Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон


"Бошка товар-моддий захиралар" счёти



Download 0,63 Mb.
bet8/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#219823
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28
Bog'liq
2169uzb (2)

06 "Бошка товар-моддий захиралар" счёти

170. Бу счётда курилиш материаллари, озик-овкат махсулотлари, дори-дармонлар ва ярани боглаш воситалари, ёнилги, ёкилги-мойлаш материаллари, хўжалик шартномалари асосида илмий-текшириш ишларини амалга ошириш учун ажратилган маблаглар хисобига сотиб олинган, илмий-текшириш ишларида узок вакт фойдаланиладиган материаллар ва бошка товар-моддий захиралар хисобга олинади.


171. 06 "Бошка товар-моддий захиралар" счёти хисобда куйидаги субсчётларга бўлинган холда акс эттирилади:


060 "Курилиш материаллари";
061 "Озик-овкат махсулотлари";
062 "Дори-дармонлар ва ярани боглаш воситалари";
063 "Инвентарь ва хўжалик жихозлари";
064 "Ёнилги, ёкилги-мойлаш материаллари";
065 "Машина ва асбоб-ускуналарнинг эхтиёт кисмлари";
069 "Бошка товар-моддий захиралар".

172. 060 "Курилиш материаллари" субсчётида курилиш ва монтаж ишлари жараёнида фойдаланиладиган курилиш материаллари хисобга олинади.


Курилиш материаллари сифатида силикат материаллар (цемент, кум, шагал, охак, тош, гишт ва бошк.) ёгоч материаллар (ходалар, арраланган ёгоч-тахталар, фанерлар ва ш.к.), курилиш метали (темир, тунука, пўлат, листли рух ва ш.к.), металл буюмлар (михлар, гайкалар, болтлар, халкали буюмлар ва шу кабилар), санитария-техника материаллари (жумраклар, муфталар ва х.к.), электротехника материаллари (кабеллар, лампалар, патронлар, роликлар, шнур, сим ва саклагичлар ва ш.к.), химиявий-бўёк моддалари (бўёклар, алифлар ва ш. к.) ва бошка шу каби материаллар хисобга олинади.
Курилиш материалларининг аналитик хисоби материалларнинг номи, микдори ва киймати бўйича 296-сон шаклдаги материал кимматликларнинг микдор-киймат хисоби дафтари (карточка)сида юритилади.

173. 061 "Озик-овкат махсулотлари" субсчётида ташкилотлардаги озик-овкат махсулотлари хисобга олинади. Келиб тушган озик-овкат махсулотларининг хисоби озик-овкат махсулотлари киримга олинадиган 300-сон шаклдаги озик-овкат махсулотларининг кирими бўйича жамланма кайдномада (мазкур Йўрикноманинг 40-иловаси) юритилади.


Кайднома хар бир моддий жавобгар шахс бўйича алохида тузилади. Кайдномага ёзувлар бошлангич хисоб хужжатлар асосида микдор ва сумма ифодасида ёзилади. Ой тугагандан сўнг кайдномадаги ракамларнинг жами хисоблаб чикилади.
Озик-овкат махсулотлари сарфининг хисоби озик-овкат махсулотлари сарфи бўйича 399-сон шаклдаги жамланма кайдномада (мазкур Йўрикноманинг 41-иловаси) юритилади. Бу жамланма кайднома моддий жавобгар шахслар бўйича юритилади. Унга ёзувлар 299-сон шаклдаги озик-овкат махсулотлари бериш учун меню-талабнома ва бошка хужжатлар асосида ёзилади.
Ой тугагандан кейин кайдномадаги ракамларнинг жами хисоблаб чикилади, бу эса, сарфланган озик-овкат махсулотларининг кийматини аниклашга хизмат килади. Бир вактнинг ўзида таълим муассасаларида таъминланадиган болалар сони билан, даволаш муассасаларида эса, беморлар хакидаги маълумотлар билан ва бошка маълумотлар билан таккосланади.

174. 411-сон шаклда жамланма кайдномалардаги маълумотлардан ташкари, озик-овкат махсулотларининг бошка чиким хужжатлари (кам чиккан озик-овкат махсулотларига, базага кайтаришга ва бошкаларга тузилган далолатномалар) ёзилади.


175. Озик-овкат махсулотларининг аналитик хисоби уларнинг номи, нави, микдори, киймати ва моддий жавобгар шахслар бўйича М-44-сон шаклдаги материал захиралар бўйича айланма кайдномада юритилади. Айланма кайдномаларга ёзувлар 300 ва 399-сон шаклдаги жамланма кайдномалар хамда озик-овкат махсулотларининг кирими ва чикимига доир бошка хужжатлар асосида ёзилади. Хар ойда айланма кайдномалардаги айланмалар хисоблаб чикилади ва ой бошига колдик чикарилади.


176. 062 "Дори-дармонлар ва ярани боглаш воситалари" субсчётида касалхоналардаги, даволаш-профилактика, даволаш-ветеринария ва харажатлар сметаларида ушбу максадлар учун маблаг ажратиш кўзда тутилган ташкилотлардаги дори-дармонлар, компонентлар, бактерияли препаратлар, зардоблар, вакциналар, кон ва ярани боглаш воситалари ва бошка дори-дармонлар хисобга олинади.


Бу субсчётда ўз дорихоналарига эга бўлган медицина ташкилотларидаги ёрдамчи ва дорихона материаллари хам хисобга олинади.

177. 063 "Инвентарь ва хўжалик жихозлари" субсчётида ташкилотнинг кундалик эхтиёжлари учун фойдаланиладиган хўжалик материаллари ва канцелярия буюмлари (электр лампалари, совун, чўтка ва х.к.), шунингдек бошка инвентарь ва хўжалик жихозлари хисобга олинади.


Инвентарь ва хўжалик жихозларининг хисоби моддий жавобгар шахслар томонидан буюмларнинг номи ва микдори бўйича М-17-сон шаклдаги материалларнинг омбор хисоби дафтарида юритилади. Бу буюмларни омбордан бериш 434-сон шаклдаги юк хати (талабнома) бўйича амалга оширилади.
Буюмлар омбордан берилаётганда ташкилотнинг, бўлимнинг номи, фойдаланишга топширилган йили ва ойи кўрсатилган маркировкали штампи кўйилади. Маркировка бўёк (ювганда ва кимёвий воситалар таъсирида ўчмайдиган бўлиши лозим) ёрдамида килинади ёки жетон билан махкамланади.

178. Синган идишларни хисобдан ўчириш учун синган идишларни рўйхатга оладиган 325-сон шаклдаги синган идишларни рўйхатга олиш бўйича китоб (мазкур Йўрикноманинг 42-иловаси) юритилади. Китобга ёзувлар тегишли мансабдор шахслар томонидан ёзилади. Доимий ишлаб турадиган комиссия китобнинг тўгри юритилаётганлигини назорат килиб боради ва хар чоракда (хар ойда) синган идишларни хисобдан ўчириш далолатномасини тузади. Бу далолатнома ташкилот рахбари томонидан тасдикланади.


179. Халк таълими, согликни саклаш ва бошка муассасалар омборидаги мавжуд ички кийимлар, кўрпа-тўшаклар, кийим-кечак ва пойабзаллар куйидагича алохида гурухларга ажратилиб хисобга олинади:


ички кийимлар (кўйлаклар, халатлар ва шунга ўхшашлар);
кўрпа-тўшаклар ва кўрпа-тўшак буюмлари (матраслар, ёстиклар, кўрпалар, чойшаблар, кўрпа ва ёстик жилдлари, ёпингичлар, коп-кўрпа) ва х.к.;
кийим-бош ва шаклли уст-бош хамда махсус кийимлар (костюмлар, кофталар, юбкалар, курткалар, шимлар) ва бошкалар;
пойабзаллар, махсус пойабзаллар (ботинкалар, этиклар, сандаллар, пиймалар ва х.к.) билан бирга;
спорт кийимлари ва пойабзаллари (костюмлар, ботинкалар) ва х.к.

180. 063-субсчётнинг аналитик хисоби предметларнинг номи, микдори, киймати ва моддий жавобгар шахслар бўйича 296-сон шаклдаги материал кимматликларнинг микдор-киймат хисоби дафтарида (карточкасида) юритилади.


181. 064 "Ёнилги, ёкилги-мойлаш материаллари" субсчётида омборларда, шунингдек бевосита моддий жавобгар шахслар ихтиёрида турадиган барча турдаги ёнилги, ёкилги-мойлаш материаллари (ўтин, кўмир, торф, бензин, керосин, мазут, автол ва х.к.) хисобга олинади.


182. 065 "Машина ва асбоб-ускуналарнинг эхтиёт кисмлари" субсчётида машиналарнинг (тиббиёт, электрон-хисоблаш ва шу каби) ускуналари, тракторлар, комбайнлар, транспорт воситаларининг (моторлар, автомобиль шиналари, камера ва айлана шаклдаги ленталар ва шу кабилар) эскирган кисмларини алмаштириш ва таъмирлаш учун мўлжалланган эхтиёт кисмлар хисобга олинади.


Эхтиёт кисмларнинг аналитик хисоби эхтиёт кисмларнинг номи, тури, завод берган раками, микдори, киймати ва моддий жавобгар шахслар 296-сон шаклдаги материал кимматликларнинг микдор-киймат хисоби дафтари (карточкаси)да юритилади. Бунда, эскирганларини алмаштириш учун омбордан берилган автомобиль шиналари ва покришкалари балансдан ташкари 12-счётда хисобга олинади хамда олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, мансаби, олинган куни ва завод раками кўрсатилади.

183. 069 "Бошка товар-моддий захиралар" субсчётида илмий-тадкикот ишлари ва лаборатория синовлари учун узок муддат ишлатиладиган материаллар, шартнома асосида бажариладиган илмий-тадкикот ишлари учун махсус асбоб-ускуналар, ўстирувдаги ва бокувдаги чорва моллари, ўкув, илмий ва бошка максадларга мўлжалланган реактивлар ва химикатлар, ойна ва кимёвий идишлар, металлар, электр ва радио материаллари, радиолампалар, фотобуюмлар, ўкув дастурлари хамда кўлланма ва илмий ишларни нашр килиш учун когозлар, тажриба килинадиган хайвонлар хамда ўкув максадлари ва илмий-тадкикот ишлари учун мўлжалланган бошка материаллар, шунингдек протез учун ишлатиладиган кимматбахо ва бошка товар-моддий захиралар хисобга олинади.


Бошка товар-моддий захираларнинг аналитик хисоби 296-сон шаклдаги материал кимматликларнинг микдор-киймат хисоби дафтари (карточкаси)да материалларнинг номи, нави, микдори, киймати ва моддий жавобгар шахслар бўйича юритилади.
Ёш чорва молларининг аналитик хисоби уларнинг тури ва ёш гурухига караб, бўрдокига бокилаётган молларнинг аналитик хисоби эса, факат турларига караб чорва молларини хисобга олиш дафтари (395-сон шакл)да (мазкур Йўрикноманинг 43-иловаси) олиб борилади.

184. Сотиб олинган товар-моддий захираларнинг киймати (сотиб олиш нархи, шунингдек етказиб бериш ва бошка кўшимча харажатлар) хисобда 091 "Товар-моддий захираларга бошка харажатлар" субсчётининг дебетига ва 15 "Турли дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар" счётининг тегишли субсчётлари кредитига ёзилади. Товар-моддий захираларнинг киймати (сотиб олиш нархи, шунингдек етказиб бериш ва бошка кўшимча харажатлар) бўйича кирим килиниши 06-счётнинг тегишли субсчётлари дебетига ва 091 "Товар-моддий захираларга бошка харажатлар" субсчётининг кредитига ёзилади.


185. Бошка юридик ва жисмоний шахслардан бегараз олинган товар-моддий захиралар бухгалтерия хисобига кирим килиш вактида белгиланган тартибда аникланган жорий бозор киймати бўйича 091 "Товар-моддий захираларга бошка харажатлар" субсчётининг дебетига ёзилади ва 262 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари бўйича даромадлар" субсчётининг кредитига ёзилади. Агарда, ушбу товар-моддий захиралар бўйича етказиб бериш ва шу билан боглик бошка харажатлар амалга оширилса, у холда ушбу харажатлар мазкур товар-моддий захираларнинг кийматини оширади ва хисобда 091 "Товар-моддий захираларга бошка харажатлар" субсчётининг дебетига ва 15 "Турли дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар" ёки бошка тегишли счётларнинг субсчётлари кредитига ёзилади. Товар-моддий захираларнинг киймати бўйича кирим килиниши 06-счётнинг тегишли субсчётлари дебетига ва 091 "Товар-моддий захираларга бошка харажатлар" субсчётининг кредитига ёзилади.


186. Товар-моддий захиралар фойдаланиш жараёнида белгиланган тартибда хисобдан чикарилади. Фойдаланиш жараёнида, шунингдек бегараз берилиши муносабати билан товар-моддий захиралар кийматининг хисобдан чикарилиши 06-счётнинг тегишли субсчётлари кредитига ва ушбу товар-моддий захираларнинг сотиб олиниш манбасидан келиб чиккан холда, хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ва 271-субсчётларнинг тегишлиси дебетига ёзиш йўли билан акс эттирилади.


187. Озик-овкат махсулотларидан ташкари бошка товар-моддий захиралар сарфига доир операциялар хисоби 396-шаклдаги материаллар сарфига доир жамланма кайдномада (13-мемориал ордер) юритилади.



Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish