Ўзбекистон республикаси ахборот хнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал –хоразмий номидаги



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/34
Sana15.04.2022
Hajmi1,53 Mb.
#553984
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34
Bog'liq
Elek xuk tiz kon (1)

Назорат саволлари. 
 
1.
Электрон 
ҳукумат 
тизимида 
фуқаролар 
фаолияти 
ва 
тадбиркорликни ўрни қандай?.
2.
Электрон ҳукумат моделлари нима? 
3.
Интерактив давлат хизмати нима? 
4.
G2C, G2В 
моделларининг мазмун моҳиятини тушунтиринг. 
5.
Мазкур моделлар асосида кўрсатиладиган интерактив хизматлар ва 
қўлланадиган ахборот технологиялар. 
 
 
Маъруза 6. Электрон ҳукуматнинг тузилмаси ва инфраструктураси 
(2 соат). 
Режа: 
1.
Электрон ҳукумат тизимининг ички тузилмаси.
2.
Давлат хизматлари портали. Электрон хизматлар реестри.
3.
Идоралараро муносабатлар электрон тизими.
Калит сўзлар:
ички тузилма, ахборот етказиш, норматив-ҳуқуқий ахборот, 
интерактив хизмат, моделлар, инфраструктура, давлат, мамлакат 
фуқаролари, бизнес субъекти, хукумат қарорлари.


35 
Ҳозирги вақтда фуқароларга ахборот етказиш пассив ва мунтазам 
бўлмаган ҳолда оммавий ахборот воситалари орқалигина амалга оширилади. 
Одамлар янги қонунлар, ҳукумат қарорлари ва бошқа миёрий ҳужжатлар билан 
газета, телевидение ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари орқали 
танишадилар. Лекин бу ҳужжатлар билан улар ҳақиқатан ҳам зарурият 
туғилганда таниша олмайдилар. Масалан, бирор давлат идорасига мурожаат 
этилганда ахборот излаш муаммоси билан боғлиқ хизматларга дуч келинади. 
Маълумотларни ҳар доим ҳам эълонлар тахтасидан топиб бўлмайди, бундай 
ҳолларда фуқаролар керакли маълумотларни бериш имкониятига тўлиқ эга 
бўлмаган хизматчиларнинг маслаҳатларига муҳтож бўладилар. Ахборот 
чанқоқлигини чала қондирган фуқаро бундан сўнг бир неча марта навбат кутиб, 
қониқарсиз хизматга дуч келади. Бундан ташқари, давлат хизматлари тўловини 
тўлашда ҳам фуқаро жамғарма банкида навбат кутиши мумкин. Ахборотнинг 
тўлиқ бўлмаганлиги ва хизмат кўрсатишда давлат хизматчиларининг 
совуққонлиги туфайли фуқаро ўзига тегишли бўлган имтиёзлардан бехабар 
бўлган ҳолда улардан фойдалана олмаслиги мумкин. Бу муаммоларни ҳал 
қилиш учун барча давлат муассасалари хизматларининг тавсифи ва рўйхатлари 
ҳамда норматив-ҳуқуқий ахборотларни фуқароларга етказиш имконияти 
мавжуд бўлмоғи зарур. Мамлакатда ахборотлашган жамият шакллантириш 
доирасида бундай ахборотлар стандартлаштирилган бўлиб, Интернет 
сайтларида эълон қилиниши лозим.
Лекин “Электрон ҳукумат” Интернет орқали ахборот алмашиниш 
фаолиятини амалга оширишни бошламасдан, балки, давлат хизматларини шу 
тизим орқали бажариш имкониятини яратишдан бошланади.
“Электрон ҳукумат” тизими фуқаролар билан ҳокимият, турли ижтимоий 
хизматлар, қўмиталар, ташкилотлар, умуман олганда, исталган даражадаги 
раҳбар ходим билан очиқ интерфаол режимда мулоқот қила олиш имкониятини 
яратади. 
“Электрон ҳукумат” тизимини яратишдан асосий мақсад субъектив 
факторларни камайтирган ҳолда давлат хизматидаги мансабдор шахсларни 
фуқаролар билан яқинлаштиришни таъминлашдир. Бундан жамият ҳеч 
бўлмаганда порахўрлик ва коррупциянинг камайиши кўринишида фойда 
кўриши мумкин.
Хуллас, “Электрон ҳукумат” тизими сарф-харажат талаб қиладиган тизим 
сифатида эмас, балки, давлат бошқарувини амалга ошириш тамойилининг 


36 
жамиятни ахборотлаштиришдаги кенг кўламли элементи кўринишида 
қаралмоғи лозим.
Албатта, содир бўладиган ўзгаришлар сайлов тизими, қонунчилик 
фаолияти, барча даражадаги ҳокимиятларнинг фуқаролар олдидаги масъуллиги 
назоратини амалга ошириш тизимлари, уларнинг бирлашмалари ва 
тадбиркорлик фаолиятини қамраб олиши лозим. Қисқача қилиб айтганда, бу 
жараённи жамият ҳаёти асосини аниқловчи уч муҳим субъектнинг ўзаро 
муносабатлари кўринишида тасаввур қилиш мумкин Булар: давлат, мамлакат 
фуқаролари ва бизнес субъектлар. Бунда мамлакат фуқаролари биргаликда 
фуқаролик жамиятини ташкил этса, бизнес субъектлари эса мамлакатнинг 
иқтисодиётини аниқлайди, давлат эса ўзаро муносабатларни бирлаштирувчи 
ёки интеграцияловчи тизим ҳисобланади. Бу муносабатлар қуйидаги учта ним 
тизим, бошқача айтганда, “Электрон ҳукумат” тизимининг таркибий 
модулларида намоён бўлади (1- расм): 
давлат бошқарув органларининг ўзаро алоқаларига йўналтирилган модул 
G2G (жаҳонда қабул қилинган давлат давлат учун - government to government 
жумласининг қисқартмаси асосида қабул қилинган белги); 
ҳукумат муассасалари, давлат бошқаруви органлари билан бизнес 
субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган модул G2B 
(давлат бизнес учун - government to business);ҳукумат муассасалари, давлат 
бошқарув органлари билан фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларга 
йўналтирилган модул G2C (давлат фуқаролар учун - government to citizens).
1- расм. 
“Электрон ҳукумат” тизимининг таркибий модуллари 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish