Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон



Download 0,63 Mb.
bet16/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#219823
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28
Bog'liq
2169uzb (2)

14 "Молиявий кўйилмалар" счёти

248. 140 "Депозитга кўйилган пул маблаглари" субсчётида ташкилотларнинг вактинча бўш турган бюджетдан ташкари маблагларининг банкларга депозитга кўйилиши акс эттирилади.


Вактинча бўш турган маблагларнинг банкларга депозитга кўйилиши 11-счётнинг тегишли субсчётлари кредитида ва 140 "Депозитга кўйилган пул маблаглари" субсчётининг дебетида акс эттирилади. Ушбу маблагларнинг ташкилот хисобваракларига кайтарилиши эса, аксинча, 11-счётнинг тегишли субсчётлари дебетида ва 140 "Депозитга кўйилган пул маблаглари" субсчётининг кредитида акс эттирилади.
Депозитга кўйилган маблаглар бўйича фоиз кўринишидаги даромадларнинг хисобланиши 159 "Бошка дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида ва 272 "Бошка бюджетдан ташкари даромадлар" субсчётининг кредитида акс эттирилади. Ушбу фоиз кўринишидаги даромадларнинг келиб тушиши пул маблагларини хисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебетида ва 159 "Бошка дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар" субсчётининг кредитида акс эттирилади.
Ташкилотлар томонидан вактинча бўш турган маблагларининг банкларга депозитга кўйилиши конунчиликка мувофик тартибга солинади.
III БОБ. ДЕБИТОРЛАР ВА КРЕДИТОРЛАР

15 "Турли дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар" счёти


16 "Бюджет ва бюджетдан ташкари жамгармалар билан
хисоб-китоблар" счёти
17 "Ходимлар ва стипендия олувчилар билан хисоб-китоблар" счёти
18 "Бошка хисоб-китоблар" счёти
249. Бу бобда келтирилган счётларда мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан улар етказиб берган товар моддий кимматликлари, бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари учун олиб бориладиган хисоб-китоблар, бюджет хамда ижтимоий сугурта тўловларига ажратмалар бўйича, касаба уюшмаси ташкилотлари, хисобдор шахслар, ходимлар, стипендия олувчилар, депонент килинган суммалар, таълим муассасаларида болаларни саклаганлик учун уларнинг ота-оналари, шунингдек бошка дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар хисобга олинади.
Ташкилотлар ўртасида аванс тўловларини амалга ошириш, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик карзларни хисобдан чикариш конунчиликка мувофик амалга оширилади.

250. Дебиторлик ва кредиторлик карзлар бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган такдирда ташкилот уларни бартараф этиш максадида тушунмовчиликлар хакидаги материалларни тегишли идораларга такдим этиши шарт.


251. Карздорнинг ундирув каратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари йўклиги туфайли ижро хужжатлари ташкилотга кайтарилган такдирда, ушбу карзлар ташкилот рахбари рухсати билан белгиланган тартибда хисобдан чикарилади.


Карзларни карздорларнинг тўловга кодир эмаслиги окибатида хисобдан чикариш карздорликни бекор килиш эмас. Бу карздорлик карздорнинг мулкий ахволи ўзгарган такдирда ундириб олиш имконига эга бўлиш максадида кузатиб бориш учун у хисобдан чикарилган пайтдан бошлаб конунчиликда белгиланган муддат мобайнида балансдан ташкари 05-счётда кўрсатилиши лозим.

252. Даъво муддати ўтган дебиторлик карзлар ташкилот рахбарининг рухсати билан амалдаги харажатларни ошириш бўйича хисобдан чикарилади ва бу хакда 10 кун муддатда тегишли молия органига хабар килинади.


Даъво килиш муддати тугаган бюджет маблаглари бўйича юзага келган депонент килинган карз суммалари ташкилот молиялаштириладиган (харажатлари амалга ошириладиган) тегишли бюджет даромадига даъво килиш муддати тугаган ойдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай киритилиши керак.
Бунда, даъво килиш муддати тугаган, бюджетдан ташкари маблаглар бўйича юзага келган депонент килинган карз суммалари 272 "Бошка бюджетдан ташкари даромадлар" субсчётида даромад сифатида акс эттирилади.

253. Даъво килиш муддати тугаган бошка кредиторлик карзлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда хисобдан чикарилади.


254. Дебиторлар ва кредиторларни хисобда акс эттириш учун счётлар режасида куйидаги счётлар белгиланган:


15 "Турли дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар";
16 "Бюджет ва бюджетдан ташкари жамгармалар билан хисоб-китоблар";
17 "Ходимлар ва стипендия олувчилар билан хисоб-китоблар";
18 "Бошка хисоб-китоблар".

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish