Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон



Download 0,63 Mb.
bet19/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#219823
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28
Bog'liq
2169uzb (2)

17 "Ходимлар ва стипендия олувчилар
билан хисоб-китоблар" счёти

276. Бу счётда ходимлар билан иш хаки, ижтимоий сугурта тўловлари бўйича хисоб-китоблар, шунингдек талабалар, стажёр-тадкикотчи-изланувчилар ва ўкувчилар билан стипендиялар бўйича олиб бориладиган хисоб-китоблар ва ходимлар билан бошка хисоб-китоблар хисоби юритилади.


277. 17 "Ходимлар ва стипендиатлар билан хисоб-китоблар" счёти куйидаги субсчётларга бўлинади:


170 "Камомадларга доир хисоб-китоблар";
171 "Ходимлар билан ижтимоий нафакалар бўйича хисоб-китоблар";
172 "Хисобдор шахслар билан хисоб-китоблар";
173 "Ходимлар билан мехнатга хак тўлаш бўйича хисоб-китоблар";
174 "Стипендия олувчилар билан хисоб-китоблар";
175 "Талабалар билан бошка хисоб-китоблар";
176 "Ходимларнинг иш хакидан ушлаб колинадиган хак бўйича хисоб-китоблар";
177 "Депонентланган тўловлар бўйича хисоб-китоблар";
179 "Ходимлар билан бошка хисоб-китоблар".

278. 170 "Камомадларга доир хисоб-китоблар" субсчётида камомадлар, талон-торож килинган пул маблаглари ва моддий кимматликлар киймати, шунингдек айбдор шахслар хисобига ёзилган ва ўрнатилган тартибда ундириб олиниши лозим бўлган моддий кимматликлар киймати ва конунчиликда белгиланган бошка холлар хисоби олиб борилади.


Инвентаризация жараёнида аникланган мол-мулк камомади ва ортикчасининг бухгалтерия хисоби конунчиликка мувофик тартибга солинади.
Аникланган камомадлар, талон-торожлар, нобудгарчиликлар ва шу кабилар, агарда айбдор шахснинг хисобига олиб борилса, 170 "Камомадларга доир хисоб-китоблар" субсчётининг дебетига хамда пул маблаглари ёки моддий кимматликлар хамда бошка тегишли субсчётларнинг кредитига ёзилади. 170 "Камомадларга доир хисоб-китоблар" субсчётининг кредитига етказилган зарарни коплаш учун ташкилотга кирим килинган суммалар ёзилади, бунда тегишли пул маблагларини хисобга олувчи субсчётлар дебетланади.
Бу субсчётнинг аналитик хисоби 292-сон шаклдаги жорий хисоблар ва хисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да хар бир айбдор шахс бўйича уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, карзнинг вужудга келган санаси хамда камомад суммаси кўрсатилган холда, шунингдек бюджет ва бюджетдан ташкари маблагларга ажратилган холда юритилади.

279. 171 "Ходимлар билан ижтимоий нафакалар бўйича хисоб-китоблар" субсчётида ташкилотларнинг ходимлари билан ижтимоий сугурта тўловлари бўйича олиб борадиган хисоб-китоблари юритилади. Ижтимоий сугурта тўловлари бўйича хисоб-китоблар конунчиликка асосан тартибга солинади.


Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси маблаглари хисобидан ёки Пенсия жамгармаси оркали тўланадиган ташкилотнинг ходимларига хисобланган ижтимоий сугурта тўловлари хисобот ойининг охирги кунида 163 "Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси билан хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида ва 171 "Ходимлар билан ижтимоий нафакалар бўйича хисоб-китоблар" субсчётининг кредитида акс эттирилади. Бюджет маблаглари хисобидан тўланадиган ижтимоий сугурта тўловлари, жумладан, вактинча мехнатга лаёкатсизлик хамда хомиладорлик ва тугиш бўйича нафакаларнинг хисобланиши хакикий харажатларни хисобга олувчи 231 "Бюджет маблаглари бўйича хакикий харажатлар", 251 "Таълим муассасаларида ўкитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлар", 261 "Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамгармаси маблаглари хисобидан амалга оширилган хакикий харажатлар" ёки бошка тегишли субсчётлар дебетида ва 171 "Ходимлар билан ижтимоий нафакалар бўйича хисоб-китоблар" субсчётининг кредитида акс эттирилади.
Тўланган ижтимоий сугурта тўловлари эса, 171 "Ходимлар билан ижтимоий нафакалар бўйича хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида ва 120 "Миллий валютадаги накд пул маблаглари" ёки бошка тегишли субсчётларнинг кредитида акс эттирилади.
Аналитик хисоб хар бир ижтимоий сугурта тўловларини олувчилар ва ижтимоий сугурта тўловларининг турлари бўйича алохида холда юритилади.

280. 172 "Хисобдор шахслар билан хисоб-китоблар" субсчётида хисобдор шахслар билан уларга накд пул тўламасдан хисоб-китоб килиш имкони бўлмайдиган харажатларга тўлаш учун бериладиган аванслар бўйича олиб бориладиган хисоб-китоблар хисоби олиб борилади. Хисоби бериладиган аванслар факат мазкур ташкилотда ишлайдиган шахсларгагина берилади.


Хизмат сафарлари бўйича операциялар конунчиликка мувофик тартибга солинади.

281. Хисоби бериладиган аванслар аванс олувчининг ёзма аризасига биноан (аризада аванснинг нимага мўлжалланганлиги кўрсатилиши керак) ташкилот рахбарининг буйруги асосида берилади. Хисоби бериладиган пуллар улар берилаётган вактда кўзда тутилган максадлар учунгина сарфланади.


Аванс суммаларининг сарфланганлиги хакида хисобдор шахслар 286-сон шаклдаги аванс хисоботини (мазкур Йўрикноманинг 54-иловаси) ташкилот бухгалтериясига топширадилар. Улар ушбу хисоботга килинган харажатларни тасдикловчи хужжатларни илова килиб топширадилар. Аванс хисоботига илова килинган хужжатлар хисобдор шахс томонидан уларнинг хисоботда ёзилиш тартибига караб ракамлаб чикилади.
Бухгалтерияда аванс хисоботлари арифметик текшириб чикилади, шунингдек хужжатларнинг тўгри расмийлаштирилганлиги хамда маблагларнинг муайян максадлар учун сарфланганлиги текширилади. Текшириб чикилган аванс хисоботлари ташкилот рахбари томонидан тасдикланади.
Фойдаланилмаган аванс колдиги хисобдор шахс томонидан аванс хисоботи топширилгандан сўнг уч кундан кечиктирмасдан ташкилот кассасига кайтарилиши лозим. Хисобдор шахсга олдин берилган аванс суммаси тўлик кайтарилгандан сўнг янгидан аванс берилади.
Хисоби бериладиган суммаларнинг сарфланганлиги хакида белгиланган муддатда аванс хисоботи топширилмаган ёки фойдаланилмаган аванс колдиги кассага кайтарилмаган холларда ташкилотлар бу карзларни аванс олган шахсларнинг иш хакларидан конунчиликда белгиланган тартибда ушлаб колиш хукукига эга.

282. Хисобдор шахсларга берилган суммаларга 172 "Хисобдор шахслар билан хисоб-китоблар" субсчёти дебетланади, 120 "Миллий валютадаги накд пул маблаглари" субсчёти кредитланади (агарда аванс суммалари хорижий валютада берилса, 121 "Хорижий валютадаги накд пул маблаглари" субсчёти кредитланади). Аванснинг сарф килинган суммаси ва хисоби бериладиган сумманинг кайтарилган колдиги суммаси 172 "Хисобдор шахслар билан хисоб-китоблар" субсчётининг кредитига ва тегишли субсчётлар дебетига ёзилади.


Шунингдек, ушбу субсчётда ташкилотнинг штатлар жадвалида кассирлик лавозимлари белгиланмаган холларда иш хаки ва бошка тўловларни накд пулда тўлаши учун жавобгар шахсларга берилган накд пул маблагларининг хам хисоби олиб борилади.

283. Хисобдор шахслар билан килинадиган хисоб-китобларнинг аналитик хисоби 386-сон шаклдаги хисобдор шахслар билан хисоб-китоблар бўйича жамланма кайдномада (8-мемориал ордерда) юритилади. Хисобдор шахсларнинг сони унчалик кўп бўлмаган ташкилотларда аналитик хисоб хар бир хисобдор шахс бўйича 292-сон шаклдаги жорий хисоблар ва хисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да олиб борилиши мумкин. Бунда, аналитик хисоб бюджет ва бюджетдан ташкари маблаглар бўйича алохида холда юритилади.


284. 173 "Ходимлар билан мехнатга хак тўлаш бўйича хисоб-китоблар" субсчётида ташкилотнинг ходимлари билан иш хакининг барча турлари, мукофотлар ва бошка мехнатга хак тўлаш билан боглик бўлган хисоб-китоблар хисобга олинади.


Иш хаки, мукофотлар, турли моддий ёрдамлар ва бошка тўловлар ойига бир марта хисоблаб ёзилади ва хисобда жорий ойнинг охирги кунида акс эттирилади.

285. Иш хакини хисоблаб ёзиш учун куйидагилар асосий хужжатлар хисобланади: ташкилотнинг ишга кабул килганлик, бўшатганлик ва ходимларни тасдикланган штатлар жадвали ва иш хаки ставкаларига мувофик жойдан-жойга кўчириш хакидаги буйруклари, 421-сон шаклдаги фойдаланилган иш вакти хисоби ва иш хаки хисоблаш табели (мазкур Йўрикноманинг 55-иловаси) (кейинги ўринларда табель деб юритилади) ва бошка хужжатлар.


Табеллар ташкилот рахбарининг буйруги билан тайинланган шахслар томонидан хар ойда белгиланган шаклда юритилади. Табеллар бутун ташкилот бўйича ёки тузилмавий бўлинмалар (бўлимлар, бўлинмалар, факультетлар, лабораториялар ва бошкалар)га бўлинган холда юритилади. Ойнинг охирида табель бўйича ишланган кунларнинг умумий микдори, шунингдек ортикча ишланган соатлар аникланади. Тўлдирилган ва тегишли имзолар билан расмийлаштирилган табель ва бошка хужжатлар белгиланган муддатда иш хаки хисоблаб ёзиш учун бухгалтерияга топширилади.

286. Ойнинг биринчи ярми учун ходимларга аванс берилади. Аванс белгиланган тартибда ушлаб колиниши керак бўлган солик суммасини хисобга олмаган холда, коидага кўра, иш хакининг 40 фоизи микдорида белгиланади. Аванс 389-сон шаклдаги иш хаки, аванс бериш учун тўлов кайдномаси (мазкур Йўрикноманинг 56-иловаси) бўйича берилади.


287. Ой учун иш хаки хисоблаб ёзиш ва ойнинг иккинчи ярми учун тўлаш одатда, Т-49-сон шаклдаги хисоб-китоб тўлов кайдномаси (мазкур Йўрикноманинг 57-иловаси) бўйича амалга оширилади. Ушбу хисоб-китоб тўлов кайдномасига ходимларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, хисобланган иш хаки ва нафакалар суммаси, берилган аванс, ушланган соликлар ва бошка суммалар ёзилади.


288. Ишдан бўшашда ёки таътилга кетишда килинган хисоб-китоблар 425-сон шаклдаги таътил бериш (ишдан бўшаш) бўйича хисоб ёзуви (мазкур Йўрикноманинг 58-иловаси) бўйича амалга оширилади. Бу хисоб-китоблар бўйича хисобланган суммалар жорий ой учун очилган хисоб-китоб-тўлов кайдномаларига киритилади. Ишдан бўшашда ёки мехнат таътилига кетишда килинадиган бундай хисоб-китоблар, хисоб-китоб даври оралигига тўгри келиб колган холларда, тўловлар 389-сон шаклдаги тўлов кайдномаси ёки касса чиким ордерлари оркали амалга оширилади. Бу хисоб-китоблар оркали хисобланган ва тўланган суммалар жорий ой хисоб-китоб-тўлов кайдномаларига киритилади.


Хисоб-китоб-тўлов кайдномалари ана шу кайдномаларни тузган ва текширган ходимлар томонидан имзоланади. Иш хаки тўлаш учун рухсатнома ташкилот рахбари ва бош хисобчи томонидан имзоланади.
Иш хаки, вактинча мехнатга лаёкатсизлик нафакалари, стипендия, пенсия ва мукофотларни тўлашнинг белгиланган муддатлари тугаши билан кассир:
тўлов кайдномасида иш хаки, вактинча мехнатга лаёкатсизлик нафакалари, стипендия, пенсия ёки мукофотлар тўланмаган шахслар фамилияси тўгрисига штамп кўйиши ёки кўлда "Депонентланган" деб белги кўйиши;
депонентланган суммалар реестрини (мазкур Йўрикноманинг 59-иловаси) тузиши;
кайднома охирида хакикатда тўланган сумма ва иш хаки, вактинча мехнатга лаёкатсизлик нафакалари, стипендия, пенсия ёки мукофотларни тўлашнинг олинмаган, депонентланиши керак бўлган суммаси тўгрисида ёзиб кўйиши, ушбу суммаларни тўлов кайдномаси бўйича умумий якун билан солиштириши ва ёзувни ўз имзоси билан тасдиклаши керак. Агар пулни кассир эмас, балки бошка шахс берган бўлса, кайдномага кўшимча равишда "Пулни кайднома бўйича берди (имзо)" деб ёзиб кўйилади. Пулни кассир ва таркатувчи битта кайднома бўйича бериши ман этилади;
кассир касса дафтарига хакикатда тўланган суммани ёзиши ва кайдномага " -сон чиким касса ордери" штампини кўйиши шарт.
Бухгалтерия кассирлар томонидан тўлов кайдномаларига килинган белгиларни текширади ва улар бўйича берилган хамда депонентланган суммаларни хисоблайди. Депонентланган суммалар банкка топширилади ва топширилган суммаларга битта умумий чиким касса ордери тузилади.

289. Ташкилотда хисобланган ва тўланган иш хаки бўйича маълумот олиш учун хар бир ходим бўйича 417-сон шаклдаги карточка-маълумотномалар (мазкур Йўрикноманинг 60-иловаси) юритилади.


290. Ходимларга хисоблаб ёзилган иш хаки, мукофотлар, турли моддий ёрдамлар ва бошка тўловлар суммалари 173 "Ходимлар билан мехнатга хак тўлаш бўйича хисоб-китоблар" субсчётининг кредитига ва хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261, 271 ва бошка тегишли субсчётлар дебетига ёзилади. Тўланган иш хаки ва бошка тўловлар суммалари ва тегишли тартибда ушлаб колинган суммалар 173 "Ходимлар билан мехнатга хак тўлаш бўйича хисоб-китоблар" субсчётининг дебетига хамда 120, 172, 160, 176 ва бошка тегишли субсчётларнинг кредитига ёзилади.


Хисобот ойининг охирги куни холатига иш хаки хисоби бўйича 5-сон мемориал ордер тузилади. Мазкур мемориал ордерга иш хакини хисоблаб ёзиш учун асос бўлиб хизмат киладиган барча хужжатлар (иш вактидан фойдаланиш табеллари, ишга кабул килинганлик, ишдан бўшатилганлик хакидаги буйруклардан кўчирмалар ва бошка хужжатлар) илова килинган бўлиши керак.
Аналитик хисоб ташкилотнинг хар бир ходими бўйича алохида холда юритилади.

291. 174 "Стипендия олувчилар билан хисоб-китоблар" субсчётида олий ўкув юртлари, илмий-тадкикот муассасаларининг студентлари, стажёр-тадкикотчи-изланувчилар хамда курс тингловчилари ва бошкалар билан стипендиялар бўйича олиб бориладиган хисоб-китоблар хисобга олинади.


Стипендияларни хисоблаб ёзиш ва тўлаш хисоб-китоб тўлов кайдномаларида ойига бир марта буйруклар асосида амалга оширилади. Хисоблаб ёзилган стипендияларнинг суммалари 174 "Стипендия олувчилар билан хисоб-китоблар" субсчёт кредитига ёзилади, ушбу субсчётнинг дебетига эса ушлаб колинган суммалар, берилган ва муддатида олинмаган стипендияларнинг суммалари ёзилади.
Аналитик хисоб ўкув муассасасининг хар бир стипендия олувчиси бўйича алохида холда юритилади.

292. 175 "Талабалар билан бошка хисоб-китоблар" субсчётида таълим муассасаларида талабалар билан тўлов-контракт маблаглари бўйича ва ўкув жараёнида юзага келадиган бошка хисоб-китоблар олиб борилади.


Тўлов-контракт маблагларининг хисобланиши 175 "Талабалар билан бошка хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида ва 252 "Таълим муассасаларида ўкитишнинг тўлов-контракт маблаглари бўйича даромадлар" субсчётининг кредитида акс эттирилади. Тўлов-контракт маблагларининг келиб тушиши эса, 175 "Талабалар билан бошка хисоб-китоблар" субсчётининг кредитида ва 111 "Таълим муассасаларида ўкитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар" субсчётида акс эттирилади.
Аналитик хисоб хар бир талаба бўйича алохида холда ташкил килинади.

293. 176 "Ходимларнинг иш хакидан ушлаб колинадиган хак бўйича хисоб-китоблар" субсчётида иш хакидан ушланган касаба уюшмаси аъзолик бадаллари (касаба уюшмаси ташкилотлари билан накд пулсиз хисоб-китоб тизими жорий этилган холларда), шунингдек иш хаки, стипендиялар ва бошка тўловлардан ижро варакалари ва бошка хужжатлар бўйича ушлаб колинган суммалар хисобга олинади.


Касаба уюшмаси аъзолик бадалларини ушлаш касаба уюшмаси аъзоларининг улардан накд пулсиз касаба уюшмасига аъзолик бадалларини кабул килиш хакидаги ёзма аризалари мавжуд бўлган холлардагина амалга оширилади. Иш хакидан касаба уюшмасига аъзолик бадалларини тўлаш учун ушланган суммалар 176 "Ходимларнинг иш хакидан ушлаб колинадиган хак бўйича хисоб-китоблар" субсчётининг кредитига ва 173 "Ходимлар билан мехнатга хак тўлаш бўйича хисоб-китоблар" субсчётининг дебетига ёзилади. Бюджет (бюджетдан ташкари) хисобварагидан ўтказилган суммалар 176 "Ходимларнинг иш хакидан ушлаб колинадиган хак бўйича хисоб-китоблар" субсчёти дебетига ва пул маблагларини хисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитига ёзилади.
Иш хаки, стипендиялар ва бошка тўловлардан ижро варакалари ва бошка хужжатлар бўйича ушлаб колинган суммалар 176 "Ходимларнинг иш хакидан ушлаб колинадиган хак бўйича хисоб-китоблар" субсчётининг кредитига хамда 173 "Ходимлар билан мехнатга хак тўлаш бўйича хисоб-китоблар", 174 "Стипендия олувчилар билан хисоб-китоблар" ва бошка тегишли субсчётларнинг дебетига ёзилади. 176 "Ходимларнинг иш хакидан ушлаб колинадиган хак бўйича хисоб-китоблар" субсчётининг дебетига бюджет (бюджетдан ташкари) хисобвараклардан ўтказилган суммалар ёзилади, бунда пул маблагларини хисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитланади.
Ходимлар билан турли ушланмаларнинг аналитик хисоби хар бир ходим бўйича алохида холда 292-сон шаклдаги жорий хисоблар ва хисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) олиб борилади.

294. 177 "Депонентланган тўловлар бўйича хисоб-китоблар" субсчётида белгиланган муддат ичида олинмаган иш хаки, стипендиялар ва бошка тўловларга доир суммалар хисоби юритилади.


Белгиланган муддат ичида олинмаган иш хаки, стипендиялар ва бошка тўловларга доир суммалар 177 "Депонентланган тўловлар бўйича хисоб-китоблар" субсчётининг кредитига ва 171 "Ходимлар билан ижтимоий нафакалар бўйича хисоб-китоблар", 173 "Ходимлар билан мехнатга хак тўлаш бўйича хисоб-китоблар", 174 "Стипендия олувчилар билан хисоб-китоблар" ва бошка тегишли субсчётларнинг дебетига ёзилади. Бунда, хисобваракка топширилган маблаглар суммасига пул маблагларини хисобга олувчи тегишли субсчётлар дебетланади хамда 120 "Миллий валютадаги накд пул маблаглари" субсчёти кредитланади.
Тўланган депонент карзлар суммасига "Депонентланган тўловлар бўйича хисоб-китоблар" субсчёти дебетланади ва 120 "Миллий валютадаги накд пул маблаглари" ёки 172 "Хисобдор шахслар билан хисоб-китоблар" субсчётлари кредитланади.
Шунингдек, даъво муддати ўтиб кетган ва тегишли бюджет даромадига ўтказилиши лозим бўлган бюджет маблаглари бўйича юзага келган депонент карзлар суммаси 177 "Депонентланган тўловлар бўйича хисоб-китоблар" субсчётининг дебетига ёзилади, бунда 160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан хисоб-китоблар" субсчёти кредитланади.
Даъво килиш муддати тугаган бюджетдан ташкари маблаглар бўйича юзага келган депонент карзлар тегишли бюджетдан ташкари маблагларнинг даромадларида акс эттирилади. Бунда, 177 "Депонентланган тўловлар бўйича хисоб-китоблар" субсчёти дебетланади ва бюджетдан ташкари даромадларни хисобга олувчи 242, 252, 262 ва 272-субсчётларнинг тегишлиси кредитланади.
Иш хаки ва стипендиялар бўйича депонентга ўтказилган суммаларнинг хисоби 441-сон шаклдаги депонент килинган иш хаки ва стипендияларнинг аналитик хисоби бўйича дафтарда (мазкур Йўрикноманинг 61-иловаси) юритилади.

295. 179 "Ходимлар билан бошка хисоб-китоблар" субсчётида ходимлар билан конунчиликка мувофик бошка турли масалалар бўйича юзага келган хисоб-китоблар, шунингдек ходимларнинг иш хакидан уларнинг савдо ташкилотларидан кредитга олган моллари учун берган топширик - мажбуриятлари бўйича ушлаб колинган суммалар, омонат кассаларга накд пулсиз шахсий жамгармага ўтказиш хакидаги ёзма аризалари асосида ушланган суммалар, ижтимоий сугурта ташкилотлари билан тузган ихтиёрий сугурта шартномалари бўйича сугурта тўловларини тўлаш хакидаги топширикномаларга асосан уларнинг маошларидан ушланган суммалар, ходимларнинг банклардан олган ссудаларига доир операциялар ва бошкалар хисобга олинади.


Ходимлар билан бошка хисоб-китоблар бўйича аналитик хисоби 292-сон шаклдаги жорий хисоблар ва хисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) хар бир ходим бўйича алохида холда олиб борилади.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish