Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида



Download 125,7 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi125,7 Kb.
#299611
Bog'liq
kasb kasalliklari ro‘yhati av tomonidan 23 06 2000 y 937-son bilan ro‘yhatga olingan ssv 06 06 2000 y 300-son buyrug‘iga 8-ilova


Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
23.06.2000 й. 937-сон
билан рўйхатга олинган
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
06.06.2000 й. 300-сонли буйруғига
8-ИЛОВА
КАСБ КАСАЛЛИКЛАРИ РЎЙХАТИ

Т/р

Касалликнинг номи

Касб касалликлари пайдо бўлишига олиб келиш эҳтимоли бўлган хавфли, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш омиллари

Корхоналарда амалга ошириладиган ишларнинг тахминий рўйхати

1.

Токсико-кимёвий омиллар таъсирида пайдо бўладиган касалликлар.

1.1.

Ўткир, сурункали заҳарланишлар ва уларнинг асоратлари, булар аъзоларни ва тизимларни алоҳида ёки биргаликда зарарлантиради.
Нафас аъзоларининг токсик зарарланиши: ринофаринголарингит, эрозия, бурун тўсиғининг тешилиши, трахеит, бронхит, пневмосклероз ва бошқалар:
- токсик камқонлик (анемия);
- токсик гепатит;
- токсик нефропатия;
- асаб тизимининг токсик зарарланиши: полиневропатия, неврозга ўхшаш ҳолатлар, энцефалопатия;
- кўзнинг токсик зарарланиши: катаракта;
- конъюктивит, кератоконъюктивит;
- суякнинг токсик зарарланиши: остеопороз, остеосклероз, жағ суяклари некрози.

Кимёвий моддалар: хом ашё, оралиқ, қўшимча ва охирги маҳсулотлар.
Азот кислотаси оксиди, аммиак оксидлари, изоцианатлар, кремний-органик бирикмалар, олтингугурт ва унинг бирикмалари, селен, формалдегид, фталат ангидрид, хлор ва унинг бирикмалари, хром ва унинг бирикмалари ва ҳ.к.
Ароматик қатор амино-, нитро- ва хлор бирикмалари, бензол ва унинг ҳосилалари, бензол гомологлари, гексаметилендиамин, пестицидлар (хлорорганик), қўрғошин ва унинг ноорганик бирикмалари ва бошқалар.
Ароматик қатор амино- ва нитро- бирикмалари: бензол ва унинг ҳосилалари (стирол), карбон сувларининг галоид ҳосилалари, гидразин ва унинг бирикмалари: пестицидлар (хлорорганик бирикмалар, фосфор ва унинг бирикмалари, фтор ва унинг бирикмалари).
Бета-нафтол: кадмий, углерод IV-хлорид
Ароматик каторнинг амино-, нитро- ва хлор бирикмалари, гексаметилендиамен, бензол ва унинг ҳосилалари (бензол ва унинг гомологлари), карбон сувларнинг галоид ҳосилалари, гидразин ва унинг бирикмалари, марганец, сероуглерод, тетраэтилқўрғошин ва кўпгина бошқа бирикмалар.
Тринитротолуол.
Азот кислота, аммиак, азот оксидлари, изоционатлар, олтингугурт ва унинг бирикмалари, формальдегид, фтор ва унинг бирикмалари, хлор ва унинг бирикмалари ва бошқалар.
Сариқ фосфор ва унинг бирикмалари, фтор ва унинг бирикмалари.

Саноатнинг турли тармоқларида, қурилишда, қишлоқ хўжалигида, транспортда, хизмат кўрсатиш соҳасида токсик таъсир кўрсатадиган кимёвий моддаларни олиш, қайта ишлаш

1.2.

Тери касалликлари: эпидермоз, контакт дерматит, фотодерматит, онихия, паранихия, токсик меланодермия, ёғли фолликулитлар, экзема.

Нефть ва унинг қайта ҳайдаш маҳсулотлари (бензин, керосин, суртма мойлар, крезол, лизол, гидрон, мазут, асфальт ва унинг дистиллатлари) хлорланган нафталинлар, кислоталар, ишқорлар, органик эритувчилар, гидросульфит, хлорли оҳак, оғир металл тузлари, мишьяк, сурма бирикмалари, формалин, елим ва бошқалар.

Кимё, нефтни қайта ишлаш, машиносозлик, металлургия, ёғочни ишлаш, тери хом ашёси, чарм, озиқ-овқат саноати корхоналари; нефть ташувчи кемаларни тозалаш; қурилиш, мебель ясаш корхоналари, шахталар қурувчилари ва бошқалар.

1.3.

Металлдан пайдо бўладиган иситма, фторопластдан келиб чиқадиган (тефлондан) иситма:
- аллергик касалликлар;
- ўсмалар.

Рангли металлар (рух, кумуш, никел, сурма ва бошқа)нинг буғланиш аэрозоллари, иккиламчи полимеризация (фторопласт) аэрозоллари.
6-бандига қаралсин.
7-бандига қаралсин.

Рангли металлар, пластик массалар (фторопластлар)ни ишлаб чиқариш ва уларни қайта ишлаш, рангли металлардан ясалган материалларни ишлаш.

2.

Саноат аэрозоллари ва чанглардан келтириб чиқарадиган касалликлар.

Тоғ-кон ва кўмир саноати.

2.1.

Пневмокониозлар: силикоз, силикатоз, силикотуберкулёз, металлокониозлар, карбокониозлар, аралаш чангдан пайдо бўладиган пневмокониозлар, пластмассалар чангидан юзага келадиган пневмокониозлар.

Озод ва боғланган ҳолда бўлган кремний (II) оксидини, таркибида кўмир тутган чанг (кўмир, кокс, графит ва бошқ.) аралаш чанг: металлар чанги ва уларнинг оксидларини, шу жумладан, пайвандловчи аэрозоль; органик ва сунъий минерал толалар, пластмассалар чангидан узоқ вақт нафас олиш.

Конларда, шахталарда, бойитувчи ва охирига етказувчи фабрикалардаги ишлар: руда жисмлари тутмаган хом ашё ва материалларни ташиш ва уларга ишлов бериш, асбест ва бошқа силикатлар, шағал ва ҳ.к.ни ташиш ва уларни ишлаш, асбестоцемент ва таркибида асбест сақловчи материаллар (трубалар, шифер, панеллар, тахталар, фракцион, тўқимачилик ашёлари ва бошқ.)ни ишлаб чиқариш; ёнғинга чидамли ва абразивлар ишлаб чиқариш ва уларни қўллаш, кокс, қурум, графитлар ишлаб чиқариш ва уларни ишлатиш; металлургия ва қуйиш саноати. Машиносозлик: металлга ишлов бериш; пайвандлаш ишлари; сепиладиган материалларни янчиш; чанг чиқадиган ишларга алоқадор бошқа ишлар ва пластмассалар ишлаб чиқариш, уларни ишлаш.

2.2.

Биссиноз.

Экинлар (пахта, зиғир)нинг турли чангларидан узоқ вақт нафас олиш.

Пахта, зиғирни тўқимачилик корхоналарида қайта ишлаш.

2.3.

Сурункали бронхит (чангли, токсик омиллар, ноқулай об-ҳаво омиллари билан бирга).

Юқорида номи зикр этилган чангларнинг барча хилларини, шунингдек ўсимлик ва ҳайвонлардан келиб чиқадиган органик чанг (ун, дон, соч, жун, тамаки, қоғоз, шакар ва бошқалар)дан узоқ муддат давомида нафас олиш. Бир вақтнинг ўзида чанг ва кимёвий омил (қўзғатувчи моддалар, ўзиюрар тоғ машиналарнинг ис гази компонентлари ва бошқалар)нинг салбий таъсир этиши.

"Пневмокониозлар" банди бўйича 4-устунда кўрсатиб ўтилган ишлар ва қуйидаги корхоналар: ун-ёрма, шакар, жун (пахта ва бошқа экинларни бирламчи ишлаш), шунингдек чанг чиқарадиган бошқа ишлар.

2.4.

Сурункали ринофаринголарингит:
- аллергик касалликлар;
- ўсмалар

2.2-бандда кўрсатилган чанглардан узоқ вақт нафас олиш.
6-бандига қаралсин.
7б деган бандига қаралсин.

2.2-бандда кўрсатиб ўтилган ишлар.

3.

Физик омиллар таъсиридан келиб чиқадиган касалликлар.

3.1.

Ионлаштирувчи нурлар таъсирига алоқадор касалликлар:
а) нур касаллиги (ўткир ёки сурункали);
б) маҳаллий нур касалликлари (ўткир ёки сурункали).

Ташқи ионлаштирувчи нурларнинг бир марталик умумий таъсир кўрсатиши ёки радиоактив моддалар ва бирикмаларнинг организмга тушиши.
Касбий нурланиш бўйича рухсат этилган миқдорлардан ошиб кетган ионлаштирувчи нурларнинг мунтазам таъсир этиши.
Организмга кириб ўтадиган нурларнинг локал таъсири ва радиоактив моддаларнинг таъсир этиши.

Радиоактив моддалар ва ионлаштирувчи нурлар билан ишлашга доир барча ишлар.

3.2.

Ионлаштирмайдиган нурлар таъсир қилишидан пайдо бўладиган касалликлар: вегетатив томир дистонияси, астеник, астеновегетатив, гипоталамик синдромлар.

Ўта юқори частотадаги (ЎЮЧ) радиодиапазон электромагнит нурларининг мунтазам таъсир этиши; когерент монохроматик нурланишлар.

Юқори частотали (ЮЧ) радиодиапазони электр магнит нурларининг манбалари билан, оптик квант генераторларини ўрганиш билан боғлиқ бўлган барча ишлар.

3.3.

Тўқималарнинг лазер нурларидан (тери куйиши, кўз тўр пардаси ва мугуз пардасининг куйиши) маҳаллий (локал) зарарланиши.

Лазер нурларининг маҳаллий (локал) таъсири.

Оптик квант генераторларини ўрганишга алоқадор ҳамма ишлар.

3.4.

Тебраниш (вибрация) касаллиги.

Ишчилар қўлларига ўтадиган ишлаб чиқаришдаги маҳаллий вибрация ва иш жойи тебранишининг узоқ вақт мунтазам таъсир кўрсатиши.

Тебранишни келтириб чиқарадиган ва қўл билан ишловчи машиналар тебранишга сабаб бўладиган иш жойи.

3.5.

Кохлеар неврит.

Ишлаб чиқариш шовқинининг мунтазам таъсир кўрсатиши.

Саноатда, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва транспортда ишлаб чиқариш шовқинининг таъсир кўрсатиши.

3.6.

Қўлларнинг вегетатив-сенсор (ангионевроз) ёки сенсомотор полиневропатияси.

Ультратовушнинг контакт йўли билан қўлларга ўтказилиши.

Ультратовушли дефектоскоплар ва тиббий аппаратлар билан ишлаш.

3.7.

Электроофтальмия.

Ультрабинафша нурлар билан жадал нурланиш.

Газ ва электр пайвандлаш билан боғлиқ ва жадал ультрабинафша нурлар шароитидаги ишлар.

3.8.

Катаракта.

Нур энергияси (инфрақизил, ультрабинафша нурлар) ЎЮЧ нурлар, рентген, гамманурлар, нейтрон, протон нурланишнинг мунтазам таъсир кўрсатиши.

Босқон-пресслаш, электр пайвандлаш ва термик ишлар. Шишадан тайёрланадиган анжомлар ишлаб чиқариш, металлургияда инфрақизил нурлар таъсир кўрсатишига алоқадор, ионлаштирмайдиган нурлар таъсири билан боғлиқ бўлган ишлар.

3.9.

Декомпрессион (кессон) касаллиги ва унинг асоратлари.

Юқори атмосфера босими, декомпрессия жараёнлари.

Кессонларда, барокамераларда ишлаш, атмосфера босими ошган шароитлардаги ишлар.

3.10.

Иссиқлаб кетиш: иссиқлик уриши, талвасали ҳолат (тиришиш).

Иш зонасидаги ошган ҳарорат, жадал иссиқлик нурлари.

Чуқур шахталарда, қуйиш, мартен, лист қуйиш, трубалар қуйиш цехларида ишлаш; саноат печларини таъмирлаш, қозонларни тозалаш ва ортиқча ҳароратда шиша пишириш ва бошқа ишлар ҳудудларида ишлаш.

3.11.

Облитерацияловчи эндоартериит, вегетатив-сенсор полиневропатия (ангиопатия), полирадикулоневропатия.

Иш жойларидаги ҳароратининг пасайганлиги.

Балиқ тутадиган кемаларда, балиқ-гўшт комбинатларида, совутгичларда ишлаш, геологик ишлар, ёғоч тайёрлаш, зах, кон-руда ишларида бўлиш, сув кўп бўладиган ишларда мутлақ ях шароитларида ишлаш.

3.12.

Ониходистрофия, механик эпидермозлар ва бошқалар.

Хом тери, чармга ишлов бериш, паст ҳарорат ва об-ҳаво шароитлари.

Чарм ва мўйна корхоналари, қишлоқ хўжалик (дала) ишлари, кемаларда ва бошқа корхоналарда балиқни ишлаш билан боғлиқ бўлган ишлар.

4.

Жисмоний зўриқишлардан келиб чиқадиган касалликлар.

4.1.

Координатор неврозлар, шу жумладан, ёзув чангаги (спазми).

Ҳаракатларнинг аниқ координациясини талаб қиладиган ва тезкорлик билан бажариладиган ишлар.

Клавишалик аппаратларда ва мусиқа (чолғу) асбобларида ишлаш; стенография, қўлёзма, матн ёзиш, чизма чизиш, граверли, нусха кўчириш ишлари ва бошқалар.

4.2.

Периферик асаб тизими ва таянч-ҳаракат тизимининг хасталиклари; моно- ва полиневропатиялар, шу жумладан, компрессион ва вегетатив-сенсор невропатиялари, бўйин ва бел-думғаза радикулопатиялар, сурункали миофиброзлар (миофасцитлар, тендовагинитлар, стенозловчи лигаментозлар, стилоидозлар, “ёпилиб қолувчи бармоқлар” ва бошқалар), елка эпикондилезлари, елка-кўкрак периартрозлари, остеоартрозлар, шу жумладан, спондилоартроз, асептик остеонекрозлар.

Маҳаллий (локал) мушак зўриқиш, бир маромдаги ҳаракатлар, тез суръатлар билан бажарилувчи асаб пояларига, мушакларга, бойламларга, тоғайларга тушадиган тазйиқ, уларнинг шикастланиши, осиғлиқ ҳолда ушлаб туриш, уларни қўлда кўтариб ишлатиш билан боғлиқ ишлар; гавдани доим энгашган ҳолда тутиш, ўзини ноқулай ишчи вазиятда тутиш (тиззада, ётиб, олдинга энгашиш, осилиб туриш вазиятлари) билан боғлиқ ишлар.

Клавишали ҳисоблаш, ҳисоблаш-перфорацион, телефон аппаратида, ёзув машинасида ишлаш, қўлда соғиш, тоғ қидирув, силлиқлаш, пармалаш, ишлов бериш, формовка (қолиплаш), оқлаш ишлари, катта юк ташувчи ўзиюрар, шу жумладан, қишлоқ хўжалик машиналарида ишлаш, мусиқий, цирк ишлари, тешадиган ва тозалайдиган чуқурларда, шу жумладан, об-ҳавоси ноқулай бўлган шароитлардаги барча ишлар).

4.3.

Бачадон ва қин деворларининг пастга тушиши ва тушиб қолиши.

40 ёшга қадар аёлларнинг ноқулай иш вазияти, вибрация ёки узоқ вақт (10 йил ва бундан ортиқ) ва мунтазам равишда (сменанинг 50%дан ортиқ вақти) юк кўтариш ва уни ташиш, бунда туғруқ даврида чаноқ туби шикастланмаган бўлиши керак.

Юкларни қўлда ёки куч ишлатиб ташиш билан боғлиқ бўлган ишлар.

4.4.

Яллиғланиш (тромбофлебит) ёки трофик бузилишлар билан асоратланган оёқлардаги веналарнинг варикоз кенгайиши.

Оёқда тик вазиятда узоқ вақт туриб ишлаш.

Узоқ статик зўриқиш, тик туриш, мунтазам оғир юк кўтариш билан боғлиқ бўлган ишлар. Тоғ ишларида, пармалаш, маҳкамлаш ва бошқаларда қатнашиш. Айниқса тик тушадиган қирраларда ишлаш.

4.5.

Товуш аппаратининг ўта толиқиши билан боғлиқ бўлган ҳоллар: сурункали ларингит, вазомотор монохордит, товуш бойламларининг тугунлари (“ашулачилар тугунлари”) овоз бойламларининг яралари, фонастения.

Узоқ вақт мобайнида товуш бурмаларининг мунтазам зўриқиши.

Ўқитувчилик иши, радио, телевидениеда дикторлик иши, актёрлик ишидаги вокал-нутқ сўзлаш турлари; телефон станцияларида ишлаш ва бошқ.

4.6.

Зўрайиб борувчи узоқни кўрмаслик.

Яқин масофадан туриб майда нарсаларни ажратишда кўришнинг ўта зўриқиши.

Картография, ферритларни электрон машиналарга йиғиш, қимматбаҳо ва ярим ноёб тошларни ишлаш ва сифатини текшириш, соат йиғиш, оптик асбоблар билан созлаш ишлари ва бошқ.

4.7.

Ўпка эмфиземаси.

Ишлаш жараёнида мунтазам зўриққан экспирация.

Пуфлайдиган чолғу асбобларида ўйнашга алоқадор ишлар, шиша буюмларини механизациясиз пуфлаб ишлаб чиқариш.

4.8.

Неврозлар.

Руҳий касалликларга чалинган беморларни бевосита узоқ вақт парвариш қилиш.

Тиббий ходимларнинг руҳий хасталиклар шифохоналарида ишлаши, шу жумладан, руҳий хасталикларга учраган болаларга қарайдиган махсус мактабларнинг ўқитувчилари ва ходимлари.

5.

Биологик омиллар келтириб чиқарадиган хасталиклар.

5.1.

Иш вақтида контактда бўладиган ходимлардаги кузатиладиган инфекцияларга алоқадор юқумли ва паразитар хасталиклар; сил, бруцеллёз, куйдирги, кана энцефалити, орнитоз, сут соғувчилар қўлидаги тугунлар, токсоплазмоз, вирусли гепатит, тери микозлари, Розенбах эризипелоиди, қичима, захм ва бошқалар.

Инфицирланган материал, юқтирилган юқумли беморлар ёки касаллик тарқатувчи, касал ҳайвонлар, ҳайвонот ёки ўсимлик маҳсулотлари (тери, жун, от юнги, гўшт, хом ашё, дон, пахта ва бошқ.) билан контактда бўлиш; кемирувчилар, уруғ сепилган тупроқ, ертўла шароитларида контактда бўлиш.

Юқумли касалликлар шифохоналарида ишлаш, ветеринария хизмати, силга қарши касалхоналарда ишлаш, микробиология лабораторияларида ишлаш, чорвачилик хўжаликларида, врачлик участкаларида, қушхоналар, кондитер ва консерва фабрикаларида ва заводларида ишлаш; тери ва мўйна хом ашёсига ишлов бериш, кемаларда балиқ овлаш, балиқ саноати корхоналарида ишлаш; ўрмонлар шароитларида, конларда ишлаш ва бошқ.

5.2.

Тери ва шиллиқ пардалар дисбактериози, кандидомикози, висцерал кандидоз.

Антибиотиклар, процудент замбуруғлар, оксил витамин концентратлари (ОВК), озуқа ачитқилари, комбикормлар.

Микробиологиянинг турли тармоқларида ишлаш; 3-устунда кўрсатилган моддаларни тиббиёт саноати корхоналарида, дорихона муассасалари ва бошқа муассасаларда тиббий амалиётда қўллаш.

6.

Аллергик касалликлар: конъюнктивит, ринит, ринофарингит, ринофаринголарингит, риносинусит, бронхиал астма, астматик бронхит, экзоген альвеолит, дерматит, экзема, токсикодерматит, Квинке шиши, эшак еми, анафилактик шок, токсикоаллергик гепатит, марказий ва периферик асаб тизими зарарланишлари ва бошқалар.

Аллергенлар - кимёвий моддалар, синтетик полимерлар, смолалар, лаклар, бўёқлар, ювувчи моддалар; металл ва унинг бирикмалари (хром, никель, кобальт, марганец, берилий, платина, цирконий, кумуш, олтин ва бошқалар), формальдегид, эпихлордегин, скипидар ва эфир мойлари, хлорамин, фталмалеин ангидриди, гексаметиллендиамин, хлорбензол, цианитлар, мойловчилар, кантакс, тиурам; ниазон Д, хлорланган нафталинлар, фуранлар, акрилонитрил, аминлар, этиллениминлар, пестицидлар ва бошқ. Дори препаратлари: витаминлар, антибиотиклар, новокаин, нейролептиклар, бром, фурациллин қатори препаратлари, сульфаниламид препаратлари ва бошқ., биологик табиатли моддалар: зардоблар, вакциналар, гормонлар, ферментли препаратлар, микробли, замбуруғ культуралари, оксил-витаминли концентратлар, комбикормлар (омухта озуқалар), экскретлар, ҳашаротлар экскретлари ва заҳарлари, илонлар, гельминтларнинг экскретлари ва заҳарлари:
- ўсимлик ва ҳайвонот чанглари (дон, ун, ёғоч, жун, юнг, пат, соч, ипак, пахта, тамаки, чой, ўсимликлар чанги) ва бошқ.

Саноатнинг турли тармоқлари (кимё, кимё-фармацевтика корхоналари), қурилиш, ёғочга ишлов бериш саноати, машинасозлик, тўқимчилик, юнг чўтка, мўйна тайёрлаш корхоналари, комбикормлар, оксилвитамин концентратларини динитро ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, (паррандахоналар, фермалар, пестицидлар билан ишлаш ва бошқ.); транспорт; маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаш (кийим тозалаш, сартарошхоналар, кирхоналар ва бошқ.); тиббиёт ва дорихона муассасаларида (лабораторияларда, саноат корхоналарида ва бошқ.), виварийларда ишлаш.

7.

Ўсмалар:
а) тери ўсмалари (гиперкератозлар, эпителиомалар, папилломалар, рак, лейкокератозлар);
б) оғиз бўшлиғи ва нафас аъзолари ўсмалари;
в) жигар ўсмалари;
г) меъда раки;
д) лейкозлар;
е) сийдик пуфаги ўсмалари (папилломалар, рак);
ж) суяк ўсмалари.

Тошкўмир, нефть, қотишмаларни қайта ҳайдаш маҳсулотлари (смола, пек, афенатрен, антрацен, фенатрен, аминоантрацен мой азобирикмалар ҳосилалари; гудрон, парафин ва бошқ.) ионлаштирувчи нурлар (рентген, гамма нурлар ва бошқ.) таъсир кўрсатиши.
Никель, хром, мишьяк, тошкўмир смолаларининг бирикмалари; асбест, асфальт, углеводородлар билан адсорбирланган радиоактив руда ва чангда нафас олиш.
Плутоний, торий, полоний (жигар тўқимасига троп моддалар: виниллорид, радиоактив моддалар билан узоқ муддат контактда бўлиш).
Олти валентли хром бирикмалари.
Бензол, ионлаштирувчи радиациянинг турли хил таъсир кўрсатиши.
Бензол ва нафталин қатори аминлари (бензидин, дианизид, нафталамин ва бошқ.).
Остеотроп радиоактив моддалар (радий, стронций, плутоний) билан узоқ вақт касбий мулоқотда бўлиш.

3-устунда кўрсатиб ўтилган моддаларнинг таъсир этишига алоқадор барча ишлар, саноатнинг турли соҳаларидаги ишлар.
Радиоактив моддалар, бошқа ионлаштирувчи нурлар билан ишлаш. Никель, мишьяк, хром бирикмаларини олиш ва қўлланиш билан боғланган ишлар: радиоактив рудалар, асбест, асбест тутадиган материалларни топиш, уларни қайта ишлаш ва қидириш ишлари; сунъий гранит ва ундан анжомлар тайёрлаш, асфальт ётқизишга алоқадор ишлар.
Винил-хлорид билан ишлаш, радиокимё корхоналарида ишлар ва бошқ.
Хром бирикмаларини ишлаб чиқариш бўйича ишлар.
Бензол ва ионлаштирувчи нурлар манбалари билан ишлаш.
Саноатнинг турли тармоқларида, радиологик ва радиокимё лабораторияларида ишлаш.
Радиокимё корхоналарида, радиологик ва радиокимё лабораторияларида ишлаш.

Касб касалликлари рўйхатини қўллашга доир
ЙЎРИҚНОМА
1. Касб касаллигига ташҳис қўйишда, бажариладиган ишлар ёки унинг касбга алоқадорлигида, ишга қобилиятлилик экспертизасида, тиббий ва меҳнат саломатликни тиклаш масалаларини ҳал этишда, шунингдек ходимлар соғлиғига етказилган зарарни корхоналар ва ташкилотлар томонидан қоплашга алоқадор масалаларни кўриб чиқишда касб касалликлари рўйхати асосий ҳужжат ҳисобланади.
2. Рўйхатга фақатгина нохуш ишлаб чиқариш омиллари (пневмокониозлар, тебраниш касаллиги, заҳарланиш ва бошқ.) таъсир кўрсатиши туфайли келиб чиқадиган касб касалликлари, шунингдек муайян нохуш ишлаб чиқариш омили - касб омили таъсир кўрсатишига алоқадор эканлиги ва организмда худди шундай ўзгаришлар (бронхит, аллергик касалликлар, катаракта ва бошқалар)нинг росмана таъсири келтириб чиқарган бошқа хасталиклар киритилган.
3. Мазкур хасталик касбга алоқадор эканлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган касаллик клиник кечиши шаклининг тавсифини, этиологик омил ва бажариладиган ишлар турини, стаж, муайян ишлаб чиқаришдаги конкрет меҳнат санитария-гигиена шароитларини ҳисобга олиш зарур.
Иш жойлари кимёвий моддалардан ифлосланмаганлиги махсус текширув усуллари ва етарли миқдорда ўтказилган синовлар билан исботланган бўлиши лозим. Агар ишлаб чиқариш муҳити ва нохуш ишлаб чиқариш омиллари даражаси мутлақо текширилмаган бўлса, бу ҳол касб касаллиги ташҳисини аниқлаш учун тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолларда касб касаллигининг клиник белгилари яққол ифодаланган бўлса, динамикада касалликнинг зўрайиши кузатилса ва узоқ иш стажи бўлганда касб касаллигининг ташҳисини қўйиш мумкин.
Шуни ҳисобга олиш керакки, мазкур ҳужжатда бажариладиган ишлар ва корхоналар, шунингдек касалликни келтириб чиқарувчи этиологик омилларнинг фақатгина тахминий рўйхати келтирилган холос.
4. Клиник-экспертлик хулоса чиқаришга, шунингдек касб касалликларининг эрта ва анча вақт ўтгандан кейин рўй берадиган асоратлари (масалан, углерод оксиддан заҳарлангандан кейин юз берадиган марказий асаб тизимининг барқарор органик ўзгаришлари) ҳам касб касалликлари қаторига киради, зарарли омил (масалан: кечки силикоз, сийдик пуфаги папилломаси ва бошқалар) билан мулоқот тўхтатилгач, анча вақт ўтгандан сўнг касб касаллиги ривожланиш эҳтимоли борлигини ҳам ҳисобга олиш зарур, касб касаллиги рўй берган шароитда (масалан, пневмокониоз ва чанг туфайли ривожланган ўпка раки) пайдо бўлган хасталиклар ҳам касб касалликлари жумласидандир, бу эса бронхлар шиллиғида бир хил гистологик ўзгаришлар (одатда, ясси ҳужайрали рак ривожланиши билан юз берадиган дисплазия элементлари бўлган тарқоқ метаплазия) борлиги билан тасдиқланади.
Касб касаллигининг регрессияси кузатилса ҳам (масалан, ўткир ва сурункали заҳарланишлар, вибрацион касаллиги, тери касалликлари, аллергик хасталиклар ва бошқалар) ишчини аввалги ўз ишига қайтариш мумкин эмас ва уни бошқа касбга ўргатиш тавсия қилиш зарур.
5. Агар рўйхатда кўрсатиб ўтилган касб касаллиги касбга дахли бўлмаган хасталикни кучайтириб, турғун меҳнат қобилиятини йўқотишга олиб келса, ишга қобилиятсизлик сабаби касбга алоқадор деб ҳисобланиши лозим.
6. Ўткир касб касаллиги ташҳиси (заҳарланишлар) тегишли СЭСдаги профпатология бўйича мутахассис ва меҳнат гигиенаси бўйича врач билан албатта маслаҳатлашгандан кейин, ҳар қандай даволаш-муҳофаза муассасасининг врачи томонидан қўйилиши мумкин. Ўткир касб касаллиги (заҳарланиш) тўсатдан пайдо бўлади, у кимёвий моддалардан иш майдонидаги ҳавода нисбатан юқори концентрацияси ва бошқа нохуш омиллар бир марта (кўп деганда бир иш сменасида) таъсир ўтказгандан сўнг юзага келади. Юқумли касалликлар сабабли пайдо бўлган (вирусли гепатит, бруцеллёз, куйдирги, озиқ-овқат энцефалити ва бошқалар) касалликнинг бемор касбига алоқадорлигини аниқлаш зарарланиш ўчоғида юқумли хасталик ҳодисасининг эпидемиологиясининг текширувини ўтказаётган ҳудудий СЭС врач эпидемиологи томонидан амалга оширади.
7. Сурункали касб касаллиги (заҳарланиш) ташҳисини 2-ТошДавТИ касб касалликлари кафедраси ва Санитария, гигиена ва касб касалликлари Илмий текшириш институти қошидаги врачлик консультатив комиссияси қўйишга ҳақли ҳисобланади. Зарарли ишлаб чиқариш-касб омилларининг узоқ муддат таъсир ўтказиши натижасида пайдо бўлган хасталиклар сурункали касб касалликлари қаторига киради. Касб касаллигини белгилашда ташҳисдан кейин (қавс ичида) зарарланишнинг асосий белгиларини ва зарарланган аъзолар функционал фаолиятининг бузилиш даражасини кўрсатиш керак.
8. Тиббий-меҳнат экспертизаси амалиётида шуни ҳисобга олиш керакки, касаллик касб касаллиги эканлигининг тан олинишида ҳамма вақтда ҳам меҳнат қобилияти бузилиши шарт эмас. Касб касалликлари ва заҳарланишларнинг бошланғич шаклларида ишлаш қобилияти ҳақидаги хулоса фақат айни муайян ишлаб чиқариш шароитларида ишни тўхтатиш ҳақида тавсия бериш ва малака ҳамда иш ҳақини камайтирмасдан оқилона зарарсиз шароитли ишга жойлаштиришдан иборат бўлиши мумкин.
Касб касаллиги бўйича ногиронлик гуруҳини белгилаш ҳуқуқи ва ишлаш қобилиятининг неча фоиз йўқотилганлигини аниқлаш тиббий-меҳнат экспертизаси комиссиялари зиммасига юклатилган.
9. Касб касаллиги борлигини аниқлаш ва касб касалликлари рўйхатидан тўғри фойдаланишни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институти ва 2-ТошДавТИ клиникаси қошидаги врачлик-консультатив комиссияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юклатилади.
Download 125,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish