Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон


"Бюджет ва бюджетдан ташкари жамгармалар



Download 0,63 Mb.
bet18/28
Sana24.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#219823
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28
Bog'liq
2169uzb (2)

16 "Бюджет ва бюджетдан ташкари жамгармалар
билан хисоб-китоблар" счёти

270. Бу счётда ташкилотлар томонидан конунчиликка мувофик бюджет билан, шунингдек бюджетдан ташкари Пенсия жамгармасига ажратмаларга доир, жамгариб бориладиган пенсия тўловлари бўйича хисоб-китоблар хисоби ва бошка бюджетдан ташкари жамгармалар билан хисоб-китоблар олиб борилади.


16 "Бюджет ва бюджетдан ташкари жамгармалар билан хисоб-китоблар" счёти куйидаги субсчётларга бўлинган холда хисобда акс эттирилади:
160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан хисоб-китоблар";
161 "Ягона ижтимоий тўлов бўйича хисоб-китоблар";
162 "Шахсий жамгариб бориладиган Пенсия хисобвараги бадаллари бўйича хисоб-китоблар";
163 "Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси билан хисоб-китоблар";
169 "Бошка бюджетдан ташкари жамгармалар билан хисоб-китоблар".

271. 160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан хисоб-китоблар" субсчётида бюджет билан куйидагилар бўйича килинадиган хисоб-китоблар хисоби юритилади: иш хаки ва бошка тўловлардан ушлаб колинган соликлар, айбдор шахс хисобига олиб борилган ва бюджетга ўтказилиши лозим бўлган камомадлар суммалари, моддий кимматликларни сотишдан тушган ва конунчиликка кўра бюджет даромадига ўтказилиши керак бўлган суммалар ва бошка бюджет билан хисоб-китоблар.


Бюджет билан хисоб-китоблар бўйича вужудга келган хисобланган суммалар 160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан хисоб-китоблар" субсчётининг кредитига ёзилади, бунда 17, 25, 26, 27 ва бошка тегишли счётларнинг субсчётлари дебетланади. Тегишли суммалар бюджет даромадига ўтказилганда 160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан хисоб-китоблар" субсчётининг дебетига ёзилади, бунда, пул маблагларини хисобга олувчи субсчётлар кредитланади.
Аналитик хисоб хар бир турдаги хисоб-китоблар турлари бўйича 292-сон шаклдаги жорий хисоблар ва хисоб-китоблар дафтарида (карточкаси)да олиб борилади.

272. 161 "Ягона ижтимоий тўлов бўйича хисоб-китоблар" субсчётида мехнатга хак тўлаш жамгармасидан хисобланган ягона ижтимоий тўловларнинг хисоби олиб борилади.


Ягона ижтимоий тўлов бўйича хисоб-китоблар конунчиликка асосан тартибга солинади.
Мехнатга хак тўлаш жамгармасидан хисобланган ягона ижтимоий тўловлар суммаси 161 "Ягона ижтимоий тўлов бўйича хисоб-китоблар" субсчётининг кредитида ва хакикий харажатларни хисобга олувчи 231, 241, 251, 261 ва 271-субсчётларнинг дебетида акс эттирилади. Ташкилот томонидан ўтказиб берилган тўловлар эса, пул маблагларини хисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитида ва 161 "Ягона ижтимоий тўлов бўйича хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида акс эттирилади.
161 "Ягона ижтимоий тўлов бўйича хисоб-китоблар" субсчёти бўйича аналитик хисоб 292-сон шаклдаги жорий хисоблар ва хисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) олиб борилади.

273. 162 "Шахсий жамгариб бориладиган Пенсия хисобвараги бадаллари бўйича хисоб-китоблар" субсчётида ташкилотлар ходимларининг жамгариб бориладиган пенсия тўловлари бўйича бадаллари хисоби юритилади. Жамгариб бориладиган пенсия тўловлари бўйича хисоб-китоблар конунчиликка асосан тартибга солинади.


Ташкилот ходимларининг шахсий жамгариб бориладиган пенсия хисобваракларига мажбурий бадаллар хисобланганда 160 "Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан хисоб-китоблар" субсчётининг дебети ва 162 "Шахсий жамгариб бориладиган Пенсия хисобвараги бадаллари бўйича хисоб-китоблар" субсчётининг кредити бўйича акс эттирилади. Хисобланган шахсий жамгариб бориладиган пенсия хисобваракларига мажбурий бадаллар ўтказиб берилганда 162 "Шахсий жамгариб бориладиган Пенсия хисобвараги бадаллари бўйича хисоб-китоблар" субсчёти дебетланади ва тегишли пул маблагларини хисобга олувчи субсчётлар кредитланади.
Аналитик хисоб хар бир шахсий жамгариб бориладиган пенсия хисобваракларига мажбурий бадалларни ўтказувчи ходимлар бўйича алохида холда юритилади.

274. 163 "Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси билан хисоб-китоблар" субсчётида ташкилотларнинг ходимларига хисобланган иш хакларидан бюджетдан ташкари Пенсия жамгармасига ажратма килинадиган бадаллари, конунчиликка мувофик сотилган махсулот (иш, хизмат)ларнинг хакикатдаги хажмидан мажбурий ажратмаларнинг хисоби, шунингдек давлат ижтимоий сугуртаси ва бошка бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси хисобидан амалга ошириладиган тўловлар бўйича бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси билан олиб бориладиган хисоб-китоблари хисоби юритилади.


Ходимларнинг хисобланган иш хакларидан Пенсия жамгармасига ушланган мажбурий бадаллар суммалари 173 "Ходимлар билан мехнатга хак тўлаш бўйича хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида ва 163 "Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси билан хисоб-китоблар" субсчётининг кредитида акс эттирилади. Ўтказиб берилган бадаллар суммалари эса 163 "Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси билан хисоб-китоблар" субсчёти дебетида ва тегишли пул маблагларини хисобга олувчи субсчётлар кредитида акс эттирилади.
Конунчиликка мувофик сотилган махсулот (иш, хизмат)ларнинг хакикатдаги хажмидан хисобланган ажратмалар 163 "Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси билан хисоб-китоблар" субсчётининг кредитида ва 211 "Давр харажатлари" субсчётининг дебетида, ўтказиб берилган ажратма суммалари эса, 163 "Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси билан хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида ва тегишли пул маблагларини хисобга олувчи субсчётлар кредитида акс эттирилади.
Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси хисобидан амалга ошириладиган Давлат ижтимоий сугуртаси бўйича тўловлар ва бошка тўловлар хисобланганда 163 "Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси билан хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида ва 171 "Ходимлар билан ижтимоий нафакалар бўйича хисоб-китоблар" субсчётининг кредитида акс эттирилади. Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармасининг туман (шахар) бўлимларидан ташкилот хисобварагига келиб тушган суммаларга пул маблагларини хисобга олувчи тегишли субсчётлар дебетланади ва 163 "Бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси билан хисоб-китоблар" субсчёти кредитланади.
Аналитик хисоб бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси хисобидан амалга ошириладиган тўловларни олувчилар бўйича алохида холда юритилади.

275. 169 "Бошка бюджетдан ташкари жамгармалар билан хисоб-китоблар" субсчётида ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Таълим муассасаларини реконструкция килиш, мукаммал таъмирлаш ва жихозлаш бўйича бюджетдан ташкари жамгарма, Республика йўл жамгармаси ва бошка бюджетдан ташкари жамгармалар билан конунчиликка мувофик олиб бориладиган хисоб-китоблари юритилади.


Ушбу бюджетдан ташкари максадли жамгармаларга ажратмаларнинг хисобланиши 211 "Давр харажатлари" субсчётининг дебетида ёки амалга оширилган операцияларнинг мазмунидан келиб чиккан холда бошка тегишли субсчётларнинг дебетида ва 169 "Бошка бюджетдан ташкари жамгармалар билан хисоб-китоблар" субсчётининг кредитида акс эттирилади. Хисобланган ажратма суммаларининг ўтказиб берилиши тегишли пул маблагларини хисобга олувчи субсчётлар кредитида ва 169 "Бошка бюджетдан ташкари жамгармалар билан хисоб-китоблар" субсчётининг дебетида акс эттирилади.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish