Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон



Download 0,63 Mb.
bet6/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#219823
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
2169uzb (2)

2-§. Ноишлаб чикариш активлари

143. Ишлаб чикариш хусусиятига эга бўлмаган капитал харажатлар (ноишлаб чикариш активлари) ташкилотлар томонидан 04 "Ноишлаб чикариш активлари" счётида хисобга олинади.


144. 04 "Ноишлаб чикариш активлари" счёти 040 "Ерни ободонлаштириш" субсчётидан иборат бўлиб, ушбу субсчётда ноинвентарь тусдаги харажатларга кирувчи (иншоотлар курилиши билан боглик бўлмаган) ерни яхшилашга доир капитал кўйилмалар, капитал кўйилмалар хисобидан амалга ошириладиган, кишлок хўжалигида фойдаланиш учун ернинг устки кисмини яхшилашга доир маданий-техникавий тадбирлар (ер участкаларини режалаштириш, майдонларни хайдовга тайёрлаш учун кундаков килиш, далаларни тошлар ва харсанглардан тозалаш, сув хавзаларини тозалаш ва бошкалар)га оид капитал харажатлар акс эттирилади.


Мазкур харажатларнинг амалга оширилиши 040 "Ерни ободонлаштириш" субсчётининг дебетида ва 15, 16, 17 ва бошка счётларнинг тегишли субсчётлари кредитида акс эттирилади.
Хар йили хисобот йилининг охирида мазкур харажатларнинг 10 фоизи микдоридаги сумма хакикий харажатларни хисобга олувчи субсчётларнинг дебетига хисобдан чикарилади. Бунда, хакикий харажатларни хисобга олувчи (ушбу харажатларни амалга ошириш манбасидан келиб чиккан холда) 231, 241, 251, 261 ва 271-субсчётларнинг тегишлиси дебетида ва 040 "Ерни ободонлаштириш" субсчётининг кредитида акс эттирилади.
3-§. Товар-моддий захиралар

05 "Тайёр махсулот" счёти


06 "Бошка товар-моддий захиралар" счёти
145. Товар-моддий захираларни хисобга олувчи счётларда ташкилотга тегишли бўлган ва хизмат килиш муддати бир йилдан ортик бўлмаган ёки бир операцион цикл мобайнида фойдаланиладиган мол-мулклар, жумладан, курилиш-таъмирлаш материаллари, озик-овкат махсулотлари, ёкилги ва ёнилгилар, озука ва ем-хашак, тара (идиш)лар, кишлок хўжалик махсулотлари ва ишлаб чикариш буюмлари, ўстирувдаги ва бокувдаги чорва моллари, ўкув, илмий ва бошка максадлар учун материаллар хамда лаборатория синовида бўлган, узок вакт фойдаланиладиган материаллар, шартнома асосида бажариладиган илмий-тадкикот ишлари учун махсус асбоб-ускуналар ва бошкалар хисобга олинади.

146. Товар-моддий захираларни хисобга олишнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:


барча моддий кимматликларнинг бутлигини таъминлаш хамда ишлатилиши ва тўгри фойдаланилиши устидан назорат ўрнатиш;
захиралар ва харажатларнинг белгиланган меъёрларини кузатиб бориш;
белгиланган тартибда реализация килиниши лозим бўлган, фойдаланилмайдиган материалларни ўз вактида аниклаш;
ташкилот омборларида мавжуд бўлган колдиклар хакида аник маълумотлар олиш ва х.к.

147. Товар-моддий захираларни кабул килиш, саклаш ва топшириш жавобгарлиги ташкилот рахбарининг буйруги билан тайинланган моддий жавобгар шахсларга юклатилади. Бу шахсларнинг алмашиниши омборларнинг инвентаризацияси ва ташкилот рахбари томонидан тасдикланадиган кабул килиш-топшириш далолатномаларини тузиш билан амалга оширилади. Товар-моддий захираларни саклаш жойлари тош-тарозу жихозлари, ўлчов асбоблари, ўлчов идишлари ва бошка назорат мосламалари билан таъминланиши лозим.


148. Товар-моддий захиралар куйидагилар натижасида ташкилотга кирим килинади:


етказиб бериш (олди-сотди) шартномаси бўйича харид килиш;
бегараз келиб тушиш (хадя шартномаси бўйича);
узок муддатли активлар таркибидан ўтказиш;
ортикча (хисобга олинмаган) товар-моддий захираларни аниклаш;
ташкилотнинг ўзида тайёрланиши;
конунчиликда назарда тутилган бошка холлар.

149. Товар-моддий захиралар ташкилотнинг бухгалтерия балансига таннархи бўйича киритилади, у харид киймати (етказиб берувчига тўланадиган суммалар) ва уларни харид килиш билан боглик бўлган барча харажатларни ўз ичига олади.


150. Товар-моддий захираларни харид килиш билан боглик бўлган ва уларнинг таннархига киритиладиган харажатларга куйидагилар киритилади:


божхона божлари ва йигимлари;
товар-моддий захираларни харид килиш билан боглик бўлган солик ва бошка мажбурий тўловлар суммалари (агар улар копланмаса);
товар-моддий захиралар улар оркали харид килинган таъминотчи ва воситачи ташкилотларга тўланадиган воситачилик хаки;
товар-моддий захираларни сертификатлаш ва уларни товар-моддий захираларни харид килиш билан боглик бўлган техник шартларга мувофик синаш бўйича харажатлар;
товар-моддий захираларни тайёрлаш ва уларни жорий жойлашиш ёки фойдаланиш жойига етказиб бериш бўйича транспорт-тайёрлов харажатлари. Улар тайёрлаш, юклаш-тушириш ишлари, товар-моддий захираларни барча турдаги транспорт билан уларни жорий жойлашиш ёки фойдаланиш жойига ташиш учун тарифлар (фрахт)ни тўлаш бўйича харажатлар, шу жумладан, товар-моддий захираларни ташишда хатарларни сугурталаш бўйича харажатлардан ташкил топади;
товар-моддий захираларни харид килиш билан бевосита боглик бўлган бошка харажатлар.
Харид килинган товар-моддий захираларга хак тўлаш билан боглик харажатлар (аккредитив очиш харажатлари, ўтказмалар учун банк комиссияси, товар-моддий захираларни чет эл валютасига харид килиш чогида валютани конвертациялаш бўйича комиссия ва бошка банк хизматлари), товар-моддий захираларни харид килиш бўйича контрактларни тайёрлаш, рўйхатдан ўтказиш ва ёпиш билан боглик харажатлар хамда активларни харид килиш билан бевосита боглик бўлмаган бошка харажатлар товар-моддий захираларнинг таннархига киритилмайди, балки улар содир бўлган хисобот даврида хакикий харажатлар сифатида акс эттирилади.

151. Товар-моддий захираларни харид килиш бўйича харажатлар уларнинг юзага келишини тасдикловчи бошлангич хисоб хужжатлари асосида белгиланади.


152. Транспорт-тайёрлов харажатларининг суммаси алохида йигилади ва товар-моддий захираларнинг тегишли турлари (ушбу транспорт-тайёрлов харажатлари тегишли бўлган партиялари, гурухлари) ўртасида таксимланади.


153. Ташкилот томонидан бегараз олинган хамда асосий воситалар ва бошка мол-мулкнинг чикиб кетиши натижасида олинган товар-моддий захираларнинг таннархи уларнинг бухгалтерия хисобига кабул килиниш санасидаги жорий кийматидан келиб чиккан холда аникланади.


154. Ортикча (хисобга олинмаган) товар-моддий захираларни инвентарлаш натижасида аникланган активлар таннархи улар аникланган санадаги жорий кийматдан келиб чиккан холда белгиланади.


155. Битта умумий суммага харид килинган барча товар-моддий захиралардан хар бирининг таннархи ушбу суммани алохида товар-моддий захиранинг жорий кийматига мутаносиб равишда таксимлаш йўли билан аникланади.


156. Ташкилотга тегишли бўлмаган, вактинчалик ташкилотда фойдаланишда бўлган шартнома асосида масъул саклашга олинган товар-моддий захиралар бухгалтерия хисобида балансдан ташкари 02 "Масъул саклашга олинган товар-моддий кимматликлар" счётида шартномада кўрсатилган киймат бўйича хисобга олинади.


157. Товар-моддий захиралар чет эл валютаси хисобига сотиб олинишида сотиб олинаётган материал захираларнинг киймати операция содир этилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича чет эл валютасини сўмга хисоблаб ўтказиш йўли билан аникланади.


158. Бухгалтерияда бюджет маблаглари ёки бюджетдан ташкари маблаглар хисобидан сотиб олинган (тайёрланган) товар-моддий захираларнинг хисоби микдор ва сумма ифодасида материалларнинг номи, сотиб олиниш (тайёрланиш) манбалари ва моддий жавобгар шахслар бўйича 296-сон шаклдаги материал кимматликларнинг микдор-киймат хисоби дафтари (карточкаси)да (мазкур Йўрикноманинг 34-иловаси) хамда М-44-сон шаклдаги материал захиралар бўйича айланма кайдномада юритилади.


Омборлардаги товар-моддий захираларнинг хисоби моддий жавобгар шахс томонидан М-17-сон шаклдаги материалларни омбор хисоби дафтарида (мазкур Йўрикноманинг 35-иловаси) факат номи, нави ва микдори бўйича юритилади.
Бухгалтерия омбордаги материал захираларнинг келиб тушиши ва сарфланиши устидан мунтазам назорат ўрнатади, шунингдек материаллар хисоби бўйича ўз ёзувларини омборда олиб бориладиган ёзувлар билан солиштириб туради.
Материаллар ва озик-овкат махсулотлари кирими бўйича хисоб регистрларига бошлангич хисоб хужжатлари (хисобвараклар, далолатномалар ва бошкалар) асосида ушбу материал захиралар олинган кун (сана) билан ёзилади. Бошлангич хисоб хужжатларида куйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак: махсулотлар ва озик-овкат махсулотлари кимдан олинганлиги, номи, нави, микдори (огирлиги) бахоси, суммаси, омборга келиб тушган вакти ва шу кимматликларни кабул килган моддий жавобгар шахснинг кабул килганлик хакидаги имзоси ва х.к.лар.
Махсулот етказиб берувчининг хужжатларида фарк бўлган холларда кабул килиш далолатномаси тузилади. Ушбу далолатнома ташкилотдаги кабул килиш комиссияси томонидан икки нусхада тузилади, бу далолатномани тузишда омбор мудири (моддий жавобгар шахс) ва махсулот етказиб берувчи томон ёки манфаатдор бўлмаган бошка ташкилотларнинг вакили катнашиши шарт.
Далолатноманинг бир нусхаси кабул килинган моддий кимматликларни хисобга олиш учун, иккинчи нусхаси эса, махсулот етказиб берувчиларга даъво хати юборишда фойдаланилади.

159. Чикиб кетаётган товар-моддий захираларнинг киймати чикиб кетиш далилини аниклаш пайтида балансдан хисобдан чикарилиши керак. Товар-моддий захиралар ташкилотнинг балансидан:


сотиш;
бегараз бериш;
саклаш муддати тугагач яроксизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатиш (йўк килиш);
камомад, йўкотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) аникланиши;
бошка операциялар ва ходисалар натижасида хисобдан чикарилади.

160. Материалларни омбордан бериш ташкилот рахбари (ёки унинг ўринбосари) томонидан тасдикланган хужжатларга мувофик амалга оширилади. Материалларни бериш учун куйидаги асосий хужжатлар кўлланилади:


434-сон шаклдаги юк хати (талабнома) материалларни омбордан беришда ва материалларни ташкилот ичида жойдан-жойга кўчиришда кўлланилади. Талабнома икки нусхада ёзилади;
299-шаклдаги озик-овкат махсулотларини бериш учун меню талабнома (мазкур Йўрикноманинг 36-иловаси) омбордан озик-овкат махсулотларини бериш учун кўлланилади. Меню талабнома озик-овкат махсулотларини таксимлаш меъёри ва таъминланувчиларнинг сони хакидаги маълумотлар асосида хар куни тузилади. Меню талабнома озик-овкат махсулотларини бериш ва олиш хакидаги мансабдор шахснинг тилхати билан бирга белгиланган муддатда (лекин ойига уч мартадан кам эмас) ташкилот бухгалтериясига топширилади.
397-сон шаклдаги берилган озука ва ем-хашак кайдномаси (мазкур Йўрикноманинг 37-иловаси). Озука ва ем-хашаклар омбордан белгиланган меъёр доирасида берилади;
410-сон шаклдаги ташкилот эхтиёжи учун берилган материаллар кайдномаси (мазкур Йўрикноманинг 38-иловаси) ой давомида хўжалик материаллари, ўкув ва бошка максадлар учун материаллар беришда кўлланилади. Бунда, кайдномадаги ёзувлар хронологик тартибда эмас, балки хар бир материал пулини ёзиш учун маълум каторлар колдирилган холда тўлдирилади, бу эса, ой охирида хар бир материал тури бўйича умумий якун чикариш имконини беради.
431-сон шаклдаги забор картаси (мазкур Йўрикноманинг 39-иловаси) материаллар ва ёнилгиларни кундалик беришда, шунингдек ой давомида маълум муддатларда беришда кўлланилади. Забор картаси бир неча турдаги материалларни максадга мувофик сарфлаш учун хар бир кабул килиб олувчи номига ёзилади. Бу карта икки нусхада ёзилади, биттаси кабул килиб олувчининг тилхати билан бирга омборхонада сакланади, иккинчиси кабул килиб олувчида сакланади.
Материаллар хар куни бериладиган бўлса, забор картаси 15 кунлик муддатга, вакти-вакти билан бериладиган бўлса, бир ойлик муддатга ёзилади. Материаллар ва ёнилги кабул килиб олувчи ўз забор картасини кўрсатгач, белгиланган лимит доирасида берилади. Лимитда белгиланганидан ортикча материаллар 434-сон шаклдаги юк хати (талабнома) бўйича берилади. Ёнилгиларни омборхонадан талабнома ёки забор картаси бўйича бериш мумкин бўлмаган холларда сарфланган ёнилгилар колдигини ўлчаш далолатномалари бўйича хисобдан ўчирилади.
Ўлчаш далолатномалари билан ёнилгининг белгиланган сарфлаш меъёрлари таккосланганда камомад чикса, ташкилот рахбари ортикча сарфлаш сабабини аниклаш тадбирларини, тегишли холларда эса, айбдор шахслардан ундириш чораларини кўради;
Йўл варакаси сарфланган барча турдаги ёкилгини хисобдан ўчириш учун ишлатилади. Ёкилги канча сарф бўлган бўлса, шунча хисобдан ўчирилади, бунда, сарфланган ёкилги микдори автомобилларнинг маркалари учун ўрнатилган тартибда тасдикланган меъёрлардан ортик бўлмаслиги керак.

161. Товар-моддий захиралар улар сотиб олинган бахода (етказиб бериш ва бошка кўшимча харажатларни хам хисобга олган холда) ёки улар хар хил нархларда сотиб олинган бўлса, ўртача бахода хисобдан ўчирилади. Материаллар ва озик-овкат махсулотлари белгиланган тартибда тасдикланган меъёрлар доирасида ташкилот рахбари (ёки унинг ўринбосари) томонидан тасдикланган юкоридаги тегишли хужжатларга мувофик хисобдан чикарилиши лозим.


162. Инвентаризация натижасида ортикча чиккан товар-моддий захираларнинг кирим килиниши товар-моддий захираларни хисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебетида ва 273 "Инвентаризация натижасида ортикча чиккан мол-мулклар" субсчётининг кредитида акс эттирилади.


163. Инвентаризация натижасида аникланган камомаднинг аник айбдори топилмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган холларда, кам чиккан товар-моддий захираларнинг хисобдан чикарилишидан кўрилган зарар ташкилот хисобига олиб борилади ва хисобда товар-моддий захираларни хисобга олувчи субсчётларнинг кредитига ва ушбу товар-моддий захираларнинг кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда, хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг дебетига ёзиш йўли билан акс эттирилади.


164. Моддий жавобгар шахс (ёки бошка ходим) айбдор деб тан олинган ва агарда товар-моддий захиралар бюджет маблаглари хисобидан харид килинган бўлса ёки харид килинган манбасини аниклашнинг имкони бўлмаса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма конунчиликда белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадига ўтказиб берилади ва бухгалтерия хисобида куйидагича акс эттирилади:


кам чиккан товар-моддий захиралар кийматининг хисобдан чикарилиши товар-моддий захираларни хисобга олувчи субсчётларнинг кредитида ва ушбу товар-моддий захираларнинг кирим килиш манбасидан келиб чиккан холда, хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг дебетида;
айбдор шахсдан ундириладиган сумманинг бюджет даромадларига хисобланиши 170 "Камомадларга доир хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида ва 160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан хисоб-китоблар" субсчётининг кредитида;
айбдор шахс томонидан камомад суммасининг тўланиши тегишли пул маблагларини хисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва 170 "Камомадларга доир хисоб-китоблар" субсчётининг кредитида;
маблагларнинг бюджет даромадига ўтказиб берилиши 160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида ва пул маблагларини хисобга олувчи субсчётларнинг кредитида акс эттирилади.

165. Моддий жавобгар шахс (ёки бошка ходим) айбдор деб тан олинган холда (агарда товар-моддий захиралар бюджетдан ташкари маблаглар хисобидан харид килинган бўлса), айбдор шахсдан ундириладиган сумма ташкилотнинг бюджетдан ташкари маблаглар бўйича хисобварагига кирим килинади ва бухгалтерия хисобида куйидагича акс эттирилади:


кам чиккан товар-моддий захиралар кийматининг хисобдан чикарилиши товар-моддий захираларни хисобга олувчи субсчётларнинг кредитида ва 170 "Камомадларга доир хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида акс эттирилади. Агарда, мазкур товар-моддий захираларнинг киймати ва моддий жавобгар шахс хисобига олиб борилган сумма ўртасида фарк мавжуд бўлса, ушбу фарк сумма 170 "Камомадларга доир хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида (ёки кредитида) ва 272 "Бошка бюджетдан ташкари даромадлар" субсчётининг кредитида (ёки товар-моддий захираларнинг сотиб олиниш манбасидан келиб чиккан холда хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ёки 271-субсчётларнинг дебетида) акс эттирилади;
айбдор шахс томонидан камомад суммасининг тўланиши тегишли пул маблагларини хисобга олувчи субсчётларнинг дебетида ва 170 "Камомадларга доир хисоб-китоблар" субсчётининг кредитида акс эттирилади.

166. Агарда товар-моддий захиралар бюджет ва бюджетдан ташкари маблаглар хисобига сотиб олинган бўлса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма товар-моддий захиралар кийматидаги бюджет ва бюджетдан ташкари маблагларнинг улушига мос равишда таксимланиб, маблагнинг тегишли кисми бюджет даромадига ўтказиб берилади, колган кисми ташкилотнинг бюджетдан ташкари маблаглар бўйича хисобварагига кирим килинади ва тўлигича ташкилотнинг моддий-техника базасини мустахкамлашга сарфланади.


167. Агарда аникланган камомад ўрнига моддий жавобгар шахснинг ташкилот ихтиёрига берган товар-моддий захираларининг киймати камомад чиккан товар-моддий захиралар кийматига тенг ёки кам бўлса, ушбу товар-моддий захиралар белгиланган тартибда бозор кийматида кирим килинади, етишмайдиган кисми эса, моддий жавобгар шахс томонидан пул маблагларини киритиш билан копланади ва бухгалтерия хисобида мазкур Йўрикномада белгиланган тартибда акс эттирилади.


168. Товар-моддий захираларни хисобга олиш учун счётлар режасида куйидаги счётлар белгиланган:


05 "Тайёр махсулот";
06 "Бошка товар-моддий захиралар".



Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish