Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида



Download 32,18 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi32,18 Kb.
#161530
Bog'liq
uy-joy-kommunal hizmatlar haqini to‘lash bo‘yicha kompensaciya pul to‘lovlarining mehanizmi to‘g‘risidagi nizom av tomonidan 30 12 2010 y 21


Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2010 йил 30 декабрда 2175-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
молия вазирининг
2010 йил 30 ноябрдаги
102-сон буйруғига
ИЛОВА
Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш
бўйича компенсация пул тўловларининг
механизми тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 27 мартдаги ПФ-3227-сон "2003 йилнинг 1 апрелидан бошлаб уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловларини жорий этиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 5-6 сон, 47-модда), 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 558-модда), 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) фармонларига мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизмини белгилайди.
I. ИМТИЁЗЛИ ШАХСЛАР ТОИФАСИ ВА КОМПЕНСАЦИЯ
ПУЛ ТЎЛОВЛАРИ МИҚДОРЛАРИ
1. Қуйидагилар пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари (кейинги ўринларда - компенсация деб юритилади) олувчилари ҳисобланади:
а) 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар. Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар доираси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 2-сон иловаларида белгиланган;
б) ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
в) Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва "Слава" орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;
г) фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;
д) Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;
е) кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;
ж) Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;
з) ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.
1-1. 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслардан ташқари, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари ҳисобланади.
2. Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 25 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари деб 1941-1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчилари ҳисобланади.
II. КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛ ТЎЛОВЛАРИНИ
ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ
3. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари жами даромад таркибига киритилмайди ва иш ҳақи (пенсиялар, нафақа) тўланадиган муддатларда тўланади. Бунда, компенсациялар ҳар ойда корхона штатида турган ҳар бир ходимга иш жойида, пенсионерларга ва нафақа оладиган ногиронлиги бўлган болалар ҳамда нафақа оладиган пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, меҳнатга қобилиятсиз кекса фуқароларга - пенсия (нафақа) олиш жойида тўланади.
Ўриндошлик тартибида бир неча жойда ишлайдиган шахсларга компенсация асосий иш жойида тўланади.
4. Иш ҳақи туман коэффициентларини ҳисобга олиб шакллантириладиган туманлар ва жойларда ишловчилар учун компенсация ушбу коэффициентларни ҳисобга олмасдан тўланади.
5. Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга компенсация уни олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни илова қилган ҳолда компенсация тайинлаш тўғрисида ариза топширилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан тайинланади.
6. Компенсациялар қуйидаги тартибда тўланади:
пенсионерлар ва ижтимоий нафақалар олувчиларга - пенсия (ижтимоий нафақа) тўлаш билан бир вақтда;
ишлайдиган фуқароларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи ишлайдиган пенсионерларга иш ҳақини тўлаш муддатларида.
7. Бир неча асосга кўра компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга уларнинг танлаши бўйича энг кўп миқдордаги битта компенсация тўланади.
8. Меҳнат таътилида, таълим олиш муносабати билан таътилда, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилда бўлиш вақти учун, шунингдек вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври, бола икки ёшга етишига қадар уни парвариш қилиш бўйича ходимлар таътилда бўлган давр учун ҳам компенсациялар тўланади.
9. Олувчига тегишли бўлган ва унинг вафот этиши муносабати билан тўлиқ олинмай қолган компенсация суммаси у вафот этган кунда бирга яшаган оила аъзоларига тўланади. Мазкур ҳолда компенсация вафот этган кунига қадар тўланади.
10. Ишловчи фуқаролар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи ишловчи пенсионерлар ишдан бўшаш ҳолатида, ходим бўшаётган ой учун компенсация иш жойида тўланади.
11. Тайинланган компенсацияни тўлаш:
пенсия (нафақа) тўлаш муддати тамом бўлганда;
кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида компенсацияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот орқали компенсация олинмаганда;
фуқаро озодликдан маҳрум этилганда;
фуқаро руҳий беморлар интернат уйларида яшаганда;
компенсацияни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида фуқаро томонидан ариза берилганда тўхтатиб турилади.
Тайинланган компенсацияни тўлаш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатиб турилиши мумкин.
Компенсацияни тўлаш фуқаро ёки унинг васийси томонидан компенсацияни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза тақдим этилгандан, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатгандан сўнг тикланади.
Фуқаронинг суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун компенсация тўланмайди. Фуқаро озод бўлгандан кейин компенсация тўлаш компенсацияни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб тикланади.
11-1. Тайинланган компенсацияни тўлаш:
фуқаро вафот этганда;
тайинланган компенсацияга ҳуқуқлар йўқолганда;
доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади.
13. Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича қонун ҳужжатларига кўра алоҳида тоифадаги фуқароларга бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Бунда кўрсатилган тўловлар бўйича харажатларни молиялаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари орқали амалга оширилади.
III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
14. Компенсацияларни тайинлаш ва тўлаш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширади.
15. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 52-сон, 531-модда.
<
Download 32,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish