфратузилмасини ривожлантириш билан 
биргаликда минтақавий ҳокимият органлари ишида АКТни жорий этиш муҳим 
аҳамиятга эгадир. Қозоғистонда бундай ишларнинг энг муваффақиятли мисоли 
сифатида Усть- Каменогорск акимиатига тегишли бўлган «Ошкора шаҳар» 
лойиҳасини айтиш мумкин. 2002 йилдан бошлаб www.oskemen.kz манзили 
бўйича шаҳар портали жойлашган, унинг саҳифаларидан шаҳарликлар ўзлари 
учун кўплаб фойдали ахборотларни топиши ҳамда бир қанча хизматлардан 


11 
фойдаланиши мумкин. Сайт шаҳар акимиатида ҳужжатларнинг электрон 
айланиши тизимини жорий этиш билан бир вақтда ишлаб чиқилди ва ишга 
туширилди. Бу акимиат, унинг таркибий бўлинмалари ва аҳолининг ахборот 
ўзаро алоқаси тизимини такомиллаштириш имконини берди. Шаҳар порталида 
жумладан, «Савол – Жавоб», «Форум», «Сайловлар» рукнлари мавжуд. Улар 
аҳолига ҳокимиятга савол бериш, шаҳарни ривожлантириш масалалари
юзасидан фикр билдириш ёки шаҳар вакиллик органи депутатлари тўғрисидаги 
ахборот билан танишиш имконини беради. Лойиҳа фуқаролар билан шаҳар 
ҳокимияти органлари ўртасида шериклик муносабатларини яратишга 
йўналтирилган. Шундай қилиб, ушбу бўлимда берилган шарҳдан кўриниб
турибдики, 1990-йиллардан бошлаб давлат бошқарувида АКТни қўллаш тобора 
ва кўпроқ аниқ белгилар касб эта бориб устун даражада техник концепция 
бўлмай қола бошлади. Боз устига, жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари билан 
биргаликда Шарқий Европа ва МДҲнинг собиқ социалистик мамлакатларида 
тегишли тизимлар динамик ривожланмоқда. Етакчи мамлакатлардан ушбу 
мамлакатларнинг табиий бўлган ривожланишда орқада қолиши, биринчидан, 
ривожланган 
мамлакатлар 
тажрибасини 
мослашиштиришнинг 
мақбул 
схемалари мавжудлиги билан, иккинчидан, АКТнинг бошқарув тизимларини 
жорий этиш масалаларида уларни биринчи бўлиб қўллаган мамлакатлар дуч 
келган хатолар ва муаммоларнинг олдини олиш имкониятилари билан 
компенсация қилинади.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish